cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Bilol.uz

Andijon shahar "Hazrati Bilol" jome masjidining Rasmiy telegram sahifasi

Больше
Рекламные посты
329
Подписчики
Нет данных24 часа
-47 дней
-930 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

01:05
Видео недоступноПоказать в Telegram
IMG_3374.MOV12.51 MB
👍 9
Масжид куришнинг баракаси Бундан ўн йил муқаддам шарқий минтақага боргандим. У ернинг аҳолисидан бири билан машҳур савдо дўконлари олдида туриб қолдик. У ана шу савдо дўкони ҳақида бир воқеани айтиб берди: «Бу дўконнинг эгаси оддий ходим бўлган, маошларини йиғиб борган. Хотини ҳам худди шундай маошларини йиғиб борарди. Кейинчалик шу йиғилган пулга бир савдо дўкони қуришни ният қилди. Маблағ анча йиғилиб қолгандан кейин эр масжидга кириб, ўша ердаги воизлардан биридан шундай сўз эшитдики, фикри бутунлай ўзгариб кетди, воиз масжид қуришга қизиқтиради. У Ибн Можанинг ривоятида келган «Ким масжид қурса, Аллоҳ унга жаннатда уй қуради», деган ҳадис ҳақида гапирди. Бу маъвиза ҳалиги кишининг қалбига ўрнашди. Кеч бўлганда уйга келиб, хотинига бўлган воқеани айтиб берди. Йиғилган пулга масжид қурмоқчиман, деди. Хотин бундан хурсанд бўлди. У ҳам ўзи йиққан пулни эрига берди ва: «Мен ҳам сизга шерик бўлай, масжидни бирга қурамиз», деди. Сизни хаёлингизга нималар келяпти? Шунча йил пул йиғиб, мақсад қилган эди-ку, қандай қилиб фикри ўзгариб қолди, деяпсизми? Ҳа, буни Аллоҳ хоҳлади, Аллоҳ ўзгартирди. Охиратни, Аллоҳнинг жамолини ирода қилган қалбдан чиқди бу гап». Гапида давом этади дўстим: Масжидни қургандан кейин бу одам яна пул йиғишни бошлади. Тижорат фикри бор эди-да. Кейин йиғилган пулга кичкина бир дўкон қурди. Унга мижозлар ҳар томондан келарди. Янги-янги маҳсулотларни олиб кетишарди, ёмғирдай ёғиларди одамлар. Бу киши кейин дўконини кенгайтирди. Қанчадир муддат ўтиб ёнидан қўшимча дўконлар очди. Иккинчи, учинчи ва ҳоказо очаверди. Ҳозир фақат шарқий минтақанинг ўзида ўша инсоннинг ўн учта дўкони бор». Бу гапни ўн йиллар олдин айтганди. Мана шу Шакур Зот покдир, у ила тижорат қиламан деган кимсага зиён қилмайди, зарар қилмайди, ташлаб кетмайди. Али Жобир Файфийнинг “Чунки Сен Аллоҳсан” китобидан.
Показать все...
06:09
Видео недоступноПоказать в Telegram
1. Салафийлик.mp413.21 MB
Жума айёмингиз муборак, қадрдоним! АШУРО КУНИНГИЗ МУБОРАК! Бизни Яратган буюк Зотга ҳамдлар бўлсин! Ҳаётингиз, қалбингиз иймон ва муҳаббатга лиммо-лим тўлсин! Умримиздаги барча нарсани гўзалга айлантириш ўз имконимизда! Илоҳим, Аллоҳ амалларимизни ва умримизни хайрли қилсин! ТУТГАН РЎЗАНГИЗНИ ЎЗ ДАРГОҲИДА ҲУСНИ ҚАБУЛ АЙЛАСИН.
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
02:43
Видео недоступноПоказать в Telegram
ASHURO KUNI tgg.mp415.50 MB
Repost from Muslimun.uz
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Ҳадис Ашуро куни рўза тутиш ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти). Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Ашуро куни рўзасини Рамазон ойи рўзасини кутиб соғингандек, бошқа кун ва ой рўзасини кутганларини кўрмадим”. Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу шундай яхши кундирки, бу кунда Аллоҳ Бани Исроилни душманларидан қутқарган. Шу боис Мусо алайҳиссалом бу кунда рўза тутган. Мен Мусога кўпроқ (яқин бўлишга) ҳақлироқман”, дедилар ва у кунда рўза тутиб, одамларни ҳам унинг рўзасини тутишга буюрдилар”. Имом Бухорий ривояти. ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! @muslimunuzportal @andijonhanafiylari
Показать все...
Repost from Muslimun.uz
01:14
Видео недоступноПоказать в Telegram
🌙  АШУРО КУНИНИНГ РЎЗАСИНИ ТУТИШНИ УНУТМАНГ! Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz @muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Показать все...
Ashuro Kunitg.mp414.36 MB
🌙 ҲИЖРИЙ ​ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! ✅ Эслатма! 2023 йилнинг 19 июль куни – янги 1445 ҳижрий йил – Муҳаррам ойи бошланишининг 1 кунидир. Ашуро куни 2023 йилнинг 28 июль, жума кунига тўғри келади. 🌙 Муҳаррам ойи қандай ой? Муҳаррам ойи – мусулмонлар тақвимининг биринчи ойидир. Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири бўлиб, унинг ўнинчи куни яъни, ашуро куни алоҳида фазилатларга эга. ❓Ашуро қандай кун? Бу кун ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу шундай яхши кундирки, бу кунда Аллоҳ Бани Исроилни душманларидан қутқарган. Шу боис Мусо алайҳиссалом бу кунда рўза тутган. Мен Мусога кўпроқ (яқин бўлишга) ҳақлироқман”, дедилар ва у кунда рўза тутиб, одамларни ҳам унинг рўзасини тутишга буюрдилар” (Имом Бухорий ривояти). 🔸Ашуро куни рўза тутиш ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти). 🔸 Бу кун яқинларга кенгчилик қилиш, бир йиллик кенгчиликка сабаб бўлади. Абу Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти). Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ: “Бу ҳадисни олтмиш йил тажриба қилдим ва фақатгина яхшилик кўрдим”, деганлар. ❓Ашуро кунини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кунни ўтказиб юбормаслик учун қаттиқ ҳаракат қилардилар, унинг савобига эришиш учун бу куннинг келишини интиқлик билан кутардилар. Бу ҳақда Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Ашуро куни рўзасини Рамазон ойи рўзасини кутиб соғингандек, бошқа кун ва ой рўзасини кутганларини кўрмадим” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти). Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўзасини тутиб, одамларни ҳам бу куннинг рўзасини тутишга буюрганларида, саҳобалар: “Ё, Расулуллоҳ! Бу кун яҳудий ва насронийлар улуғлайдиган кун-ку!” дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ хоҳласа келаси йил тўққизинчи куни ҳам тутамиз”, дедилар. Аммо, келаси йил келмасидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар (Имом Муслим ривояти). 🕌 Уламоларимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ниятларига эътиборан, Ашуро кунига қўшиб бир кун олдинги ёки бир кун кейинги кунда ҳам рўза тутмоқ афзал дейдилар. 🤲 Аллоҳ таоло ушбу ойнинг фазилатларидан барча мўмин-мусулмонларни тўлиқ баҳраманд этсин. Ўзининг розилигини топадиган амалларда бардавом қилсин. ✍️ Даврон НУРМУҲАММАД Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla @diniysavollar
Показать все...

Фото недоступноПоказать в Telegram
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.