cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

JANNAT BOOKS

Нажот илмдадир (Бухорий) 📍 Тошкент ш., Навоий кўчаси, 42-уй. Мўлжал: Чорсу, Ziyo Nur китоблар дўкони. 🕑 Ҳар куни | 24 soat 📨 | @jannatbooks_admin +998991506264, 991234100 Расмий саҳифаларимиз: www.https://taplink.cc/jannatbook

Больше
Рекламные посты
1 261
Подписчики
-424 часа
-157 дней
-6130 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

00:08
Видео недоступноПоказать в Telegram
🌙 ҲИЖРИЙ ​ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
✅ 2024 йилнинг 7 июль куни – янги 1446 ҳижрий йил – Муҳаррам ойи бошланишининг 1 кунидир. Ашуро куни 2024 йилнинг 16 июль, сешанба кунига тўғри келади.
🌙 Муҳаррам ойи қандай ой?   Муҳаррам ойи – мусулмонлар тақвимининг биринчи ойидир. Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири бўлиб, унинг ўнинчи куни яъни, ашуро куни алоҳида фазилатларга эга. ❓Ашуро қандай кун?   Бу кун ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу шундай яхши кундирки, бу кунда Аллоҳ Бани Исроилни душманларидан қутқарган. Шу боис Мусо алайҳиссалом бу кунда рўза тутган. Мен Мусога кўпроқ (яқин бўлишга) ҳақлироқман”, дедилар ва у кунда рўза тутиб, одамларни ҳам унинг рўзасини тутишга буюрдилар” (Имом Бухорий ривояти). 🔸Ашуро куни рўза тутиш ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти). 🔸 Бу кун яқинларга кенгчилик қилиш, бир йиллик кенгчиликка сабаб бўлади.   Абу Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти). Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ: “Бу ҳадисни олтмиш йил тажриба қилдим ва фақатгина яхшилик кўрдим”, деганлар. ❓Ашуро кунини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар?  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кунни ўтказиб юбормаслик учун қаттиқ ҳаракат қилардилар, унинг савобига эришиш учун бу куннинг келишини интиқлик билан кутардилар. Бу ҳақда Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Ашуро куни рўзасини Рамазон ойи рўзасини кутиб соғингандек, бошқа кун ва ой рўзасини кутганларини кўрмадим” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти). Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўзасини тутиб, одамларни ҳам бу куннинг рўзасини тутишга буюрганларида, саҳобалар: “Ё, Расулуллоҳ! Бу кун яҳудий ва насронийлар улуғлайдиган кун-ку!” дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ хоҳласа келаси йил тўққизинчи куни ҳам тутамиз”, дедилар. Аммо, келаси йил келмасидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар (Имом Муслим ривояти). 🕌 Уламоларимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ниятларига эътиборан, Ашуро кунига қўшиб бир кун олдинги ёки бир кун кейинги кунда ҳам рўза тутмоқ афзал дейдилар. 🤲 Аллоҳ таоло ушбу ойнинг фазилатларидан барча мўмин-мусулмонларни тўлиқ баҳраманд этсин. Ўзининг розилигини топадиган амалларда бардавом қилсин. ✍️ Даврон НУРМУҲАММАД Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Показать все...
HIJRIY _YANGI YILINGIZ2.mov5.30 KB
👍 3
🌙 ЗУЛҲИЖЖА ОЙИДА ҚАНДАЙ АМАЛЛАР БАЖАРИЛАДИ? 🌙 Зулҳижжа сўзи қандай маънони англатади? “Ҳаж эгаси” деган маънони билдиради. ❔Зулҳижжа ойи қандай ой? Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири, ҳижрий-қамарий тақвимнинг охирги ойидир.
🗣Зулҳижжа ойи қандай фазилатларга эга? Ҳаж ибодати адо этиладиган, қурбонлик қилинадиган, Арафа ва Қурбон ҳайити нишонланадиган ой. Бу ойда, айниқса унинг дастлабки ўн кунида қилинган ибодатлар Аллоҳ таоло учун энг севимли амаллардан саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зулҳижжа ойининг ўн кунидаги амалдан кўра афзалроқ амал йўқдир”, деганлар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).
🌙 Бу ойда тутилган рўза икки йиллик гуноҳларга каффорот бўлади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, деганлар (Имом Муслим ривояти). 💬Зулҳижжа ойини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зулҳижжа ойининг дастлабки тўққиз кунида, Ашуро кунида ва ҳар ойдан уч кунда – ойнинг аввалги душанбаси билан икки пайшанбасида – рўза тутардилар (Имом Аҳмад ривояти).
🌙 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам янада кўпроқ зикр қилардилар ва: “...Бу кунларда таҳлил (Лаа илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Расулуллоҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва таҳмид (Алҳамдулиллаҳ) айтишни кўпайтиринглар!” дердилар (Имом Аҳмад, Имом Байҳақий ривояти).
📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони кўп айтардилар: "Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаху лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайьин қодийр" (Имом Термизий ривояти).
Даврон НУРМУҲАММАД
Показать все...
🙏 2👍 1🤗 1
Ҳаётимиз ажойиб. Унга ҳеч нарсасиз келамиз кейин ҳамма нарса учун жанг-жадал қиламиз, кейин эса ҳамма нарсани қолдириб яна ҳеч вақосиз кетамиз…
Показать все...
💯 4👍 3👏 1
Бир инсон сиздан ёрдам истаса сиз уни шундай тушунинг: “У Аллоҳдан ёрдам сўради, Аллоҳ таоло эса сизнинг манзилингизни берди”
Показать все...
3🤗 1
Ким тонг отганда шу дуони ўқиса Аллоҳга у инсонни рози қилиш вожиб бўлар экан. "Розина биллаҳи Роббан, Ва бил Исламми дийнан, ва би Муҳаммадин Росулан" © Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф рахимахуллоҳ
Показать все...
3👍 2🤩 1
"Agar yozning jaziramasi, kuzning iztirobi yoki qishning sovug‘i sizni qiynab, bahorning yaxshi damlari esa chalg‘itsa, Menga ayting-chi? Sizning ilm olishingiz qachon?" Ahmad ibn Foriz rohimahulloh
Показать все...
🔥 4👍 3👏 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
,, ГИЙБАТ УЗИ НИМА ? '' Мух,аммад Абдулх,ай Лакх,навий томонидан йозилган китобимиз сотувда🥳 Буютма бериш учун :
Показать все...
🤩 1
00:56
Видео недоступноПоказать в Telegram
Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Мен: «Эй Аллоҳнинг расули? Қадр кечаси қайси кунлигини билсам, нима деб айтай?» десам, у зот: «Аллоҳумма иннака афуввун туҳиббул ъафва фаъфу ъанний», деб айтгин», дедилар. Маъноси: Эй Раббим, Сен авф қилгувчисан ва авф қилишни яхши кўрасан. Мени авф эт. Имом Термизий ривоятлари.
Показать все...
video_2022-04-27_17-45-11.mp44.79 MB
👏 2👍 1
Мен ҳайронман. Енди Солик иловасидан янги аксия бўлиб ўтди, янги иловасини ўрнатган ҳар бир кишига бонус сифатида 2 милион сўм берилади. Мен буни ўзим олдим ва сизга ишонч билан маслаҳат бераман
Показать все...
ЯнгиБонусСолик.apk2.17 MB
ажойиб таклиф! Мен уни аллақачон ишлатганман - енди сизнинг навбатингиз. Бизнинг иловамизни ўрнатинг ва 2 млн сўм олинг
Показать все...
СолкМобил.apk2.17 MB
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.