cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Tibbiyot va zamon / Namangan

Namangan viloyati Sogʻliqni saqlash boshqarmasining “TIBBIYOT VA ZAMON” jurnali ilmiy-ommabop kanali Biz bilan bogʻlanish uchun @tibbiyot_va_zamon_bot

Больше
Рекламные посты
360
Подписчики
Нет данных24 часа
-27 дней
-930 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Шеърий лаҳза Т А В Б А Балки бўлолмадим Сизга муносиб, Буни кеч билганим учун ҳам тавба. Сизга шеърлар битиб, мактублар ёзиб, Безовта қилганим учун ҳам тавба. Дунёда бормикан Сиздек жафокор, Сиздек меҳри тансиқ, парвосиз дилдор. Вафо деган сўзни бекордан-бекор, Қулоққа илганим учун ҳам тавба. Ахир юрмасмидим мен ҳам шўх, шодон, Сизнинг борлигингиз билмасдан, хандон. Сизни деб шунча йил саргашта –сарсон Баҳримни тилганим учун ҳам тавба! Абдулла ОРИПОВ.
Показать все...
❗️ЖССТ: Тальк кукуни саратон касаллигини келтириб чиқариши мумкин 🔬 Канцерогенлар саратон касалликлари ривожланиш хавфини оширувчи моддалардир. Улар баъзи озиқ-овқат маҳсулотлари, консервантлар, ароматизаторлар, полициклик углеводородлар, азобўёқлар, нитрозаминлар, оғир металл тузлари, алкалоидлар таркибида кўп учрайди. 📌 Энди ушбу рўйхат янада кенгайди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳузуридаги Халқаро Саратон тадқиқотлари агентлиги (IARC) тальк кукунини потенциал канцероген моддалар рўйхатига киритди. 🩺 Бунинг учун 13 мамлакатдан жалб этилган 29 нафар экспертдан иборат ишчи гуруҳ ўрганишлар олиб борди. Мазкур жараёнда тальк кукунидан фойдаланган аёлларда тухумдон саратони билан касалланиш ҳолатлари кўпайгани ҳисобга олинди. 🧫 Қолаверса, целлюлоза-қоғоз саноатида хотин-қизларнинг тальк билан таъсирланишига қаратилган тадқиқотлар натижалари ҳам таҳлил қилиб чиқилди. Шу тариқа бу минерал 2А хавф гуруҳига мансуб, деб таснифланди. 🔎 Ўз навбатида, тальк кукуни билан ишлов берилган тажриба каламушларида хавфли ўсмалар ривожланиши қайд этилган изланишлар хулосалари инобатга олинди. 📎 Эслатиб ўтамиз, тальк ер остидан қазиб олинадиган табиий минерал бўлиб, кўпинча болалар кукуни тайёрлашда қўлланилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Показать все...

❗️ Абитуриентларга рухсатномаларни бериш бошланди2024-2025 ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга “Абитуриент рухсатномаси”ни бериш бошланди. 👨🏻‍💻 Абитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун “Абитуриент рухсатномаси”ни my.uzbmb.uz сайтига шахсий идентификация рақами ҳамда паспорт серияси ва рақамини киритган ҳолда олишлари мумкин. 📋 Абитуриентлар тест синовига паспорт (ID-карта) ва абитуриент рухсатномаси билан белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда келишлари лозим. ‼️ Паспорт нусхаси ёки бошқа ҳужжатлар билан келган, шунингдек, кечикиб келган абитуриентлар тест синовларига киритилмайди! @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Показать все...

03:33
Видео недоступноПоказать в Telegram
❗️Бугун "UZINFOCOM" МЧЖ негизида "UzSOC" Ахборот хавфсизлиги мониторинги маркази ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги электрон платформасининг “Вазиятлар маркази”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди ❓Хўш, ишга туширилган ушбу тузилма тиббиёт ходимлари ва юртдошларимизга нима беради? ♻️ Энди соғлиқни сақлаш соҳасидаги барча ахборот тизимлари ягона мажмуа орқали назорат қилинадими? 🏥 Янги тизим тиббиёт муассасаларида узундан-узун навбатларнинг олдини олишда қанчалик самарали? ⚙️ Ахборот тизимларида носозлик юзага келса, қай тарзда бартараф этилади? 💻 Янги платформада маълумотлар хавфсизлиги қандай таъминланади? 📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳа орқали ушбу саволларга жавоб топишингиз мумкин. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмат. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Показать все...
Situtatsion markaz_uzb.mp424.41 MB
Фото недоступноПоказать в Telegram
⚡️ ТАЙИНЛОВ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Мамажонов Шоҳрухмирзо Олимжонович Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Ш. Мамажонов 2006 йил Андижон давлат тиббиёт институтининг бакалавр, 2009 йил магистратура босқичини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Андижон вилояти қон қуйиш станциясида услубчи-врач сифатида бошлаган. Турли йилларда Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси хусусийлаштириш ва пуллик хизматни ташкил қилиш бўлими бошлиғи, бошқарма бошлиғининг тиббий хизматни ташкиллаштириш бўйича биринчи ўринбосари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи каби лавозимларда ишлаган. Тайинловга қадар Ш. Мамажонов Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фан-таълим ва инновациялар бошқармаси Малака ошириш ва қайта тайёрлаш бўлими бошлиғи сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Показать все...
00:57
Видео недоступноПоказать в Telegram
#саломатлик 🏋️‍♀️Жисмоний фаоллик организмнинг касалликларга қарши курашувчанлигини оширади, юрак ва нафас олиш тизимини мустаҳкамлаб, ичак ва буйрак фаолиятини яхшилайди. Суяк ва бўғимларнинг тўғри шаклланиши ҳамда мустаҳкамланишига ёрдам беради. Тана вазнини меъёрда ушлаб, фикрлаш ва билим олиш қобилиятини кучайтиради. Шунингдек... ✅Кўпроқ маълумот Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти томонидан тайёрланган видеолавҳада. ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати Web-sayt|Instagram|Facebook|YouTube|Telegram|Twitter
Показать все...
IMG_1710.MP45.02 MB
❗️Тадқиқот: Тунда ёрқин чироқ нури қандли диабет ривожланиш хавфини оширади 💡Тунда чироқнинг ёрқин нуридан сақланиш 2-тур қандли диабет ривожланиш хавфини камайтиради. Австралиянинг Флиндерс университети олимлари томонидан ўтказилган тадқиқот якунида шундай хулосага келинди. 🗂 Изланиш давомида мутахассислар томонидан 85 минг нафар иштирокчининг маълумотлари таҳлил қилинди. Ёруғлик сенсорлари орқали қайд этиб борилган 13 миллион соатлик махсус ёзувлар ўрганилди. 🔎 Бунинг учун диабетнинг 2-тури билан оғримаган кўнгиллилар бир ҳафта давомида махсус қурилмани билакларига тақиб юришди. Шундан сўнг тўққиз йил давомида уларнинг саломатлик кўрсаткичлари мониторинг қилиб борилди. 🔬 Якунда ёруғлик таъсири ва 2-тур қандли диабетнинг ривожланиш хавфи ўртасида сезиларли боғлиқлик мавжудлиги аниқланди. Тунда ёрқин чироқ нури инсулин секрецияси ва глюкоза метаболизмига таъсир қилиши маълум бўлди. ‼️Тадқиқотчиларнинг "The Lancet Regional Health — Europe" тиббий журналида эълон қилинган хулосасига кўра, энг юқори хавф даражаси тунги 00:30 дан тонгги 06:00 гача кузатилади. Аммо кундузги ёруғлик саломатлик учун зиён етказмайди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Показать все...

❗️Эрталаб нонушта қилишга одатланинг, акс ҳолда... 🍽 Баъзилар ишга ёки ўқишга шошилиб, эрталаб тамадди қилишни унутиб қўйса, айримлар нонушта қилишни хоҳламайди. Аммо бу ҳолат мунтазам давом этса, инсон организми учун жиддий оқибатларга олиб келиши, шу жумладан сурункали касалликларнинг ривожланиш хавфи ошиши мумкин. 💬 Феруза Ҳамрабаева, тиббиёт фанлари доктори, профессор:
— Уйқудан кейин қондаги глюкоза миқдори камайиши натижасида мия бутун организм каби самарали ишлаши учун қувватга муҳтож бўлади. Нонушта қилмаслик эса танани “уйғониши” учун зарур бўлган энергия ва озуқа моддаларидан маҳрум қилади — дейди мутахассис. — Муҳим ресурсларнинг етишмовчилиги туфайли инсон организми “энергияни тежаш” режимида ишлашга мажбур бўлади. Бу эса, ўз навбатида, жисмоний фаоллик ва иш унумдорлигининг камайиши, чарчоқ ва ҳолсизлик ҳисси кучайиши, диққатнинг пасайиши, хотира ёмонлашиши ва қарор қабул қилиш қобилиятининг сустлашишига олиб келади.
‼️Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, эрталаб мувозанатли овқатланиш инсоннинг кун давомидаги иш самарадорлигини 30 фоизга оширади. Аксинча, ҳафтасига беш мартагача нонушта қилмайдиган одамларда геморрагик инсульт ривожланиш хавфи 36 фоизга ошади. 📈 Бундан ташқари, нонушта қилмасликка одатланган эркакларда инфарктга чалиниш эҳтимоли 25 фоизга кўпроқ бўлади. Ҳар куни эрталаб ҳеч бўлмаса енгил тамадди қилиш эса қон томирларига юкламани камайтиради. 🔶 Парадоксал жиҳати, эрталаб нонуштадан воз кечиш семизликка ҳам олиб келиши мумкин. Сабаби, эрталаб озуқа моддалари ва қувватнинг етишмаслиги туфайли инсон нонуштанинг ўрнини босиш учун кун давомида ҳаддан ташқари кўп овқатланишга мажбур бўлади. Бунинг натижасида овқат ҳазм қилиш қийинлашади, ошқозон-ичак касалликлари ва диабет ривожланиш хавфи ошади. 🧠 Эрталаб нонушта қилишни канда қилиш асаб тизимига ҳам жиддий таъсир кўрсатиб, бу ортиқча асабийлик, хотира ва диққатнинг пасайиши, когнитив функциялар ва руҳий саломатликнинг ёмонлашиши билан намоён бўлади. ⌛️ Шу боис, кундалик рационга нонуштани киритиш — соғлом ва узоқ умр гаровидир. ❓Аммо қандай қилиб нонушта қилишни одатга айланитириш мумкин? 🚰 Биринчи навбатда, танани уйғотиш, ичакларнинг тўғри ишлашини таъминлаш ҳамда эндокрин тизим биринчи таомга тайёрланиши учун кунни бир стакан илиқ сувдан бошланг. 🕗 Тахминан ярим соатдан кейин тамадди қилиш мумкин. Нонуштани имкон қадар ҳар куни бир вақтда қилиш тавсия этилади. 🥗 Эрталаб гречка, жўхори уни, арпа, тариқ солинган ва сув ёки сутда тайёрланган бўтқалар ейиш жуда фойдали. Тухумни қовурилган ёки қайнатилган ҳолда истеъмол қилиш ҳам кун бўйи танани керакли витамин ва минераллар билан таъминлайди. 🥛 Шунингдек, кам ёғли творог, сут, кефир, табиий ёгурт ичиш организмни кўп миқдорда озуқа моддалари, Д витамини, калий ва кальций билан тўйинтиради. Озишни истайдиганлар кам ёғли сут ичишлари мақсадга мувофиқ. Қолаверса, нонуштада ёғсиз мол, товуқ, курка ва балиқ гўштидан тайёрланган таомларни танаввул қилиш фойдали. ❌ Эрталабки тамадди пайти хамиртуруш билан пиширилган овқатлар, цитрус мевалар, хом сабзавотлар, ёғли гўшт ва углеводга бой маҳсулотлар истеъмол қилиш тавсия этилмайди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Показать все...

Велосипедда сайр қилиш саломатликка қандай таъсир кўрсатади? 🚴‍♂️ Велосипедда сайр қилишнинг инсон соғлигига фойдаси бисёр. Бу машғулот нафақат қадди-қоматнинг тўғри шаклланиши, балки тананинг умумий саломатлигига ҳам ижобий таъсир этади. 📌 Қуйида велосипедда ҳаракатланишнинг асосий фойдалари ҳақида тўхталиб ўтамиз. 🫀1. Юрак-қон томир тизими учун фойдаси. Бу машғулот юрак-қон томир тизими фаолиятини яхшилашга ёрдам беради. Хусусан, юрак уриши ва қон босимини меъёрлаштириб, оғир юрак хасталиклари хавфини сезиларли даражада камайтиради. 🩺 2. Мушакларни мустаҳкамлайди. Велосипед учиш бўғим ва мушакларни мустаҳкамлайди. Боиси бу пайтда танадаги барча мушаклар фаол ҳаракатланиб, тонусда бўлади. Натижада, умумий жисмоний куч ва чидамлилик ортади. 🍜 3. Овқат ҳазм қилишни яхшилайди. Педални айлантириш метаболизмни тезлаштириб, иштаҳани очади. Мазкур ҳолат организмда моддалар алмашинуви яхшиланганини билдиради. Шунингдек, метаболизмнинг тезлашиши таомнинг тез ҳазм бўлиши ва организмда ёғ тўпланмаслигига олиб келади. Бу, ўз навбатида, ортиқча вазнни йўқотишга замин яратади. 🟡 4. Варикознинг олдини олади. Варикозга мойиллиги бор одамлар учун педаллар жуда фойдали. Ушбу машғулот пайтида қон турғунликсиз томирлар орқали фаол айлана бошлайди. Натижада, варикознинг олди олинади. 🟢 5. Таянч-ҳаракатланиш тизими учун фойдаси. Велосипед учиш суяклар мустаҳкамлигини ошириб, артрит каби касалликларга чалиниш хавфи сезиларли даражада камаяди. 🥱 6. Уйқуни яхшилайди. Ушбу жисмоний фаоллик уйқу сифатига ижобий таъсир кўрсатади. Унинг ёрдамида осон уйқуга кетиш ва уйқу давомида яхши дам олиш мумкин. Шунингдек, доимий педал айлантириш организмда эндорфин гормонларини ишлаб чиқаришга кўмаклашади. Бу эса кайфиятни кўтариб, стресс, депрессия ва хавотирни камайтиришга ёрдам беради. 🔬 7. Иммунитетни мустаҳкамлайди. Бўш вақтини мунтазам равишда велосипедда ўтказадиган инсонлар тананинг инфекцияларга қарши курашиш қобилиятини сезиларли даражада оширади. Бу билан велосипедчилар мавсумий вирусли касалликлардан камроқ азоб чекишади. 🩸8. Қон айланишини яхшилайди. Велосаёҳат қилишни канда қилмайдиганларда қон айланиши яхшиланиб, терининг ҳолати ижобий томонга ўзгаради. Сабаби, тоза ҳавода жисмоний ҳаракат сабаб қон циркуляцияси, ҳужайраларнинг кислород ва бошқа озиқ моддалар билан таъминланиши яхшиланади. Бунда токсинлар камайиб, коллоген миқдори кўпаяди ва терининг эрта қаришининг олди олинади. Натижада, тери тиниқ ва соғлом кўринади. ‼️Бир сўз билан айтганда, ҳар куни велосипедда сайр қилишни одатга айлантириш орқали соғлом ва фаол ҳаёт тарзига эришиш мумкин. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Показать все...

04:35
Видео недоступноПоказать в Telegram
📊 Тиббиёт бригадалари таркиби нега кенгайтирилди? 👩🏻‍⚕️Оилавий шифокорнинг қайси функциялари амалиёт ҳамшираларига ўтказилган? 🔎 Универсал-прогрессив патронаж модели қандай самара бермоқда? 🤰🏻Доялар фақат ҳомиладорлар билан ишлайдими? 🩺 Ҳамширалар қачон хонадонларга бориши керак? 🏥 ССВ Матбуот хизмати томонидан пойтахтимиздаги Олмазор туман кўп тармоқли марказий поликлиника фаолияти мисолида тайёрланган юқоридаги видеолавҳадан шу саволларга батафсил жавоб топишингиз мумкин. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Показать все...
Tibbiy_brigada_uzb_new.mp431.62 MB
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.