cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

✨ᕼIᒍᗩᗷIᗰ✨

بِسْـــــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــــيم ✨𝖿𝗈𝗒𝖽𝖺𝗅𝗂 𝗄𝗂𝗍𝗈𝖻𝗅𝖺𝗋 ✨𝗂𝗊𝗍𝗂𝖻𝗈𝗌𝗅𝖺𝗋 ✨𝗁𝗂𝗃𝗈𝖻 𝗋𝖺𝗌𝗆𝗅𝖺𝗋𝗂 ✨𝖺𝗒𝗈𝗅- 𝗊𝗂𝗓𝗅𝖺𝗋 𝗎𝖼𝗁𝗎𝗇 𝗅𝗂𝖿𝖾𝗁𝖺𝗄𝗅𝖺𝗋

Больше
Рекламные посты
196
Подписчики
Нет данных24 часа
Нет данных7 дней
Нет данных30 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Фото недоступноПоказать в Telegram
        СИЙРАТ ВА ИСЛОМ ТАРИХИ Муҳаммад алайҳис саломнинг 99 исмлари muslim.uz  Муҳаммад- мақталувчи. Аҳмад- Аллоҳга ҳамд айтувчи. Ҳамид- Аллоҳга ҳамду сано айтувчи. Маҳмуд- мақталган. Аҳид- фазилатлар бобида ягона. Воҳид- ахлоқ- одобда ягона. Ҳошир- ўз умматларини қиёмат куни маҳшаргоҳга йиғувчи. Оқиб- ҳамма пайғамбарлар охири. Тоҳо- бу сўзнинг маъноси Аллоҳгагина маълум. Ёсин- бу сўзнинг маъноси ҳам Аллоҳгагина маълум. Тоҳир- тоза, пок. Мутаҳҳар- дили покланган. Таййиб- пок, хуштабиат. Саййид-Хожа. Расул- элчи, пайғамбар. Набий- пайғамбар. Расулур-роҳма- раҳмат пайғамбари. Қаййим- тўғри йўлдан борувчи. Жомиъ - барча яхши фазилатларни ўзида мужассам этувчи. Муқтафий – эргашувчи (ҳақ йўлга). Муқаффий – эргаштирувчи (ўзига). Расулул – малоҳим – жангу жаҳон пайғамбари. Расулурроҳа – роҳат пайғамбари. Комил – етук. Иклил – тож. Муддассир – қўрқувдан матоҳга ўраниб олган. Муззаммил – муддассир. Абдуллоҳ – Аллоҳнинг бандаси. Ҳабибуллоҳ – Аллоҳнинг суюклиси. Сафийюллоҳ – Аллоҳнинг танлагани. Нажийюллоҳ – Аллоҳнинг сирдош дўсти. Калимуллоҳ – Аллоҳ билан сўзлашувчи. Хотамул – анбиё – набийлар охири, уларнинг хотимаси. Хотамур – росул - Расуллар хотимаси. Муқйий – динни тургизгувчи (ривожлантиргувчи). Мунжий – халоскор. Музаккир – эслатувчи (Аллоҳни ва охиратни). Носир – ёрдам этувчи. Мансур – ёрдам берилган, душманлари устидан зафар топган. Набийюр – роҳма – раҳмат пайғамбари. Набийют – тавба – тавбага тарғиб этувчи пайғамбар. Ҳарисун алайкум – умматларига меҳрибон. Маълум – ҳаммага маълум. Шаҳир – ҳаммага машҳур. Шоҳид – гувоҳ. Шаҳид – гувоҳ. Машҳуд – гувоҳлик берилган. Башир – хушхабар берувчи. Мубашшир - хушхабар берувчи. Назир – азоблардан огоҳлантиргувчи. Мунзир – охират азобларидан огоҳлантиргувчи. Нур – нур. Сирож – чироқ, қуёш. Мисбоҳ – чироқ. Ҳудо – ҳидоят қилгувчи. Мухтор – танлаб олинган. Ажир – динга хизмат қилгувчи. Жаббор – айбларни ёпгувчи. Абул – Қосим – Қосимнинг отаси. Абул – Тоҳир – Тоҳирнинг отаси. Абут – Таййиб – Таййибнинг отаси. Абу Иброҳим – Иброҳимнинг отаси. Мушаффаъ – шафоат ҳуқуқи берилган. Шафиъ – шафоат этувчи (қиёмат куни гуноҳкор умматларнинг кечирилишини Аллоҳдан сўровчи). Солиҳ – яхши ишларни қилувчи, Аллоҳнинг буйруқларини адо этувчи. Муслиҳ – ислоҳ этувчи, тузатувчи (ўртани). Муҳаймин – умматлари ишини кузатиб турувчи. Содиқ – ростгўй. Мусаддиқ – тасдиқ этувчи. Сидқ – ростгўй. Саййидул – мурсалин – пайғамбарлар ҳожаси. Имомул – муттақин – тақводорлар пешвоси. Қоидул – ғуррил – муҳажжалин – қиёмат куни сажда қилган аъзоларидан нурлар чиқиб турувчи ибодатли умматларини жаннатга элтувчи. Ҳалилур – Раҳмон – Раҳмоннинг дўсти. Барр – хайрли, солиҳ амаллар қилувчи. Мабарр – ҳамма яхшиликлар манбаи. Важиҳ – гўзал юзли. Насиҳ – насиҳатгўй. Носиҳ – насиҳатчи. Вакил – вакил, ишонч эгаси, кафил. Мутаваккил – таваккал этувчи. Кафил – кафил, кафолатига олувчи. Шафиқ – шафқатли, меҳрибон. Муқимус – сунна – суннатни тикловчи. Муқаддас – улуғланувчи, гуноҳлардан пок. Руҳул – Қудус – муқаддас руҳ. Руҳул –Ҳақ – ҳаққоний руҳ. Руҳул – Қист – адолатли руҳ. Кофий – кифоя қилувчи (диний эҳтиёжларга). Муктафий – кифояланувчи (Аллоҳнинг амрлари билан). Болиғ – олий даражаларга етган. Мубаллиғ – Аллоҳ томонидан келган барча диний аҳкомларни умматларига тўла етказувчи. Шофий – шифокор (қалб касалликларига ва маънавий иллатларга нисбатан). Восил – етишувчи (Аллоҳнинг розилиги ва дийдорига). Мавсул – етишилувчи (яъни он ҳазратнинг шафоатларига ва дийдорларига умматлари етишурлар, иншооллоҳ). Собиқ – барча фазилат ва шарафда олдинда борувчи. Соиқ – умматларини бу дунёда иймон ва амал сари, охиратда эса, дўзахдан жаннат сари ҳайдовчи. Ҳодий – тўғри йўдга бошловчи. Муҳдий – ҳадия, эҳсон соҳиби. Тошкент ислом институти 4-курс талабаси @osiyo_muxtarova
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Фото недоступноПоказать в Telegram
1.23 MB
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.