cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Hurfikr.uz

Haqsizliklar oldida egilmang , chunki haqqingiz bilan birga sharafingizni ham yo'qotasiz.

Больше
Рекламные посты
3 723
Подписчики
-524 часа
-187 дней
-5 04830 дней
Время активного постинга

Загрузка данных...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Анализ публикаций
ПостыПросмотры
Поделились
Динамика просмотров
01
Толибон, агар воқеалар сценарийси шуни талаб қилса, Фаластинда жанг қилишга тайёрлигини маълум қилди. Машҳур ливанлик журналист Ҳасан Илайқнинг мақоласида маълум бўлишича, Толибон агар вазият имкон берса, Фаластин учун жангга қўшилиш илтимоси билан фаластиндаги қаршилик кучларига мурожаат қилган. Бу янги маълумот эмас ва қаршилик гуруҳлари ўртасидаги учрашувларда, масалан, ўтган ой Раисининг дафн маросимида очиқ эълон қилинган. https://t.me/Hurfikruznews
640Loading...
02
Қариганингда: 1. Ҳаммага ақл ўргатаверма.  Ҳаттоки ҳаммадан донолигингни билсанг ҳам, ҳадеб бошқаларни қарор қабул қилишларига аралашма. Ёшлигингни эсла, катталарни насиҳати қулокларингга ёқармиди йўқми.. 2. Сендан ёрдам сўрашмаса, ёрдам беришга ошиқма. Яқинларингни дунёнинг барча бало-қазоларидан асрашга уринма. Уларни меҳр ила дуо кил. 3. Нолийверма! Вайсақи кампирга айланиб колма! Ахир сенга ундай қариялар ёқмасдику. 4. Болаларингдан миннатдорчилик кутма. Ёдингда тут: ношукр фарзандлар бўлмайди. Болаларидан доим миннатдорчилик кутиб, ҳаттоки талаб қилиб яшайдиган нодон ота-оналар бўлишади.  Меҳр талаб қилиб олинмайди, у шунчаки беғараз, беминнат берилади. 5. "Мен сени ёшингда.." "Сенларни деб умримни ўтказдим.." "Сендан ёшим катта, шуничун мен яхшироқ биламан.." "Одамларни боласига ўхшаб.." каби сўзларни асло қўллама. 6. Пулларингни ҳадеб йиғаверма, ўзинг учун сарфла, саёҳат қил. 7. Эринг қари, вайсақи, кучсиз чолга айланиб қолса ҳам, уни ҳамиша ҳурмат қил, авайла. Ахир эрининг розилигини олган аёлга жаннат ваъда қилинган. 8. Набирали  бўлганингда янаям мулойимроқ, ҳалимроқ бўлгин, юмшоқ муомала қилиб,  уларга намунали, севимли бувижон бўлишга ҳаракат қил. 9. Энди аввалгидай қуюқ пардоз қилмагин, қош-кўзингга ўсма-сурма суртиб, қўлларингга хина қўйиб юрсанг кифоя, ундан ортиғи бачкана кўринади. 10. Ўзингни кўпам айблама. Тақдиринг қандай бўлишидан, фарзандларинг қандай бўлишидан қатъий назар, сен қўлингдан келганча яшадинг, ақлинг етганча тарбияладинг. Ҳар қандай ҳолатда ҳам обрўингни сақлаб қол. Билгинки, сен шунча йил яшаб, ҳали ҳам тирик экансан, демак - сени қиладиган савоб ишларинг ва ибодатларинг ҳали кўп ва сен яқинларингга кераксан! https://t.me/Hurfikruznews
1527Loading...
03
#Тезкор ⚡️Ўзбекистоннинг 9 та вилоятидаги тоғли жойларда 17−19 июнь кунлари сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шунингдек, ёмғир сувлари тўпланиши оқибатида ҳудудларни сув босиши эҳтимоли бор. https://t.me/Hurfikruznews
1773Loading...
04
Қуръон рақамларда • 30 пора; • 114 сура; • 6236 оят; • 77.439 сўз; • 323.015 ҳарф; • 4 марта Муҳаммад; • 136 марта Мусо исми; • 25 марта Исо исми; • 43 марта Нуҳ исми; • 145 марта Ҳаёт ва ўлим сўзи; • 4 марта Иссиқ ва совуқ; • 24 марта Эркак ва аёл; • 77 марта Жаннат ва дўзах; • 115 марта Дунё ва охират; • 25 марта Иймон ва Куфр; • 88 марта Фаришталар ва шайтон; • 34 марта Сажда сўзи; • Қуръон: 22 йил 02 ой 22 кунда нозил бўлди; • Энг катта сура Бақара 286 оят; • Энг кичик сура Кавсар сураси 3 оятдан иборат. https://t.me/Hurfikruznews
1718Loading...
05
Олимлар аниқлашича, доим Қуръон ўқийдиган одам руҳий безовталикдан ҳимояланади. Бундан ташқари: – Қуръон ўқийдиган одам ҳузур-ҳаловат топади, хотиржамликка эришади; – Қуръон ўқиш иммунитетни кучайтиради; – Қуръон ўқийдиган одам руҳан, жисмонан соғлом бўлади; – Қуръон ўқийдиган инсон учун юрак хасталиги бегонадир; – Мушафга қараб Қуръон ўқиш кўзни равшан қилади; – хотирани мустаҳкамлайди, мия фаолиятини ривожлантиради; – кишининг фикрлаш қобилиятини ўстиради, дунёқарашини кенгайтиради; – дунёга ҳирс қўйиш, тама, ҳасад, ғийбат каби иллатлар оқибатида келиб чиқадиган моддий касалликлардан асрайди; – Қуръонни тажвид қоидаларига мувофиқ ўқиш нутқни ривожлантиради, кишини сўзга чечан қилади; – Қуръон ўқиш томоқ оғриғига шифо бўлади; – қироат бош оғриғини қолдиради. https://t.me/Hurfikruznews
1794Loading...
06
Кун фотоси Чиннигул Муаллиф: Хонбиби Ҳиммат қизи https://t.me/Hurfikruznews
1571Loading...
07
❗️ Японияда одамни 48 соат ичида ўлдириши мумкин бўлган ноёб вирус тарқалмоқда, деб ёзади Bloomberg. Бу камдан-кам учрайдиган "гўшт истеъмол қилувчи бактериялар" туфайли юзага келади ва COVID-19 пандемияси билан боғлиқ чекловлар юмшатилгандан кейин ҳолатлар сонининг кўпайиши қайд этилди. https://t.me/Hurfikruznews
1580Loading...
08
Қурбон ҳайитингиз билан! Кейинги қурбон ҳайитимизда ҳам бир-биримизни табриклаб, йўқлаш насиб этсин! Меҳр-оқибатимиз йўқолмасин!!! https://t.me/Hurfikruznews
35916Loading...
09
ҲАЁТИЙ ҲАҚИҚАТЛАР Дўстлар сохта бўлиши мумкин, лекин душманлар ҳамиша ҳақиқий бўлади. Аҳмоқ киши кексайиб ақлли бўлиб қолмайди. Қасам ичиш... Сув ичишдан ҳам осон бўлиб кетти.. Пулдорлик - барча балою-офатлар, муаммолар ва оч-кўзликка олиб келади. Пулсизлик ҳам худди шунга сабаб бўлади. Болаларингизни тарбияламанг, улар барибир ўзингизга ўхшашади. Шунинг учун ўзингизни тарбияланг. Уч нарсани ортга қайтариб бўлмайди: - Отилган ўқ. - Айтилган сўз. - Ўтган вақт. Йигит: «Хиёнат қилмайман»- дейди, буни иложи йўқ... Чол: «Хиёнат қиламан»- дейди, буни имкони йўқ... Биз челаклаб насиҳат қиламизу, ўзимиз томчилаб амал қиламиз... Пулни севмайман... Аммо пул асабларимни тинчлантиради... Танишлар сенга «Салом»- деб эмас, «Ассалому алайкум»- деб мурожат қилишни бошлаганларида ёшинг катта бўлиб қолганлигини сеза бошлайсан... Эркак - ҳеч қачон хотини ва машинасидан нолиши керак эмас... Чунки иккисини ҳам ўзи танлаган... https://t.me/Hurfikruznews
1782Loading...
10
Аччиқ овқат умрни узайтиради ✅ Гарвард соғлиқни сақлаш мактаби томонидан ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, кунига бир марта аччиқ овқат истеъмол қилиш касалликлардан ўлим хавфини 14 фоизга камайтиради. ✅ Аччиқ озиқ-овқат таркибидаги биологик фаол моддалар "ёмон" холестеринни камайтириши ва триглицеридларнинг соғлом даражасини сақлаб туриши мумкин. https://t.me/Hurfikruznews
1672Loading...
11
Бекорчидан эл безор, Сўзидан кўнгил озар. Ўзбек халқ мақоллари https://t.me/Hurfikruznews
1462Loading...
12
Андижон вилояти Қорасув шаҳрининг Навоий кўчасида яшовчи аҳолиси ҳайит байрамини юқори кайфиятда кутиб олмоқда. Жумладан, аҳоли ўзи яшаб турган кўчаларни байрам шукуҳида безатиб, супириб, тозалаб,  саришта тарзда қурбон ҳайитини нишонлашмокда. https://t.me/Hurfikruznews
85611Loading...
13
Садақанинг турлари кўп эканлиги баёни 1) Одамларга ёмонлик қилишдан тийилиш ҳам садақадир. 2) Ҳар бир тасбеҳ (яъни, «Субҳоналлоҳ», дейиш садақадир. Ҳар бир ҳамд (яъни, «Алҳамдулиллаҳ», деб айтиш) ҳам садақадир. Ҳар бир таҳлил (яъни, «Лаа илааҳа иллаллоҳ», дейиш) ҳам садақадир. Ҳар бир такбир (яъни, «Аллоҳу акбар», дейиш) ҳам садақадир. 3) Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш ҳам садақадир. 4) Киши ўз аёли билан шаръий қовушиши ҳам садақадир. 5) Икки кишининг орасини ислоҳ этиш ҳам садақадир. 6) Мулойим сўз ҳам садақадир. 7) Биродарига очиқ юз билан йўлиқиб унга табассум қилиши ҳам садақадир. 8) Йўлдан азият берувчи нарсаларни олиб ташлаш ҳам садақадир. 9) Ҳар бир яхшилик садақадир. 10) Мусулмон киши мевали кўчат ўтқазиб ёки бирон экин экса, ундан одамлар, ҳайвонлар еса, бу ҳам садақадир. https://t.me/Hurfikruznews
1713Loading...
14
Хаётда ўрганганларимнинг барчасини учта сўзга жамлашим мумкин — у давом этади! Роберт Фрост https://t.me/Hurfikruznews
1571Loading...
15
Қирғизистон банклари Россияга пул ўтказмаларини чеклайди. Қирғизистоннинг тўққизта тижорат банки зудлик билан Россия пул ўтказмалари тизимлари билан ишлаш тўхтатилгани ҳақида ўз расмий сайтларида хабар берди. "Техник ишлар туфайли ҳозирда қуйидаги ўтказма тизимлари ишламаяпти – Astrasend, Unistream, Cоntact, Zolotaya Corona, Sberbank-оnlinе"- дейди Қирғизистон РСК банки. Худди шундай хабарлар Мбанк, Компанион, КСБ, КИCБ, Қирғизистонкоммертсбанк, Бай-Тушум, Kremet Bank ва DemirBank сайтларида ҳам эълон қилинган. КИCБ рубль ўтказмалари фақат санкциялар остида бўлмаган Россия банклари учун мавжуд эканлигини таъкидлади. Уч кун аввал, 12 июнь куни Москва биржаси ва унинг гуруҳ аъзолари – Миллий клиринг маркази ва Миллий ҳисоб-китоб депозитарийси АҚШ санкциялари остида қолди. Эртаси куни, пайшанба куни Буюк Британия санкцияларга қўшилди. https://t.me/Hurfikruznews
1770Loading...
16
Оппоқ ҳокимлар Қўлга тушди замҳоким, Тўрга тушди замҳоким, “Замҳоким, ҳо, замҳоким,” – Чекар дард, алам ҳоким! Санаб чиқсанг саноғи, Кўринмайдур адоғи, Замҳокимлар – порахўр, Пора учун – чорахўр! Ҳокимларга гард тегмас, Мардлару номард тегмас, Ҳокимлар порахўрмас, Баднафс чорахўрмас! Ҳоким яшар маошга, Сабр, қаноат қилиб, Шундан қўлга тушмайди, Пора ишга суқилиб! Фақат, бир иш ғалати: Замҳокимлар аксари – Ҳокимларнинг – талъати, Халоскори – аскари, Яъниким, шогирдлари! Номардлар шогирдларга Порани чўзаяпти! Шогирдлар устозидан Бу йўлда ўзаяпти! Замҳоким – қўлқоп, холос!.. Қўлқоплар тўзаяпти!.. https://t.me/Hurfikruznews
1841Loading...
17
Сайёрамиздаги инсонлар ташрифи тақиқланган жойлар Илонлар ороли (Кеймада-Гранди), Сан-Паулу, Бразилия Тақиқ сабаби: жуда кўп заҳарли илонлар Номидан кўриниб турибдики, орол заҳарли илонлар билан тўлиб-тошган: 0,43 кв.км майдонга 4000 та илон тўғри келади ва улар орасида заҳри инсонни бир зумда ўлдирадиган ўта хавфли илонлар бор. Морган ороли, Жанубий Каролина, АҚШ Тақиқ сабаби: касалланган маймунлар Морган оролида бир хил зотдаги 5000 га яқин маймунлар яшайди. Макакалар герпес билан касалланган ва шу сабаб инсонларнинг бу оролга кириши тақиқланган. У ерда фақат тадқиқот олиб борадиган олимлар гуруҳи ишлайди. Сентинел ороли, Бенгал кўрфази Тақиқ сабаби: маҳаллий аҳолининг қаршилиги Расмий равишда орол Ҳиндистонга тегишли бўлса-да, аслида у тош даври одатлари бўйича яшовчи аборигенлар томонидан тўлиқ назорат қилинади. Улар ташқи дунё билан алоқа қилишни истамайди ва оролга киришга бўлган уринишларга тажовузкорона жавоб қайтаради. Шу сабаб оролга бориш қатъиян ман этилади. https://t.me/Hurfikruznews
2081Loading...
18
Кун фотоси Гилос Муаллиф: Хонбиби Ҳиммат қизи https://t.me/Hurfikruznews
1872Loading...
19
Урганч туманида деҳқоннинг ғалласи тортиб олинди Ижарага ер олиб, ғалла етиштирган Исломбек Ражапов ҳосилни ўриб олишга киришганида ИИБ ходимлари келиб, комбайнни тўхтатган. Деҳқон икки субъект ўртасида тузилган шартномага асосан етиштирган буғдойини маҳаллий кластерга топширишга мажбурланган. https://t.me/Hurfikruznews
1962Loading...
20
Бойиб кетган бўлсак камбағалликни қисқартириш вазирлигини тугатиб қўяверса бўларканда. P. S: Ҳаммада кондиционер бор деган гапига қўшилмайман. https://t.me/Hurfikruznews
1870Loading...
21
Мана, масаланинг моҳияти қаерда! Аниқ ва лўнда қилиб айтди-қўйди. Бу - қовун тушириш, аҳмақлик, дебиллик, фаросатсиз ёки чаласаводлик эмас, асло! Баайни истеъдод, ҳозиржавоблик, "компитентлик"... дея баҳоланса керак. Айнан мана шундай фикрловчиларга талаб бор, бундайларни бехато топилиши, мансаблари шиддат билан кўтарилишига қойил қоласан, киши! Йўқса бутун бошли ҳукуматда: "Ҳой бетавфиқ, нималар деяпсан?! Ғалча гапларинг билан бизни шарманда қилаяпсан-ку. Сал ишонарлироқ эртак тўқисанг-чи", дейдиган бирорта оқил наҳот бўлмаса?! Бурноғи йили бундан ҳам каттароғи, "Электр ўчиши беш йил аввалги тарихда қолиб кетди", деганди, ўйлаб-нетмай.  Кондиционер ишлатишга электрнинг ўзи камнамо-ку. Ҳаммасига баҳоналар тайёр: аномал иссиқ, аномал совуқ, кутилмаган шамол ва ҳоказо. Соҳа мутасаддилари эса "кристалний", айбсиз. Аммо сабабларнинг зўри шу - халқимиз бойиб кетди! Кўп гўшт ейди, кўп сув ичади, кўп газ-электр ишлатади. Нарх-навони ҳар қанча оширсанг ҳам ғинг демайди. Бойга бало урармиди? Энди Камбағалликни тугатиш вазирлигининг ўзини тугатсак ҳам бўлар? Мантиқий хулоса шу-да... Бахтиёр Ҳайдаров https://t.me/Hurfikruznews
1910Loading...
22
ПУТИН ДОИМ САНКЦИЯЛАР РОССИЯ ИҚТИСОДИГА ФОЙДА КЕЛТИРАЁТГАНИНИ АЙТАР ЭДИ. МАНА ЎША ФОЙДА.                      *** РОССИЯ МОЛИЯ БОЗОРЛАРИДА ВАҲИМА (ПАНИКА) ВА АКЦИЯЛАРНИНГ ҚУЛАШИ КУЗАТИЛДИ Санкциялар Россия Федерациясидаги энг йирик брокерлик компаниялари мижозлари ҳисобларида валютанинг оммавий блокланишига олиб келди. Бугун эрталаб АҚШнинг Москва биржасига қарши янги санксиялар жорий этиши натижасида Россияда молиявий ваҳима юзага келди. Халқаро санксияларга муносабат дарҳол бўлди: Россия компаниялари акциялари тез пасайишни бошлади ва Москва биржасида доллар ва евродаги энг йирик савдолар тўхтатилди. Санксиялар фонида  айирбошлаш шоҳобчаларида узун навбатлар пайдо бўлди. Москва биржаси доллар, евро ва Гонконг доллари билан савдо қилишда тўлиқ тўхташ режимини жорий қилди. Энг йирик хусусий онлайн-банк Т-Банк ҳам таъсир кўрсатди: унинг аризаси тарифларни тасдиқлашни тўхтатди ва АҚШ доллари билан операцияларни бекор қилмоқда. Россия бозорларидаги вазият кескинлигича қолмоқда, экспертлар халқаро чекловларнинг янги тўлқинининг мамлакат иқтисодиётига таъсири ҳақида огоҳлантирмоқда. Аввалроқ Россиянинг Москва биржасида АҚШнинг янги санксиялари туфайли аксиялар нархининг қулаши бошланган эди. Abu Muslim «Ўрис билан имзоланган ҳар қандай шартнома қиймати, ўша шартнома имзоланган қоғоз варағининг қийматичалик бўлмайди». Мени бошқа нарса ўйлантиради... халқаро молиявий-иқтисодий инқироз-у, санкцияларга ботиб ётган ўрис бизга аллақандай объектлар қуриб беришга қодирмикан? Тегишли объектларни қуриш учун зарур бўладиган жиҳозлар-у, хомашёни алдамай, ҳалол йўл билан етказиб бера олармикан? Шокир Долимов https://t.me/Hurfikruznews
1990Loading...
23
Media files
1910Loading...
24
Азиз дўстлар, Энг аввало бир-икки қатор ёзган нарсаларимга эътибор берганингиз учун раҳмат. Бошим осмонга етди. Ташаккур. Лекин менга, сиёсатга аралашманг, деган шарт қўйманглар. Мен  ҳар доим шўрпешона халқим тарафдаман. Унинг дардини гоҳ шеърларимда, гоҳ аччиқ сўзим билан баҳоли қудрат айтяпман. Баъзан ҳокимиятни танқид қилсам, демак, у шунга лойиқ. Лекин  мен мухолифат эмасман ва ҳокимият учун курашмайман ҳам. Ўйлайманки, ҳокимият буни конструктив танқид сифатида қабул қилади. Тўғри тушунинглар, ҳокимият халқни очиқдан-очиқ талашига қараб тура олмайман. Эҳтимол, эртага бизга ҳам демократия келар, ҳалқнинг дардини мухолифатдаги партия айтар, идеал жамиятдаги ўхшаб. Модомики ҳозир мухолифатдаги партиялар жон сақлаш учун жим экан ва бунинг учун бюджетдан ойлик олаётган экан, бугун мухолифат вазифасини "кафанлиги елкасида бўлган" - гарчи бу сўзни айтган одамнинг ўзидан кейинги адабиётга беписандлигини ёмон кўрсам ҳам - 3-4 та ижодкор бажаради. Уларни хушомадгўйлар билан, ўзидан ёши кичикни ота дейдиганлар билан аралаштирманг. Фахриддин Низомов https://t.me/Hurfikruznews
2182Loading...
25
Бўка тумани замҳокими пора билан қўлга тушди. У қурилиши ҳали тўлиқ битмаган кўп қаватли уйнинг қабул қилиш далолатномасини тезлаштиришда ёрдам бериш эвазига тадбиркордан 2,5 минг АҚШ доллари олаётган вақтда қўлга олинган. Тадбир пайтида сразу шеригини сотиб, пулни бир қисмини туман қурилиш бўлими масъулига бериши кераклигини айтган. Тадбир давом эттирилиб, қурилиш бўйича масъул 1,2 минг АҚШ доллари олаётган пайтда Бўка туман ҳокимлиги биноси ёнида қўлга олинган. https://t.me/Hurfikruznews
1982Loading...
26
❗️АҚШ уч нафар ўзбекистонликни ИШИДга алоқадорлар рўйхатига қўшди АҚШ Туркия билан ҳамкорликда ИШИДга алоқадор уч нафар ўзбекистонликни «қора рўйхат»га қўшди. Улар: - Муҳаммадюсуф Алишер ўғли Мирзоев — 2023 йилда ИШИД билан боғлиқ «ҳарбий» ўқув лагерини ташкил этиш ишларида иштирок этган. - Муҳаммад Иброҳимжон Ниёзов — ИШИД аъзоларига маъмурий ва логистик ёрдам кўрсатган. - Олимхон Маҳмуджон ўғли Исмоилов — ИШИД билан боғлиқ контрабанда тармоғи аъзоси. Мазкур шахсларнинг АҚШдаги ёки АҚШ фуқаролари назоратидаги барча мулклари ва мол-мулк манфаатлари блокланади. Улар билан муайян операцияларни амалга оширган ҳар қандай АҚШ ёки хорижлик фуқаролар санкцияга учраши мумкин. https://t.me/Hurfikruznews
1900Loading...
27
ҚАЛБНИНГ БEШ ДАВОСИ Иброҳим Ҳавас раҳматуллоҳи алайҳ бундай деган: «Қалбнинг шифоси беш нарсадир: 1. Тафаккур қилиб Қуръони карим ўқимоқ. 2. Кеча намозини тарк этмаслик. 3. Қалбни дунё билан боғлиқ ҳар нарсадан тозалаш. 4. Саҳар вақти Яратганга ёлвормоқ. 5. Яратганнинг дўстлари – солиҳ бандаларининг мажлисларида қатнашиб, улар билан суҳбатлашмоқ». Юсуф Товаслий https://t.me/Hurfikruznews
1930Loading...
28
Лифтга эмас, зинапояга чиқинг! ✅ Кунига бир неча марта зинадан икки дақиқа кўтарилиш умумий холестерин даражасини пасайтиришга ёрдам беради. ✅ Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, бир ҳафтада 55 та зинапояга кўтарилган одамларда юрак-қон томир касалликлари хавфи камаяди. ✅ Ҳатто кунига иккита зинага чиқиб тушиш ҳам бир йилда 3 кг вазн йўқотишига олиб келади. https://t.me/Hurfikruznews
1982Loading...
29
Бекорчининг ҳунари - ғийбат. Ўзбек халқ мақоллари https://t.me/Hurfikruznews
3302Loading...
30
Бечора ким, биласизми? Бир ёш инсон ёши улуғ, соч-соқолига оқлар тушган инсонни кўриб, "ҳа бечора" - деган экан. Шунда ёши улуғ инсон айтдики: «Мен бечора эмасман! Аллоҳни Каломини ўқиб, зикр қиладигон тилим бор. Асл бечора – Аллоҳни Каломидан ва Зикридан маҳрум бўлиб ғофил бўлган инсондир». Биз ҳам шу бечоралар сафиданмизми?! https://t.me/Hurfikruznews
2043Loading...
31
​Кимнингдир миясига ўрнатилган соат чиқиллаб ишлаб турибдию, яна кимдадир тўхтайди, шундай бўлиши керак. Бахт ва вақт бир-бирига доим душман бўлиб келган. Энди бахтиёр яшайман деганингда фурсат етмайди, вақт кўпида эса бахтсизсан, ёлғизсан! Жавлон Жовлиев https://t.me/Hurfikruznews
2000Loading...
32
Россия Украинага етказилган зарар учун 486 миллиард доллар тўлаши керак, дея баёнот берди G7. https://t.me/Hurfikruznews
2160Loading...
33
Украина президенти Зеленский Путиннинг Украина бўйича тинчлик таклифларини “ултиматум” деб атади – Reuters https://t.me/Hurfikruznews
2270Loading...
34
Бюджет ҳалқ соғлиги хизматида бўлган тез ёрдамдан олий тоифадаги шифокорларни олиб ташлаб 730 млрд сўм тежаб маданият вазирлиги артистлари машиналарига 14,5 млрд. сўм ажратди Бюджет пулини совуришда "пешқадам"га айланаётган Маданият вазирлиги нафақат артистларга, балки машиналарга ҳам пул ажратяпти. Жумладан, 6 июн куни 15 та Исузу юк машинаси учун 8,1 млрд. сўм, 66 та Дамас-2 учун 6,4 млрд. сўм, жами 14,5 млрд. сўм маблағни Самавто ва Ўзавто компанияларига ўтказган. Нимаям дердик, вазирлик нафақат маданият соҳасига, балки машина хариди учун ҳам миллиардларни сарфлашдан ўзини тиёлмаяпти. Сўкса бет, урса эт қотади, дегани шудир-да. Аввалроқ вазирлик мақомчилар учун бош-оёқ сарпога 450 млн. сўм ишлатиб юборганди. Маданият вазирлигининг махфий "копилкаси" негадир жимиб қолди. https://t.me/Hurfikruznews
3023Loading...
35
Кун фотоси Миттигул Муаллиф: Хонбиби Ҳиммат қизи https://t.me/Hurfikruznews
70Loading...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Толибон, агар воқеалар сценарийси шуни талаб қилса, Фаластинда жанг қилишга тайёрлигини маълум қилди. Машҳур ливанлик журналист Ҳасан Илайқнинг мақоласида маълум бўлишича, Толибон агар вазият имкон берса, Фаластин учун жангга қўшилиш илтимоси билан фаластиндаги қаршилик кучларига мурожаат қилган. Бу янги маълумот эмас ва қаршилик гуруҳлари ўртасидаги учрашувларда, масалан, ўтган ой Раисининг дафн маросимида очиқ эълон қилинган. https://t.me/Hurfikruznews
Показать все...
👍 3🔥 1🤔 1
Қариганингда: 1. Ҳаммага ақл ўргатаверма.  Ҳаттоки ҳаммадан донолигингни билсанг ҳам, ҳадеб бошқаларни қарор қабул қилишларига аралашма. Ёшлигингни эсла, катталарни насиҳати қулокларингга ёқармиди йўқми.. 2. Сендан ёрдам сўрашмаса, ёрдам беришга ошиқма. Яқинларингни дунёнинг барча бало-қазоларидан асрашга уринма. Уларни меҳр ила дуо кил. 3. Нолийверма! Вайсақи кампирга айланиб колма! Ахир сенга ундай қариялар ёқмасдику. 4. Болаларингдан миннатдорчилик кутма. Ёдингда тут: ношукр фарзандлар бўлмайди. Болаларидан доим миннатдорчилик кутиб, ҳаттоки талаб қилиб яшайдиган нодон ота-оналар бўлишади.  Меҳр талаб қилиб олинмайди, у шунчаки беғараз, беминнат берилади. 5. "Мен сени ёшингда.." "Сенларни деб умримни ўтказдим.." "Сендан ёшим катта, шуничун мен яхшироқ биламан.." "Одамларни боласига ўхшаб.." каби сўзларни асло қўллама. 6. Пулларингни ҳадеб йиғаверма, ўзинг учун сарфла, саёҳат қил. 7. Эринг қари, вайсақи, кучсиз чолга айланиб қолса ҳам, уни ҳамиша ҳурмат қил, авайла. Ахир эрининг розилигини олган аёлга жаннат ваъда қилинган. 8. Набирали  бўлганингда янаям мулойимроқ, ҳалимроқ бўлгин, юмшоқ муомала қилиб,  уларга намунали, севимли бувижон бўлишга ҳаракат қил. 9. Энди аввалгидай қуюқ пардоз қилмагин, қош-кўзингга ўсма-сурма суртиб, қўлларингга хина қўйиб юрсанг кифоя, ундан ортиғи бачкана кўринади. 10. Ўзингни кўпам айблама. Тақдиринг қандай бўлишидан, фарзандларинг қандай бўлишидан қатъий назар, сен қўлингдан келганча яшадинг, ақлинг етганча тарбияладинг. Ҳар қандай ҳолатда ҳам обрўингни сақлаб қол. Билгинки, сен шунча йил яшаб, ҳали ҳам тирик экансан, демак - сени қиладиган савоб ишларинг ва ибодатларинг ҳали кўп ва сен яқинларингга кераксан! https://t.me/Hurfikruznews
Показать все...
👍 5👏 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Тезкор ⚡️Ўзбекистоннинг 9 та вилоятидаги тоғли жойларда 17−19 июнь кунлари сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шунингдек, ёмғир сувлари тўпланиши оқибатида ҳудудларни сув босиши эҳтимоли бор. https://t.me/Hurfikruznews
Показать все...
🔥 2👏 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Қуръон рақамларда • 30 пора; • 114 сура; • 6236 оят; • 77.439 сўз; • 323.015 ҳарф; • 4 марта Муҳаммад; • 136 марта Мусо исми; • 25 марта Исо исми; • 43 марта Нуҳ исми; • 145 марта Ҳаёт ва ўлим сўзи; • 4 марта Иссиқ ва совуқ; • 24 марта Эркак ва аёл; • 77 марта Жаннат ва дўзах; • 115 марта Дунё ва охират; • 25 марта Иймон ва Куфр; • 88 марта Фаришталар ва шайтон; • 34 марта Сажда сўзи; • Қуръон: 22 йил 02 ой 22 кунда нозил бўлди; • Энг катта сура Бақара 286 оят; • Энг кичик сура Кавсар сураси 3 оятдан иборат. https://t.me/Hurfikruznews
Показать все...
👍 3🔥 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Олимлар аниқлашича, доим Қуръон ўқийдиган одам руҳий безовталикдан ҳимояланади. Бундан ташқари: – Қуръон ўқийдиган одам ҳузур-ҳаловат топади, хотиржамликка эришади; – Қуръон ўқиш иммунитетни кучайтиради; – Қуръон ўқийдиган одам руҳан, жисмонан соғлом бўлади; – Қуръон ўқийдиган инсон учун юрак хасталиги бегонадир; – Мушафга қараб Қуръон ўқиш кўзни равшан қилади; – хотирани мустаҳкамлайди, мия фаолиятини ривожлантиради; – кишининг фикрлаш қобилиятини ўстиради, дунёқарашини кенгайтиради; – дунёга ҳирс қўйиш, тама, ҳасад, ғийбат каби иллатлар оқибатида келиб чиқадиган моддий касалликлардан асрайди; – Қуръонни тажвид қоидаларига мувофиқ ўқиш нутқни ривожлантиради, кишини сўзга чечан қилади; – Қуръон ўқиш томоқ оғриғига шифо бўлади; – қироат бош оғриғини қолдиради. https://t.me/Hurfikruznews
Показать все...
👍 3👏 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Кун фотоси Чиннигул Муаллиф: Хонбиби Ҳиммат қизи https://t.me/Hurfikruznews
Показать все...
👍 2👏 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
❗️ Японияда одамни 48 соат ичида ўлдириши мумкин бўлган ноёб вирус тарқалмоқда, деб ёзади Bloomberg. Бу камдан-кам учрайдиган "гўшт истеъмол қилувчи бактериялар" туфайли юзага келади ва COVID-19 пандемияси билан боғлиқ чекловлар юмшатилгандан кейин ҳолатлар сонининг кўпайиши қайд этилди. https://t.me/Hurfikruznews
Показать все...
🔥 3🤬 2😢 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Қурбон ҳайитингиз билан! Кейинги қурбон ҳайитимизда ҳам бир-биримизни табриклаб, йўқлаш насиб этсин! Меҳр-оқибатимиз йўқолмасин!!! https://t.me/Hurfikruznews
Показать все...
👍 5🔥 1👏 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
ҲАЁТИЙ ҲАҚИҚАТЛАР Дўстлар сохта бўлиши мумкин, лекин душманлар ҳамиша ҳақиқий бўлади. Аҳмоқ киши кексайиб ақлли бўлиб қолмайди. Қасам ичиш... Сув ичишдан ҳам осон бўлиб кетти.. Пулдорлик - барча балою-офатлар, муаммолар ва оч-кўзликка олиб келади. Пулсизлик ҳам худди шунга сабаб бўлади. Болаларингизни тарбияламанг, улар барибир ўзингизга ўхшашади. Шунинг учун ўзингизни тарбияланг. Уч нарсани ортга қайтариб бўлмайди: - Отилган ўқ. - Айтилган сўз. - Ўтган вақт. Йигит: «Хиёнат қилмайман»- дейди, буни иложи йўқ... Чол: «Хиёнат қиламан»- дейди, буни имкони йўқ... Биз челаклаб насиҳат қиламизу, ўзимиз томчилаб амал қиламиз... Пулни севмайман... Аммо пул асабларимни тинчлантиради... Танишлар сенга «Салом»- деб эмас, «Ассалому алайкум»- деб мурожат қилишни бошлаганларида ёшинг катта бўлиб қолганлигини сеза бошлайсан... Эркак - ҳеч қачон хотини ва машинасидан нолиши керак эмас... Чунки иккисини ҳам ўзи танлаган... https://t.me/Hurfikruznews
Показать все...
👍 6👏 1