cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Sardor Umurzoqov

Ўзбекистон Республикаси Президенти Махсус Топширклар Буйича Маслахатчиси Сардор Умурзоқовнинг мухлислари томонидан очилган телеграм каналига хуш келибсиз ижтимоийтармоқларда кузатиб борин 📜малумотларни манба билан олинг ❌нусха олиш кýчириш такикланади

Больше
Таджикистан4 715Язык не указанКатегория не указана
Рекламные посты
511
Подписчики
-324 часа
-37 дней
-2030 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

❗️ТУРАР ЖОЙЛАРИ ТАБИИЙ ОФАТДАН ЗАРАР КЎРГАН ФУҚАРОЛАРГА ТЕКИНГА УЙ БЕРИЛАДИ ⚡️САВОЛ; Табиий офат натижасида уйлари бузилиб кетган фуқароларга текинга уй-жой берилиши ростми ? ⚡️ЖАВОБ; Уй-жой кодексининг 19-моддасига асосан, ➖турар жойлари табиий офатдан зарар кўрганлиги белгиланган тартибда тан олинган фуқароларга текинга уй-жой берилиши мумкин. ✏️ "Белгиланган тартибда тан олинган" бу нима дегани ? Масалан, уйим табиий офатдан зарар кўрди деб даъво қилаётган шахснинг уйи ҳақиқатдан хам табиий офатдан зарар кўрган бўлиши керак ва уйнинг ҳолати ўрганиб чиқилганида уйни вайрон бўлиши табиий офатнинг натижасида бўлганлиги тасдиқланиши керак. Айтайлик, сел келиши оқибатида уйингиз вайрон бўлган бўлса хам бу табиий офат натижаси хисобланади, лекин уйнинг эгасини ўзи атайлаб, сунъий офат яратиб уни табиий офат деб баҳолаши қабул қилинмайди. ✏️ Табиий офат нима ? Табиий офат бу енгиб бўлмас куч. Дунёни жамики спортчиларини тўплаб унга қарши қўйсангиз хам иш бермайдиган даражадаги қудрат. Сайёрамиздаги барча куф-суфчиларни олиб келиб, бошланглар деб хам енгиб бўлмайдиган офат. Гап сув тошқинлари, кучли шамоллар, зилзилалар ва шунга ўхшаш табиат ҳодисалари ҳақида кетмоқда. Юқоридаги 19-моддада эса, айнан манашундай офатлар натижасида турар жойлари вайрон бўлган фуқароларга текинга уй бериши мумкинлиги айтилмоқда. @Sardor_umirzoqov
Показать все...
❗️АЁЛЛАР ДАФТАРИГА КИРИТИЛГАНЛАРГА 10 МЛН СЎМГАЧА СУБСИДИЯ БЕРИЛИШИ МУМКИН 📄 Вазирлар Маҳкамасининг 145-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан, ➖ «Аёллар дафтари»га киритилган тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган хотин-қизларга асбоб-ускуна, меҳнат қуроллари (Масалан тикувчилик, тўқимачилик, пазандачилик, соч турмаклаш, дурадгорлик, чилангарлик, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва ҳоказо) соҳаларда ишлатиладиган меҳнат қуроллари ва аппаратларини харид қилиш учун 7 миллион сўмгача Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси ҳисобидан ёки 10 миллион сўмгача «Аёллар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан «Аёллар дафтари» жамғармаси Васийлик кенгаши қарорига мувофиқ субсидия ажратилади. @Sardor_umirzoqov
Показать все...
❗️ҲАҚОРАТ ҚИЛГАНЛИК УЧУН ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИК ▪️Ҳақорат қилганлиги учун  маъмурий жазо қўлланилгандан кейин ўша шахс яна олдинги қилмишини такрорласа, унга нисбатан жиноий жавобгарлик белгиланади. 📃 Жиноят кодексининг 140-моддасига кўра, ➖ ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаш, башарти, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз баравари (68 000 000 сўм)гача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. ❗️Юқоридаги 140-моддада белгиланган жазо чораси ҳақорат қилган одамнинг шахсига ва ҳақорат қилиш усулига қараб янада оғирлаштирилиши мумкин. @Sardor_umirzoqov
Показать все...
👍 3
Фото недоступноПоказать в Telegram
“Зудлик билан мактаб тикланмаса, ҳокимият биноси бўшатилади ва болалар шу бинода ўқишади” – Умрзоқов Шўрчида ўқувчилар уй мактабида таълим олаётганини кескин танқид қилди 1 ноябрь куни президент администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди ва унда халқ таълими муаммолари бир неча банд бўйича жиддий муҳокама қилинди. 👉 https://kun.uz/15375015 Kun.uz расмий канали
Показать все...
👍 4
Фото недоступноПоказать в Telegram
Сардор Умрзоқов “жамоаси”нинг яна бир аъзоси ишдан олинди Август ойида Сардор Умрзоқов Президент администрацияси раҳбари лавозимидан олиниши ортидан, унинг ёрдамчиси Суннатилла Бекенов ҳамда администрациянинг ижро аппарати таҳлилий материалларни тайёрлаш ва администрация бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш шубаси мудири Фурқат Раҳимов лавозимидан озод этилганди. Бугун Азиз Воитов қишлоқ хўжалиги вазири лавозимини тарк этгани маълум бўлди. Маълумот учун, Сардор Умрзоқов инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимида ишлаган вақтда Бекенов, Раҳимов ва Воитов унинг ўринбосарлари бўлишган. Kun.uz расмий канали
Показать все...
👍 3
Фото недоступноПоказать в Telegram
Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонлик доимий иш билан таъминланиши мумкин Жиддада араб ишбилармони Аҳмад Алхутами билан музокаралар бўлиб ўтди. Унда тил ва турли касбларга ўқитиш марказлари ташкил этиш ҳамда 100 минг нафаргача ўзбекистонликни Саудия Арабистонида доимий иш билан таъминлаш масаласи муҳокама қилинди. Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров бошчилигидаги делегациянинг Кувайт ва Саудия Арабистонига амалий ташрифи давомида Жиддада ота-боболари ўзбекистонлик бўлиб, Саудия Арабистонида яшаб келаётган, йирик бизнесга эга тадбиркорлар – Vision Ambassadors ҳамтаъсисчиси Осама Кокандий, Sodiq At-Tijoriya компанияси раҳбари Эмет Абдулазиз ҳамда араб ишбилармони Аҳмад Алхутами билан учрашувлар ўтказилди. https://t.me/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
Показать все...
👍 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
❗️Коммунал тўловлардан қарзи бўлган уй эгалари электр энергиясидан ўчирилади Уй-жой коммунал хизматлари учун тўловларини ўз вақтида тўламаган кўп қаватли уйларда яшовчиларнинг чироқлари автоматик равишда ўчирилади. Қарз тўлангандан сўнг, электр энергияси қайта ёқилади. Бу тартиб Навоийда аллақачон жорий қилинган ва тез орада Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларида ҳам жорий этишни режалаштирмоқда. https://t.me/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
Показать все...
👍 1
❔ Бола пули олишда нималарга эътибор қаратиш керак? 🔷 Бола пули олиш учун ариза намунаси худуд МФЙда тўлдириб берилади ва ушбу тўлдирилган маълумотнома, пенсия жамғармасига юборилиши; 🔷 Ёлғиз она бўлса, даромадлар тўғрисида маълумот сўралмаслиги, ёлғиз она деганда боқувчиси йўқ, никохи қонуний бекор қилинган аёллар тушунилади. 🔷 Оилада, 3 ёшга тўлмаган бола бўлса, онасидан иш хаққи тўғрисида маълумотнома сўралмаслиги, бироқ турмуш ўртоғининг иш хаққи ёки ўзини-ўзи банд қилинганлиги хақидаги маълумотномаси бўлиши кераклиги; 🔷 Бола пули 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб, 3 ёшгача бўлган болага 325 минг сўм, ундан кейингисига 150 минг сўм ва ундан кейингисига 100 минг сўмдан хисобланиши; 🔷 Оила кам таъминланган оила бўлиши, оилани хар бир аъзосига тўғри келадиган даромади 568 минг сўмдан ошмаслиги; 🔷 Оилада турмуш ўртоғи чет давлатда ишлаётган бўлса, унинг даромади 1.960.000 сўм деб хисобланиши, ўзини-ўзи банд қилган фуқарони даромади ҳам, худди шу миқдорда хисобланиши; 🔷 Оиладаги фарзандлар 3 ёшдан ошган бўлса ва ушбу оила тўлиқ оила бўлса, эр хотиндан иш хаққи тўғрисида маълумотномаси бўлиши кераклиги талаб қилиниши; 🔷 Бола пули юзасидан МФЙга берилган ариза, пенсия жамғармасига йўллангач, 1 ой ичида автоматик тарзда, даромад ва бошқа холатлари аниқланиши, бунда инсон омили аралашмасдан, компютер база орқали аниқлаган маълумотлар асосида тайинланиши ёки рад қилиниши; 🔷 Ўзини-ўзи банд қилган фуқаролар, банд қилинганлиги, рўйхатга олинганлиги аниқ бўлгач, бола пулига ариза беришлари кераклигига, бунда даромади 1.960.000 сўм деб хисобланишига, эътиборларини оила аъзосига тушадиган даромад 568 минг сўмдан ошиб кетмаслигига риоя қилишлари; 🔷 Оилани даромадига, 7 йил тўлмаган транспорт воситаси, номида иккита уй, ёки қўшимча бино бўлиши, қўшимча ер майдони ва томорқалар, сонидан келиб чиқиб, қора мол сигир ва қўй эчкилар ҳам оила даромади хисобига олинишини инобатга олишлари керак. 🔷 Бола нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш шартлари шу ерда https://lex.uz/docs/5688101 👉 Барча фойдали маълумотлар шу ерда: https://t.me/+egvs79e9xF8wMmMy https://t.me/+egvs79e9xF8wMmMy
Показать все...

👍 4
❗️ЁШЛАР ДАФТАРИГА ҚАНДАЙ ТОИФАДАГИ ЁШЛАР КИРИТИЛАДИ ? 📄 Ҳукуматнинг 312-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра, «Ёшлар дафтари»га 30 ёшдан ошмаган қуйидаги тоифадаги: ✅ оила аъзоси «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган; ✅ ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган; ✅ боқувчисини йўқотган, етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган; ✅ ўзига нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгиланган; ✅ ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ишга лаёқатсиз; ✅ I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган; ✅ фарзандида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган; ✅ жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсонлари бўлган; ✅ ота-онасидан бирида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган, иккинчиси эса иш фаолиятини тўхтатган ҳолда беморга қарашга мажбур бўлган ёхуд ота-онасининг ҳар иккисида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган; ✅ юзага келган ҳолатлар сабабли оғир турмуш шароитида қолган; ✅ зўравонлик ва эксплуатация, табиий офатлар, ҳалокатлар, ёнғинлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар оқибатида ҳаётига, соғлиғига, мулкига зарар етган; ✅ «Меҳрибонлик» уйи, Болалар шаҳарчаси ёки оилавий болалар уйида тарбияланган; ✅ ҳақ тўланадиган ишга ёки иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган машғулотга эга бўлмаган; ✅ даволанишга муҳтож бўлган бемор ёшлар; ✅ жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган; ✅ муайян яшаш жойига эга бўлмаган; ✅ психологик маслаҳатга муҳтож; ✅ никоҳи қайд этилганига уч йилдан ошмаган ёш оила; ✅ деҳқончилик ёки томорқа хўжалигини юритаётган; ✅ ёш тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтган ёшлар киритилади. @Sardor_umirzoqov
Показать все...
👍 3🔥 1
​❗️ Боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар ер солиғидан озод қилинади. 📑 Қонунчиликка кўра, боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғидан озод қилинади. 🔷 Ота ва онадан бири ёхуд ота-она вафот этган кўп болали оилалар солиқ солиш мақсадида боқувчисини йўқотган кўп болали оилалардир. 🔷 Мазкур имтиёз Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг маълумотномаси асосида берилади. Фуқароларга бериладиган имтиёзлар, бахиллик қилмай, улашинглар:👇 https://t.me/+egvs79e9xF8wMmMy https://t.me/+egvs79e9xF8wMmMy
Показать все...
Subsidiya Markazi

• Bola puli • Subsidiyalar • Ipoteka uylari olish • “Temir daftar”, “Ayollar daftari” va “Yoshlar daftari”ga kiritilgan fuqarolar • Kam taʼminlangan oilalarga beriladigan imtiyozlar va huquqiy savollarga javoblar Reklama uchun @Subsidiyamarkazi_Admin