cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

Рекламные посты
356
Подписчики
Нет данных24 часа
Нет данных7 дней
Нет данных30 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Бир куни шогирд устози пири комилдан сўради: — Нима учун чақалоқлар ҳамма ерда бир хил йиғлайдилар. Улғайганларида эса уларда ҳар хил хислатлар пайдо бўлади? Устоз жавоб берди: — Бу тарбиянинг натижасидир. Шогирд сўради: — Эй маънолар хосхонасини эгаллаган пири комил, тарбиянинг ҳосиласи ёшга ҳам боғлиқми? Доно устоз дедилар: — Ҳа, албатта. 20 ёшда ҳиссиёт, 30 да истеъдод, 40 да ақл ҳукмронлик қилади. Илмталаб шогирд яна сўради: — Эшитишимча, тана қартайганда, аҳлоқ мустаҳкамланади, дейдилар. Бунинг сабаби не? Пири комил бир лаҳза ўйга чўмгач, шундай деди: — Чунки инсон танасидаги барча аъзолар ўз нафсини қондиравериб чарчайди, ҳолдан тояди, руҳ эса ҳаёт чарҳида чарҳланиб, аҳлоқ орзу ҳолини бойитиб бораверади. Қизиққувчан шогирд яна сўради: — Эй, устоз, минг машаққат ила юксаликка кўтарилган инсонни нима пастга тушириши мумкин? Мен шундан огоҳ бўлайин. Сермулоҳазали устоз шогирдига қараб, шундай деди: — Киши қанчалик юксакликка эришмасин, аҳлоқда оқсаса, пастга тушиб кетиши муқаррардир. Эй, шогирд, мисқоллаб йиққан обрўйинг бир зумда тўкилмасин десанг, ақлингни ҳамиша раҳнамо этгил. Нолойиқ ишлардан олисга кетгил.
Показать все...
Бу тақдирми ёки тантиқликнинг тўловими?! (Бўлган воқеа) Уларнинг ҳар иккиси ҳам бадавлат, обрўли, мансабдор оилада улғайди. Узоқроқ қариндош ҳам эдилар. Оталари маъқул кўриб унаштирилдилар. Йигит биринчи учрашувдаёқ бу гўзал қизнинг сал эркароқ эканлигини сезган бўлсада, отасининг юзидан ўтолмади. Қиз эса оғир-вазмин, қарашлари ақлли йигитнинг секин оҳангда гапиришига маҳлиё бўлиб қолди. Турмуш қурдилар. Фарзандли бўлдилар. Гўзал, манман, мақтанчоқ келинга омад кулиб бир йилдаёқ алоҳида бўлиб чиқдилар. Турмуш ўртоғи ота-онасига қаттиқ муҳаббатли эканлигини, уларнинг олдига тез-тез бориб келаётганини кўрган келинчак , негадир эрини қайнона -қайнотасидан ҳам қизғона бошлади. Ўзи табиатан худбинроқ бўлгани учун яқинларини у қадар соғинмас эди. Бир куни қовурма чучвара егиси келиб, пиширди. Қизариб пишган чучвараларни тоғорага солаётганда эри ҳам кириб келди. – Шундан бир ҳовучгина беринг, ойимга олиб борай? - ялинчоқ оҳангда сўради йигит. – Бунча ойимлайверасиз? Онангиз рўзғоримиз бўлак бўлганида иккита пиёла бердими? Ҳаммасини менинг онам қилиб берди, қўлимдаги човлигача!.. Унинг чакаги ўчай демасди... Бахтиёр индамади. Дилдор «бопладим», деб ўйлади ўзича... Бир пайт қараса эри кийиниб, қўлига ишга борадиган портфелини кўтариб олибди. – Уй сиз ва қизимга. Мен онамни ҳақорат қиладиган аёл билан яшолмайман. У эшикни одатдагидек секин ёпиб чиқиб кетди... Кетди... Аввалига Дилдор унга овозини ҳам кўтариб гапирмаган эрини негадир ялиниб келади деб ўйлади. Ёзувчи отаси унга доим “Тинч оққан дарёнинг туби ғалвали бўлади”, дер эди. “Рост экан, Бахтиёр акам жим юрганлари билан юрак-юракдан норози бўлган эканлар-да,» - деб ўйлай бошлади у. Катталар аралашди, лекин уларни ҳеч ким яраштира олмади. – Эринг уйланибди, фалон лавозимга кўтарилибди, - деди аммаси. Дилдорнинг кўзидан дувиллаб ёш оқди... Унга собиқ турмуш ўртоғининг мансаби ҳам, лавозими ҳам қизиқ эмас эди... Унга доим нигоҳларида муҳаббат ҳадя этиб турувчи Бахтиёрнинг ўзи керак эди... У келин бўлиб тушган оиласига меҳр қўйиши, барчани бирдек яхши кўриши лозимлигини жуда кеч тушунди, холос... Феруза Салходжаева @konspektor
Показать все...
👍 1
Инсон ҳолатининг ўлим билан боғлиқ ўзгаришидаги жиҳат шуки, унга тириклигида ошкор бўлмаган нарсалар ўлимдан сўнг ойдинлашади. Бу ҳолат бамисоли, уйкуда аён бўлмаган нарсалар уйғоқликда намоён бўлганига ўхшайди. Одамлар уйқудадирлар, ўлгач эса уйғонадилар. Вафотидан сўнг инсонга энг аввал зарар берадиган ёмонликлар ва фойда берадиган яхшиликлар кўринади. Булар инсон қалбининг ичкарисига яширилган китобда битилгандир. Дунё ташвишлари инсонни бу китобга диққат қилишдан чалғитган эди. Ташвишлар кесилгач, унга барча амаллари кўринади. Ёмонликларини кўриб, шу даражада ҳасрат чекадики, бу ҳасратдан халос бўлиш учун ҳатто оловнинг тубига ўзни отишни афзал билади. Шунда унга айтилади: «Намои аъмолингни ўқи! Бугун ўз нафсинг ўзингга қарши етарли ҳисобчидир» (Ал-исро, 14-оят).
Показать все...
01:31
Видео недоступноПоказать в Telegram
☝️Эркакнинг омади билан ўйнашманг Аллоҳ қайсидир эркакка 17 ёшида, яна бошқасига 70 ёшида беради. Муҳими таслим бўлманг, эртага албатта сизнинг кунингиз келади! Яқинларга тарқатиб қўйинг Яна кўпроқ кўриш учун каналга обуна бўлинг 👇🏻 https://t.me/+IVc6vyKvxWk0MzVi
Показать все...
Бир одамнинг аёли ҳар бир ишини бошлашдан аввал "Бисмиллаҳ" дер экан. Хотининг бу ишидан ғаши келган эр бир куни унга бир тилла узук берибди ва бир четга олиб қўйишини айтибди. Сўнгра қайга қўйишини пойлаб, кўриб олибди. Хотини хонадан чиқиши билан кетидан кириб, узукни олиб дарёга олиб бориб ташлаб юборибди. Бир қанча вақт ўтганидан кейин эр хотинидан бир пайтлари берган тилло узугини сўрабди. Хотини эса уйга кириб, тилло узукни олиб чиқибди. Эр ҳайратга тушиб, узукни қаердан топганини сўрабди. Шунда хотини жавоб қилибди: — Кеча сиз олиб келган балиқни тозалаётган эдим, ичидан тасодифан чиқиб қолди... Шундан кейин эр ҳам ҳар бир ишини "Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм" деб бошлайдиган бўлибди. @konspektor
Показать все...
#митти_ҳикоя    Овчи тоғдан бургутнинг тухумини топиб уни товуқнинг тагига қўйибди. Бургут тухумдан чиқиб товуқнинг жўжалари билан яшаб улғая бошлабди. Бургут худди товуқлардай яшарди, улардай ерда юрар, ахлатларни, ерни титиб, кавлаб чувалчанг, дон-дунларни топиб ер эди. Орадан вақт ўтди, у билан бирга очиб чиққан тенгдош жўжахўрозлар қичқира бошлади. Бир куни у ҳам бўйнини баланд кўтариб қичқирмоқчи бўлган эди осмонда мағрур, қанотларини кенг ёзиб учаётган улкан бир қушга кўзи тушди. Ҳайратини яшира олмай улкан қушга хавас билан узоқ тикилиб қолди, ўша қушга ўхшагиси келди жудаям... Сўнгра ёнидаги товуқдан сўрабди. - Во ажаб... Бу қандайин қуш? Мен ҳам у каби учишни хоҳлайман... - Бу бургут, осмон ҳукмдорику. Сен эса унга қарама. Хавас ҳам қилма, сен билан биз оддий товуқлармиз ерда юрамиз.- деб жавоб берди товуқ. Бургут бир хўрсиниб қўйибдида яна ахлат титишда давом этибди... Қиссадан ҳиссани ўзингиз чиқаринг. Ҳохлайсизми йўқми атрофингиздаги муҳит, одамлар сизга ўз таъсирини ўтқазади, лекин сиз бунга ишониб, мослашиб колманг. Сизга сен «товуқсан», «учолмайсан» дейишса ишонманг, балки сиз БУРГУТдирсиз... Учишга ҳаракат қилиб кўринг.
Показать все...

👍 1
Тўрт кишидан ҳеч қачон аразламанг: — Отадан; — Онадан; — Ака-укадан; — Опа-сингилдан! Тўрт нарсадан Аллоҳ таолонинг паноҳини тиланг: — Ғамдан; — Маҳзунликдан; — Ожизликдан; — Бахилликдан! Тўрт кишига бағритошлик қилманг: — Етимга; — Мискингга; — Фақирга; — Беморга! Тўрт нарсани тақинчоқ каби тақиб олинг: — Сабрни; — Ҳалимликни; — Илмни; — Саҳийликни!
Показать все...
Энг фойдали ичимликлар 1. Яшил чой 2. Сут 3. Қайноқ шоколад ёки какао 4. Помидор соки (тузсиз) 5. Клюква соки 6. Апельсин соки 7. Анор соки 8. Лавлаги соки Азизим
Показать все...
👍 2
Энг фойдали ичимликлар 1. Яшил чой 2. Сут 3. Қайноқ шоколад ёки какао 4. Помидор соки (тузсиз) 5. Клюква соки 6. Апельсин соки 7. Анор соки 8. Лавлаги соки @konspektor
Показать все...
Ҳақиқий бахт формуласи: 10 йилдан бери оилавий бахтли ҳаёт кечираётган аёл бахт формуласи ҳақида айтиб берди. — Турмушга чиқишимдан аввал оиламдагилар бирма-бир менга ўз насиҳатларини айтишди. Уларнинг ҳар бир гапига қаттиқ амал қилиб ҳаётда ҳақиқий Бахтга эришдим. Онамнинг насиҳатлари: — Қизим, эрингнинг яқинларини бизни ҳурмат қилганингдан ҳам қаттиқроқ ҳурмат қил. Ҳеч қачон гап қайтарма. Кўзларига тик қарама. Ширинсўз бўл. Уйни доим тоза тут, овқатни хафсала билан, мазали тайёрла. Ҳамиша эрингни кўнглига қарагин! Акам: — Синглим, шунча йил юзимизни ерга қаратмадинг. Эрингга ҳиёнат қилмаслигингни биламан, лекин унга рашк қилиши учун ҳам сабаб берма. Гулдек оиланг кулга айланиши мумкин шубҳа туғилса. Энди эрингни ор-номуси сенинг қўлингда... Опам: — Эрингнинг кўнглини ол. Чарчаганингни баҳона қилма. Унутма эркакда икки нафс бор. Очликкаку чидар, бироқ бошқа нафси аёли томонидан эътиборсиз қолса чидаб турмайди. Ўзига ўйнаш топганида эса сен сочингни юлганингдан фойда бўлмайди! Отам: — Қизим, ҳеч қачон эрингнинг устидан менга шикоят қилма. Чунки сен эринг билан ярашиб аразингни унутиб юборасан. Мен эса унутмайман!
Показать все...