cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Ustozlar

Ustozlar Kanali✅ 📚 Yillik konspektlar 📚 Dars ishlanmalar 📚 Test toplami 📚 Media mashgʻulotlar 📚 Ssenariylar 📚 Koʻrgazmalar «Билимга элтувчи ягона йўл бу - фаолиятдир» Biz bilan bog'lanish uchun: 👉👉👉 @UtashevAbdurahmon

Больше
Страна не указанаЯзык не указанКатегория не указана
Рекламные посты
163
Подписчики
Нет данных24 часа
Нет данных7 дней
Нет данных30 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

📚Algebra fanidan formulalar tóplami @boyovut_matematiklar
Показать все...
algebra malumotnoma.pdf7.84 KB
geometriya malumotnoma.pdf8.67 KB
Matematikadan formulalar.pdf5.54 MB
Ustoz_To'ychiyev_Domla._Foydali_formulalar_-_2017.pdf2.14 MB
UCHBURCHAKLARNI YECHISH .pptx4.96 MB
taqdimotlar uchun giflar. Barno.pptx7.70 MB
10 sinf trig teng.pptx2.13 MB
Matematikadan formulalar.pdf5.54 MB
Ustoz_To'ychiyev_Domla._Foydali_formulalar_-_2017.pdf2.14 MB
⚡️МУҲИМ!! Республика махсус комиссияси қарорига изоҳ Маълумки, республика махсус комиссияси қарорига асосан, 2022 йил 7 февралдан бошлаб барча таълим ташкилотларида ўқув жараёни анъанавий шаклга ўтказилиши эълон қилинган эди. Мазкур хабар ижтимоий тармоқларда турли хил талқин қилиниб, кенг жамоатчилик, айниқса талаба-ёшлар ва уларнинг ота-оналари орасида айрим тушунмовчиликларни келтириб чиқармоқда. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. Талабаларга қулайлик яратиш, доимий турар жойларидан таълим муассасаларига хавфсиз, тирбандликларсиз етиб келишлари, жойларда авиа ва темир йўл чипталарини алмаштириш, талабалар-турар жойлари, ижара асосида яшайдиган талабаларнинг ортиқча қийинчиликларсиз жойлашишларини таъминлаш мақсадида олий таълим муассасаларида ўқув жараёнлари 7 февралдан 24 февралга қадар босқичма-босқич анаънавий шаклга ўтказилади. Шу даврда дарс машғулотлари бир вақтнинг ўзида ҳам масофавий ҳам анъанавий шаклда олиб борилади. Бу жараён ҳар бир олий таълим муассасасининг ички имкониятлари, ўқув жараёнининг ҳозирги ҳолати, мавжуд шарт-шароитларини инобатга олган ҳолда алоҳида режа-график асосида амалга оширилади. Бу ҳақдаги маълумотлар ҳар бир таълим масканининг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлари орқали бериб борилади. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 24 февралдан бошлаб ўқув юртларида таълим жараёнлари тўлиқ анъанавий шаклда олиб борилишини маълум қилади. БAРЧAГA УЛAШИНГ 👇 "Халқ таълими ходимларига" каналига аъзо бўлинг 👇 •┈•┈┈•✿••❁⚜❁••✿•┈•┈•┈• https://t.me/joinchat/AAAAAFa80TeFHZqErwUSFg •┈┈•┈•✿••❁⚜❁••✿•┈•┈•┈•
Показать все...

Педагогика олийгоҳлари талабалари энди 4 кун ОТМда, 2 кун бевосита мактабда ўқийди Бу ҳақда ҳозир бўлиб ўтаётган йиғилишда Шавкат Мирзиёев маълум қилди. Тошкент шаҳридаги 5 та ҳамда ҳудудлардаги 17 та педагог кадрлар тайёрлайдиган олийгоҳларнинг факультетлари доимий тарзда мактабларга бириктирилади. Бунда, 1-курсданоқ ушбу факультетлардаги дарсларнинг 4 куни олийгоҳда, 2 куни бевосита мактабларда ўқитилади. 📚Matematika Uzb kanaliga obuna bo‘lishni unutmang! 👇👇👇👇👇👇👇👇 https://t.me/joinchat/UZRUQQgxUo5LmgI4
Показать все...
Matematika Uzb

Barcha fanlardan -Yangi dars ishlanmalar -To‘garaklar -Testlar -Fan oyligi hujjatlari -Ko‘rgazmali qurollar -Diplom va kurs ishlari tayyorlash -Ta’limga oid so‘nngi yangiliklar barchasi ushbu kanalda topishingiz mumkin! Bizni kuzatishda davom eting!

"Ўқувчилар билимини баҳолаш ҳам дарсликлардаги вазифаларни бажариш, у ёки бу формулани ёд олиш даражаси билан чегараланмаслиги керак. Ўқувчининг дунёқараши, мантиқий ва ижодий фикрлаши, берилган масала бўйича ўқув дастури билан чекланган қоидалардан ташқари, ностандарт ечимлар беришини ҳам инобатга олиш зарур", деди Президент йиғилишда. Шу муносабат билан Халқ таълими вазирлигига келгуси икки йилда барча мактаб ўқув дастурларини қайта кўриб чиқиб, дарсликларни илғор тажрибалар асосида, тўлиқ янгилаш вазифаси қўйилди. Жорий йилда дарсликларни янгилашга ўтган йилга нисбатан 4 баробар кўп - 605 миллиард сўм ажратилмоқда. Ушбу маблағлардан самарали фойдаланиб, жорий йилда 4 та синфнинг фан дарсликлари ҳамда барча синфларда инглиз, рус, немис тиллари ҳамда IT фанлари бўйича ўқув дарсликларини тўлиқ янгилашни таъминлаш топшириғи берилди.
Показать все...
Президент Шавкат Мирзиёев: "Беш йиллик Тараққиёт стратегиямизни эълон қилдик. Олдимизга ялпи ички маҳсулот ва экспортни карра-карра ошириш, саноатни ва ахборот технологияларини кескин ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш бўйича улкан марраларни олдик. Бу вазифаларни ким уддалайди? Албатта, мактабда замонавий билимларни эгаллаган, ёшлар. Умуман, республика бўйича 10 минг 130 та мактабни ислоҳ қилиш 6 миллиондан зиёд ўқувчи, 500 мингдан ортиқ муаллим, умуман, жамиятимизнинг барча қатламлари, ҳар бир оиланинг келажаги билан чамбарчас боғлиқ. Шу боис, бизга сифатли таълим тизими, замон талабларига жавоб берадиган ва барча шарт-шароитларга эга мактаблар, уларда малакали педагог-кадрлар, бошқарувчилик ва лидерлик қобилиятига эга мактаб директорлари керак. Тараққиёт стратегиясида тўртинчи устувор йўналиш ҳам, “Инсон қадри учун – 100 та мақсад”нинг 5 та мақсади ҳамда ундаги 18 та вазифалар ҳам бевосита мактаб таълими билан боғлиқ". 📚Matematika Uzb kanali 👇👇👇👇👇👇👇👇 https://t.me/joinchat/UZRUQQgxUo5LmgI4
Показать все...
"Мактаблардаги таълим ва тарбия миллий руҳ ва ватанпарварлик ғоялари билан уйғун бўлиши зарур" - Президент. Йиғилишда барча мактабларда ватанпарварлик дарсларини ташкил этиш вазифаси қўйилди. Ҳарбий таълим муассасалари, “Темурбеклар мактаблари”, ҳарбий қисм офицер ва сержантларини барча мактабларга, биринчи навбатда ижтимоий-маънавий муҳити оғир бўлган 400 та мактабга бириктириш топширилди. Шу билан бирга, мактаб ўқувчиларининг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида спорт, маданият ва санъат тўгаракларини ҳам фаоллаштириш зарур. Ҳар бир мактабда жамоавий ўйин турлари бўйича жамоалар тузилади ҳамда мунтазам равишда мактаблар ўртасида мусобақалар ўтказилади. Туман ва вилоят ғолиблари учун ҳоким соврини таъсис этилади. Шунингдек, ҳар бир мактабда бахшичилик, мақом, эстрада, театр, рассомчилик йўналишларида тўгараклар ва бадиий ҳаваскорлик жамоаларини ташкил этилиши белгиланди. Мактабни битирган бола камида битта касб билан бирга битта миллий чолғу асбобини чалишни билиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.
Показать все...
Юқори малакали, ўз устида доимий ишлайдиган муаллимлар фаолиятини янги ёндашувлар асосида қўллаб-қувватлаш тизими яратилади. Уларнинг иш ҳақи ҳам сезиларли даражада оширилади. "Бундай фидойи, ўзининг ўқитиш услубига, маҳорат мактабига, халқ орасида обрў-эътиборга эга ўқитувчилар ҳар бир туманда бор. Улар ичида Учтепа тумани 81-мактаб математика ўқитувчиси Рахматилла Каримов, Каттақўрғон тумани 11-мактаб физика ўқитувчиси Сайёра Имомова, Хатирчи тумани 22-мактаб биология ўқитувчиси Шохида Йўлдошева каби “халқ ўқитувчилари”ни барчамиз яхши биламиз", деди Президент ва ушбу педагогларнинг бой тажрибасидан самарали фойдаланиб, ўқитиш методикасини кенг оммалаштириш зарурлигини кўрсатиб ўтди. Бундай педагогларни фаолиятини кенг қўллаб-қувватлаш учун Халқ таълими вазирининг жамғармаси ташкил этилади ва унга дастлаб бюджетдан 300 миллиард сўм ажратилиши белгиланди.
Показать все...
Видеоселектор йиғилишида халқ таълимини ўзгартириш учун, аввало, тумандаги мактабларда бошқарувни ислоҳ қилиш зарурлиги қайд этилди. Туман халқ таълими бўлимларига мудирлик ва мактаб директорлигига танлов асосида малакали менежерларни олиб келиш, хориждан ҳам мутахассислар жалб қилиш, уларга муносиб ойлик иш ҳақи тайинлаш кераклиги таъкидланди. Энг яхши кўрсаткичларга эришган, ўзининг тажрибасини яратган, таълим сифатини кескин оширган ҳоким ва директорлар мукофотланадилар. Энг муҳими, мактабдан “зиё нури” доимо таралиб туриши, улар маҳалла учун маънавият маскани бўлиши шарт. "Мактабларнинг дарс тугаши билан ёпилиши - бу мутлақо нотўғри. Кутубхона, спорт зал, компьютер хоналари, тадбирлар зали доимий ишлаши, уларда ҳар куни мусобақа, концерт, китобхонлик, мушоира, “Заковат” ва бошқа интеллектуал ўйинлар ўтказилиши керак", деди давлатимиз раҳбари.
Показать все...
Президент мактаблардаги таълим сифати ва мазмунига ҳам кескин баҳо берди. Хусусан, фойдаланиб келинаётган таълим стандартлари, ўқув дастурлари фақатгина назарий билим беришга йўналтирилган бўлиб, уларни мантиқий фикрлашга, амалий кўникмаларни шакллантириш, бир сўз билан айтганда, уларни ҳаётга тайёрлашга ўргатмаётгани қайд этилди. Шу билан бирга, бугунги кунда 504 минг педагогдан 12 фоизи ўрта махсус маълумотли, 38 фоизида эса умуман малака тоифаси йўқ. "Бу педагогларнинг дарс ўтиш маҳорати етарли эмас. Улар ўқувчиларга фақатгина ўзи "чала билган” нарсаларни ўргата олади, холос. Сабаби, ўқитувчиларнинг ўзининг устида мустақил ишлаш ва рағбатлантиришнинг самарали тизими яратилмаган. Ўқитувчи сифатли дарс ўтишга эмас, “кўпроқ соат олиш”га интилади", деди Президент. Мактабларда ҳанузгача 200 дан ортиқ ҳисобот мавжуд, ўқитиш, тадбирлар ўтказиш каби барча жараёнлар “ҳаддан ташқари қолипга солинган”. 📚Matematika Uzb kanaliga obuna bo‘lishni unutmang! 👇👇👇👇👇👇👇👇 https://t.me/joinchat/UZRUQQgxUo5LmgI4
Показать все...
Президент мактаб таълими ислоҳотининг асосий йўналишларини белгилаб берди. Энг аввало, келгуси беш йилда 1,2 миллион ўқувчи ўрни яратилиши лозим. Ушбу мақсадлар учун жорий йилнинг ўзида 527 та мактабни қуриш ва реконструкция қилишга 2,5 триллион сўм ажратилди. Бу маблағ янада кўпайтирилади. "Бир нарсани аниқ тушуниш керак. Янги қурилаётган ва таъмирланаётган мактаблар ҳам ўқувчилар, ҳам педагоглар учун қулай ва мослашувчан бўлиши керак. Янги қурилаётган мактабларда қуёш панели ва иссиқ сув коллектори албатта бўлиши шарт. Бу ишлар билан энди жойларда вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари шуғулланади. Бугундан бошлаб Халқ таълим вазирлигининг қурилишга буюртмачи бўлиш ваколати тугатилади. Мутасаддилар ва вилоят ҳокимларига бир ой муддатда янги талаблардан келиб чиқиб, “намунавий мактаб” лойиҳаларини тақдимот қилиш топширилди. "Энди янги мактаблар маҳалла фаоллари, ота-оналар ва жамоатчилик назорати остида қурилади ва фойдаланишга қабул қилинади", деди давлатимиз раҳбари.
Показать все...
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.