ru
Feedback
IIV Kiberjinoyatlarga qarshi kurashish departamenti

IIV Kiberjinoyatlarga qarshi kurashish departamenti

Открыть в Telegram

📈 Аналитический обзор Telegram-канала IIV Kiberjinoyatlarga qarshi kurashish departamenti

Канал IIV Kiberjinoyatlarga qarshi kurashish departamenti (@cyber_102) языкового сегмента Узбекский является активным участником. Сейчас сообщество объединяет 90 441 подписчиков, занимая 1 414 место в категории Технологии и приложения и 700 место в регионе Узбекистан.

📊 Показатели аудитории и динамика

С момента создания невідомо проект демонстрирует стремительный рост, собрав аудиторию из 90 441 подписчиков.

Согласно последним данным от 26 июня, 2026, канал показывает стабильную активность. За последние 30 дней изменение числа участников составило -1 789, а за последние 24 часа — -56, при этом общий охват остаётся высоким.

  • Статус верификации: Не верифицирован
  • Уровень вовлечённости (ER): Средний показатель вовлечённости аудитории составляет 25.67%. В первые 24 часа после публикации контент обычно набирает 10.16% реакций от общего числа подписчиков.
  • Охват публикаций: В среднем каждый пост получает 23 238 просмотров. В течение первых суток публикация набирает 9 200 просмотров.
  • Реакции и взаимодействия: Аудитория активно поддерживает контент: среднее количество реакций на один пост — 6.

📝 Описание и контентная политика

Автор описывает ресурс как площадку для выражения субъективного мнения:
O'zbekiston Respublikasi IIV Kiberjinoyatlarga qarshi kurashish departamenti rasmiy kanali. https://www.youtube.com/@cyberpolice_uz https://www.instagram.com/iiv_kiberxavfsizlik_markazi https://www.facebook.com/share/1Afaca9GtF/?mibextid=wwXIfr K...

Благодаря высокой частоте обновлений (последние данные получены 27 июня, 2026) канал поддерживает актуальность и высокий уровень охвата публикаций. Аналитика показывает, что аудитория активно взаимодействует с контентом, что делает его важной точкой влияния в категории Технологии и приложения.

90 441
Подписчики
-5624 часа
-5757 дней
-1 78930 день
Архив постов
#Рақамли_технологиялар_тарихи 📆 2 март 1. 1957 йил 2 март куни дастурчи инженер Марк Дин дунёга келган. 2. 1983 йил 2 март к
#Рақамли_технологиялар_тарихи 📆 2 март 1. 1957 йил 2 март куни дастурчи инженер Марк Дин дунёга келган. 2. 1983 йил 2 март куни компакт-диск ихтиро қилинган. 3. 1987 йил 2 март куни "Apple" компанияси ўзининг "Macintosh SE" маркали компьютерини оммага тақдим этди. Telegram |Youtube |Instagram

Ҳушёрлик — сизнинг ҳимоянгиз! Интернетдаги “совға”лар, “ютуқ”лар ва тезкор хизматлар ортида кўпинча фирибгарлар туради. Шубҳали ҳаволаларга босманг! Шахсий маълумотларингизни берманг. Telegram |Youtube |Instagram

#Кун_тарихи #Буни_биласизми 📆 1 март 1. 1924 йил 1 март куни Дональд Шелл дунёга келган. У математика ва информатика соҳасиг
#Кун_тарихи #Буни_биласизми 📆 1 март 1. 1924 йил 1 март куни Дональд Шелл дунёга келган. У математика ва информатика соҳасига ҳисса қўшган олимлардан ҳисобланади. 2. 1942 йил 1 март куни "IBM" компаниясининг асосчиси Луис Герстнер туғилган. 3. 1973 йил 1 март куни "Xerox Alto" компьютери яратилган кун. 4. 2011 йил 1 март Шу кундан бошлаб Россияда "Хостинг ва провайдерлар билан ишловчи ходимлар куни" сифатида нишонлаб келинмоқда. Telegram |Youtube |Instagram

#Кибержиноят 🚨 Telegram орқали сохта профиль яратиб, фуқароларнинг яқинларидан пул сўраган шахс фош этилди. Гумонланувчи 126 нафар фуқарони “қора рўйхат”га киритгани аниқланди. Жиноятлар бир нечта ҳудудларда содир этилган. ⚠️ Танишингиз номдан келган молиявий сўровларга ишонманг. Аввало шахсан аниқлик киритинг Фақат расмий манбаларга ишонинг Telegram |Youtube |Instagram

#Ҳудудларда_кибертарғибот_куни Навоий вилоятида кибертарғибот тадбирлари ўтказилмоқда... 👨🏼‍✈️Ўзбекистон Республикаси ИИВ Т
+3
#Ҳудудларда_кибертарғибот_куни Навоий вилоятида кибертарғибот тадбирлари ўтказилмоқда... 👨🏼‍✈️Ўзбекистон Республикаси ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлигининг қўшма режаси асосида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Фақат расмий манбаларга ишонинг Telegram | Youtube |Instagram

#Мутахассис_тавсияси ⚠️ Рамазон ойида 3 та асосий фирибгарлик схемасига эътибор беринг.
1️⃣ Telegram орқали келган шубҳали APK файллар 2️⃣ Сохта хайрия каналлари ва банк картасига пул сўровлари 3️⃣ Сунъий интеллект орқали тайёрланган дипфейк видеолар
❗️ Ҳар қандай файл ва молиявий сўровни текширмасдан ишонманг. Ўзингизни ва яқинларингизни ҳимоя қилинг.

🛡 #Диққат #Фейк_хабарлар #стоп_фейк_кибержиноятлар Oгоҳ бўлинг! Фирибгарларга алданиб қолманг! Интернетда тарқалаётган турли
🛡 #Диққат #Фейк_хабарлар #стоп_фейк_кибержиноятлар Oгоҳ бўлинг! Фирибгарларга алданиб қолманг! Интернетда тарқалаётган турли хил "Иш керакми, унда ҳаволага ўтинг", "Биз билан тезда бойиб кетинг", "Кунлик топшириқларни бажариб, даромадга эга бўлинг" каби эълонларга асло ишонманг. Шахсий маълумотларингизни ҳеч кимга ошкор қилманг! 📞 Эҳтиёт бўлинг. Фақат расмий манбаларга ишонинг Telegram |Youtube |Instagram

🛡 #Кун_тарихи 📆 28 февраль 1953 йил – IBM илк оммавий электрон ҳисоблаш машиналаридан бири бўлган IBM 701’ни расмий равишда
🛡 #Кун_тарихи 📆 28 февраль 1953 йил – IBM илк оммавий электрон ҳисоблаш машиналаридан бири бўлган IBM 701’ни расмий равишда тақдим этди

Фирибгарлар яна янги даражага чиқмоқда. Энди улар гўёки Рамазон тақвими номли .apk файлларни юбориб Телеграм фойдаланувчиларн
Фирибгарлар яна янги даражага чиқмоқда. Энди улар гўёки Рамазон тақвими номли .apk файлларни юбориб Телеграм фойдаланувчиларнинг телефонларини бузиб киришмоқда. @cybershielduz_bot ни Телеграм гуруҳларингизга админ қилиб қўшинг — бот автоматик равишда гуруҳдаги хавфли файл ва ҳаволаларни ўчириб боради.

Аниқлик киритмасдан ҳеч кимга пул ўтказманг ! Фақат расмий манбаларга ишонинг Telegram |Youtube |Instagram

#Ҳудудларда_кибертарғибот_куни Навоий вилоятидаги жоме масжидларида "Таровиҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларга кибержи
+7
#Ҳудудларда_кибертарғибот_куни Навоий вилоятидаги жоме масжидларида "Таровиҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларга кибержиноятлардан огоҳлантирувчи тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда. Фақат расмий манбаларга ишонинг Telegram | Youtube |Instagram

#Ҳудудларда_кибертарғибот_куни Талабалар билан “Кибержиноятчиликка қарши курашишда ёшлар иштироки” мавзусида давра суҳбати ўт
#Ҳудудларда_кибертарғибот_куни Талабалар билан “Кибержиноятчиликка қарши курашишда ёшлар иштироки” мавзусида давра суҳбати ўтказилди Наманган давлат техника университети Технология факультетида талабалари билан ёшларнинг кибермаданиятини юксалтириш ҳамда интернетдаги фирибгарликларни олдини олиш мақсадида “Кибержиноятчиликка қарши курашишда ёшлар иштироки” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда Наманган вилояти ИИБ масъул ходимлари, университет раҳбарияти ва профилактика инспектори иштирок этиб, кибержиноятчиликнинг долзарб масалалари, интернет тармоғида учраётган фирибгарлик ҳолатлари, шахсий маълумотларни ҳимоялаш ҳамда рақамли маконда хавфсиз ҳаракатланиш қоидалари юзасидан атрофлича фикр алмашилди. Шунингдек, мутахассислар томонидан ёшларнинг киберхавфсизликни таъминлашдаги ўрни ва масъулияти бўйича тушунтиришлар берилди. Давра суҳбати якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар олишди.

#Ҳудудларда_кибертарғибот_куни Навоий вилоятидаги жомъе масжидларида "Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларга киберж
+7
#Ҳудудларда_кибертарғибот_куни Навоий вилоятидаги жомъе масжидларида "Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларга кибержиноятлардан огоҳлантирувчи тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда. Фақат расмий манбаларга ишонинг Telegram | Youtube |Instagram

🛡 #Кун_тарихи 📆 27 февраль 1967 йил 27 февраль куни Джонатан Айв дунёга келган. У "Apple" компаниясининг дизайн бўйича вице
🛡 #Кун_тарихи 📆 27 февраль 1967 йил 27 февраль куни Джонатан Айв дунёга келган. У "Apple" компаниясининг дизайн бўйича вице-президенти бўлган.

#Кибержиноят ⚠️ Навбатдаги киберфирибгарлик ҳолати аниқланди
Жомбой туманида яшовчи фуқаро “Instagram” орқали “APPLE KOREA” номли гуруҳ орқали арзон “iPhone 13 Pro Max” сотиб олиш мақсадида 600 000 сўм олдиндан тўлов қилган. Бироқ ваъда қилинган телефон етказиб берилмаган ва пул маблағи ўзлаштирилган. Тезкор чоралар натижасида ушбу жиноят Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида яшовчи 2004 йилда туғилган шахс томонидан содир этилгани аниқланиб, гумонланувчи қўлга олинди.
Фақат расмий манбаларга ишонинг Telegram |Youtube |Instagram

#Ҳудудларда_кибертарғибот_куни 📍Қарши давлат университетида “Рақамли маконда хавфсизликни таъминлаш: замонавий кибертаҳдидла
+3
#Ҳудудларда_кибертарғибот_куни 📍Қарши давлат университетида “Рақамли маконда хавфсизликни таъминлаш: замонавий кибертаҳдидлар ва уларга қарши чоралар” мавзусида тарғибот тадбирлари ташкил этилди.
Мазкур тадбир давомида талаба-ёшларга бугунги кунда интернет тармоғида учраётган замонавий кибертаҳдидлар, хусусан фишинг ҳужумлари, зарарли дастурлар, ижтимоий тармоқлардаги фирибгарлик ва шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш масалалари юзасидан тушунтиришлар берилди. Мутахассислар томонидан кучли пароллардан фойдаланиш, икки босқичли ҳимоя тизимини ёқиш, шубҳали ҳаволаларга ишонмаслик ҳамда банк карта маълумотларини бегоналарга бермаслик зарурлиги алоҳида таъкидланди. Тадбир савол-жавоб ва амалий мисоллар асосида интерактив руҳда ўтказилиб, ёшларни рақамли маконда ҳушёр ва масъулиятли бўлишга чорлади.

🛡 #Диққат #Фейк_хабарлар #стоп_фейк_кибержиноятлар Огоҳ бўлинг! Фирибгарларга алданиб қолманг! Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган "Биз билан кунлик вазифаларни бажаринг ва пулларингизни кўпайтириб осон даромад топинг" каби мазмундаги эълонларга асло ишонманг. Узингиз ва яқинларингизни кибердиноятлардан асранг. 📞 Эҳтиёт бўлинг. Фақат расмий манбаларга ишонинг Telegram |Youtube |Instagram

🛡 #Кун_тарихи 📆 26 февраль 1935 йил 26 февраль куни Роберт Уотсон-Уотт биринчи ҳаво жисмлари тезлигини аниқловчи "радар" ни
🛡 #Кун_тарихи 📆 26 февраль 1935 йил 26 февраль куни Роберт Уотсон-Уотт биринчи ҳаво жисмлари тезлигини аниқловчи "радар" ни синовдан ўтказган.

#Ҳудудларда_тарғибот_куни Ўзбекистон давлат хореография академиясида талабалар учун ҳуқуқий тарғибот-ташвиқот тадбири ташкил
+9
#Ҳудудларда_тарғибот_куни Ўзбекистон давлат хореография академиясида талабалар учун ҳуқуқий тарғибот-ташвиқот тадбири ташкил этилди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 8 мартдаги “Ички ишлар органлари ҳудудий бўлинмалари раҳбарларини олий таълим ташкилотларига бириктириш ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш тўғрисида”ги 15/11-сон қўшма қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилди. Тадбир доирасида академияга бириктирилган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси магистратура тингловчиси, подполковник Худойберганов Маъмуржон Худайберганович томонидан “Кибержиноятчиликка қарши курашиш ва профилактикасини ташкил этиш” мавзусида маъруза қилинди. Маъруза давомида кибержиноятчилик, кибербуллинг ва интернет тармоғида содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг салбий оқибатлари видеолавҳалар орқали батафсил тушунтирилди. Тадбир савол-жавоб шаклида давом этиб, талабаларнинг мавзуга оид саволларига атрофлича жавоблар берилди.