ru
Feedback
IIV Kiberjinoyatlarga qarshi kurashish departamenti

IIV Kiberjinoyatlarga qarshi kurashish departamenti

Открыть в Telegram

📈 Аналитический обзор Telegram-канала IIV Kiberjinoyatlarga qarshi kurashish departamenti

Канал IIV Kiberjinoyatlarga qarshi kurashish departamenti (@cyber_102) языкового сегмента Узбекский является активным участником. Сейчас сообщество объединяет 89 418 подписчиков, занимая 1 409 место в категории Технологии и приложения и 711 место в регионе Узбекистан.

📊 Показатели аудитории и динамика

С момента создания невідомо проект демонстрирует стремительный рост, собрав аудиторию из 89 418 подписчиков.

Согласно последним данным от 11 июля, 2026, канал показывает стабильную активность. За последние 30 дней изменение числа участников составило -1 193, а за последние 24 часа — -53, при этом общий охват остаётся высоким.

  • Статус верификации: Не верифицирован
  • Уровень вовлечённости (ER): Средний показатель вовлечённости аудитории составляет 27.60%. В первые 24 часа после публикации контент обычно набирает 13.59% реакций от общего числа подписчиков.
  • Охват публикаций: В среднем каждый пост получает 24 703 просмотров. В течение первых суток публикация набирает 12 159 просмотров.
  • Реакции и взаимодействия: Аудитория активно поддерживает контент: среднее количество реакций на один пост — 6.

📝 Описание и контентная политика

Автор описывает ресурс как площадку для выражения субъективного мнения:
O'zbekiston Respublikasi IIV Kiberjinoyatlarga qarshi kurashish departamenti rasmiy kanali. https://www.youtube.com/@cyberpolice_uz https://www.instagram.com/iiv_kiberxavfsizlik_markazi https://www.facebook.com/share/1Afaca9GtF/?mibextid=wwXIfr

Благодаря высокой частоте обновлений (последние данные получены 12 июля, 2026) канал поддерживает актуальность и высокий уровень охвата публикаций. Аналитика показывает, что аудитория активно взаимодействует с контентом, что делает его важной точкой влияния в категории Технологии и приложения.

89 418
Подписчики
-5324 часа
-3077 дней
-1 19330 день
Архив постов
#Кибержиноят 📍Сирдарё вилояти
⚠️Фуқаро номига кредит олиб, пулларни ўзлаштирган шахс аниқланди.
Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг👇 🎞https://youtu.be/jkJFYOehNmw?si=nB5vSN6qiMppejof 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

🛡 #Хорижий_мамлакатлар_тажрибаси 🇬🇧 Ултратовуш ёрдамида инсон кайфиятини кўтарадиган чип яратилди ——— Ғайриоддий технологи
🛡 #Хорижий_мамлакатлар_тажрибаси 🇬🇧 Ултратовуш ёрдамида инсон кайфиятини кўтарадиган чип яратилди ——— Ғайриоддий технология мияга яқин жойлаштирилади ва унга товуш тўлқинлари билан таъсир кўрсатади. Натижада нафақат кайфиятни кўтариш, балки депрессияни ҳам даволаш мумкин бўлади. Буюк Британия Миллий соғлиқни сақлаш хизмати имплант ёрдамида беморларнинг кайфиятини ўзгартиришга қаратилган инновацион синовлар бошланганини эълон қилди. Митти қурилма тўғридан тўғри бош суяги ва мия ўртасига жойлаштирилади, шунда у ултратовуш ёрдамида фаоллик харитасини тузади ва нейронларга импульс узатади 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

🛡#Фейк_хабарлар #стоп_фейк_кибержиноятлар
⚠️ Огоҳ бўлинг Фейк!
——— Ижтимоий тармоқларда ҳамда телеграм мессенжери орқали турли канал ва гуруҳларда тадбиркор Алишер Усмонов видеоларини сохталаштирган ҳолда "Танишим Фотиманинг каналига ўтинг ва пул ишлаб топинг" мазмунида тарқатилаётган хабарлар ЁЛҒОН ва ҳақиқатга мос келмайди. 🟢 Унутманг! Фирибгарларнинг мақсади Сизнинг пул маблағларингизни ўзлаштириш!
❗️❗️❗️ Ҳурматли саҳифамиз кузатувчилари агар Сизда ҳам шундай ҳолат кузатилиб, пулларингиз талон-торож қилинган бўлса дарҳол 102 ёки 1102 📞 қисқа рақамларига мурожаат қилинг!
P.s. Текин пишлоқ қопқонда бўлади, бегона шахс Сизга тўсатдан мўмайгина даромад келтиришни таклиф қилдими, билингки бу - фирибгар. 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

#Ҳудудларда_тарғибот_куни 📍Сурхондарё вилояти Лицензия олмасдан туриб, таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш тақиқланади. ——— Батафсил қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг👇 🎞https://youtu.be/gsngjSbVP4I?si=ApHythteng4DRB1P 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

🛡#Кун_тарихи 📆 2 февраль 1. 1978 йил "GPS" спутниги бўйича биринчи тест муваффақиятли ўтди. "Navstar-1" биринчи глобал спут
+2
🛡#Кун_тарихи 📆 2 февраль 1. 1978 йил "GPS" спутниги бўйича биринчи тест муваффақиятли ўтди. "Navstar-1" биринчи глобал спутник орбитага жойлаштирилди. 2. 2004 йилда Марк Цукерберг томонидан Гарвард университетида "TheFacebook.com" номли веб-сайт очилди. Ушбу платформа кейинчалик дунё бўйлаб миллиардлаб фойдаланувчиларга эга бўлган "Facebook"га айланди. 3. 2017 йилда "Tesla Model X" электромобили конвейерга туширилди. 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

🛡#Қизиқарли_маълумот #Сунъий_интеллект_технологияси Сунъий интеллект инсон омилини четлаб ўтмоқда ——— "OpenAI" яқинда "Opera
+1
🛡#Қизиқарли_маълумот #Сунъий_интеллект_технологияси Сунъий интеллект инсон омилини четлаб ўтмоқда ——— "OpenAI" яқинда "Operator"ни намойиш этди ва у компьютердаги барча одатий вазифаларни Сизни ўрнингизга бажара олишини таъкидлашди. Реаллик: «Мен мақолани очмоқчи бўлганимда "captcha"га дуч келдим. Мени ўрнимга "captcha"дан ўта оласизми?» 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

#Мутахассис_тавсияси #ОАВ_билан_ҳамкорликда Киберфирибгарлардан огоҳ бўлинг! ——— Батафсил қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг👇 🎞https://youtu.be/TOevqQRBFYo?si=NiSmOZ_MeuO2eFgI 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

#Кибержиноят 📍Тошкент вилояти
⚠️Телефонингизни таъмирлатиш учун берганда эҳтиёт бўлинг!
Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг👇 🎞https://youtu.be/U7wQx70qG5o?si=rBZCqk6pVFt_Y6W4 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

⭕️⭕️⭕️#Тарқатинг #Огоҳлик #Бу_муҳим #Мутахассис_тавсияси ✈️ Телеграм аккаунтингизни ҳимоя қилиш бўйича 10 та муҳим қоида! ———
⭕️⭕️⭕️#Тарқатинг #Огоҳлик #Бу_муҳим #Мутахассис_тавсияси ✈️ Телеграм аккаунтингизни ҳимоя қилиш бўйича 10 та муҳим қоида! ——— 1. Мураккаб парол ўрнатиш. Кучли парол ишлатиш: паролингизда кичик ва катта ҳарфлар, рақамлар ва белгилардан фойдаланиш зарур. Мисол учун: P@ssw0rd2023!. 2. Икки босқичли аутентификацияни фаоллаштириш (2FA). Телеграмда икки босқичли аутентификацияни фаоллаштириш мажбурий эмас, лекин бу хавфсизликни яхшилаш учун энг самарали усуллардан бири. Қандай фаоллаштирилади? Settings (Созламалар) > Privacy and Security (Махфийлик ва Хавфсизлик) > Two-Step Verification (Икки босқичли текширув). Янги парол киритинг ва уни эслаб колиш учун кўргазма саволни белгиланг. Афзаллиги: агар телефон рақамингизни бошқа кимдир билса ҳам, улар аккаунтингизга кириш учун иккинчи паролни билиши лозим бўлади. 3. Сессияларни назорат қилиш. Телеграмда актив сессиялар рўйхатини кўриш ва нотўғри киришларни тўхтатиш мумкин. Қандай текширилади? Settings > Devices (Қурилмалар) > Active Sessions (Фаол сессиялар). Нотаныш қурилма ёки жойни топсангиз, "Terminate All Other Sessions" (Бошқа барча сессияларни тугатиш) тугмасини босинг. Маслаҳат: давомий равишда сессияларни текшириб туриш зарур. 4. Махфийлик ва хавфсизлик созламаларини текшириш. Телеграмда махфийлик ва хавфсизлик бўйича бир неча такомиллашган параметрлар мавжуд: Last Seen ва Online статусини чеклаш: Settings > Privacy and Security > Last Seen & Online . "Everyone" (Ҳамма), "My Contacts" (Контактларим) ёки "Nobody" (Ҳеч ким) орқали кўринишни чекланг. Профил расмини кўришни чеклаш: Settings > Privacy and Security > Profile Photo . Расмни фақат контактларингиз ёки махсус одамлар кўра оладиган қилиб белгиланг. Форвард хабарларни чеклаш: Settings > Privacy and Security > Forwarded Messages . Сизнинг хабарларингизни бошқа одамларга форвард қилишни чекланг. 5. СМС-кодни ҳимоялаш. Телеграмда кириш учун СМС-код ишлатилади. Бу кодни ҳеч кимга берманг! SIM-картани ҳимоялаш: SIM-картангизни ўғирлаш ёки клон қилишдан сақланиш учун оператор билан боғланганда қўшимча парол ёки PIN-кодни белгиланг. 6. Группалар ва каналларга киришни чеклаш. Нотаниш группаларга ёки каналларга киришни олдини олиш мумкин: Settings > Privacy and Security > Groups & Channels . "My Contacts" (Контактларим) ёки "Nobody" (Ҳеч ким) танланг. 7. Шифрланган чатлардан фойдаланиш. Телеграмда Secret Chat (Махфий суҳбат) деб аталадиган шифрланган чат мавжуд. Бу чатларда маълумотлар end-to-end (то қирғоққача) шифрланади ва фақат сиз ва ўзингиз танлаган одамларга мавжуд бўлади. Қандай яратилади? Контакт профилига киринг. "Start Secret Chat" (Махфий суҳбатни бошлаш) тугмасини босинг. Афзаллиги: Чат тарихи автоматик равишда ўчирилади ва скриншот олиш таъқиқланади. 8. Автоматик файл юклашни чеклаш. Нотаниш файлларни автоматик юклашни олдини олиш учун: Settings > Data and Storage > Automatic Media Download. Wi-Fi, мобиль интернет ёки рўйхатдан ўтган контактлар учун автоматик юклашни ўчириш мумкин. 9. Чатларни керакли вақтда ўчириш (Auto-delete Timer). Хатларни автоматик ўчириш режимидан фойдаланиш мумкин: Чатга киринг. Clear Chat (Чатни тозалаш) > Auto-delete Timer (Автоматик ўчириш таймери). Керакли вақтни танланг (мисол учун: 1 кун, 1 хафта, 1 ой). 10. Бошқа умумий маслаҳатлар. Янгилашларни ўрнатиш: телеграмнинг янги версияларида хавфсизлик бўйича такомиллашган функциялар киритилади. Шу сабабли, илова ва операцион тизимларни доимо янгилаш зарур. Шубҳали хабарларга эътибор берманг: бошқа одамлардан келган хавфли ҳаволаларни очманг ва шубҳали файлларни юкламанг. Резерв нусха олиш: муҳим маълумотларни ўчирилиб кетишдан сақланиш учун резерв нусха олиш тавсия этилади. Хабарни керакли жойда сақланг, кўпроқ тарқатинг ва @cyber_102 да бизни доимий кузатиб боринг ва обуна бўлишни унутманг! 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

🛡#Фейк_хабарлар #стоп_фейк_кибержиноятлар
⚠️ Огоҳ бўлинг Фейк!
——— Ижтимоий тармоқларда ҳамда телеграм мессенжери орқали турли канал ва гуруҳларда фуқаро Расул Кушербаев видеоларини сохталаштирган ҳолда "Ҳар ҳафтасига 6, 7 ва 8 миллион сўмгача даромад олинг, Ўзбекистон фуқаролари учун" мазмунида тарқатилаётган хабарлар ЁЛҒОН ва ҳақиқатга мос келмайди. 🟢 Унутманг! Фирибгарларнинг мақсади Сизнинг пул маблағларингизни ўзлаштириш!
❗️❗️❗️ Ҳурматли саҳифамиз кузатувчилари агар Сизда ҳам шундай ҳолат кузатилиб, пулларингиз талон-торож қилинган бўлса дарҳол 102 ёки 1102 📞 қисқа рақамларига мурожаат қилинг!
P.s. Текин пишлоқ қопқонда бўлади, бегона шахс Сизга тўсатдан мўмайгина даромад келтиришни таклиф қилдими, билингки бу - фирибгар. 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

#Ҳудудларда_тарғибот_куни #Мутахассис_тавсияси #Тарқатинг 📍Наманган вилояти Вирусли иловалардан огоҳ бўлинг! ——— Батафсил қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг👇 🎞https://youtube.com/shorts/IIK_OZp1KAc?si=wfLMRAvZVCikWJf- 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

🛡#Кун_тарихи 📆 1 февраль 1. 1982 йил "Intel" компанияси ўзининг "Intel 80286" процессорини тақдим этди. 2. 1991 йилда компь
+2
🛡#Кун_тарихи 📆 1 февраль 1. 1982 йил "Intel" компанияси ўзининг "Intel 80286" процессорини тақдим этди. 2. 1991 йилда компьютер ўйинлар ва дастурлар ишлаб чиқишга мўлжалланган Американинг "ID Softwаre" компаниясига асос солинди. 3. 2004 йил "MyDoom" вируси билан зарарланган 1 млн.га яқин компьютерлар билан Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг (ШҲТ) веб-сайтига "DoS" ҳужумини бошлади. 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

#Cryptoprices 📈📉 ⏳01.02.2025 / 09:00 💎 BNB - 684,58 $ (+0.3 %) 📈 💎 Bitcoin - 103.233,11 $ (-2.0 %) 📉 💎 BitcoinCash - 4
#Cryptoprices 📈📉 01.02.2025 / 09:00 💎 BNB - 684,58 $ (+0.3 %) 📈 💎 Bitcoin - 103.233,11 $ (-2.0 %) 📉 💎 BitcoinCash - 431,37 $ (-0.7 %) 📉 💎 Ethereum - 3.321,68 $ (+1.7 %) 📈 💎 Solana - 233,04 $ (-2.2 %) 📉 💸 TON - 4,92 $ (+1.6 %) 📈 💎 XRP - 3,07 $ (-1.9 %) 📉 💎 Arbitrum - 0,65 $ (+3.1 %) 📈 💎 Filecoin - 4,87 $ (+2.0 %) 📈 💎 EOS - 0,81 $ (+5.1 %) 📈 Нархлар "Uznex" ва "Coinpay" каби расмий биржалардан олиниб, маълумот тариқасида берилмоқда! Қийматнинг ўсиш-камайиш кўрсаткичи бир кун олдинги маълумотга нисбатан олинган. 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

#Сrypto_info Cloud Mining. ——— Бу турдаги фирибгарлик схемалари асосан сохта крипто-биржаларда кўпроқ учрайди. Улар айнан сох
#Сrypto_info Cloud Mining. ——— Бу турдаги фирибгарлик схемалари асосан сохта крипто-биржаларда кўпроқ учрайди. Улар айнан сохта платформалар орқали крипто-актив қазиб олиш учун майнерларга виртуал майнинг қурилмаларини таклиф қилишади. Биргина шарт эса, ижара асосида фойдаланилган майнинг қурилмалар орқали топилган крипто-активдан маълум бир фоизи хизмат ҳақи сифатида олиш ҳисобланади. Лекин, фирибгарликда олдиндан пул ўтказишни талаб қилинади. “Cloud Mining” фирибгарлиги ҳам шундай схема асосида ишлаган ва мижоз пул ўтказиб бўлганидан сўнг, унинг сохта платформадаги аккаунти анъанавий тарзда ғойиб бўлган. Аслида, уларда таклиф этилган майнинг қурилмалари ҳам бўлмаган. Давоми бор...
⁉️Крипто-активлар айланмаси соҳасида қонунга хилоф равишда фаолият олиб бориш, яъни, олиш, ўтказиш ёки айирбошлаш ҳамда лицензиясиз хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга ошириш учун қонунчиликда жавобгарлик белгиланган.
🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

#Кибержиноят 📍Наманган вилояти
⚠️Кредит олишда фирибгарларга алданиб қолманг!
Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг👇 🎞https://youtu.be/H6sXxDt_qVg?si=X5hFdsWdu6msW475 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

⭕️⭕️⭕️#Тарқатинг #Огоҳлик #Бу_муҳим #Мутахассис_тавсияси Киберфирибгарларга алданиб қолмаслик учун асосий қоидалар ва маслаҳа
⭕️⭕️⭕️#Тарқатинг #Огоҳлик #Бу_муҳим #Мутахассис_тавсияси Киберфирибгарларга алданиб қолмаслик учун асосий қоидалар ва маслаҳатлар: ——— 1. Паролларни муҳим ва мустаҳкам танланг. Паролларингизда фақат сонлар ёки оддий сўзлардан фойдаланманг. Камида 12 белгидан иборат, ҳарф-сон-белги аралаш пароллар яратинг: масалан, Aa123!@#zZ. Хар бир интернет хизмати учун алоҳида парол ишлатинг. Агар керак бўлса, парол менеджер (парол сақловчи) дастурларидан фойдаланинг. 2. Шубҳали хаволаларни очманг. Таниш бўлмаган ёки норасмий электрон почта, SMS ёки мессенжер хабарларига жавоб берманг. "Сизга миллиард доллар сўровнома юборилди", "Ҳисобингиз блокланди" каби шубҳали таклифларга ишонманг. Юклаб олиш (download) учун номаълум манбалардан фойдаланманг. 3. Шахсий маълумотларни асранг. Ижтимоий тармоқларда шахсий маълумотларингизни (масалан, телефон рақамингиз, манзилингиз, туғилган кунингиз) очиқ равишда эълон қилманг. Бу маълумотлар паролларни топиш учун ишлатилиши мумкин. 4. Антивирус дастурларидан фойдаланинг. Компьютерингизга ишончли антивирус ўрнатинг ва унда янгилашларни доимий равишда текшириб туришни унутманг. Файлларни юклаб олганда ёки USB флешкаларни уланганда ҳам антивирус текшируви орқали ўтказинг. 5. Веб-сайтларни текшириб, сўнгра киринг. Сайт URL манзилини текшириб, расмий сайт эканлигини тасдиқланг (масалан, https:// билан бошлансин). HTTPS протоколи ва қулф белгиси (🔒) сайт хавфсизлигини таъминлайди. 6. Тасдиқлов кодларидан фойдаланинг. Муҳим хизматлар учун икки босқичли аутентификация (2FA) функциясини ёқинг. Бу паролдан ташқари, махсус код ёки биометрик маълумот (масалан, бармоқ сканери) сўраш асосида ишлайди. 7. Оила аъзоларингиз ва дўстларингизни огоҳлантиринг. Ўзингиз билган киберхавфсизлик қоидаларини оила аъзоларингизга ва дўстларингизга ҳам тушунтириб беринг. Болаларни интернетда хавфсизлик қоидалари билан таништириш жуда муҳим. 8. Ижтимоий муҳандислик технологиялари ёки "социал инженерия"га ишонманг. Баъзи фирибгарлар Сизни алдаб, шахсий маълумотларингизни ёки паролларингизни топишга уринади. Уларга ҳеч қандай маълумот берманг. Масалан, "Банк ходими сиздан кодни сўраяпти" деган сўзларга ишонманг. 9. Молиявий операцияларда эҳтиёт бўлинг. Пул ўтказмалари ва онлайн харидларда расмий платформалардан фойдаланинг. "Пул тўплаш", "сўровномалар учун пул" каби таклифларга ишонманг. 10. Тармоқ фаолиятини давомий назорат қилинг. Профилларингизга кимлар кириши мумкин бўлганлигини текшириб туринг. Электрон почта, банк хисоблари ва бошқа муҳим хизматларга мунтазам кириб, шубҳали фаолиятларни текшириб туринг. Киберхавфсизлик — бу Сизнинг маълумотларингизни ва молиявий ресурсларингизни ҳимоя қилиш учун муҳим масала. Шу сабабли, юқоридаги қоидаларга амал қилиш орқали киберфирибгарлардан ҳимояланишингиз мумкин. Хабарни керакли жойда сақланг, кўпроқ тарқатинг ва @cyber_102 да бизни доимий кузатиб боринг! 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

🛡#Фейк_хабарлар #стоп_фейк_кибержиноятлар ⚠️ Огоҳ бўлинг Фейк! ——— Ижтимоий тармоқларда ҳамда телеграм мессенжери орқали тур
🛡#Фейк_хабарлар #стоп_фейк_кибержиноятлар
⚠️ Огоҳ бўлинг Фейк!
——— Ижтимоий тармоқларда ҳамда телеграм мессенжери орқали турли канал ва гуруҳларда "Сизга 4 соатлик иш учун IPhone 16 сотиб олишга ёрдам бераман, ҳозир обуна бўлинг" мазмунида тарқатилаётган хабарлар ЁЛҒОН ва ҳақиқатга мос келмайди. 🟢 Унутманг! Фирибгарларнинг мақсади Сизнинг пул маблағларингизни ўзлаштириш!
❗️❗️❗️ Ҳурматли саҳифамиз кузатувчилари агар Сизда ҳам шундай ҳолат кузатилиб, пулларингиз талон-торож қилинган бўлса дарҳол 102 ёки 1102 📞 қисқа рақамларига мурожаат қилинг!
P.s. Текин пишлоқ қопқонда бўлади, бегона шахс Сизга тўсатдан мўмайгина даромад келтиришни таклиф қилдими, билингки бу - фирибгар. 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

#Ҳудудларда_тарғибот_куни 📍Тошкент вилояти Онлайн савдо қилишда эҳтиёт бўлинг! ——— Батафсил қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг👇 🎞https://www.youtube.com/watch?v=MxuZkm9Qc5g 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

🛡 #Кун_тарихи 📆 31 январь 1. 1984 йилда "Apple" компанияси "Macintosh" учун тайёрлаган машҳур рекламасини телевидениеда нам
🛡 #Кун_тарихи 📆 31 январь 1. 1984 йилда "Apple" компанияси "Macintosh" учун тайёрлаган машҳур рекламасини телевидениеда намойиш этган. 2. 1995 йилда "Sun Microsystems" компанияси "Java" дастурлаш тилининг 1.0 версиясини чиқарган. 3. 2001 йилда "Wikipedia"нинг инглиз тилидаги версияси расман ишга тушурилган. 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

#Cryptoprices 📈📉 ⏳31.01.2025 / 09:00 💎 BNB - 682,46 $ (+0.6 %) 📈 💎 Bitcoin - 105.385,42 $ (-0.7 %) 📉 💎 BitcoinCash - 4
#Cryptoprices 📈📉 31.01.2025 / 09:00 💎 BNB - 682,46 $ (+0.6 %) 📈 💎 Bitcoin - 105.385,42 $ (-0.7 %) 📉 💎 BitcoinCash - 434,5 $ (+0.6 %) 📈 💎 Ethereum - 3.264,94 $ (+1.5 %) 📈 💎 Solana - 238,49 $ (-1.8 %) 📉 💸 TON - 4,84 $ (-2.4 %) 📉 💎 XRP - 3,13 $ (-0.6 %) 📉 💎 Arbitrum - 0,63 $ (0 %) 💎 Filecoin - 4,77 $ (+1.7 %) 📈 💎 EOS - 0,77 $ (+1.3 %) 📈 Нархлар "Uznex" ва "Coinpay" каби расмий биржалардан олиниб, маълумот тариқасида берилмоқда! Қийматнинг ўсиш-камайиш кўрсаткичи бир кун олдинги маълумотга нисбатан олинган. 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram