cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

BARDANKO’L 🌙 🕌

🕌 Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани «Бордонкўл» жоме масжиди имоми хатиби Абдулахад домла бошчиликларидаги канал. Admin: @Foorfuud

Больше
Рекламные посты
281
Подписчики
-224 часа
-27 дней
-430 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

00:59
Видео недоступноПоказать в Telegram
#жума_муборак 💐✨💐✨💐✨💐 Ассаламу алейкум Варахматуллохи ва баракатух азиз биродарим. 🗯 ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН! 🌙 Пайшанба кунининг шом пайтидан бошлаб Жума кунининг шом пайтигача бўлган фурсатнинг ҳар бир сонияси шу қадар кўп яхшиликлар хазинасига тўлдирилганки, уларнинг қанчалигини Аллоҳнинг Ўзи билади, холос. ☝️ Ана шу фурсат оралиғида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтинг!Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жума куни менга кўп саловот айтинглар. Чунки менга ҳар жума умматимнинг менга айтган саловоти кўрсатилади. Ким менга кўп саловот айтган бўлса, (Қиёматда) менга энг яқинлардан бўлади”, дедилар. 📿 Аллоҳумма, солли ва саллим ъала набиййина Муҳаммад.Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир. 🌾 Яқинларингизга ҳам улашиб, уларни ҳам салавот айтишларига сабабчи бўлинг! Каналга уланиш:↙️ Abdulahad_domlaning rasmiy sahifalari @Abdulahad_domla_Bardanko’l_masjidi
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
#намоз_вақтлари Жума 2024 йил/ 31-Май 1445 йил / 23-Зулқаьда Нафл намозлари афзал вақтига кўра Тошкент вақти билан берилган. 🕌 02:11 - Таҳажжуд* 🕌 05:07 - Ишроқ* 🕌 07:52 - Зуҳо* 🕌 20:06 - Аввобийн* •┈• ❀ 🍃🕋🍃 ❀ •┈• ⏰ ТОНГ -     03:11 БОМДОД-04:00(Бaрдонкўлда) ⏰ ҚУЁШ -  04:52 ⏰ ПЕШИН - 12:26 ⏰ АСР -      17:33 ⏰ ШОМ -      19:51 ⏰ ХУФТОН - 21:29 Каналга уланиш:↙️ Abdulahad_domlaning rasmiy sahifalari @Abdulahad_domla_Bardanko’l_masjidi
Показать все...
✍️ Уламолар айтадилар: "Ким қалби шод, гуноҳлари мағфират, ғам-ташвишлардан халос бўлишни истаса, пайшанба кунининг шом вақтидан бошлаб жума кунининг шом пайтигача бўлган фурсатларда Расулуллоҳ алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтирсин". "Аллоҳумма солли васаллам ва баарик ъалаа Муҳаммад" Каналга уланиш:↙️ Abdulahad_domlaning rasmiy sahifalari @Abdulahad_domla_Bardanko’l_masjidi
Показать все...
Муқаддас заминларда УМРА АДО ЭТИЛДИ, МАЪРИФИЙ СУҲБАТЛАР БЎЛИБ ЎТМОҚДА Хабарингиз бор, Тошкент вилоятидан Саудия Арабистонига жўнаб кетган зиёратчилар Мадина шаҳридаги табаррук масканларга бориб, зиёратлар қилишди. Сўнгра Маккаи мукаррамага йўл олишиб,  малакали гуруҳ раҳбарлари бошчилигида умра амалларини адо этишди. Айни пайтда бўлажак ҳожилар Макка шаҳридаги барча шароитларга эга меҳмонхоналарда бўлишиб, ҳажга пухта тайёргарлик кўришмоқда. Зиёратчилар билан ҳар куни маърифий суҳбатлар уюштирилмоқда, уларга ҳаж ва унинг арконлари тўғрисида уламоларимиз тушунчалар беришяпти. Умра ибодати Қуръони каримда ҳаж ибодати билан бирга зикр қилинган: “Аллоҳ учун ҳаж ва умрани тугал адо этинг” (Бақара сураси, 196-оят). Яъни Аллоҳ таоло ҳаж ва умрани адо қилувчиларга: “Ҳаж ва умранинг шартларини тўкис адо этинглар. Уларни адо этиш асносида зоҳирий ва ботиний нуқсонларга йўл қўйманглар”, дея буюрган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам умра ибодати ҳақида бундай деганлар: “Умра (олдин қилинган) умрагача (бўлган) иккаласининг ўртасидаги (сағира гуноҳлар)га каффорот бўлади. Мабрур ҳажнинг мукофоти албатта жаннатдир”. Имом Муслим ривояти. Ушбу ҳадисда умранинг фазли, яъни, иккита умра ўртасидаги бандаларнинг ҳақларига тааллуқли бўлмаган сағира гуноҳлар кейинги умра сабабидан ювилиб кетиши хабар берилган. Илоҳим, зиёратчиларимиз соғ-омон юртимизга қайтиб келишсин. Тошкент вилояти вакиллиги Матбуот хизмати Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Показать все...
02:25
Видео недоступноПоказать в Telegram
#Haj2024 "ҲАЗРАТИ УМАР МЕНДАН ҲАҚЛИРОҚДИР!" 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Показать все...
Repost from Muslim.uz
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ: ҲАЖ БИЛАН ЖАННАТГА ЭРИШАЙЛИК!
🗣Бугун, 30 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Макка шаҳридаги “Al-Ayam Elite” меҳмонхонасидаги зиёратчиларимизга ҳаж фазилати ҳақида мавъиза қилдилар. Муфтий ҳазратлари ўз сўзларида Ҳақ таолонинг чақириғига лаббай, дея ҳаж ибодатига миллиардлаб мусулмонлар ичидан бу муборак диёрга келган ҳар бир киши Раҳмоннинг меҳмони экани, бу улуғ мақомга муносиб бўлиш ва бу табаррук заминда Расулимиз алайҳиссаломнинг юрганларини ҳис қилиш лозимлигига алоҳида эътибор қаратдилар.
📿Шунингдек, бўлғуси ҳожилар ниятини тўғри қилиши муҳимлиги, бор куч-қувватни ҳаж ибодатини мукаммал адо этишга қаратиши, сафарда бўладиган машаққат ва қийинчиликлар ҳам гуноҳларга каффорат бўлиши, шу боис уларга эътибор бермаслик, балки зикру салавотларни кўпайтириш ҳар жиҳатдан фойдали эканини қайд этдилар. 🧎‍♂️ Суҳбат давомида Масжидул Ҳарамда ўқилган бир ракат намозга 100 минг ракатнинг савоби берилиши, шу маънода ҳар қандай савоб ва гуноҳ амалнинг даражаси шунга мос бўлиши, шу боис имкон қадар яхши амал қилишга ҳаракат қилиш лозимлигини айтиб ўтдилар. Ҳар бир зиёратчининг олий мақсади ҳажжи мабрурга эришиш, яқинлари, она юрт ҳаққига кўп дуолар қилиш зарурлигини шаръий далил ва ҳаётий мисоллар асосида тушунтириб бердилар. ❔Шу кунларда Макка шаҳридаги меҳмонхоналарда уламолар, имом-хатиблар ва элликбошилар томонидан ҳаж ибодатига оид илмий-маърифий суҳбатлар ҳамда савол-жавоблар давом этмоқда. 🤲 Учрашув якунида ҳамюртларимизнинг ҳажлари мабрур бўлиши ва элу юртимиз тинчлиги ва фаровонлигини сўраб хайрли дуолар қилинди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #hajning_mukofoti_jannat #haj2024 MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Показать все...
СУКУТДА ҲАМ ҲИКМАТ БОР Зафар вақтидаги сукут – ишончдир. Ғазаб вақтида сукут – қувватдир. Иш вақтида сукут – ижодкорликдир. Ёмонлик вақтида сукут – ҳикматдир. Мазах вақтида сукут – олижанобликдир. Фитна вақтида сукут- ғалабадир. Насиҳат вақтида сукут – адабдир. Қайғу вақтида сукут – шикоятинг фақат Аллоҳга эканидир. Каналга уланиш:↙️ Abdulahad_domlaning rasmiy sahifalari @Abdulahad_domla_Bardanko’l_masjidi
Показать все...
03:06
Видео недоступноПоказать в Telegram
🩷 10 та яхшилик ёзувчи зикр
«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду юҳйи ва юмийту ва ҳува ъала кулли шайъин қодийр».
💚 Кимки шу зикрни 10 марта айтса, унга 10 та яхшилик ёзилиб, 10 та ёмонлик ўчирилади ва 10 та даражага кўтарилади. 📝 Устоз Анвар Аҳмаддан қимматли тавсиялар Каналга уланиш:↙️ Abdulahad_domlaning rasmiy sahifalari @Abdulahad_domla_Bardanko’l_masjidi
Показать все...
Мадиналик саҳобалар қандай номланган?Anonymous voting
  • Муҳожирлар
  • Тобеинлар
  • Ансорлар
0 votes