cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Namangan MAHALLA | Rasmiy kanal🇺🇿

Наманган вилояти маҳаллаларини расмий телеграм канали

Больше
Рекламные посты
26 773
Подписчики
-4524 часа
-2 2437 дней
-6 44530 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Фото недоступноПоказать в Telegram
ҲАМДАРДЛИК Махаллалар уюшмаси Наманган вилояти бошкармаси Учқўрғон туман Нуронийлар жамғармаси бошлиғи, фаол жамоатчи  Акрамжон Мамажоновнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради. @namangan_mahalla
Показать все...
😱 4
00:16
Видео недоступноПоказать в Telegram
Кўп яхши сўзлар айтишингиз мумкин, лекин кимлигингизни қилган ишларингиз кўрсатади... Эрта тонгдан ёки кун давомида шундай ишлар қилайликки, натижаси тарихда муҳрланиб қолсин... Бошланган янги кунингиз эзгу амаллар билан тўлиб тошсин. Ассалому алайкум! Жума айёмингиз муборак бўлсин. @namangan_mahalla - a'zo bo'ling
Показать все...
00:08
Видео недоступноПоказать в Telegram
Яхши нарсалар ишонганингизда, яхшироқ нарсалар сабр қилганингизда, энг яхшилари эса воз кечмаганингизда келади... Дуо қилинг, ишонинг, сабр қилинг, воз кечманг, сиз учун хайрлиси энг тўғри пайтда келади ИншаАллоҳ! Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Жума айемингиз муборак! @namangan_mahalla
Показать все...
👍 5👏 1
Биз ўйлаётган ўй фикрларимиз ва сўзлаётган сўзларимиздан ташкил топганмиз. Шундай экан фойдаланаётган сўзларингизга эътиборли бўлинг. «Менга бўлаверади» деманг, «Менга энг яхшиси керак» денг. «Чарчадим» эмас, «Дам олишим керак» денг. «Айбдорман» деманг, «Бу менга тажриба бўлди» деб айтинг. «Вақтим йўқ» эмас, «Кейинроқ бажараман»  денг. «Ҳаракат қиламан» эмас, «Бажара оламан» денг. «Мен бунга лойиқ эмасман» деманг, «Мен энг яхшиларига лойиқман» денг. «Ҳаммаси яхши» ни ўрнига, «Менда ҳаммаси зўр» деб айтинг. @namangan_mahalla - a'zo bo'ling!
Показать все...
👍 4
Бир ота қизига китоб ўқишни одат қилдириш учун соврин бериб ўқитишни ўйлади. Бир куни қизига: "Қизим сенга шу китобни бераман. Aгар ўқиб тугатсанг 100$ оласан" деб китобни берди. Бу таклиф қизга жуда ёқди. Лекин афсуски, қизни китоб ўқишга ҳеч тоқати йўқ эди. У ўзича "Энг яхшиси мен бу китобни таржимайи ҳолини интернетдан топиб ўқийман. Отам ўқидингми деса, китоб ҳақида гапириб бераман" деб ўйлади. Шундай килиб интернетдан китоб ҳақида қисқача матн топди. Икки варaқли бу маълумотни яхшилаб ёдлади. Албатта отаси сезиб қолмасин деб бир ҳафта юрди. Бир ҳафтадан сўнг "Отажон мен китобни ўқидим, энди 100$ни берасизми?" деб сўради. Отаси қизидан китобда келган мавзулардан гапиришини сўради. Қизча жуда чиройлик қилиб отасига гапириб берди. Сўнг яна "Отажон энди 100$ни берасизми?" деди. Аммо отаси қизига у ҳеч кутмаган жавобни берди: "Сен китобни ўқимабсан, агар китобни ўқиганингда ичидаги 100$ ни кўрар эдинг!" @namangan_mahalla - a'zo bo'ling!
Показать все...
😢 6👍 3 1
#Тайинлов Наманган вилояти Адлия бошқармаси бошлиғи ўзгарди Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Аҳмедов Дилмурод Тохиржонович Наманган вилояти Адлия бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бугун вилоят ҳокимлигида Адлия бошқармасининг янги раҳбари таништирилди. Йиғилишда вилоят секторлари ҳамда ҳуқуқни мухофаза қилувчи идоралар раҳбарлари иштирок эдилар. Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Адлия бошқармаси тизимида олиб борилаётган ишларни эътироф этди. Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари Музраф Икромов Адлия вазирининг буйруғини ҳамда Дилмурод Аҳмедовнинг меҳнат фаолияти ҳақидаги маълумотномани ўқиб эшиттирди. Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан, 2018 йилдан буён ҳозирга қадар Наманган вилояти Адлия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Сабиров Ҳайрулло Исмоилович Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида бошқарма бошлиғи лавозимида фаолиятини давом эттирадиган бўлди. Миллий анъаналаримизга кўра, Ҳайрулло Сабировга тўн ва дўппи кийдирилиб, тантанали равишда кузатилди.
Йиғилишда сўзга чиққанлар соҳанинг ҳар икки раҳбари фаолияти юзасидан илиқ фикрларни билдирдилар.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати. Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
Показать все...
👍 6
00:24
Видео недоступноПоказать в Telegram
Битта табассум билан, дўстлик бошланиши мумкин... Битта сўз билан, уруш тугаши мумкин... Битта қараш билан, муносабатларни сақлаб қолиш мумкин... Битта одам дунёни ўзгартириши мумкин... Ва ўша одам сиз бўлишиз мумкин... Шунчаки бирор кимсага табассум қилинг! Ассалому алайкум! @namangan_mahalla
Показать все...
😁 6😢 1
Меҳнат миграциясидан қайтганларни ишга қабул қилган иш берувчиларга субсидия тўланади Президент фармони Меҳнат миграциясидан қайтган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга ҳар бир ишга олинган  ходим учун 12 ой давомида ойига 500 минг сўмдан субсидия тўланади (бундан бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар мустасно). Бунда: ➖ субсидия 2024 йил 1 июндан 2026 йил 1 январга қадар ишга қабул қилинган шахсларга нисбатан тўланади; ➖ меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахс билан тузилган ва Ягона миллий меҳнат тизимида рўйхатдан ўтказилган меҳнат шартномаси субсидия тўлаш учун асос бўлиб ҳисобланади; ➖ меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар деб хорижда 3 ва ундан ортиқ ой мобайнида меҳнат фаолияти билан шуғулланиб, яшаш манзилига қайтиб келганлигига бир йилдан кўп вақт бўлмаган шахслар тушунилади. @namangan_mahalla
Показать все...
👍 10
• Агар ҳар куни бир соат китоб ўқисангиз ҳафтада битта китоб тугатасиз. Йилда элликта китоб ўқийсиз. Бир неча йилдан сўнг билимдон бўласиз. Беш йилдан сўнг маҳаллангизда Сиздан билимдон киши бўлмайди. Етти йилдан сўнг халқаро билимдонга айланасиз. Ўн йилдан сўнг Сиз ўқиган китоблар 500 талар атрофида бўлади. Буюк ишларга ҳар куни қилинадиган арзимасгина ишлар билан етиш мумкин! @namangan_mahalla
Показать все...
6👍 2👏 1
Бир кишининг онаси оғирлашиб қолибди, аҳволи кундан-кунга ёмонлашиб бораверибди. Ҳамма атрофига йиғилиб олган, рози ризочилик сўраган. Тўсатдан она ўзига келибди ва ўғлига, пасайишини, гапи борлигини ишора қилибди. Ўғил қулоқ тутса, она пичирлаб шундай деган экан: —Болам, овқатингни едингми? Шунинг учун катта бўлсам ҳам ёш боладек кўрасиз,-деган гапларни қўйинг, улар тирик экан, ҳам доим кўз-ўнгиларида ёш бола бўлиб қолаверасиз. @namangan_mahalla
Показать все...
😢 6👍 1