cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

🌹🕊️ҚАЛБИМ🌹🕊️ ТУЙҒУЛАРИ🌹🕊️

Bu dunyoda sizni sinov bilan sinasa Allohim sizga u dunyoda jannat bilan mukofatlasin. Sizlarni yaxshi ko‘ramiz ❤

Больше
Рекламные посты
647
Подписчики
-424 часа
-147 дней
+1030 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

ҚИЗИ БОР ОТАЛАР Ҳаёти қувонч-у, нурга тўларкан, Уйлари ифорли гулга тўларкан, Қиз бола биларкан ота қадрини, Қизи бор оталар бахтли бўларкан. Кўнгиллар тин олар меҳрин тафтидан, Парилар сув ичар нозик кафтидан, Қувониб яйрарлар бир кун бахтидан, Қизи бор оталар бахтли бўларкан. Ёғ тушса яларлик остонасини, Меҳрла безаркан дил хонаси, Аллоҳ ярлақагай пешонасини, Қизи бор оталар бахтли бўларкан. Жонга дармон бўлар ширин сўзлари, Гул-у, райҳонларга тўлар излари, Жаннат эшикларин очар қизлари, Қизи бор оталар бахтли бўларкан. Бу дунё ўткинчи, ўткинчи ғамлар, Гоҳ қувонч, гоҳ ғамдан кўзларда намлар, Ўғлим йўқ деб ғамга ботманг одамлар, Қизи бор оталар бахтли бўларкан. Хуршид Карим 4.06.2024 (қўшиқ учун / 94 130 91 10/ t.me/Xurshid_Karim
Показать все...
💝Хуршид Карим шеърлари💝

Сиз бу каналда кўплаб хит қўшиқлар шеър муаллифи шоир Хуршид Карим шеърларидан баҳраманд бўласиз Реклама учун 👇 @Xurshid_Karim_shoir шоир билан боғланиш: 94 130 91 10 админ: @XURSHIDKarim

00:08
Видео недоступноПоказать в Telegram
Ҳаётда ҳамиша гўзаллик ва яхшилик қидириб яшанг, шунда у ҳам сизга ўша нарсаларни тақдим эта бошлайди... Ишонмасангиз синаб кўринг! .. Кунингиз гўзал амаллар ичра Яхшилар билан бирга ўтсин... Албатта биз билан ҳам.. Каналимиз сиз билан файзли Қадрдонлар...
Показать все...
2.73 MB
👍 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух! Азизлар, яна бир тонг саломатликда кўз очганимизга шукр! Ҳаммамиз эшиклар «очилишини» кутиб яшаймиз. Аслида, эшиклар очиқ! Густоҳлигимизга қарамай нафас оляпмиз, самони кўряпмиз... қай бирини санайлик. Яна бир эшик бор, кўнгил эшиги. Биласизми, кимдир ҳақида доим салбий гумонда бўлавериш юракни чарчатади. Хаёлда у билан баҳслашаверасиз, оқибат бу фикрларга ўзингиз ҳам ишониб қоласиз. Кўнгил эшиклари тутқичлари тоза туйғулар ила очилади. Бадниятлилар ўз-ўзидан чиқиб кетаверади бу эшиклардан. Кўнгил Ишқ сўрайди. Ҳеч нарса ишқдан холи эмас. БАЙТ. Чун қалам, андар навшитан мешитофт, Чун ба ишқ омад, қалам бар худ шикофт. ТАРЖИМАСИ. Китобат қилувчи қалам ҳамма нарсани шитоб билан ёзар эди. Лекин ишқ бобига келиб, уни таҳрир ипига тизмоқчи бўлди. Аммо ишққа келганда, дарманд бўлиб иккига бўлинди. Румий ҳазратларидан ўтиб бир нима деёлармидик...?! Кунларимиз ишқсиз ўтмасин... Ҳурмат ила bintu Ismoil
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Тўрт нарсани тўрт нарсадан, яъни дилни ҳасаддан, тилни ёлғондан ва ғийбатдан, қилган ишингни мунофиқликдан, қорнингни ҳаром-ҳаришдан пок тут, шундагина чин одам ҳисобланасан. Фаридиддин Аттор ҳазратлари
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Етти хислатдан ўзингни сақласанг, жисминг ҳам қалбинг ҳам роҳат топади: — ўтган нарсага ўкинма, хафа бўлма; — ҳали бошингга тушмаган нарсага ғам чекма; — ўзингда бор айб билан бошқаларни маломат этма; — бажармаган ишингга мукофот сўрама; — эга бўлмаган нарсангга ҳавас қилма; — ғазабидан сенга зарар етмаган кишига ғазабланма; — таҳсинга лойиқ бўлмаган кишини мақтама.
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Жим бўл, эй кўнглим! Ичингдагини тилга кўп ҳам чиқарма. Сен тилга чиқаргунча кўнглинг яна ҳам жўшмоқда, яна ҳам ҳаяжонланмоқда ва кутиш яна ҳам қийинлашмоқда. Жим бўл, эй кўнглим! Кўп сўз сўзлама. Оз сўзлагинки, ишимиз осонлашсин. Оз сўзлагинки, Ҳақ таолога нисбатан бирор хато сўз чиқмасин… Ҳазрати Шамс Табрезий қуддиса сирруҳу
Показать все...
00:08
Видео недоступноПоказать в Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху. Ҳақиқий ва комил инсон ёмон хислатлардан, номаъқул ва номарғуб хулқ-атвордан пок бўлади, гўзал сифат ва ахлоқ билан ўзини ораста қилади, ҳалол меҳнат қилиб умр кечиради, ёмонлардан четланади, яхшилар қаторидан жой олади, ҳеч кимга озор бермайди. Аллоҳга таваккал қилиш- ҳожатларни сўрашда энг улкан сабаблардан биридир. Чунки Аллоҳ таваккал қилган кишига (ҳожатини раво қилиш учун) Ўзи кифоя қилгувчидир.
Показать все...
IMG_1582.MP47.14 KB
👍 1
Инсон етиша олмаган ҳамма нарсанинг жинниси, етиша олганининг эса нонкўридир. Пабло Неруда.. Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва барокатух! Қилишингиз керак бўлган ишларингизни бажаришингизда- Аллоҳ таоло куч-қувватини аямасин, барокатини бошингиздан ёғдириб қўйсин! Аслида ҳаммаси аввало ниятдан бошланади. Ниятингиз-ҳамиша яхшилик уруғини экиш бўлсин, илло ана шундагина оҳиратда биз олишимиз мумкин бўлган ҳосилдан умид қила оламиз! Ҳеч кимга ёмонлик тиламанг, агар сиз ўзингизга зулм қилган одамни-да кечира олишдек улуғвор феъл атворга эга бўлар экансиз- демак, сизга Аллоҳ таоло хайрнинг боши сифатида сабрни берибди. Сабрни бошида олганлар, оҳирида яратган томонидан Жаннатни қўлга киритадилар... Кечириш қийин. Аммо биз яшаётган дунё- Ҳисобли дунё деб аталади! Ким қилмабди, ким тортмабди! Ҳеч ким саримсоқ экиб, муаттар бўйли атиргул узмаган, азизлар... Кунингиз хайрли бўлсин! Одатда хайрли кунлар-албатта ғойибларга яхшилик тилаш билан бошланади!
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
АРМОНЛАРИМ.... Умр утар сувдай тошиб, Куяр менинг виждонларим, Сув деганим чикди сароб, Етолмаган армонларим... Когоз тушунгай хисларим, Юракда не гиренларим, Учиб кетган оккушларим, Ушалмаган армонларим... Езилмаган тарихларим, Менинг лолу хайронларим, Тинмай окар арикларим, Ушалмаган армонларим... Йулим булди куп сирпанчик, Ёпилдими имконларим? Тишлаганим бунча аччик, Етолмаган армонларим... Мен халк учун не килолдим.? Мадад бергин Чулпонларим, Огир огир уйга толдим, Ушалмаган армонларим... Хамма бир ен узим бир ен, Тушларимда хоконларим, Кулда калам булди гирен, Етолмаган армонларим... Кирган эдим улуг йулга, Жуда камдир имконларим, Ухшаб кетар сунгсиз чулга, Ушалмаган армонларим..
Показать все...