cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Buxgalter.uz ўзбек тилида

Ўзбекистонда бухгалтерия ҳисоби ва солиқлар ҳақида батафсил. Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш бўйича тавсиялар Бизнинг сайтимиз - https://buxgalter.uz/uz Рус тилидаги каналимиз - https://t.me/buh_uz

Больше
Рекламные посты
3 450
Подписчики
+624 часа
+297 дней
+15630 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Фото недоступноПоказать в Telegram
«Компания айланмаси 2023 йилда биринчи мартa 10 млрд сўмдан ошди. Солиқ кодексининг 337-моддаси 11-қисми асосида 2023 ва 2024 йиллар учун солиқ ставкасини 50%га камайтириш шаклида имтиёз қўлланилди. Ҳозирги вақтда  солиқчилар автокамерал натижаларига кўра  ушбу имтиёз фақат 2022 йилдан 2023 йилгача бўлган даврда амал қилгани боис биз ундан фойдаланишга ҳақли эмаслигимизни таъкидлаб,  хатлар ёзишмоқда ва қўнғироқ қилишмоқда. Улар Солиқ кодексида имтиёздан фойдаланиш мумкин бўлган даврлар аниқ белгиланмаганлигига таянишмоқда. Имтиёздан жорий ва кейинги солиқ даврларида фойдаланиш мумкинлиги ёзилган қисмда фақат 2022 ва 2023 йиллар назарда тутилган. Бу вазиятда улар ҳақми?». Вазиятни buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлади: https://oml.pw/1i0at6a3q
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Халқаро юк ташиш лицензияларидан ёввойи ҳолда ўсувчи  ўсимликларни олиб кириш/олиб чиқишга  рухсатномаларгача... Эслатиб ўтамиз, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари кўп хизматларни онлайн режимда – ЯИДХМ орқали олишлари мумкин: https://oml.pw/1i0aqefkg
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Тавсияда: – меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга киритиладиган моддий ёрдамларни солиққа тортиш; – меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга киритиладиган моддий ёрдамнинг бухгалтерия ҳисоби; – меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга киритиладиган моддий ёрдамни солиқ ҳисоботларида акс эттириш. Муаллиф: Татьяна БЕЛОУСОВА, «Норма» эксперти. https://oml.pw/1i0apdvc4
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Тавсияда: – ихтиёрий декларация тақдим этиш; – 1-«Асосий ва асосий бўлмаган иш жойидан олинган даромадлар» шаклини тўлдириш; – 9-«Солиқ имтиёзлари» шаклини тўлдириш; – имтиёзли ЖШДС суммасини аниқлаш. Муаллифлар: Умид ХАМРОЕВ, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи ва Дилором САИДОВА, «Норма» эксперти. https://oml.pw/1i0an3150
Показать все...
🗣 14.06.2024 г. «Жавоб берамиз» рукни релизи «Norma» компанияси экспертлари қуйидаги саволларга жавобларни тайерладилар👇 ❔ Имтиёз муддати тугади Корхонамиз 2022 йил якунлари бўйича фойда солиғидан 50% ли имтиёзга эга бўлди, яъни 2022 йил якунида айланмаси илк бор 10 миллиарддан ошди. 2023 йил учун ва 2024 йилнинг 1-чорагида бу имтиёздан тўлиқ фойдаландик. Ҳозирда Солиқ Қўмитаси томонидан бу имтиёз олиб ташланди. Фойда солиғи учун берилган имтиёзнинг 2024 йил учун бекор қилинганлик сабаби нима? Батафсил >> Фойда солиғининг пасайтирилган солиқ ставкасини қўллаш BUXGALTER.UZ сайтида ва бошқа сайтларда фойда солиғи ставкасини 7.5% га камайтириш бўйича имтиёз (СК-337-м. 11-қ. 2 ва 3-хатбоши) ҳақида тўлиқ ёритилмаган, яъни имтиёз учун жўнатиладиган мурожаат ва уни кўриб чиқиш нима асосида бўлиши ва хоказо. Сиздан ушбу фойда солиғининг 7.5% лик ставкаси бўйича имтиёз ҳақида тўлиқ маълумот беришингизни сўраймиз. Мурожаатни жўнатиш, ҳисоботларни топшириш, агар юқорида кўрсатилган солиқ кодекси моддасида кўрсатилган шартлар бажарилмаса қайта ҳисобот қандай топширилади ва хоказо. Солиқ тўловчиларнинг мазкур тоифаси солиқ базасини соддалаштирилган тартибда жами даромаднинг 25%и миқдорида белгидашга ҳақли" деган жумла келтирилган, ушбу жумла тўғрисида ҳам тушунтириб беришингизни илтимос қиламиз. Батафсил >>
Показать все...
1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Импорт қилувчи компания биринчи марта республикага электрон сигареталар олиб кирди – 150 минг бирлик. Товар рақамли маркировкалаш талаблари остига тушади. АИК кодлари мавжуд эмаслиги туфайли божхонада товарни расмийлаштириш ва эркин муомалага чиқаришга рухсат беришмади. Юкнинг эгаси ёрдам сўраб интеграторга мурожаат қилди. АИКни қандай расмийлаштириш, шунингдек бу кимга ва қандай товарлар учун керак бўлиши мумкинлигини buxgalter.uz илтимосига биноан Green White Solutions рақамли маркировкалаш тизими интегратори мутахассиси Роман ГРОМОВОЙ тушунтирди: https://oml.pw/1i08q2hgo
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
«2021 йилда корхона Туркиядан парфюмерия маҳсулотини импорт қилди. Ушбу товарларни сақлаш муддати – 3 йил, ҳозирда бу муддат ўтган. Фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда муддати ўтган товарларни утилизация қилишимиз ва уларнинг қийматини чегириб ташлашимиз мумкинми?» Саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бўлими бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди: https://oml.pw/1i08ppnop
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Статистика агентлиги сайтида эълон қилинган ҳисоботлар календарига асосан 2024 йилнинг июнь ойида баъзи корхоналарда 12-moliya шакли бўйича ҳисобот топшириш мажбурияти мавжуд. 12-moliya шакли – бу «Ташкилотнинг молиявий ҳолати тўғрисидаги ҳисобот». У ҳисобот давридан кейинги ойнинг 18-санасидан кечиктирмай топширилади. 2024 йилда 16 июндан 18 июнга қадар Қурбон Ҳайит байрами нишонланиши муносабати билан ҳисобот топширишнинг сўнгги куни 19 июнга кўчирилади. https://oml.pw/1i08ple2p
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Тавсияда: – назорат-касса техникасини танлаш; – онлайн-НКМ, виртуал касса ва уларга фискал модулни сотиб олиш; – ТХКМ билан шартнома тузиш; – онлайн-НКМ ва виртуал кассани солиқ органларида ҳисобга олиш; – онлайн-НКМ ёки виртуал кассани қайта рўйхатдан ўтказиш; – ТХКМни алмаштириш ва илгари фойдаланилган фискал модулни сақлаб қолиш. Муаллифлар: Неъматжон РАҲМОНОВ, СҚ Сайёр солиқ текширувлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари ва Олег ГАЕВОЙ, «Норма» эксперти. https://oml.pw/1i08bpclu
Показать все...
👍 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
🛎 Buxgalter.uz эслатади: ⭕️ 15 июнь – айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар учун: ✔️ 2024 йил май ойи учун онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатишнинг сўнгги куни (18.10.2023 й. 548-сон ВМҚ). 📌 Сизга қуйидаги тавсиялар фойдали бўлади: ➡️ НКТ чекидаги хатони қандай тузатиш керак ➡️ МХИК, ўлчов бирликлари, имтиёзлар: tasnif.soliq.uz функционали билан қандай ишлаш керак
Показать все...