cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

XONQA MARKAZIY MASJIDI

Хоразм вилояи Хонқа тумани "Сайид Ота" марказий масжиди расмий телеграм канали.

Больше
Рекламные посты
1 091
Подписчики
-1024 часа
-357 дней
-6430 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Юртнинг ободлиги тўрт сабабга боғланган. Улар: раҳбарлар адолати, олимлар илми, бойлар саховати, муҳтожлар дуосидир. Имом ҒАЗЗОЛИЙ http://T.me/Xonqa_Markaziy_Masjidi
Показать все...
👍 12 1
04:40
Видео недоступноПоказать в Telegram
📹 Bu ishlar ham "uf, to’ydim" deyish kabidir 🎙Ustoz Yahyo domla Ubaydulloh o'g'li http://T.me/Xonqa_Markaziy_Masjidi
Показать все...
6 sd.mp410.77 MB
👍 5
ОТА-ОНАГА АЗИЯТ БЕРМАНГ! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Она-отага азият берганни Аллоҳ таоло лаънатлайди" (Аҳмад).         “Лаънат” сўзининг луғавий маъноси нафратланиш, дуои бад қилиш, совиш, безиш каби маъноларида келади. Исломий истилоҳда эса Аллоҳнинг раҳаматидан маҳрум қилиш маъносида ишлатилади. Аллоҳ таоло лаънатлаган кимсани фаришталар ҳам лаънатлайдилар. Ҳадисга эътибор берилса, ота-она томонидан азият берган фарзанди ҳақига ҳеч қандай муносабат, яъни дуоибад, қарғиш каби ҳаракатлар содир этилмаса ҳам Аллоҳ таоло бундай инсонни ота-онаси кўнглини оғритгани учун лаънатлаши маълум қилинмоқда. Демак, фарзанди учун қалби фақат меҳр ва шафқатга тўла бўлган ота-она қалбининг вайрон этилиши Аллоҳнинг қаттиқ жазоси билан қарши олинади экан.  Аллоҳнинг раҳматидан маҳрум бўлганнинг ёнига  малоикалар ҳам бормайдилар. Инсон учун бундан ортиқ хўрлик бўлмайди, Аллоҳнинг ўзи асрасин!       http://T.me/Xonqa_Markaziy_Masjidi
Показать все...
👍 7
Фото недоступноПоказать в Telegram
Бақара сурасининг нима фазилати бор? – Эй фарзанд кўрмаётган аёл, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй! – Эй турмушга чиқиши кечикаётган синглим, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй! – Эй дўхтирлар даволашдан ожиз қолаётган бемор, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй! – Эй сеҳрланган, жин чалган кимса, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй! – Эй камбағаллиги ёки аёл танлаш қийин бўлгани учун никоҳи кечикаётган йигит, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй! – Эй ҳожатманд киши, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй! Бақара сурасини бошидан охирига ўқиш учун 60 дақиқа вақт кетади холос. Рағбат қилган нарсангни амалга ошириш учун ҳар куни атига бир соат Аллоҳ учун вақт сарфлайсан. Бунинг ҳеч қандай қийин жойи йўқ. Аввалига қийинга ўхшайди. Агар сен ўн кун нафсингга курашиб, қийналиб бўлса ҳам ўқишда давом этсанг, охири нафсинг Бақара сурасини ўқишга ошиқ бўлиб қолади... http://T.me/Xonqa_Markaziy_Masjidi
Показать все...
👍 11 3
Repost from Zamaxshariy.uz
Хоразмлик ҳожиларимиз равзаи муборакда ибодатларини давом қилдирмоқдалар. У ердан Мадина шаҳридаги Қубо, Қиблатайн масжидларини ва Ухуд тоғини зиёрат қиладилар. Аллоҳ таоло зиёратларини қабул айлаб барча гуноҳлардан фориғ бўлиб келмоқларини насиб айласин. 🤲 Дўстларга ҳам улашинг ↘️ https://t.me/ZamaxshariyUz_official | https://taplink.cc/zamaxshariy.uz
Показать все...
13.65 MB
10.32 MB
👍 3
ЁШЛИКДА ТАРК ЭТИЛГАН ГУНОҲ Нақлдирки, Ҳазрати Ҳаким Термизийнинг ёшлик маҳалида бир соҳибжамол аёл уни ўзига жалб этмоқчи бўлди. Шайх рад этди. Бир куни аёл Шайхнинг боғда эканидан хабар топди-да, ўзига оро бериб, ясаниб-тусаниб, ўша ерга борди. Шайх буни билгач, боғдан қочди. Аёл унинг орқасидан чопиб: «Сен менинг қонимга ботиш учун югуряпсан!» – деб чақириб, фарёд қилар эди. Шайх қайрилиб қарамади. Баланд деворга етди, девордан ошиб ўтиб кетди. Ҳаким Термизий кексайган чоғида ўз аҳволи ва ақволини – ҳоллари ва сўзларини мулоҳаза қилиб ўтирар экан, ўша воқеа ёдига тушди. Бирдан: «Ўша аёлнинг ҳожатини қондирсам, нима бўларди? Чунки ёш эдим, кейин тавба қилардим-да!..» деган фикр хаёлидан ўтди. Сўнг шундай фикр хаёлига келганидан қаттиқ қайғуга тушди. Дедики: «Эй гуноҳга ботган нопок нафс! Қирқ йил аввал ҳали ёш эдинг, аммо хаёлингда бу фикр йўқ эди. Бас, энди қариган чоғингда, қанча мужоҳадаю курашлардан кейин, қилмаган гуноҳинг учун пушаймонлик ҳисси сенга қаердан келди?!» – деди ва андуҳларга ботиб, мотам тута бошлади. Шу фикр туфайли роса уч кун мотам тутди. Уч кундан кейин Ҳазрати Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламни тушида кўрди. Ҳазрати Расулуллоҳ алайҳиссалом дедиларки: «Эй Муҳаммад ибн Али! Бас, ғамгин бўлма! Бу фикр сенинг ҳаётингда орқага қайтиш бўлганидан эмас! Балки сендаги бу фикр шундан эдики, бизнинг вафотимиздан кейин орадан бошқа бир қирқ йил ўтди ва бизнинг муддатимиз дунёдан янада узоқлашди, биз ҳам янада узоқлашдик. Сенда ҳеч қандай айб йўқ ва сенинг ҳолатингда ҳам ҳеч қандай қусур йўқ. Сенинг бошингга тушган бу нарса бизнинг дунёдан ажралганимиз муддати узайганидандир, асло сенинг сифатинг нуқсонга учраганидан эмас!..» “Тазкиратул-авлиё” китобидан @mehrob_uz
Показать все...
👍 10💋 2
Repost from Muslim.uz
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ 🕋 Факт 24 | Саудиянинг марказий нашрлари: Ўзбекистонлик зиёратчилар учун юқори даражада хизмат кўрсатилмоқда 🖥 БАТАФСИЛ  🗣Сўнги йилларда Тошкент ислом институтида амалга оширилган хайрли ишлар 🖥 БАТАФСИЛ  🎁 Халқаро болалар байрамида 825 миллион сўм хайрия қилинди 🖥 БАТАФСИЛ  🛫 Самарқандликлар муборак зиёратга йўл олди 🖥 БАТАФСИЛ  🕌 Фарғона шаҳрида "Йил имоми" кўрик танлови ўтказилди 🖥 БАТАФСИЛ  ✈️ Фарғоналик зиёратчилар муборак сафарга кузатилдилар 🖥 БАТАФСИЛ  ☪️ Сирдарёлик ҳожиларга улуғ ибодат аҳкомлари тушунтирилди 🖥 БАТАФСИЛ  Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Показать все...
tg.mp440.70 MB
new tg.mp414.25 MB
2
Repost from Zamaxshariy.uz
Хоразм вилояти учун "Ҳаж-2024" мавсуми бошланди ✅ Айни пайтларда “Ҳаж – 2024” мавсумида Хоразм вилоятидан илк зиёратчилар Хоразмдан Саудия Арабистонига жўнаб кетдилар. 🕋 Ҳаж сари қадам қўяётган ҳамюртларимизнинг кўзларида қувонч, тилларида шукроналик ҳиссини кўришимиз мумкин. Барча муборак сафар тараддудида, муқаддас заминга ошиқмоқда. Ҳаяжонли, орзулар ушалган дамларда Аллоҳ таолонинг байти сари йўл олаётган ҳамюртларимиз эсон-омон муборак қадамжоларни зиёрат қилиб келишини Аллоҳ таолодан сўраб қоламиз. 🤲 Аллоҳ таоло ҳамюртларимизнинг сафарларини муборак қилсин, Байтуллоҳ ёнида дуо қилишни барчамизга насиб этсин! Изоҳ: "Ҳаж-2024" мавсумидан Хоразм вилоятидан 651 нафар ҳамюртларимиз Ҳаж сафарига бориши белгиланган. Дўстларга ҳам улашинг ↘️ https://t.me/ZamaxshariyUz_official | https://taplink.cc/zamaxshariy.uz
Показать все...
👍 5 4
02:32
Видео недоступноПоказать в Telegram
Показать все...
Hayot kemasi new 2 tg.mp49.22 MB
💋 2
НИКОҲ КЕЧАСИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО (Аудио) Икки ракат намоз ўқиб, Аллоҳдан масъуд бўлишларини сўраб дуо қилгач, «Бисмиллаҳ» айтиб «Роббана ҳаблана мин азважина ва зурриййатина қуррота аъйунин важъална лил-муттақийна имама». Маъноси: «Парвардигоро, хотинларимиздан ва зурриётларимиздан бизларга кўз қувончини бахш эт ва бизларни тақводорларга пешво қилгин!» (Фурқон сураси, 74-оят) оятини ўқиб, завжаси билан бирга бўлишдан олдин «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Аллоҳумма жаннибнаш-шайтона ва жаннибиш-шайтона ма розақтана». Маъноси: «Ё Аллоҳ, шайтонни биздан ва бизга ато этганинг фарзанддан узоқлаштир» (Имом Бухорий. «Никоҳ», 66) дуосини ўқийди.
Показать все...

👍 1
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.