cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

МЕХРЛИ ИНСОНЛАР ЁХУД ЭЗГУЛИК ЙУЛИДА...

Максадимиз калбларга эзгуликлар Улашиш...

Больше
Страна не указанаЯзык не указанКатегория не указана
Рекламные посты
209
Подписчики
Нет данных24 часа
Нет данных7 дней
Нет данных30 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

00:15
Видео недоступноПоказать в Telegram
Яқинлашиб келаётган 2023 - йилда!!! Хонадонизга омад ва бахт, оилавий қувонч ва тотувлик хеч качон сизни тарк этмаслигини тилайман . Хамиша АЛЛОХни назарида булинг. Дастурхонингизга файзу барака берсин. Қора қозонингиз хамиша қайнаб турсин. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо булсин Умрингиз узун, қалбингиз хамиша бутун чехрангиз порлоқ бўлсин. https://t.me/NURUZIYONGIZ
Показать все...
3.00 MB
Показать все...
Kel_tojik_tilida.mp33.86 MB
01:37
Видео недоступноПоказать в Telegram
Показать все...
6.23 KB
00:42
Видео недоступноПоказать в Telegram
Показать все...
8.75 KB
Ака, сингил ва янга Гарчи замон мумсиқроқ,                                Олам жуда тор эди. Бир онадан туғишган Ака-сингил бор эди. Қўл учида кун кўриб Яшар эди акаси. Узатилган сингил ҳам Ўзга уйнинг бекаси. Беш боланинг ҳаммаси Мурғак эди, ёш эди. Шунинг учун аканинг Чайнагани тош эди. Тинмас эди куну тун Елкалари хўп яғир. Ўшандай бир замонда Савдо тушди кўп оғир. Хабар келди тилпонда Сингил ётиб қолибди. Чорасизмиш, куёви Ғамга ботиб қолибди. Ака, янга шу онда Югурдилар, елдилар. Сингилларин уйига Тонг саҳарда келдилар. Сингил шўрлик бир ахвол Ётар эди қалтираб. Қаватида қизчаси Ўтирарди мўлтираб. Куёв қургур, қарангки, На бир чора этибди. Хабар бергач акага, Шошиб ишга кетибди. “Қаратамиз,- деди янга,- Олиб боринг дўхтирга. Хафа бўлманг куёвдан Унинг вақти йўқтир-да”. Элтдилар ва топдилар Докторларнинг зўрини. Тугатдилар бир кунда Топган қуту қўрини. Доктор айтган дорилар Топилармиш Москопдан. Ака шўрлик ҳоли танг Кўзи тинди ҳисобдан. “Туринг,– деди хотини,– Нега тошдай қотасиз? Ана қўйлар, ғам еманг, Бозор куни сотасиз”. Қўйлар бари сотилди Қўра қолди ҳувиллаб. Пулнинг эси йўқ экан, Кетаверди шувиллаб. Ҳафта ўтмай докторлар “Янги дори” дедилар. “Бу касалнинг ягона Шудир кори” дедилар. Қотиб қолди кўзлари Бир нуқтага тикилди. Ака шўрлик ҳоли танг Елкалари букилди. Шу туришда унинг-чун Дунё ўзи дор эди. Ўн эркакча ҳимматли, Лекин ёри бор эди. “ Ялинманг ҳеч кимсага Қайдан қайга чопасиз. Омон бўлса бошингиз Бир кун барин топасиз. Сотинг,– деди,– ана сиз, Ёлғизгина сигирни. Пайғамбарлар сийлаган Ахир, мунгли сағирни. Тош остида эмасдир Билинг, икки қўлингиз. Сийласангиз сингилни Худо берар йўлингиз”. Сигирни ҳам сотдилар Харж қилдилар бемалол. Аммо сингил кундан кун Сўлиб борар бемажол. Доктор деди:”Оғир дард, Умид фақат худодир”. Янга деди:”Курашгум, Ўнта жоним фидодир”. Яна деди:”Айтинг сиз, Бунга шифо бор қайда?” Доктор деди:”Чораси Япон деган бир жойда. Икки буйрак қуриган, Шунинг учун кўп беҳол. Ўша ёққа элтсангиз, Яшаб кетар эҳтимол. Элтмоқ, лекин у ёққа Жуда қиммат бўлармиш...” Инсон учун зўр бойлик Билинг, ҳиммат бўлармиш. Қандай куч бор аёлда Ёлғиз худо билади. Бел бойласа дунёни Остин-устун қилади. Доктор сўзи акани Бир сонияда ўлдирди. Янга уни бир силтаб Сўнг ўзига келтирди. “Бу дард билан қасдма-қасд Ким енгарга ўйнайман. Синглингизни энди мен Тузатмасдан қўймайман. Сотинг,– деди,– ҳовлини, Бир кунимиз кўрамиз. Боллар катта бўлгунча Ижарада турамиз. Дунёнинг бир қавати Бизга ўхшаш одамдир. Ташвиш қилманг ҳар недан, Ризқ бергувчи эгамдир. Номусингиз – синглингиз, Яшайсизми ҳеч орсиз? Биз кўнамиз ҳар нега Бошимизда Сиз борсиз”. Кўзларида ўт чақнаб, Гапни шундай дўндирди. Ҳушсиз, ҳолсиз эрини Уй сотишга кўндирди. Ота ҳовли сотилди Ҳар томонга чопдилар. Излай-излай охири Ижара уй топдилар. Янга қолди болларин Ўраб эски чопонга. Ака эса сингилни Олиб кетди Японга. Уч ой ўтиб орадан Гул-гул яшнаб қайтдилар. Шифо берган тангрига Шукроналар айтдилар. Сўрасангиз охирин “Нима бўлди, не этди?” Бир кун кўрдим акани Миниб ўтди “Ласетти”. Ўша янга омондир, Яшайди шу замонда. Ёнингизда, сиз ёқда, Ёки бизлар томонда. Эй акалар, демангиз: “Бу шунчаки ҳикоят”. Ўйлаб кўринг, сизда ҳам Борми шундай шижоат. Акаларнинг қалбига Меҳр доим ёр бўлсин. Сингилларнинг бахтига Мард янгалар бор бўлсин!!! https://t.me/NURUZIYONGIZ
Показать все...
МЕХРЛИ ИНСОНЛАР ЁХУД ЭЗГУЛИК ЙУЛИДА...

Максадимиз калбларга эзгуликлар Улашиш...

​​Касалликка қарши дорисиз курашишни ўрганинг! 🤧Шамоллаш ва гриппни бартараф этишда фақат дорига таяниб қолиш яхши эмас. Чунки дорилар танани турли касалликларга чидамсиз қилиб қўяди. Шундай экан, сизга дорисиз қандай даволаниш мумкинлиги ҳақида тавсиялар берамиз. ❗️Грипп ва шамоллашга қарши энг яхши восита, бу — исириқ. Исириқ грипп вирусларини тез қириб ташлайди. ❗️2 та беҳини данакли қисмидан тозалаб, 8 қисмга бўлинг. Қизиган товага 50 г сариёғни майдалаб, беҳилар билан бирга солинг. Ярим соатлардан сўнг беҳи сариёғни шимиб олади. Бир ош қошиқ шакар сепиб, аралаштиринг. Кейин озгина қаймоқ қўшиб, шамоллаган, йўталаётган оила аъзоларингизга беринг. ❗️Беҳининг данакли қисми устига 500 мл сув қуйинг. Сўнг паст оловда қайнатинг. Тахминан 10 дақиқадан кейин у бир оз қуюлади. Таъбга кўра озроқ шакар қўшинг. Унутманг, Абу Али Ибн Синонинг “Тиб қонунлари”да йўталга энг яхши даво сифатида айнан мана шу қайнатма тавсия этилган. ❗️Беҳининг ичини ўйиб, думба ёғи солинг-да, буғда пиширинг. У томоқни юмшатиб, йўтални йўқотади. Балғам кўчишини ҳам осонлаштиради. ❗️Шамоллаган пайтда пиёз, саримсоқпиёз ейиш жуда фойдали. Яна асалли, лимонли, малинали чойларни ичиш ҳам энг яхши даво саналади. ❗️Агар сизни балғам ва томоқ хириллаши безовта қилаётган бўлса, карам шарбатига шакар қўшиб, 1 чой қошиқдан кунига бир неча маҳал ичинг. ❗️Яна карам шарбатини қайнатиб, озгина асал қўшиб истеъмол қилсангиз, шамоллашни аритади. ❗️Шолғом шарбати ҳам йўталга яхши даво бўлади. Бунинг учун янги шолғом шарбатини 1 ош қошиқдан кунига 3-4 марта ичиш тавсия қилинади. Саҳифадаги тавсиялар зарарли бўлмаса-да, ҳар бир инсон организмининг ўзига хослигини инобатга олиб, шифокори билан маслаҳатлашган ҳолда қўллаш мақсадга мувофиқ агар шифокориз инсофли булса тугрсини айтади сизга мумкин ёки дори ичасиз , фирмани дорсини, бу албатда « куштирнок» ичидагиларга аталган. Дорига хеч качон суяниб колманг. Кейинчалик Хасса таёкка айланади, дорисиз хаётингизни тасаввур кила ололмайдигон даражага тушиб хам колманг хамма нарсани миёринни билинг!
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Мотивация Ҳар доим миннатдор бўлишингизга арзирли сабаб бўлади. Ҳаётдан, оилангиздан, яқинларингиздан, тасодифий йўловчидан - ҳар кимдан. Яшайдиган уйингиз бўлса, қозонингиз қайнаб турса, соғлигингниз жойида бўлса – демак, ҳаммаси кўнгилдагидек. Бахтли бўлишингиз учун бирор бир нуфузли касб эгаси ёки миллиардер бўлишингиз шарт эмас. Ким бўлишингиздан қатъий назар, дунёда сиздан-да яхши ё ёмон яшайдиганлар қанчадан-қанча эканлигини унутманг! Бугунги кунингизга шукур қилишни ўрганинг ва ўзингизда йўқ нарсага эришаман деб, борини қўлдан бой берманг!
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
#FOYDALI #Мўъжиза_Ранг_терапия Бизга ёрдам берадиган ранглар! Ранг терапияси усули стресс, ёмон кайфият, уйқусизлик ва ҳатто бош оғриғига ижобий таъсир қилиши мумкин. Турли хил ранглар бизга ҳар хил таъсир этади, баъзилари тинчлантиради ва позитив кайфиятни уйғотади, бошқалари аксинча, ҳис-туйғуларни уйғотади ва уларни кучайтиради! 🧡1. Олов ранг - бу ранг ҳаёт мақсадларини жонлантиради, депрессиядан чиқаради, ақлий фаолиятини ривожлантиради! 💚2. Яшил - бу ранг салбий ҳис-туйғуларни йўқотади, ижобий томонга мослашади! 💙3. Мовий - тинчлантирувчи таъсирга эга, қон босимини пасайтиради! ❤️4. Қизил - қон айланишини яхшилайди ва адреналинни оширади. Оптимизмлик ортиб боради! 💗5. Пушти - роҳатланиш ҳисси, хотиржамлик, бу ранг ранг терапияси усули сифатида ишлатилиб, босимни бартараф этиш имконини беради!
Показать все...
00:18
Видео недоступноПоказать в Telegram
Тирик экансиз, ҳаёт эшигини ёпиб қўя олмайсиз.. Ҳаётингизга кимлардир кириб келаверадилар ва кимлардир чиқиб кетаверадилар.. Сокин бўлинг, чиқиб кетаётганларни олиб қололмайсиз. Сиз билан қолганларни чиқариб юборолмайсиз! Хаётингиздаги хар бир инсонни ўз вазифаси, ўз ўрни бор. Уларни сиз бошқаришга эмас, балки улардан сабоқ олишга урининг. Улар қилаётган ҳатоларига йўл қўйманг ва эришаётган ютуқларига сиз ҳам эришишига ҳаракат қилинг. Асло ҳасад қилманг, хаётда фақат ҳавас қилиб яшанг шунда ҳаммаси кўнгилдагидек бўлади...🌸
Показать все...
4.49 MB
Фото недоступноПоказать в Telegram
«Кимки Аллоҳни яхши кўришлигини билмоқликни истаса, нафсини Қуръонга кўндаланг қилсин, агар (нафси) Қуръонни яхши кўрса, бас у Аллоҳни яхши кўрибди. Албатта Қуръон Аллоҳнинг каломидир». Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу «Тазкияту ан нуфус», 1/39
Показать все...
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.