cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Sardor Palvanov

Kecha-orzu, bugun-maqsad, ertaga-natija! 🇺🇿 Xorazm viloyati Xiva tumani hokimi; Facebook: https://www.facebook.com/sardor.palvanov/ Instagram: https://instagram.com/s.palvanov

Больше
Рекламные посты
822
Подписчики
-424 часа
-107 дней
-5030 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Хива тумани маҳаллаларидаги ишсиз, эҳтиёжманд, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га киритилган фуқароларга субсидия асосида тикув машиналари ҳамда мотокультиваторлар тарқатилди. Хива туманида “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га киритилиб, 3 ойлик ўқув курсларини муваффоқиятли тугатган фуқароларнинг бандлиги таъминлаш мақсадида туман ҳокими С.Палванов бошчилигида 4-та сектор ҳудудидаги 62 нафар ишсиз фуқароларга субсидия асосида 50 та тикув машиналари ҳамда 12 та мотокультиватор техникалари ўз эгаларига етказилди. Бу ўз навбатида янги иш ўринлари яратиш ва оилаларда қўшимча даромад олиш учун муҳим омил ҳисобланади.
Показать все...
👍 8
Хива тумнида 2024 йилнинг 6 ойи давомида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, содир қилинганларини фош қилиш, ҳудуддаги сиёсий-ижтимоий вазиятни барқарор сақлаш юзасидан олиб борилган ҳамкорликдаги профилактик тадбирлар ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда туман ҳокими С.Палванов, сектор раҳбарлари, маҳалла масъуллари иштирок этишди. Йиғилиш давомида жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларни олдини олишда тарғибот тадбирларининг самараси, маҳаллалар ҳудудида вояга етмаганлар, ёшлар ҳамда хотин-қизлар жиноятчилиги, ўғирлик ва фирибгарлик, тан жароҳати билан боғлиқ жиноятлар, йўл транспорт ҳодисалари, айниқса пластик карталардан пул ечиб олиш ва ўғирлаш билан боғлиқ жиноятларни олдини олиш ҳамда бу турдаги жиноятларнинг содир этилишига имкон бераётган омиллар, уларнинг оқибатлари, бу борада тарғибот-ташвиқот ишларини йўлга қўйиб аҳолининг ҳуқуқий онги ва саводхонлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Показать все...
👍 6
00:19
Видео недоступноПоказать в Telegram
Хива тумани маҳаллаларидаги ишсиз, эҳтиёжманд, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га киритилган фуқароларга субсидия асосида тикув машиналари ҳамда мотокультиваторлар тарқатилди.
Показать все...
banlik.mp422.85 MB
👍 8
📌📌Бугун Аваз дунак маҳалласидаги 38-сонли мактаб биносида Хива тумани ҳокими С.Палвановнинг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хива туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Қ.Саидов ва идора-ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди. 📌Қабулда фуқаролар томонидан билдирилган мурожаат ва таклифлар туман ҳокими назоратига олиниб, амалий ёрдам бериш бўйича чора-тадбирлар белгиланди. . ⏰ Муддат талаб қиладиган мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди. ‼️Эслатиб ўтамиз, Хива туман ҳокими С.Палвановнинг фуқаролар қабули ҳафтанинг ҳар пайшанба куни соат 10.00 да бўлиб ўтади. Қабул жойи туман ҳокимлигининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали эълон қилиб борилади.
Показать все...
👍 8
Туман ҳокими Сардор Палванов, сектор раҳбарлари ҳамда тумандаги ташкилот раҳбарлари иштирокида хорижий мамлакатларда меҳнат қилаётган ёшлар билан онлайн мулоқот ўтказилди. Мулоқот давомида ёшлардан турли масалаларда, хусусан, тадбиркорлик имтиёзларидан фойдаланиш, кредит олиш, уй-жой, субсидия, бандлик масалаларида мурожаат ва таклифлар келиб тушди. Туман ҳокими ҳар бир мурожаат шахсан ўзининг назоратида эканлигини, кўтарилган масалалар белгиланган тартибда ижобий ҳал этилишини таъкидлади. Шунингдек, хорижда ишлаб юрган ёшларга мамлакатимизда тадбиркорлик қилиш ва бошқа йўналишдаги имтиёзлар ҳамда қулайликлар тўғрисида маълумотлар берилди. Бундан ташқари туман ҳокими томонидан ёшларга ҳар-хил ёт оқимлар ғояларидан сақланиш, муаммоли вазиятларда доимо ёрдам беришга тайёрликлари таъкидлаб ўтилди.
Показать все...
👍 21
Халқ депутатлари Хива тумани Кенгашининг бир юз биринчи сессияси бўлиб ўтди КУН ТАРТИБИДА: Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хива туманидаги халқ қабулхонаси мудирининг мурожаатлар билан ишлаш фаолияти ҳамда мурожаатлар таҳлили ва ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлиги юзасидан ахбороти, Халқ депутатлари Хива тумани Кенгашида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитишнинг намунавий тартиби, Туман ИИБ бошлиғининг 6 ой давомида туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 31-январдаги ПҚ-39-сонли қарорининг тумандаги ижроси, Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2024-йил 8-апрелдаги қарори ҳамда маҳаллий бюджетни тасдиқлаш тўғрисидаги қарорларига ўзгартириш киритиш, Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши котибиятининг 74-сонли хатининг муҳокамаси тўғрисидаги ҳисоботлари тингланиб, халқ депутатлари Хива туман Кенгаши депутатлари қарори қабул қилинди.
Показать все...
👍 6
Перейти в архив постов
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.