cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

"ГУЛИСТОН" ЖОМЕ МАСЖИДИ

Андижон вилояти Хўжаобод туманидаги "Гулистон" жомеъ масжиди

Больше
Рекламные посты
791
Подписчики
+424 часа
-67 дней
-730 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

УЧ МУҲИМ НАРСА Ҳаётда уч нарсани эҳтиёт қилиб ишлатинг: – қадамни; – қаламни; – қасамни. Уч нарсани пок тутинг: – танани; – кийимни; – хаёлни. Уч нарсани ишга солинг: – ақлни; – ҳимматни; – сабрни. Уч нарсадан парҳез қилинг: – гуноҳдан; – афсусдан; – фарёддан. Уч нарсани булғаманг: – қалбни; – тилни; – кўзни. https://t.me/ardaxshon_masjidi
Показать все...
"Ardaxshon" masjidi

Jizzax viloyati Sharof Rashidov Tumani "Ardaxshon" jome masjidining Rasmiy telegram kanali Ushbu kanalda Yurtimizdagi diniy islohotlar savol javoblar va zamonaviy fatvolar qoʻyib boriladi Masjid Imom xatibi: Abdulloh Qurbonboyev @Abdulloh_1414 uzbot

6👍 1
Repost from FATVO.UZ
КРИПТОВАЛЮТАЛАР САВДОСИ ЖОИЗМИ? #коин #биткоин #ноткоин ❓1282-CАВОЛ: Динимизда Биткоин, Ноткоин ва бошқа шу каби криптавалюталарда савдо-сотиқ қилишга муносабат қандай? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Биткоин, Ноткоин каби криптавалюталарни ўзаро айрибошлаш ва улар билан савдо-сотиқ қилиш шаръан жоиз эмас. Чунки ушбу криптовалюталарда шариатимиз томонидан пулга қўйилган талаблар топилмайди. Қолаверса, уларни бирор давлат ишлаб чиқармагани ёки расман тан олмагани, нархининг кескин ўзгарувчанлиги ҳамда унда қимор аломатлари борлиги у билан муомала қилиш ҳаром эканига асос бўлади. Бу ҳақда аввал ҳам батафсил жавоб берилган эди. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, ҳозирда фақат электрон кўринишда мавжуд бўлган "рақамли пул”лар вақт ўтиши билан шариатимизга мувофиқ товар ва пулга қўйилган шартларга тўлиқ жавоб бера олса, шундагина улардан фойдаланишнинг ҳукми ҳам ўзгариши мумкин. Демак, криптовалюталарнинг ҳукми ҳалол бўлмагунча мўмин мусулмонлар бу пуллар билан савдо қилмай туришлари лозимдир. Зеро Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай деганлар: إنَّ الحلالَ بيِّنٌ وإنَّ الحرامَ بيِّنٌ وبينهما أمورٌ مُشتبِهاتٌ لا يعلمهنَّ كثيرٌ من الناس فمنِ اتَّقى الشُّبُهاتِ استبرأ لدِينِه وعِرضِه ، ومن وقع في الشُّبهاتِ وقع في الحرامِ... “Ҳалол ҳам аниқ, ҳаром ҳам аниқ. Уларнинг ўртасида шубҳали нарсалар бор. Кўп одамлар буни билмайдилар. Ким шубҳалардан сақланса, дини ва обрўсини пок сақлайди. Ким шубҳаларга тушса, ҳаромга тушади...” (Имом Бухорий ривояти). Криптавалюталар савдоси ҳозирга қадар Дунё мусулмон улармолари бирлашмаси, Саудия Арабистони кибор уламолари ҳайъати, Миср Араб Республикаси “Дорул ифто” фатво маркази, Иордания фатво идораси, Туркия диёнат ишлари бошқармаси фатво маркази, Ливия фатво уйи ва Фаластин фатво маркази каби нуфузли фатво уюшмалар томонидан ҳаром деб эълон қилинган. Криптавалюталардан фойдаланиш ҳукми ва унинг асослари ҳақида қуйида батафсил танишишингиз мумкин. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
Показать все...
👍 3
ТАЖРИБА Муваффақиятларга эришган бир кишидан: — Ушбу муваффақиятларга қандай эришгансиз? — деб сўрашди. У: — Тўғри қарорлар қабул қилиш сабабли, — деб жавоб берди. Улар: — Қарорларингиз тўғри эканини қаердан билгансиз? — дейишди. У: — Тажриба билан, — деб жавоб берди. — Бу тажрибани қандай ҳосил қилгансиз? — дейишди. У: — Хато қарорлар сабабли... — деб жавоб берди. P.S.: Ҳеч қачон хато қилишдан қўрқманг! Бизни хатолар комилликка етаклайди! ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунё
Показать все...
👍 2
00:40
Видео недоступноПоказать в Telegram
15.36 MB
👍 6
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Ривоят РИЗҚНИ АЛЛОҲ БЕРАДИ Сулаймон алайҳиссалом бир чумолини кўриб ундан: – Бир кунда қанча буғдой ейсан? – деб сўрабдилар. Чумоли: – Бир дона, – деб жавоб берибди. Сулаймон алайҳиссалом унинг олдига бир дона буғдойни қўйибдилар-да, устидан бир косани ағдариб: – Кунлик ризқингни мен келтириб тураман! – дебдилар. Эртасига келиб, косани олиб қарасалар чумоли бир дона буғдойнинг ярмини еб, қолган ярмини ушлаб турганмиш! Сулаймон алайҳиссалом чумолига: – Менга, бир дона буғдойни бир кунда ейман, деган эдинг! Ярми ортиб қолибди-ку!? – дебдилар. Чумоли у зотга қараб: – Ризқим Аллоҳнинг зиммасида экан, у Зот менга кунлик ризқимни етказишни унутмайди! Бунга ишончим комил! Лекин куним сизга қолгач, эсингиздан чиқиб қолсам-чи, деган хавотир билан ярмини олиб қўйдим. Чунки бандага ишонч йўқ! Ризқ фақат Аллоҳдандир! – деб жавоб килибди Ҳар кимнинг ризқини ўз вақтида етказувчи Аллоҳ таолодир. https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi
Показать все...
👍 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
👍 6
Фото недоступноПоказать в Telegram
👍 7
2.50 KB
👍 4
Фото недоступноПоказать в Telegram
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ 🌱 "Сиз бизга кераксиз” тадбири Сурхондарёда 🖥 БАТАФСИЛ  🌙 Туркияда Мовароуннаҳр алломалари меросига бағишланган халқаро анжуман ташкил этилди 🖥 БАТАФСИЛ  🇺🇿🇸🇦Ўзбекистон Саудия гуманитар ёрдам маркази билан ҳамкорликни фаоллаштирмоқда 🖥 БАТАФСИЛ  🕋 Макка шаҳрида ҳожилар билан суҳбатлар бошланди 🖥 БАТАФСИЛ  📊 Диний соҳа ходимлари фаолияти таҳлил қилинди 🖥 БАТАФСИЛ  🛫 Андижон вилояти учун "Ҳаж-2024" мавсуми бошланди 🖥 БАТАФСИЛ  🏆 Ўзбекистонлик қори халқаро мусобақада 3-ўринга сазовор бўлди 🖥 БАТАФСИЛ  🕌 "Юсуфхон ўғли Қосимхон" жоме масжидига ташриф 🖥 БАТАФСИЛ  Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Показать все...