cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

"Imom Muslim" jome masjidi

Андижон вилояти, Қўрғонтепа тумани, Чимён қишлоғидаги "Имом Муслим" жоме масжиди Мурожаат учун: Имом-хатиб - +998945631015 Қурилиш бўйича масъул: +998943846109 Қурилиш учун: Агробанк - 9860 0301 7604 5901 (Сбербанк) MasterCard - 5392 0300 0013 3993

Больше
Рекламные посты
337
Подписчики
Нет данных24 часа
-17 дней
+130 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Repost from Ma'rifatuz
04:18
Видео недоступноПоказать в Telegram
🌙Жорий йилда ҳам Ўзбекистон фуқаролари учун умумий ҳаж квотаси 15 000 нафар этиб белгиланди АОКАда бўлиб ўтган брифингда Дин ишлари бўйича қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Илҳом Маърупов "Ҳаж-2024" мавсумига кўрилаётган тайёргарлик ҳақида маълумот берди: “Ҳаж-2024” мавсумига пухта тайёргарлик ишларини амалга ошириш мақсадида, дастлабки ишчи гуруҳ Саудия Арабистонига етиб бориб, айни пайтда Макка ва Мадина шаҳарларидаги меҳмонхоналарда, шунингдек, Мино, Арафот, Муздалифа манзилларида бўлиб, юртдошларимиз учун барча шароитларни ҳозирлаш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширмоқдалар. Шунингдек, ўзбекистонлик зиёратчилар учун ажратилган меҳмонхоналар шай ҳолатга келтирилган ҳамда юртдошларимизни кутиб олиш бўйича барча зарурий ишлар амалга оширилди. Жорий йилнинг 23 майдан 7 июнь кунига қадар республиканинг 10 та ҳудудий халқаро аэропорти: Тошкент, Наманган, Фарғона, Қарши, Термиз, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Урганч, Нукус шаҳарлари орқали ҳожиларни Мадина шаҳрига юбориш ҳамда 22 июндан 12 июлга қадар Жидда шаҳридан Ўзбекистонга олиб келиш ишлари амалга оширилади. Маълумот учун: зиёратчиларимиз Мадина шаҳрида “Масжиди Набавий”дан 100 метр узоқликда жойлашган 5 юлдузли “Зам-зам Пуллман” меҳмонхонасида, Макка шаҳрида эса “Abraj al-Dana”, “Al-Ayam Elite”, “Dali Hotel”, “Najma Al-Saad”, “Open Hotel”, “Shueae Nozha Hotel”, “Ayed Al-Saha” меҳмонхоналарида истиқомат қиладилар. Ҳаж мавсумида ўзбекистонлик зиёратчиларга хизмат кўрсатиш, ибодатларни эмин-эркин ҳамда тўла-тўкис амалга оширишлари учун юқори малакали Ишчи гуруҳи, шифокорлар, ошпазлар ва гуруҳ раҳбарлари жалб этилади. 〰️〰️〰️〰️〰️ ⚠️ Саудия Арабистони Подшоҳлиги томонидан белгиланган тартибга мувофиқ Ҳаж амалларини бажариш учун зиёратчида “Ҳаж-2024” визаси бўлиши шарт. Саудия Арабистони ҳукумати қолган барча турдаги визалар - умра, туризм, бизнес, зиёрат ва бошқалар билан ҳаж тадбирини амалга оширишга қатъий йўл қўймаслигини эслатиб ўтамиз. манба MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Показать все...
👍 4
Repost from Muslimun.uz
Андижон вилояти учун "Ҳаж-2024" мавсуми бошланмоқда Ҳаммаларимизга маълумки "Ҳаж-2024" мавсумида юртимиздан муқаддас замин, Саудия Арабистонининг Мадина ва Макка шаҳарларига 15 мингта зиёратчи буюк Ҳаж ибодатини адо этишлик учун жорий йилнинг 23-май санасидан бошлаб жўнаб кетадилар. Бу йилги Ҳаж мавсумида эса, Андижон вилоятидан 1600 дан зиёд ҳамюртларимиз ҳаж сафарига юборишлик белгиланган. Шу боисдан бугун 22-май куни Андижон шаҳридаги "Бош" (Девонабой) жоме масжидида "Ҳаж-2024" мавсумида элликбоши бўлиб кетаётган имом-домлалар ва 25-26-май санасида Ҳаж сафарига кетаётган Андижон вилоятининг 1-гуруҳидан 15-гуруҳигача бўлган бўлажак ҳожи ота ва ҳожи оналар учун сафар олди учрашуви ўтказилди. Учрашувда вилоят бош имом-хатиби Мирзамақсуд домла Алимов, вилоят ҳокими ўринбосари Р.Б.Арзиев, ҳожиларнинг кузатиш ва кутиб олишлик учун масъул бўлган мутасаддилар иштирокида Ҳаж сафарига оид қоидалар, кузатиш ва кутиб олишлик йўлидаги ташкилий масалалар муҳокама қилинди. Батафсил... @muslimunuzportal
Показать все...
👍 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Аллоҳнинг розилигини тилаб бир масжид қурса, Аллоҳ жаннатда унга бир уй қуриб беради”, – дедилар». (Муттафақун алайҳ). Хайрли ишга ҳисса қўшмоқчи бўлганлар учун: 🔹 Agrobank Humo - 9860 0301 7604 5901 (Сбербанк) 🔹 SQB MasterCard - 5392 0300 0013 3993 Мурожаат учун: 🔸 Имом-хатиб: +998945631015 🔸 Иш юритувчи: +998943846109 Яқинларингизга ҳам улашинг: @imom_muslim_uz ва @imom_muslim_guruhi
Показать все...
👍 1
00:20
Видео недоступноПоказать в Telegram
Ҳар Жума келганида умримдан бир ҳафтани қўлдан бой берганимни пайқаб қоламан. Бу вақт фойдамга ҳужжат бўладими, ёки Аллоҳ асрасин зараримгами, фақатгина Ўзига аён... Бугун фойдамизга ҳужжат бўладиган барокатли, хайрли Жума бўлсин... 🤲 Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммад… Яқинларни Саййидул Айём билан биринчилардан бўлиб қутланг Қадрдон! Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Обуна бўлинг: @imom_muslim_uz ва @imom_muslim_guruhi
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Диққат #Тарқатинг Ҳаракат иштирокчилари диққатига! Жума намози ўқилиши вақтида масжидлар атрофида жамоат тратибини сақлаш ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида фуқароларга қуйидагиларни тавсия этамиз: - масжидларга жамоат транспортларидан фойдаланган ҳолда ташриф буюриш; - шахсий транспорт воситасида ташриф буюрганда Йўл ҳаракати қоидаларига риоя этган ҳолда белгиланган жойларда тўғри тўхтатиш ва жойлаштириш; - транспорт воситасини йўлларда бетартиб жойлаштириб, қолган ҳаракат иштирокчилари учун ноқулайликларни келтириб чиқармаслик; - пиёдалар йўлларни белгиланган жойлардан тўғри кесиб ўтиши; - тартибга солувчиларнинг, светофорлар ҳамда йўл белгилари ва чизиқлари талабларига қатъий риоя этган ҳолда ҳаракатланиш. Эслатиб ўтамиз! Қоидаларни бузган ҳолда ҳаракатланиб ёки хатти-ҳаракатлар содир этиб, бошқа иштирокчилар учун ноқулайликларни юзага келтирманг. Йўл ҳаракати қоидаларига риоя этинг. Канал👉 @VODIYBOZOR
Показать все...
👍 2
Repost from Ma'rifatuz
05:01
Видео недоступноПоказать в Telegram
🔸 Ғафлатда қолманг! Жума куни бу вақтда нима дуо қилсангиз барчаси қабул бўлади. 🤲 Жума кунида шундай бир вақт борки, Аллоҳдан нимани сўрасангиз албатта ижобат қилади. Бу вақтни ўтказиб юборманг! 🔗 Улашинг: https://t.me/marifatuz_2
Показать все...
Repost from Ma'rifatuz
00:24
Видео недоступноПоказать в Telegram
🌙 Жума айёмингиз муборак бўлсин! 🤲 Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунини зикр қилар эканлар, шундай дедилар: "у кунда бир вақт бор, мусулмон банда ўша вақтга мувофиқ келиб қолса, Аллоҳдан сўраган нарсасини албатта беради" (Муттафақун алайҳи). Уламолар ўша вақт ҳақида турли фикрларни билдирганлар. Шуларнинг орасини энг кучлиси: - имом хутба учун минбарга чиққандан то намоз тугагунича, - аср намозидан кейин қуёш ботгунича. Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад 🔗 Улашинг: https://t.me/marifatuz_2
Показать все...
👍 1
Repost from Ma'rifatuz
ЖУМА – ГУНОҲЛАРГА МАҒФИРАТ Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Салмони Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни ғусл қилиб, иложи борича покланиб, ўз мойидан, уйидаги хушбўйлардан суртиб, сўнгра чиқиб, икки кишининг орасини ёрмай (жой топиб) ўзига битилган намозни ўқиса ва имом гапирганда жим туриб, қулоқ солса, албатта, унинг ўтган жумадан бунгача бўлган нарсалари мағфират қилинади», дедилар». Абу Ҳурайра: «Уч кун зиёдаси билан. Чунки ҳар бир яхшилик ўн мислга кўпайтирилур», деди». Икки шайх ривоят қилганлар. 🔗 Улашинг: https://t.me/marifatuz_2
Показать все...
Ma'rifatuz

ЎМИ, Андижон вилояти вакиллиги «Рамазон қори» жомеъ масжиди диний ва маърифий канали. Саволлар учун 👉 @DavronbekTemirov

00:20
Видео недоступноПоказать в Telegram
Ҳар Жума келганида умримдан бир ҳафтани қўлдан бой берганимни пайқаб қоламан. Бу вақт фойдамга ҳужжат бўладими, ёки Аллоҳ асрасин зараримгами, фақатгина Ўзига аён... Бугун фойдамизга ҳужжат бўладиган барокатли, хайрли Жума бўлсин... 🤲 Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммад… Яқинларни Саййидул Айём билан биринчилардан бўлиб қутланг Қадрдон! Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Обуна бўлинг: @imom_muslim_uz ва @imom_muslim_guruhi
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Аллоҳнинг розилигини тилаб бир масжид қурса, Аллоҳ жаннатда унга бир уй қуриб беради”, – дедилар». (Муттафақун алайҳ). Хайрли ишга ҳисса қўшмоқчи бўлганлар учун: 🔹 Agrobank Humo - 9860 0301 7604 5901 (Сбербанк) 🔹 SQB MasterCard - 5392 0300 0013 3993 Мурожаат учун: 🔸 Имом-хатиб: +998945631015 🔸 Иш юритувчи: +998943846109 Яқинларингизга ҳам улашинг: @imom_muslim_uz ва @imom_muslim_guruhi
Показать все...