cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Maxfiy xabarlar | Xorij yangiliklari | Tezkor yangiliklar

Рекламные посты
369
Подписчики
Нет данных24 часа
-77 дней
-4030 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Қўшма Штатлар Украина келажагини НАТОда кўрмоқда ва Киев билан унинг алянсга киришини "имкон қадар тезроқ" амалга ошириш учун ишламоқда — АҚШ Давлат департаменти. 👁‍🗨Tvda ko'rsatilmaydigan @Maxfiy_xabarr lar kanali
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Навалнийнинг ўлими Киевга ёрдамни ошириш учун туртки бўлади — НАТО бош котиби "Ишончим комилки, Навалний хотирасини ҳурмат қилишнинг энг яхши усули бу Путиннинг жанг майдонида ғалаба қозонишига йўл қўймаслик, Украинанинг устунлигини таъминлашдир", — деди НАТО бош котиби Йенс Столтенберг "Озодлик радиоси" га берган интервюсида. "Украина Қуролли Кучларининг Авдеевкадан чекиниши Украинага янада каттароқ ҳажмдаги ҳарбий ёрдам кўрсатиш зарурлигини англатади. Навалнийнинг ўлими Кремл режимининг авторитар табиатига эътиборни янада кучайтиришга ундайди", — дея ҳолатга муносабат билдирди НАТО Бош котиби. 👁‍🗨Tvda ko'rsatilmaydigan @Maxfiy_xabarr lar kanali
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилиши бўйича музокаралар ёзгача тўхтатилди — Европа Комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен 6-9 июн кунлари бўлиб ўтадиган Европарламент сайловлари олдидан Украинанинг Евроиттифоққа аъзолиги бўйича музокаралар учун зарур асос яратилишини кутмаслигини айтди. "Бу жараён бироз вақт талаб этади. Эҳтимол, Европа Иттифоқи бунга ёзнинг бошида тайёр бўлиши мумкин", — дея маълум қилди фон дер Ляйен. "Еврокомиссия ҳозирда Украина билан музокаралар устида ишламоқда, кейин уни Европа Иттифоқига аъзо барча 27 давлат бир овоздан маъқуллаши керак", дея хабар беради АFP. 👁‍🗨Tvda ko'rsatilmaydigan @Maxfiy_xabarr lar kanali
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Украина Халқаро Валюта Фонди билан 900 миллион доллар ажратиш бўйича келишувга эришишга яқин турибди, бу Европа Иттифоқи грантлари ва кредитларидан кейин Киев учун иккинчи энг йирик молиявий кўмакка айланиши мумкин — Bloomberg. 👁‍🗨Tvda ko'rsatilmaydigan @Maxfiy_xabarr lar kanali
Показать все...
Бундестаг депутатлари Путинни Алексей Навалнийнинг ўлими учун жавобгар деб топди Охирги мунозарада Бундестагдаги деярли барча фракциялар Навалнийнинг ўлими Россия расмийларининг ҳаракатлари натижаси деган фикрга келишди. Ҳатто россияпараст баёнотлари билан танилган сўл қанот популисти Сара Вагенкнехт ҳам "Эркинлик ва демократия ҳақида қайғурадиган ҳар бир киши ўз танқидчиларига шундай муносабатда бўлган режимни қоралаши керак", — дея таъкидлади. 👁‍🗨Tvda ko'rsatilmaydigan @Maxfiy_xabarr lar kanali
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Reuters: Эрон Россияга 400 га яқин баллистик ракеталар етказиб берди Eтказиб бериладиган ракеталар орасида “Zolfaghar” ракеталари ҳам бор. Экспертларнинг фикрича, ушбу турдаги ракета 700 кмгача бўлган масофадаги нишонларга зарба бера олади. Reuters маълумотларига кўра, ракеталарни Россия Федерациясига етказиб бериш икки давлат вакиллари ўртасидаги келишувларга асосланган ҳолда январ ойидан бошланган. "Теҳрон ҳар қандай давлатга қурол экспорт қилиш ҳуқуқига эга бўлганлиги сабабли, етказиб бериш ҳажми янада кўпроқ бўлади", — дея маълум қилган номи ошкор қилинмаган Эрон расмийларидан бири.  "Октябр ойида БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Эроннинг ракета, дрон ва бошқа технологияларнинг айрим турларини экспорт қилишига қўйган чекловлари ўз кучини йўқотди", дея қайд этади Reuters. 👁‍🗨Tvda ko'rsatilmaydigan @Maxfiy_xabarr lar kanali
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Европа Иттифоқи Яндекс асосчиси Воложга қарши санкцияларни бекор қилишни режалаштирмоқда Бу ҳақда Reuters агентлиги учта аноним манбага таяниб хабар бермоқда. Европа Иттифоқининг санкциялар рўйхати ҳар олти ойда кўриб чиқилади ва қайта тасдиқланади, энг эрта муддат 15 март. Евроиттифоқ давлатлари Волож ва исмлари ошкор этилмаган яна икки кишига нисбатан санкцияларни бекор қилишга келишиб олди. Шу билан бирга, Волож урушни биринчи марта фақат 2023 йил августида қоралаб, сукут сақлаш учун "кўп сабаблар" бўлганлигини айтган. Тадбиркор 2014 йилдан бери Исроилда яшайди, унга нисбатан санкциялар 2022 йилда жорий этилган. 👁‍🗨Tvda ko'rsatilmaydigan @Maxfiy_xabarr lar kanali
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Ҳиндистон ва Хитой музокараларнинг янги босқичида чегарада тинчликни сақлашга ваъда беришди Ҳиндистон ва Хитой армия корпуси қўмондонлари навбатдаги учрашув чоғида Ладахнинг баланд тоғли ҳудудида демаркация қилинмаган чегара масаласи бўйича мулоқотни давом эттиришга келишиб олдилар, дея хабар беради Ҳиндистон ТИВ. 👁‍🗨Tvda ko'rsatilmaydigan @Maxfiy_xabarr lar kanali
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Буюк Британия Алексей Навалний вафот этган ИК-3 "Полярний волк" колонияси раҳбариятига қарши санкциялар киритди Санкциялар колония раҳбари Вадим Калинин ва унинг ўринбосарларига нисбатан жорий қилинган. "Навалнийга нисбатан ўта ёмон муносабатда бўлганлар ҳеч қандай иллюзияга эга бўлмаслиги керак, биз уларни жавобгарликка тортамиз", —  дея таъкидлади Британия ташқи ишлар вазири Девид Кемерон. 👁‍🗨Tvda ko'rsatilmaydigan @Maxfiy_xabarr lar kanali
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Бу йил Россия Луганск ва Донецк вилоятларини тўлиқ қўлга киритиш учун етарли кучга эга эмас — Украина разведкаси раҳбари Кирилл Будановнинг Тhe Wall Street Journal нашрига берган интервьюсида маълум қилишича, Россияда ракета захиралари тугаб бормоқда, буни Украинага қилинаётган ҳужумларда қўлланилаётган ракеталар сонидан ҳам билиш мумкин. "Россия қўшинлари фойдаланаётган артиллерия снарядлари сони мамлакат мудофаа саноати ишлаб чиқараётган артиллерия снарядларидан кўпроқни ташкил этмоқда", — деди Буданов. Унинг сўзларига кўра, Россия армиясининг профессионал қисми урушнинг биринчи йилида йирик миқдорда йўқотишларга учраган, шунинг учун ҳозирда асосан яхши тайёрланмаган сафарбар қилинган аскарлар фронтда жанг қилмоқда. Россия ойига 30 минг кишини жангга сафарбар қилиши мумкин. 👁‍🗨Tvda ko'rsatilmaydigan @Maxfiy_xabarr lar kanali
Показать все...
👍 1