cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Baxtiyor Omon / Rasmiy kanal ✍️

Адиб, таржимон, сиёсий фанлар доктори Бахтиёр Омонов расмий телеграм саҳифаси. Каналдан материал кўчирилганда манба кўрсатилсин.

Больше
Рекламные посты
534
Подписчики
Нет данных24 часа
-57 дней
-4730 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Repost from katarsis. uz
Фото недоступно
ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИДА ТИЛАК Энг аввало бўлмасин уруш, Қирғинлару, ҳалокатлар ҳам. Яшаш завқи бўлиб қолмай туш, Хусуматни тўхтатсин одам. Қурол эмас, гул тутиб қўлга Танкни эмас, миниб лимузин Жангга эмас, уй сари йўлга - Табассум-ла эркаклар юрсин. Болаларни туғсин ҳар она - Меҳр учун, муҳаббат учун. Ва ўзлари бўлиб парвона Сезсинлар чин оқибат кучин. Янграсин куй, янграсин баёт, Қузғунлар ҳеч солмасин соя. Аёллардан бошланар ҳаёт, Эркаклардан албат ҳимоя! Инсон чулғаб бахтни қадрга, Туйсин ширин ҳаловат таъмин. Ризқ улашиб, кўк тўлиб нурга, Ватан бўлсин тинчликка Замин! БОБУР БОБОМУРОД 14.1.2024. 00:44. PS. Ватан ҳимоячиларига байрам муборак бўлсин! http://t.me/bobur_bobomurod
Показать все...
Фото недоступно
Ҳурматли каналимиз аъзолари ичидан барча эркакларни -ака-ука, шогирд ва мухлисларни бугун.юртимизда нишонланаётган Ватан ҳимоячилари байрами билан чин қалбимдан табриклайман. Доимо иродали, кучли, ғурурли ва мард-жасур бўлишларингизни тилаб қоламан. Аллоҳ ҳаммамизни қўлласин.
Показать все...
👍 4
Repost from katarsis. uz
Фото недоступно
ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИДА ТИЛАК Энг аввало бўлмасин уруш, Қирғинлару, ҳалокатлар ҳам. Яшаш завқи бўлиб қолмай туш, Хусуматни тўхтатсин одам. Қурол эмас, гул тутиб қўлга Танкни эмас, миниб лимузин Жангга эмас, уй сари йўлга - Табассум-ла эркаклар юрсин. Болаларни туғсин ҳар она - Меҳр учун, муҳаббат учун. Ва ўзлари бўлиб парвона Сезсинлар чин оқибат кучин. Янграсин куй, янграсин баёт, Қузғунлар ҳеч солмасин соя. Аёллардан бошланар ҳаёт, Эркаклардан албат ҳимоя! Инсон чулғаб бахтни қадрга, Туйсин ширин ҳаловат таъмин. Ризқ улашиб, кўк тўлиб нурга, Ватан бўлсин тинчликка Замин! БОБУР БОБОМУРОД 14.1.2024. 00:44. PS. Ватан ҳимоячиларига байрам муборак бўлсин! http://t.me/bobur_bobomurod
Показать все...
👍 4
Ушбу китобимизда замондош олим мулоҳазалари сифатида хориж (Хитой, Япония, Синоапур, Жанубий Корея, Ҳиндистон) ва Ўзбекистондаги ислоҳотлар асл мазмуни, хориж давлатларининг ривожланиш сабаблари фактлар мисолида таҳлил қилинган, хулосалар чиқарилган. Биз нима қилсак (таълим сифати, коррупцияни пасайтириш, қариндош-уруғчилик, танқидга чидаш), ривожланган мамлакатларга эргашиш мумкинлиги йўллари очиб берилган. Мазкур китоб талабалар, ёш ижланувчи олимлар, профессор-ўқитувчилар ва шу соҳаоа қизиқувчи кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланган. Мутолаага марҳамат, азиз мухлислар.
Показать все...
2
Омонов Б. Фаровон жамият. Т.: Университет, 2022.
Показать все...
farovon jamiyatni qurish yo‘lida krill oxirgi .pdf1.68 MB
👍 2
Абдулла ОРИПОВ БИРИНЧИ МУҲАББАТИМ Кеча оқшом фалакда ой бўзариб ботганда, Зуҳра юлдуз милтираб, хира ханда отганда, Руҳимда бир маъюслик, сокинлик уйғотганда, Мен сени эсга олдим, биринчи муҳаббатим, Эслаб хаёлга толдим, биринчи муҳаббатим. Ўтди ёшлик завқ билан, гоҳи тўполон билан, Гоҳида яхши билан, гоҳида ёмон билан, Айро ҳам тушдим баъзан¸ қалб билан имон билан, Лекин сени йўқотдим, биринчи муҳаббатим, Мангу ғафлатда қотдим, биринчи муҳаббатим. Дунё деган шундайин англаб бўлмас сир экан, Гоҳ кенг экан, гоҳида туйнуксиз қаср экан, Лекин инсон ҳамиша бир ҳисга асир экан, Нечун билмовдим аввал, биринчи муҳаббатим, Парво қилмовдим аввал, биринчи муҳаббатим. Холбуки орзулардан жудо ҳам бўлганим йўқ, Юлдуздай куйганим йўқ, ой каби тўлганим йўқ. Эрта хазон гул каби сарғайиб, сўлганим йўқ, Сени эслаб йиғлайман, биринчи муҳаббатим, Эслаб бағрим тиғлайман, биринчи муҳаббатим. Йўлин йўқотса одам – муҳаббатга суянгай, Ғуссага ботса одам – муҳаббатга суянгай, Чорасиз қотса одам – муҳаббатга суянгай, Мен кимга суянгайман, биринчи муҳаббатим, Фақат эслаб ёнгайман, биринчи муҳаббатим. Нидо бергил, қайдасан, шарпангга қулоқ тутдим, Сирли тушлар кўриб мен бор дунёни унутдим, Тонгда туриб номингга ушбу шеъримни битдим, Дилдаги охим менинг, биринчи муҳаббатим, Ёлғиз Оллоҳим менинг, биринчи муҳаббатим.
Показать все...
👍 6👏 1
Ассалому алайкум меҳридарё устозлар, меҳрибон дўстлар, қадрдон ҳамкасблар, мухлислар ! Мана, умримизнинг яна бир саҳифаси билан видолашиш арафасида турибмиз. 2023 йилимиз ҳам ажойиб ютуқ ва ғаройиб воқеаларга бой бўлди. Ўзимиз ҳам руҳан, ҳам маънан ўсдик, Бу мураккаб ҳаётда нималар бўлишидан қатьи назар, инсон қадри, ғурурини ва инсонийлигимизни сақлаб қолишимиз зарурлигини ичдан ҳис этдик...Ҳамиша самимий бўлиб қолайлик, азизлар.Энди эса барчангизни кириб келаётган Янги 2024 йил байрами билан самимий табриклайман. Сизга оилавий бағрибутунлик, бардамлик, соғлиқ, омад, бахт ва узоқ умр тилайман. Келар йилимиз тўйлар йили бўлсин, илоҳим. Ҳаммаларингизни бағримга босиб, сизларнинг қадрдон билган Бахтиёр ОМОН. Тошкент шаҳри. 31.12.2023. @omon_ilmi
Показать все...
👏 7👍 3
Показать все...
137. ТАЪЛИМ ҲАҚИДА АЙРИМ МУЛОҲАЗАЛАР

 

Муаллиф хотираларини борича ёзади, бўяб-бежамайди, чуқур кетмайди, икки оғиз жумлада кимнинг кимлигини, ниманинг қандайлигини самимият ила тасвирлайди-қўяди. https://telegra.ph/136-NOSHIRNING-%D2%B2AYOT-DAFTARI-12-28 @omon_ilmi
Показать все...
136. НОШИРНИНГ ҲАЁТ ДАФТАРИ

КИТОБГА СЎЗБОШИ

Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.