cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Kuzatganlarim...

Ibratli hikoyalar, aforizmlar, hayot haqiqatlari, kayfiyat ko'taruvchi motivatsiyalar...Gulhayodan🤗

Больше
Рекламные посты
202
Подписчики
+324 часа
+27 дней
+230 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

​​Бугун Наманган шаҳрида "Гуллар фестивали" бошланди! НАМАНГАНДА Имони бут, йўл яқин муқаддас меҳробгача, Қадри осмон бўй чузур, мунаввар офтобгача, Чаманзордир чор тараф, Нориндан то Попгача, Осиёнинг энг гўзал гулзори Наманганда. “На малак, на фаришта” ул одамдин пайдони, Ишқ элининг элчиси, муҳаббатнинг мардони, Шеъриятда телбаю, “Дард аҳлининг султони”, Девонаий Машрабнинг оҳ – зори Наманганда. Мулла Қирғиз, Шайх Исҳоқ, ҳоки Чустий тулғотур, Мулла Бозор, Зиркмозор, Ахсикенти жим ётур, “Индамаслар олами”н сайр этиб, қалб уйғотур, Не буюк алломалар мозори Наманганда. Олма, анор кони бор, зироатнинг учоғи, Тўрт фасл ҳам фаровон, неъматга бой қучоғи, Дунёни лол этган шул – сопи зар Чуст пичоғи, Тарихи зўр миллатнинг бозори Наманганда. Малаклари ҳурлиқо, ишвасида еб қўяр, Бир ширин шева бирлан тилларига зеб қўяр, Ҳижронида куйдириб, “келуттиман” деб қўяр, Ул бевафо санамнинг озори Наманганда. Чаманзордир чор тараф, Тўрақўрғон, Мингбулоқ, Осиёнинг энг гўзал гулзори Наманганда.
Показать все...
00:15
Видео недоступноПоказать в Telegram
Кўнгил чақмоғи чақмаса, булут ёмғир ёғдирмаса, ғазаб оташи, гуноҳ оташи қандай сўниши мумкин? Ёмғирлар ёғмаса гулзор, кўкламзорга қандай сир сўзлаши мумкин? Бинафша ёсуман ила қандай аҳдлашадилар? Гуллар баҳор кунларида ранглар ила, ифорлар ила тўла этакларини қандай ўйната бошлайдилар? Қандай қилиб тупроқ, бағрида яширганларини кўрсатади? Қандай қилиб боғлар, самодек порлайди? Боғларнинг кийган у гўзал муҳташам либосларини қаердан топиб келиб, кийдирганлар? Уларнинг барча барчаси карам ва эҳсон Эгаси бўлган Аллоҳдан. Уларнинг барча барчаси марҳамат Эгаси бўлган Аллоҳдан... ✍️Мавлоно Румий
Показать все...
🔥 1🥰 1
Ҳазрати Мавлоно Румий қуддиса сирруҳу: - Хафа бўлма! - дейдилар ва яна шундай давом эттирадилар: - Сенга нисбатан ноҳақлик қилган ҳеч кимсадан жаҳлинг чиқмасин, Аксинча: • сенга садоқатни ўргатганлари учун, сенга хиёнат қилганларга ташаккур эт; • рост ва ёлғонни ажрата олишлик имкониятини берган ёлғончилардан, миннатдор бўл; • бахтиёрликни янада чуқурроқ ҳис эттирганлари ва ҳар кимнинг ҳаётига муҳаббат тушунчаларини олиб кирганлари учун, сени бахтиёр эта олмаганларни дуои хайр қил; • "қора"лар "оқ"ни фарқлаш учундир... Ҳаёт мана шу сабаблар билан яна ҳам гўзалдир...
Показать все...
🔥 2👍 1🥰 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Бир кишини танимоқчи бўлсанг, ундан жароҳатини сўра. Чунки ҳамманинг ҳам жароҳати бўлавермайди. Кўпчилик яра дея эркалигини, нозини айтади. Ҳолбуки, кўнглида яраси бўлган киши оламлару одамларга қарши кўр, кар ва гунг бўлиб қолади. Одам ярасидан ўқилади, қурбоним. Ва ярадор киши бошқаларга ҳам яраси билан яқинлашади... umidaaziz
Показать все...
2👍 1🕊 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
#биласизми Бир вақтлар кетчуп дори сифатида сотилган 1830 йилларда Европада кўпчилик аҳоли кетчуп деярли ҳамма касалликларни, шу жумладан ошқозон оғриғи, диарея ва ҳатто сариқ касални даволай олади, деб ишонган.
Показать все...
🤔 1
🔥 1
Бир пиёла чой Хаёл қилинг: олдингизда бир пиёла чой турибди. Унга бир қошиқ шакар қўшинг. Лекин аралаштирманг. Ичиб кўринг-чи, шакарнинг мазаси чиқдимикан? Алабатта, йўқ. Пиёлага бир оз боқиб туринг-да, сўнгра чойдан хўпланг. Қалай? Маза кирибдими? Менимча, йўқ. Вақт ўтиб, чой совиб боряпти, бироқ сиз ҳали бирор хўплам ширин чой ичолганингиз йўқ. Бу туришда чой совуб, охири ҳеч ким ичгиси келмай ҳам қолади... Ҳаёт ҳам шундай. У худди бир пиёла чой кабидир. Аллоҳнинг сизга берган ақл-заковати эса шакар. Агар уни ишлатмас экансиз, шакарнинг мазасини билмайсиз. Жалолиддин Румий
Показать все...
🐳 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Uyg'ondim...Mo'jiza...Mo'jizadir shu...
Показать все...
🕊 1