cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

JIZZAXNEWS

🇺🇿 "Jizzax haqiqati" va "Джизакская правда" gazetalari rasmiy telegram kanali 🇷🇺Официальный телеграм канал газет "Жиззах хакикати" и "Джизакская правда" Murojaat: 👉 @Gefest84 @mydilband @jizzaxnews_press_

Больше
Рекламные посты
9 780
Подписчики
-14924 часа
-2257 дней
+70030 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Бугун Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактабида республика ёш ижодкорларининг анъанавий Зомин семинарининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди. Батафсил
Показать все...
👍 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Жиззах вилояти ҳокимининг 2024 йил 8 майдаги «Жиззах шаҳридаги жамоат транспорти тизимида янги, қўшимча ва рағбатлантирувчи тарифларни жорий қилиш тўғрисидаги қарори»га биноан бир йўловчи учун йўлкира нархи 3000 (уч минг) сўм этиб белгиланди. Ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаки, мазкур нарх вилоятлар ичида энг қиммати экан. Батафсил
Показать все...
👍 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
🙄😍😜😏😜😀😓 Футзал бўйича жаҳон чемпионати Ўзбекистоннинг учта шаҳарида ўтказилади Бу ҳақида Президентга спорт таълимини ривожлантириш ва халқаро мусобақаларни ўтказиш режалари бўйича берилган ахборотда айтилди. FIFA қарори билан футзал бўйича бу йилги жаҳон чемпионати юртимизда ўтказилиши белгиланган эди. Шавкат Мирзиёвга берилган маълумотда айтилишича, 14 сентябрь – 6 октябрь кунлари бўладиган мазкур мусобақа Тошкент, Андижон ва Бухоро шаҳарларида ташкил этилади. Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, дунёнинг энг кучли 24 жамоаси қатнашадиган жаҳон чемпионатига иштирокчи мамлакатлардан 30 мингдан зиёд мухлислар келиши кутилмоқда экан.
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
🙄😏😀😍😀😏😏😜🤥 Сени севмаганга суйкалма! Севгингни ожизлик деб ўйлайди. Бу ҳам етмагандек фидокорлигингни мажбурлик, вафойингни ялиниш дея бошлайди. Борлигинг қадрига етмаса йўқлигинг тарбия қилсин! Воз кечилмайдиган ҳеч кимса йўқ, ўзини воз кечилмас деб ўйлайдиган аҳмоқлар бор холос! 🪄🪄🪄🪄 ✍️ Мавлоно Жалолиддин Румий
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
🙄🤣😀🤗🤥😓😜 😏😜🤬 Кимнидир яхши кўрасиз... Яхши кўриш ҳам ризқ... Нималаргадир бу кўнгил жуда яйраб, севинчларга тўлиб кетади! Хурсандчилик ҳам ризқ... Кимгадир жигардан кўра яқинсиз, кимдир сизга қараб талпинади. Дўстингиз ҳам ризқ... Санасангиз саноқларда адашасиз... Яна қанча ризқлар бор... Муҳими, бу турфа ризқларнинг хайрлиси сизга насиб қилсин! Хайрлисини сўранг... Яхши кўрганларингиз сизга меҳрли бўлсин! Ҳурсандчилигингиз сизни яхшилар ичида яшнатсин!
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Погода от бота MeteoBot
Показать все...
01:08
Видео недоступноПоказать в Telegram
❗️❗️❗️✅✅✅ #Диққат ⚡️Янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидаларига «Вақтинчалик йўл белгилар» киритилди ‼️Вақтинча (кўчма тиргакдаги) ва доимий белгилар маъно жиҳатидан бир-бирига зид келган ҳолларда ҳайдовчилар вақтинча ўрнатилган белгиларга амал қилишлари керак. 📗 Янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидалари 2022 йил 1 майдан бошлаб амалга киритилган Ҳайдовчи танишларга юбориб қўйинг
Показать все...
02:34
Видео недоступноПоказать в Telegram
🤚😏😀🤣😀🫠🫠😜😐🤚 "Беш ташаббус олимпиадаси" фестивали Жиззах оқшомига ўзгача файз киритди. Ҳар бир ташаббусга мос равишда ташкил этилган танлов, мусобақа, беллашув ва ўйинлар ёшларга ўз иқтидорини намойиш этиш имконини берди.
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
‼️‼️‼️✅✅✅ “Сув текин” бўлиши керак эмас – “Ўзсувтаъминот” АОКАда ўтказилган брифингда “Ўзсувтаъминот”АЖ ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш: амалга оширилаётган ишлар, ечимини кутаётган масалалар ва истиқболдаги режалар ҳақида маълумот берди. “Сўнгги 7 йилда аҳолининг ичимлик суви таъминотини яхшилашга 20 трлн сўмга яқин маблағ йўналтирилди. (олдинги 25 йилга нисбатан 8 баравар кўп). Ушбу маблағлар ҳисобидан 2 916 та сув иншооти ва 43 минг кмга яқин ичимлик суви тармоқлари тортилди”, – дейилади хабарда. Ушбу давр мобайнида 8 миллионга яқин аҳоли илк бор марказлашган ичимлик суви билан таъминланиб, 14,5 миллион нафар аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланди. 2024 йил январь ҳолатида аҳолининг марказлашган ичимлик суви билан таъминлангганлик даражаси 77,2 фоизни ташкил этади. Ичимлик суви тарифлари арзонлиги ундан хўжасизларча фойдаланиш, ичимлик сувига беписандлик билан муносабатда бўлиш омилларидан бири ҳисобланади. Соҳадаги мавжуд вазият аҳолини сув билан таъминлаш масалаларида бозор нархлари механизмларига ўтиш заруратини тақазо қилди. Бу эса соҳага инвестицияларни жалб этиш, мавжуд қувватларни модернизация қилиш ва янгиларини қуриш имконини беради.
Показать все...
Жиззахда "Долзарб 30 кунлик" тадбирлари бошланди Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Экология вазирлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги томонидан имзоланган Жиззах вилоятини экологик тоза ҳудудга айлантириш бўйича амалга ошириладиган қўшма дастурида экологик ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш мақсадида "ДОЛЗАРБ 30 кунлик" тадбирларини ўтказиш белгиланган. Дастурга мувофиқ, вилоят ҳудудларида экологик ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида вилоят ИИБ, Миллий Гвардия, вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси давлат инспекторларидан тузилган гуруҳлар жойларда экологик назорат рейд тадбирларини олиб бормоқда. Чиқиндиларни белгиланмаган жойга ташламанг. Жаримага тортиласиз, асабингиз бузилади, табиатга беҳурматлик қилган бўласиз. Бунинг ўрнига ички маданиятга риоя қилган ҳолда табиатни авайлайлик!
Показать все...