cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Ҳасан ибн Собит Жоме Масжиди

«Ҳасан ибн Собит» жоме масжидининг расмий Telegram канали. ———————————————— https://maps.app.goo.gl/1aqsacwivSiLNPyA9 Эҳсон учун https://payme.uz/fallback/merchant/?id=657fe2d27aff6eaacc087ca6 https://indoor.click.uz/pay?id=051477&t=0

Больше
Рекламные посты
513
Подписчики
-124 часа
-37 дней
+930 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Фото недоступноПоказать в Telegram
Таҳийятул масжид намози ўқиб бўлмайдиган ҳолатларда масжидга кирган киши "Субҳааналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар. Аллоҳумма солли васаллим ъала набиййинаа Муҳаммад"ни айтса, масжид ҳаққини адо қилган бўлади. Бундан бошқа барча вақтларда масжидга кирган киши таҳийятул масжид намозини ўқиса, катта савоб олади. Агар масжидга кирса, жамоат суннат ёки фарзни бошлаган бўлса, таҳийятул масжид намозини ўқимай суннат ёки фарз намозига киришади. Шу билан таҳийятул масжидни адо қилиш зиммасидан соқит бўлади ("Раддул муҳтор"). Таҳийятул масжид намози ҳақида ҳадиси шарифда бундай келади: Абу Қатода розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Сизлардан бирингиз масжидга кирса, ўтиришдан олдин икки ракат намоз ўқисин", деганлар (Муттафақун алайҳ). Валлоҳу аълам. Фатволар тўплами" китобидан. @mehrob_uz Дўстларингизга ҳам улашинг: Каналга уланиш👇    https://t.me/hasan_ibn_sobit_masjidi
Показать все...
1
ШУКР САЖДАСИДА ТАҲОРАТЛИ БЎЛИШ #таҳорат ❓1305-CАВОЛ: Шукр саждасини қилишда ҳам таҳоратли бўлиш керакми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Албатта, чунки сажда Аллоҳ таолога қилинади ва Аллоҳ таоло учун қилинадиган саждада намоздаги каби таҳоратли бўлиш, бадани ва кийими пок бўлиши, қиблага юзланиши каби шартлар талаб этилади. Мужтаҳид имомларимиздан имом Абу Юсуф ва имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳ ва бошқа уламолар бандага бирор неъмат ҳосил бўлганда ёки бало-офат даф бўлганда, бемори соғайиб, узоқдаги инсони бағрига қайтганда шукр саждаси қилиш суннатдир, деганлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ва Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳулар катта хушхабар эшитганларида шукр саждаси қилганлари ривоят қилинган. Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир хурсандчилик иш бўлса ёки хушхабар келса, Аллоҳга шукр қилиб сажда қилар эдилар” (Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти). “Мароқил фалоҳ” китобида бундай дейилган: وهيئتها أن يكبر مستقبل القبلة ويسجد فيحمد الله ويشكر ويسبح ثم يرفع رأسه مكبرا مثل سجدة التلاوة بشرائطها “Шукр саждасининг кўриниши қуйидагича: қиблага юзланиб такбир айтади ва сажда қилади. Саждада Аллоҳ таолога ҳамд, шукр ва тасбиҳ айтади. Кейин такбир айтиб бошини саждадан кўтаради. Бу сажда шартлар борасида тиловат саждаси билан бир хил”. Уламолар тиловат саждасининг шартлари намознинг шартлари билан бир хил дейишган. Шунга кўра шукр саждасида таҳоратли бўлиш шарт ҳисобланади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. @diniysavollar Дўстларингизга ҳам улашинг: Каналга уланиш👇    https://t.me/hasan_ibn_sobit_masjidi
Показать все...
👍 3
06:23
Видео недоступноПоказать в Telegram
Olim farzandlarning ota va onalariga maslahatlar Shayx Alijon qori Дўстларингизга ҳам улашинг: Каналга уланиш👇    https://t.me/hasan_ibn_sobit_masjidi
Показать все...
16.45 MB
🔥 1
01:31
Видео недоступноПоказать в Telegram
#muftiy_minbari 🌙 КИМ ИЛМ ЎРГАНСА МУАММОЛАРДАН ОМОНДА БЎЛАДИ 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Показать все...
ILM+.mp49.49 MB
1
🎤 Абдулазиз қоридан гўзал қироат: Марям сураси, 1-11 оятлар Яқинларингизга ҳам улашинг: Каналга уланиш👇 https://t.me/hasan_ibn_sobit_masjidi
Показать все...
Марям 1-11.mp37.33 MB
1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Агар қалбларимиз пок бўлса, Роббимизнинг каломидан тўймайди. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу @fitratuz Дўстларингизга ҳам улашинг: Каналга уланиш👇    https://t.me/hasan_ibn_sobit_masjidi
Показать все...
1
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Хатоларни ўчириб, даражаларни кўтарадиган нарсага далолат қилайми?» деганларида, саҳобалар: «Ҳа», дейишди. Шунда у зот: «Қийинчилик пайтида таҳоратни мукаммал қилиш ва масжидга қадамни (боришни) кўпайтириш ҳамда намоздан кейин намозни кутиш. Мана шу нарсалар Аллоҳга марғуб нарсалардир Мана шу нарсалар Аллоҳга марғуб нарсалардир», дедилар. Имом Муслим ривоятлари. Дўстларингизга ҳам улашинг: Каналга уланиш👇    https://t.me/hasan_ibn_sobit_masjidi
Показать все...
1
00:17
Видео недоступноПоказать в Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ! 🌸🌳 ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌳🌸 🤲 Аллоҳим, кўзларимизни уйқудан очканинг каби, қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот! ☘️ Дунё тонг нури ила ёритганинг каби, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар қилгин! 🌷Амин йа роббал аламин! Яқинларингизга ҳам улашинг: Каналга уланиш👇 https://t.me/hasan_ibn_sobit_masjidi
Показать все...
2.78 MB
МАСТ ҚИЛУВЧИ ҲАР ҚАНДАЙ ИЧИМЛИК ҲАРОМДИР Умар розияллоҳу анҳу айтади: “Аллоҳ таоло Моида сурасининг 90-оятида майни саккизта ўринда ҳаром қилди. Биринчиси, Аллоҳ таоло майни қимор ва бут-санамларга тенглаштирди. Бу иккаласи ҳам ҳаромдир. Иккинчиси, майни шайтоннинг амали, деди. Шубҳасиз, шайтоннинг амали ҳаром бўлгани учун май ҳам мўмин учун ҳаромдир. Учинчиси, “четланингиз”, дейилди. Четланиш буюрилган ҳар қандай амал ҳаромдир. Тўртинчиси, оятда “шояд нажот топсангиз”, дейилди. Нажот топиш фақат ҳаромдан четланиш билан бўлади. Бешинчиси, оятда: “Шайтон май билан қимор (ёрдами)да ўрталарингизга адоват ва нафрат солишни хоҳлайди”, дейилди. Май ичиш дўстлар ўртасида адоват ва нафратни келтириб чиқаради. Адоват ва нафрат ҳаром, ҳаромга сабаб бўлувчи ҳар нарса ҳаромдир. Олтинчиси, оятда: “сизларни Аллоҳнинг зикри ҳамда намоздан қайтаришни хоҳлайди”, дейилди. Аллоҳ зикридан ва намоздан тўсиш ҳаромдир. Еттинчиси, май ичиш зинога етаклайди. Зино қатъий ҳаромдир, ҳаромни тақозо қилувчи ҳар бир нарса ҳаромдир. Саккизинчиси, май ичиш ҳар бир ёмонликнинг калитидир. Маст кишига ҳамма ҳаром ишларни, гуноҳ амалларни қилиш осон бўлади. Ким май ичса, шариат бўйича унга саксон дарра урилиши керак. Агар бу дунёда урилмаса, охиратда, албатта, оташдан бўлган қамчи билан инсонлар кўз ўнгида урилади. "Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан. @mehrob_uz Дўстларингизга ҳам улашинг: Каналга уланиш👇    https://t.me/hasan_ibn_sobit_masjidi
Показать все...
🔥 1
Тадаббур 📖 Бахтсизлик тўрт нарсада жам бўлолмайди 1. Дуо. Кимки сурурида ҳам ҳузнида ҳам дуони лозим тутар экан,у бахтсиз бўлмайди: "У деди: «Роббим, менинг суякларим мўртлашди, бошга оқ туташди, Роббим, Сенга дуо қилиш-ла бахтсиз бўлмаганман". Марям сураси, 4 - оят 2. Биррул волидайн. Ота-онага яхшилик қиларкансан, сен асло бахтсиз бўлмайсан: "Мени волидамга меҳрибон қилди ва жабрчи, бадбахт қилмади". Марям сураси, 32 - оят 3. Қуръон. Аллоҳ таоло уни жаннатга далил, раҳмат ва нур қилди. Қуръон билан бирга бўларкан, киши асло бахтсиз бўлмайди: "Сенга Қуръонни бахтсиз бўлишинг учун нозил қилганимиз йўқ". Тоҳо сураси, 2 - оят 4. Ҳидоятга эргашиш. Кимки Унинг буюрганига эргашса ва қайтарганидан четланса, албатта дунё ва охиратда адашмайди ва у иккисида бадбахт бўлмайди: " Агар Мен томонимдан сизга ҳидоят келганида, ким ҳидоятимга эргашса, адашмас ва бадбахт бўлмас". Тоҳо сураси, 123 - оят Манба: arabicuz Дўстларингизга ҳам улашинг: Каналга уланиш👇    https://t.me/hasan_ibn_sobit_masjidi
Показать все...
👍 2
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.