cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

Энди, гап мндей жиян; "ишни бошлашга шошилма, бошласанг охирига етказ". Ва шуни ёдингда тутгинки, "югураётган йиқилади, эмаклаётган ҳеч қачон йиқилмайди". 📩 Bot: @blogeruzb_bot

Больше
Рекламные посты
8 262
Подписчики
-6124 часа
-3747 дней
-2 44230 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

00:39
Видео недоступноПоказать в Telegram
🇺🇿🇷🇺 Ўзбекистон стратегик ҳамкоримиз – Путин
"Ўзбекистон бизнинг стратегик ҳамкоримиз, ишончли иттифоқчимиз. Дўстона муносабатларимиз тенглик, ўзаро ҳурмат ва бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олиш тамойиллари асосида жадал ривожланмоқда", – деди Россия Федерацияси президенти.
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси президенти Владимир Путин музокараларни расмий делегациялар иштирокида кенгайтирилган таркибда давом эттирмоқда. @blogeruzofficial
Показать все...
⚡️Rossiya Federatsiyasi Prezidenti davlat tashrifi bilan Oʼzbekistonga keldi Prezident Shavkat Mirziyoyevning taklifiga binoan Rossiya Federatsiyasi Prezidenti Vladimir Putin davlat tashrifi bilan mamlakatimizga keldi. Oliy martabali mehmonni davlatimiz rahbari kutib oldi. @blogeruzofficial
Показать все...
Фармон билан: ➖ таълим гранти биринчи курсда олий таълим ташкилотларига ажратилган давлат буюртмаси квотасига мувофиқ кириш имтиҳонларида юқори балл тўплаган талабаларга ажратилади; ➖ таълим гранти иккинчи ва ундан кейинги курсларда юқори академик рейтинг кўрсаткичларига эришган ва ижтимоий фаол талабалар орасида олий таълим ташкилотлари томонидан табақалаштирилган тартибда қайта тақсимланади; ➖ таълим гранти табақалаштирилган тартибда молиялаштирилади ва стипендия фақат тўлиқ таълим грантини ютган талабаларга тўланади; ➖ ижтимоий-рағбатлантирувчи грант соҳиби бўлган талабаларга давлат гранти уларнинг ўқиш даври учун тўлиқ ҳажмда тақдим этилади; ➖ таълим гранти асосида таҳсил олган талабаларнинг ўқишни тамомлаганларидан сўнг камида 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади. @blogeruzofficial
Показать все...
❗️ Таълим гранти бир ўқув йили учун ажратилади Президент фармони билан 2024/2025 ўқув йили қабулидан бошлаб: ➖ давлат буюртмаси параметрларини давлат ОТМлари кесимида тақсимлаш амалиёти бекор қилиниб, бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кундузги таълим шаклида тасдиқлаш тартиби жорий этилади, бундан олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари мустасно; ➖ давлат буюртмаси бўйича квоталар тақсимотида муҳандислик, тиббиёт, аниқ ва табиий фанлар билим соҳаларига устуворлик берилади; ➖ давлат ОТМлари учун ўрнатилган тартиб ва шартлар бўйича талабалар қабулини амалга оширувчи олий таълим ташкилотларига давлат буюртмасининг тақсимотида иштирок этишга рухсат этилади; ➖ давлат гранти квоталарининг олий таълим ташкилотлари кесимида тақсимоти тегишли бакалавриат таълим йўналиши бўйича рўйхатдан ўтган абитуриентларнинг танлови ва тўплаган балларига кўра амалга оширилади; ➖ олий таълим ташкилотлари талабаларига давлат грантини ижтимоий-рағбатлантирувчи грант ва таълим гранти шаклида ажратилади; ➖ бакалавриат ва магистратурага қабул қилинган талабаларга таълим гранти бир ўқув йили учун ажратилади. @blogeruzofficial
Показать все...
02:39
Видео недоступноПоказать в Telegram
ДХХ: коррупцион ҳолатларга чек қўйилди Хусусан, Ховос тумани ҳокими ўринбосари, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент вилоят филиалининг бўлим бошлиғи ва муҳандиси, Қарши тумани ИИБ жиноят қидирув бўлинмаси катта тезкор ходими, Сергели тумани профилактика инспектори пора билан қўлга тушди. @blogeruzofficial
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Замонавий ускуна — сифатли бойитма 3-Мис бойитиш фабрикаси қурилиш жараёнидан нафақат ўзбекистонликлар, балким ОКМКнинг ҳамкори бўлган кўплаб давлатлар хабардор. Чунки комбинат конлари негизида рангли ва қимматбаҳо металлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида ташкил этилаётган фабрикада чет давлатда ишлаб чиқарилган замонавий технологик ускуналар ўрнатилмоқда. Хусусан, ишлаб чиқариш қуввати соатига 3085 тоннадан иборат 6 дона ҲПГР юқори босимли валокли майдалагичлар, соатига 88 тонна ярим тайёр бойитмани майин янчиш қувватига эга бўлган Metso Outotec компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 6 дона (ҲИГ Милл) бисерли вертикал тегирмонларини ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда. Фабрикада ўрнатилаётган янги технологиялар асосида юқори сифатли бойитмалар ажратиб олишга эришилади. @blogeruzofficial
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Мақсади менимча жарима. @blogeruzofficial
Показать все...
00:17
Видео недоступноПоказать в Telegram
Тошкентда Matiz белгиланмаган жойдан ўтмоқчи бўлган фуқарони уриб кетгани айтилмоқда, пиёда ҳалок бўлган. @blogeruzofficial
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Экспортдаги нисбий рақамлар 2023-йилнинг январ-апрель ҳолати бўйича 243 120 000 долларлик маҳсулот экспортини амалга оширган Олмалиқ КМК 2024-йилнинг 4 ойида 177,7 млн долларлик маҳсулот экспорт қилди. Маҳсулотларини 20 дан ортиқ давлатларга экспорт қилаётган корхона асосан мис (15 653 тонна), рух(9 372 тонна), молибден(242 тонна), рений, кадмий, мис купороси, қўрғошин концентрати маҳсулотлари хорижлик истеъмочиларга етказиб бермоқда. @blogeruzofficial
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Россияда аёлларнинг ниқобда юриши тақиқланиши мумкин Бу ҳақида Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари кенгаши раиси Валерий Фадеев маълум қилган. Унинг маълум қилишича, бундай тақиқлар Марказий Осиё мамлакатларида қўлланилиб келинмоқда. Маълум бўлишича, жамоатчилик муносабати туфайли ГосДумада депутатлар ушбу масалани ёпиқ эшиклар ортида кўриб чиқишмоқчи. @blogeruzofficial
Показать все...