cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

"Toli Buva" jome masjidi🌼

Toshkent viloyati Bo'stonliq tumani "Toli Buva" jome masjidi Imom-xatibi Burixonzoda Ma'rufxon va imom - noibi Ilesov Eldor domlalarning tavsiyaviy, ilmiy - ma'rifiy kanali. Savollar uchun @Abu_AbdurRohman93 @Ilesov_Eldar Admin @XumsonMasjidi

Больше
Рекламные посты
381
Подписчики
Нет данных24 часа
-67 дней
-1530 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Фото недоступноПоказать в Telegram
#Ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким рўза тутиб, ёлғон сўз ва амални ташламаса, унинг овқат ва ичимликдан тийилиб юришининг Аллоҳга кераги йўқдир», дедилар. Имом Бухорий ривоятлари. Telegram Instagram YouTube
Показать все...
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР CАВОЛ: Рўзадор одам чарчаб, соғлигида жиддий ўзгариш бўлиб, рўзасини очиб юборса каффоратини тутадими? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Рўза тутган киши агар рўзасини давом эттирса, соғлигига жиддий зарар бўладиган бўлса ёки касаллиги оғирлашса рўзасини очади ва тузалганидан кейин бир кун қазосини тутиб беради. Тузалишидан умид бўлмаса, рўзанинг фидясини беради. Бундай пайтда каффорат вожиб бўлмайди. Бемор киши рўза тутиш масаласида дину диёнатдан хабари бор, моҳир шифокор ёки табиб билан маслаҳат қилиб, унинг кўрсатмасига амал қилишлари керак. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати. Telegram Instagram YouTube
Показать все...
Рўзадор одам нечта хурсандчилик билан суюниши айтилган? 📔 «Ҳадис ва Ҳаёт» 9-жузAnonymous voting
  • 2 та: ифтор қилганда ва Роббисига йўлиққанда
  • 2 та: ифтор ва саҳарлик қилганда
  • 1 та: Роббисига йўлиққанда
  • Энди билиб оламан
0 votes
Душман хавфи шиддатлашса, имом бир тоифани душман томонга қўйиб, бошқа тоифа билан икки ракъатли намозда бир ракъат, бошқасида икки ракъат намоз ўқийди. Кейин буниси бориб, униси келади ва имом улар билан намознинг қолган қисмини ўқийди ҳамда бир ўзи салом беради. У билан намозда бўлган тоифа душман томон боради. Бошқа тоифа келиб, намозни қироатсиз тугатади. Кейин нариги тоифа келиб, намозни қироат билан тугатади. Агар хавф яна ҳам зиёда бўлиб кетса, уловга минган ҳолда, имо билан, қай тарафга қодир бўлсалар, ўша ёққа юзланиб, якка-якка намоз ўқийдилар. Уни қитол, юриш ва уловга миниш бузади. «Хавф намози» деганда мусулмонларнинг душман ҳужумидан хавфда турганларидаги, душман билан уруш ҳолати бўлиб, аскар тортилиб тургандаги намоз тушунилади. Уруш ҳолати фавқулодда ҳолат бўлгани учун, у ҳолатдаги намоз ҳам одатдаги намоздан бошқача бўлади. Хавф намози шариатга киритилишига оят ва ҳадислар далил бўлган. Аллоҳ таоло Нисо сурасида: «Улар ичида бўлсанг-у, уларга намозни қоим қилмоқчи бўлсанг, улардан бир тоифаси сен билан турсин ва силоҳларини ўзларида тутсинлар. Сажда қилганларидан кейин ортингизга ўтсинлар. Намоз ўқимаган бошқа тоифа келиб, сен билан намоз ўқисин», деган (102-оят). Намоз ўта муҳим ибодат бўлгани учун, душман хавф солиб турса ҳам уни ўқишга амр қилинган. Уруш пайтида, ҳаёт, ватан хавф-хатар остида турганда ҳам намоз ўқишга амр бўлиши шуни кўрсатади. Жамоат намозининг аҳамияти улуғ бўлгани учун душман хавф солиб турганда ҳам уни ўқишга амр қилинган. Уруш ҳолатида, душман билан тўқнашиш эҳтимоли кучли бўлган вақтда ҳам жамоат намози ўқишга амр қилиниши шуни кўрсатади. Энди «Мухтасари Виқоя»нинг матнини шарҳлашга ўтайлик. Душман хавфи шиддатлашса, имом бир тоифани душман томонга қўйиб, бошқа тоифа билан икки ракъатли намозда бир ракъат, бошқасида икки ракъат намоз ўқийди. Кейин буниси бориб, униси келади ва имом улар билан намознинг қолган қисмини ўқийди ҳамда бир ўзи салом беради. У билан намозда бўлган тоифа душман томон боради. Бошқа тоифа келиб, намозни қироатсиз тугатади. Кейин нариги тоифа келиб, намозни қироат билан тугатади. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (ўзлари иштирок этган уруш) кунларидан бирида хавф намозини ўқидилар. Шунда бир тоифа у зот билан турди. Бошқа тоифа эса душман томонда турди. У зот ўзлари билан турганлар ила бир ракъат ўқидилар. Сўнгра улар кетдилар ва бошқалар келдилар. Бас, улар билан ҳам бир ракъат ўқидилар. Сўнгра икки тоифа ҳам бир ракъат-бир ракъатдан ўқиб олдилар». Ибн Умар айтдики: «Агар хавф бундан ҳам кўпроқ бўлса, (улов) минган ҳолингда ёки тик туриб, имо билан намоз ўқи». Бешовлари ривоят қилишган. Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хавфда пешин намозини ўқидилар. Бас, у зот у(саҳоба)ларнинг баъзиларини ўз орқаларига саф қилдилар, баъзиларини эса душман томонга саф қилиб қўйдилар. Сўнгра ўз орқаларидагилар билан икки ракъат намоз ўқидилар ва салом бердилар. У зот билан намоз ўқиганлар туриб бориб, ўз биродарларининг жойларини эгалладилар. Сўнгра наригилар келиб, у зотнинг орқаларида намоз ўқидилар. Шунда улар билан икки ракъат ўқиб, салом бердилар. Шундай қилиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учун тўрт ракъат, у зотнинг саҳобалари учун икки ракъат-икки ракъатдан бўлди». Абу Довуд ва Муслим ривоят қилишган. Агар хавф яна ҳам зиёда бўлиб кетса, уловга минган ҳолда, имо билан, қай тарафга қодир бўлсалар, ўша ёққа юзланиб, якка-якка намоз ўқийдилар. Уни қитол, юриш ва уловга миниш бузади. «Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7013-рақамли хулосаси асосида чоп этилган. Telegram Instagram YouTube
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Ҳадис Ҳаким ибн Ҳизом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Баланд қўл паст қўлдан яхшидир (яъни садақа қилувчи қўл тиланчи қўлдан яхшидир). Садақани қўл остингдагилардан бошла. Садақанинг энг яхшиси — кишининг ўзидан кейин бойлик қилиб қолдирган нарсасидир. Ким камсуқум бўлса, Аллоҳ уни камсуқум қилиб қўяди. Ким ўзини беҳожат қилса, Аллоҳ уни беҳожат қилиб қўяди», дедилар. Имом Бухорий ривоятлари. Имом Муслим ривоятлари бундан қисқароқ бўлиб келган. Telegram Instagram YouTube
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
#NAMOZ_VAQTLARI 🗓2024-yil 26-may 🕌"Toli Buva"jome masjidi 🏙  BOMDOD-  04:00 🏞  PISHIN -  13:00 🌇  ASR -  17:35 🌆  SHOM -  19:55 🌃  XUFTON -  21:30 " إِنَّ ٱلصَّلَوٰةَ كَانَتۡ عَلَى ٱلۡمُؤۡمِنِینَ كِتَـٰبࣰا مَّوۡقُوتࣰا " 📌 Albatta namoz mo'minlarning zimmasiga o'z  vaqtida farz qilingandirh.( Niso surasi 103-oyat) ✅Telegram Instagram YouTube      OBUNA BULING VA ULASHING
Показать все...
Илм, ҳилм, тақво ва офият су‌раш дуоси اللُهَّمأ ْغ ِننباْلِعْلم َوَزِّيِّنباْلْلم َوأ ْكرْمنبالَّتْقوى َِِِِِِِِّْ َوجلِنِبالَعاِفَيِة Аллоҳумма ағнинии‌ бил ъилми ва заи‌и‌ин- нии‌ бил ҳилми ва акримнии‌ биттақво ва жам- милнии‌ бил ъофия. Маъноси: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алаи‌ҳи ва саллам) мубо- рак дуоларидан бирида бундаи‌ дедилар: «Е‌ Аллоҳ, мени илм билан бадавлат қил, ҳилм билан зии‌нат- лантиргин. Тақво билан азиз қил. Офият билан мени гу‌зал қил». Шарҳ: Бу муборак дуода Аллоҳ таолодан дуне‌ ва охират­ нинг энг буюк саодати бу‌лган ту‌рт нарса су‌ралмоқ­ да. Биринчи – илм, иккинчи – ҳилм, учинчи – тақво, ту‌ртинчи – офият. Инсониятнинг шон­шарафи илм билан, зии‌нати ҳилм билан, Аллоҳ наздидаги қадри тақво билан, дуне‌даги муваффақияти эса офият билан қии‌мат топади. Илм инсоният учун жуда катта нурдир. Ундан аи‌- рилиб бу‌лмаи‌ди, илмдан маҳрум бу‌лган жаҳолатда қолади. Ҳар бир муваффақият илмга боғлиқ ва илм- нинг ку‌паи‌иши билан саодатга эришилади. Шунинг учун Расулуллоҳ (соллаллоҳу алаи‌ҳи ва саллам) бу му- борак дуоларида: «Аллоҳумма ағнинии‌ бил ъилми», яъни: «Е‌ Раббим! Мени илм билан бои‌ қил», деганлар. Бошқа бир ҳадисда ҳам умматларига бешикдан қабргача илм талаб қилишни буюрганлар. Бу ҳадиси шарифни у‌қиган бир инглиз олими у‌з китобида: «Ҳеч бир киши ҳазрат Муҳаммад (соллаллоҳу алаи‌ҳи ва саллам) каби у‌з қавмини илмга бу даражада ташвиқ қилмаган, бунчалик қисқа ва катта маъноли су‌з аи‌тмаган», деган экан. Дуода су‌ралган ҳилм эса энг юксак инсонии‌ фази- лат саналади. “Ҳилм” луғатда юмшоқлик, деган маъ- нони ифодалаи‌ди. Дуода зикр қилинган “тақво” эса е‌монликдан қо­ чиш маъносини ифодалаи‌ди. Инсон е‌монликдан узоқлашган сари инсон эканини тушуниб боради. Ҳақиқии‌ инсонга хос либосни тақволи инсонларгина кияди. Бу муборак дуодаги офият ҳам ҳае‌тдаги энг муҳим дастурлардандир. Ҳае‌тда бундан буюк неъмат и‌у‌қ. Шу сабабдан Расулуллоҳ (соллаллоҳу алаи‌ҳи ва сал- лам) ҳадис су‌нгида «Ва жаммилнии‌ бил офияҳ», дея Аллоҳдан офият су‌раганлар. Бу ту‌рт дастур моддии‌ ва маънавии‌ ҳае‌тимиздаги энг катта тилакдир. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алаи‌ҳи ва саллам) инсон камолоти учун бизга шу тилаклар- ни у‌ргатмоқдалар. Саодат мана шу ту‌рт дастурга боғлиқ. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алаи‌ҳи ва саллам)­ нинг бу дастурларини тушуниб, ихлос билан амал қилганлар нақадар бахтли инсонлардир! Telegram Instagram YouTube
Показать все...
Рамазон кечалари жамоат бўлиб таровиҳ намози ўқиш қайси халифа даврида жорий қилинган? 📔 «Ҳадис ва Ҳаёт» 9-жузAnonymous voting
  • Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу
  • Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу
  • Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу
  • Энди билиб оламан
0 votes
Фото недоступноПоказать в Telegram
11111. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жаннат аҳли ейдиган биринчи егулик кит (наҳанг) жигарининг ортиғидир”, дедилар. Имом Аҳмад ва Бухорий ривояти. Изоҳ: Анас розияллоҳу анҳу шундай сўзлаб берди: “Абдуллоҳ ибн Саломга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Мадинага келганлари хабари етиб келди. У зотдан бир нарсаларни сўраш учун ҳузурларига келди. “Мен сиздан фақат набий биладиган уч нарса ҳақида сўрайман: ...Жаннат аҳли ейдиган биринчи егулик нима?” ... У зот: “... Жаннат аҳли ейдиган биринчи егулик эса наҳанг жигарининг ортиғидир...” дедилар.  Имом Бухорий ривояти. Жаннат аҳлининг биринчи егулиги наҳанг жигарининг ортиғи эканининг ҳикматига далолат қилувчи бирор хабар ворид бўлмаган. Баъзилар бунга жавоб беришга ҳаракат қилиб, “бу, дунё ҳаёти тугаб, охират ҳаётига ўтилганига ишорадир” дейишган. Валлоҳу аълам! Telegram Instagram YouTube
Показать все...