cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Kutganimsan🧡❤️

قصة الحب الحقيقي لا ينتهي أبدا Хакикий мухаббат қиссаси хеч қачон тугамайди🥰🤍. Lolopopooovvv

Больше
Рекламные посты
355
Подписчики
Нет данных24 часа
-47 дней
-2430 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Assalom aleykum! Bozorga borganda bir aylanib kelaman deb qaytib kelmagan yolgʻonchilar qalesilar😁
Показать все...
Vayyy 🤗🤗🤗Shokaladlarni yaxshi ko‘raman sizlarchi 🍫🍫
Показать все...
👻 1
---Yomg‘irni yoqtiradiganlar bormi☔️ 🌧
Показать все...
👻 1
ЎЗИНГИЗНИ ЭҲТИЁТ ҚИЛИНГ Аллоҳимга шукурни айтиб, Таъзим қилиб, ташаккур айтиб, Яхши бўлиб, ёмондан қайтиб, Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Кўзга боқиб, яширманг сиз нам, Жон жониздан ўтса ҳам алам, Ишониб, сиз бўлинглар бирдам, Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Жигарим денг, қадрдоним денг, Бир-бирингиз ғамингизни енг, Қирқ майизни бирга бўлиб енг, Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Меҳр беринг, қилманг интизор, Дил оғрити, б бермангиз озор, Бир кун борар жойингиз мазор, Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Уйингизни қилинг саришта, Йўқлаб доим бўлинг фаришта, Узманг сира оқибат ришта, Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Биров қўлин охиста ушлаб, Бир чеккага ёрингиз ташлаб, Юрманг сира кўнгилни ғушлаб, Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Охиратни ўйланг ҳар нафас, Сизни кўрган қилсинда ҳавас, Зино қилманг, ёмондур қафас, Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Ғийбат қилманг, ўзингиз тийинг, Иғво қилса, бир кулиб қўйинг, Бу дуёлар ўткинчи билинг, Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Фарзандингиз бўлсада нодон, Бўлманг сира асло пушаймон, Кеч бўлмасдан яхшиланг ҳар он, Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Сиз муқаддас, азиз сиз инсон, Пойингизда жаннат ҳар томон, Ўйлаб кўриб, фикирланг обдон, Ўзингизни эҳтиёт қилинг ✍️ Солиҳабегим ( Дилафруз Шаҳирхоний) ┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• T.me/+Eyf9Vbm8ruAxMDIy T.me/+Eyf9Vbm8ruAxMDly
Показать все...
ЭНГ ЛАЗЗАТЛИ ОШ Йигит секин дарвозадан киргандан чап қўлдаги меҳмонхонага кирди. Ҳаммайоқ сукунат… Ҳаттоки ўзининг нафас товушини ҳам эшитмасди. Нафас оляптими ёки йўқ, буни аниқ билмасди… Қадрли инсони ҳар доимги сутдек оппоқ ибодат либосида. Лекин усти оқ сурп билан ёпилган, сокин тин олмоқда. Кўзлари юмуқ ва негадир доим қондек қизариб турадиган лаблари бу сафар сал кўкишроқ тусда. Аста яқинлашди ва юзидан ўпди. Лаблари худди қишда томдаги сумалаккка теккандек эди гўё. Шу пайт ҳўнграб йиғлаб юборди… Кўчага чиқди, ҳамма таниш қиёфалари ўзгаргандек туюулди. Секин орқа ҳовлига ўтди. Ўша ўзи биргаликда сувоқлаган деворининг лойи ҳали ҳам қотмагандек эди. Аста тамакини тутатди. Ҳар доим ҳозирги турган анжири ёнида беркиниб чекарди. Лекин бу сафар негадур беркингиси келмади. Бахтни қаранг йигит орқасидан ҳеч биров пойлаб келмади. Секин молхона томон юриб эшикни очди. Негадур ҳар пешин пайтида доим “моооо”райдиган моллар ҳам, қўйлар ҳам, ҳаттоки паррандалар ҳам тинч. Йигит аста секинлик билан ҳовли супасига қайтди. Унга бувиси асраб қўйган росаям чиройли чопонни кийдиришди. Ўша қадрлиги ҳаждан келтирган белбоғ билан белини боғлашди ва катта холаси битта марғилон дўппини бошига қўндириб кетди. Ошхона деразасидаги ўзининг аксини кўриб улғайганини сезди. Оёқлари толгани учун ошхона ёнидаги газ баллон ортига ўтирди. Кейин негадур кўнгли тўлиб кетдими, кўзларидан турнақатор ёш оқди. Йўқ, йиғлашни хохламади, ҳатто овози ҳам овози чиқмасди … Нима бўлаётганини ўзи ҳам тушунмади. Вақт тез ўтди, кеч бўлди. Бир совуқ хонага кирди ва ўша ерда ухлади. Саҳар хўроз уйғонмасдан уйғонди. Уст боши ўзгармаган, ҳаттоки, ухлаганида ўша марғилони дўпписи ҳам бошидан тушмабди. Кўчага чиқса негадир ҳамма уйғоқ. Ўртанча тоғасини хотини офтобада сув қуйди. Ювиб олгач катта тоғаси кўчага дарвоза олдига етаклади ва қудуқ ёнига етгач “Шу ерда тур” деди. Ундан олдин кичик тоғаси кейин эса ўртанча тоғаси турарди. Бир пайт бобосининг опаси келиб қўлига дастрўмол тутқазиб “Томоғинг оғриса ҳам бақир деди…” Ҳайрон қолди. Саҳарлаб бақириб қўшниларни уйғотишди шекилли. Шу зайл тонг ёришиб, одамлар анчагина кўпайди. Катта холаси йигитни секин тортди ва қўлига дастурхон тутқазиб кўчадаги столни кўрсатди. Ортидан дастурхонни ёяр ёймас жияни патностда чой, нон ва ликопчада нўхот олиб келди. Уларни стол устига қўйди. Нега қадрли инсони меҳмонларни қаршиламаётган экан, йигит ҳайрон. Чиқиб доим меҳмон келса “Фотиҳа” билан бошлаб “Субҳанна роббика роббил” билан дуо қиладиган бобоси нега меҳмонларни кутиб олмаяпти... (Орадан бир неча кун ўтди...) Қайердандур учта дамас келди. Унда мис қозонда ош олиб келишибди. Ҳар бир қозонни олти киши зўрға кўтаришарди. Ош тарқатилди, меҳмонлар ейишди-ю кетишди. Кичик тоғасининг овозини эшитди У йигитни имлаб ёнига чақирди ва ўша софи ошнинг қозонидан бир косада ёғидан олиб ичирди. Йигит оч қолганини ҳис қилди. Ошпазга айтиб устини гўштга тўлдириб олиб берди. “Ўтириб евол” деди тоғаси. Йигит шоша-пиша столларни бирига ўтирди ва ош ейишга тушди. Умрида ошни охиригача емаган бу йигитдан бу сафар гуруч донаси ҳам ортмади. Ахир ҳисобласа 3 кундан бери туз тотмаган экан. Бунақанги ош умрида татиб кўрмаганми, негадир тами ҳеч оғзидан кетмади. Еб бўлгач кўзлари ёшдан тўлди. У қадрлиги уйғонмаслигини тушунган эди. Ҳозиргина умри давомида еган энг маззали оши бу- қадрли инсони- бобосининг дунёни тарк этганига уч кун бўлганда еган оши эди… Муроджон Маҳмудов. ┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• T.me/+Eyf9Vbm8ruAxMDIy T.me/+Eyf9Vbm8ruAxMDIy
Показать все...
02:39
Видео недоступноПоказать в Telegram
Ohirigacha eshiting🥺
Показать все...
00:27
Видео недоступноПоказать в Telegram
🔥Самимият... Баъзан кафтларимга сиғади дунё, Баъзан дунё аро битта зарраман... Бироз тортинаман айтишга илло, Мен уни жуда ҳам яхши кўраман... Кўнгли дунёйимнинг сўнмас қуёши, Сабридан ҳижолат тоғларнинг тоши, Кўзида кўринмас, қалбида ёши, Мен уни жуда ҳам яхши кўраман... Қадри осмонгинам, қадди камоним, Ғамларим дастидан юзи сомоним, Мехри ўраб турар тўртта томоним, Мен уни жуда ҳам яхши кўраман... Дардини кўрсатмас, ичига ютиб, Қанийди олсайдим ғамларин тутиб, Бедордир баъзида боришим кутиб, Мен уни жуда ҳам яхши кўраман... Тафти иситади бутун оламни, Мехрла артади кўзда жоламни, Чин дилдан тинглайди дилда ноламни, Мен уни жуда ҳам яхши кўраман... Таърифин ёзолмай қийналар қалам, Қалам ёзолмаса, қоғозга алам, Ифори жаннатим, мунисим Онам, Мен сизни жуда ҳам яхши кўраман... Муаллиф: Зоҳид Зиё... ┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• T.me/+Eyf9Vbm8ruAxMDIy T.me/+Eyf9Vbm8ruAxMDIy
Показать все...
00:12
Видео недоступноПоказать в Telegram
🎊QADIRLI .QADIRDONIM bugungi 🎊21-May Tavvalud ayyomingiz muborak bo‘lsin.🎂🎁🎊
Показать все...
00:12
Видео недоступноПоказать в Telegram
👍 1