cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

AvtovlogUZ

Kanal yangi ochildi biz bilan birga qoling yangiliklar hali oldinda.

Больше
Страна не указанаЯзык не указанКатегория не указана
Рекламные посты
197
Подписчики
Нет данных24 часа
Нет данных7 дней
Нет данных30 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Фото недоступноПоказать в Telegram
❗️БИЛИБ ҚЎЙГАН ЯХШИ Тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялт-ялт этувчи маёқчасини ёқиб тўхтаб турган транспорт воситасига яқинлашаётган ҳайдовчилар зарур бўлган ҳолларда ҳаракатланиш тезлигини дарҳол тўхташ имкониятини берадиган даражада камайтиришлари шарт. 👉 @avtovloguz 👈
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Транспорт воситасини эгасининг яқин қариндошларидан кимларга ушбу транспорт воситасидан мустақил фойдаланишга рухсат этилади? Расмда, рухсат берилган барча тоифа қариндошлар кўрсатилган @avtovloguz
Показать все...
Maksimal tarqatamiz🔥
Показать все...
Эндиликда йўқотилган ҳайдовчилик гувоҳномасини қайта тиклаш учун имтиҳон топшириш тизими бекор қилинди. ___ Система сдачи экзамена на восстановление утраченных водительских прав отныне отменена. Манба @avtovloguz
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Бензин ўрнига 50 та «зажигалка» ёрдамида ҳаракатланаётган «Жигули» YouTube’даги «Гараж-54» канали блогерлари навбатдаги ноодатий тажрибаси тасвирланган видеороликни эълон қилди. Ишқибозлар «Жигули» автомобили 50 та ёндиргичнинг («зажигалка») гази ёрдамида белгиланган манзилга етиб бора олиш-олмаслигини текширишга қарор қилди. Синов учун муҳандислар автомобилнинг техник узелини модернизация қилган. 👉 @avtovloguz 👈
Показать все...
СУДДАН ҲАЙДОВЧИЛИК ҲУҚУҚИДАН МАҲРУМ ЭТМАСЛИГИНИ СЎРАСАМ БЎЛАДИМИ? Мани правам 5 кун олдин 01 билан “ришон” бўлди. Манга мошина бошқариш зарур. Оилавий шароитим шунга боғлиқ, суддан шу сабаблар билан авф сурасам бўладими? 📍ЖАВОБ: Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 131-моддасига кўра ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини алкоголли ичимликдан, гиёванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқариши — транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Энди қаранг. Ушбу кодекснинг 31-моддасида маъмурий жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатлар келтирилган бўлиб, улар жумласига қуйидагилар киради: 1) айбдорнинг ўз қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлиши; 2) айбдорнинг ҳуқуқбузарликнинг зарарли оқибатлари олдини олиши, етказилган зиённи ихтиёрий равишда тўлаши ёки келтирилган зарарни бартараф қилиши; 3) ҳуқуқбузарликнинг кучли руҳий ҳаяжон таъсири остида ёки оғир шахсий, оилавий ёхуд бошқа шароитлар юзага келганлиги оқибатида содир этилиши; 4) ҳуқуқбузарликнинг таҳдид ёки мажбурлов таъсирида ёхуд хизмат юзасидан, моддий ёки бошқа жиҳатдан қарамлиги таъсири остида содир этилиши; 5) ҳуқуқбузарликнинг вояга етмаган шахс томонидан содир этилиши; 6) ҳуқуқбузарликнинг ҳомиладор аёл ёки ўн тўрт ёшгача бўлган боласини якка ўзи тарбиялаётган шахс томонидан содир этилиши. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқувчи орган (мансабдор шахс) бошқа ҳолатларни ҳам жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолат деб топиши мумкин. ❗️Яна бир муҳим қоида шундаки, мазкур кодекснинг 33-моддасига биноан суд маъмурий жазо чорасини қўллаётганда жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатларни ва ҳуқуқбузарнинг моддий аҳволини инобатга олган ҳолда сабаблар ва асосларни албатта кўрсатиб, ушбу Кодекснинг Махсус қисмидаги моддаларнинг санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ жазо ёки ушбу моддада назарда тутилмаган бошқа янада енгил жазо чорасини қўллаши мумкин. ☝️Агар суд сизнинг моддий аҳволингизни ҳамда жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатларни инобатга олса, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш жазосини қўлламаслиги ҳам мумкин. 👉 @avtovloguz 👈
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Тезкор ❗️Бугун 15-июлдан газ заправкаларида Газ нархи 3100 сўм бўлгани айтилмоқда Эски нархи 2500-2800 эди ) @avtovloguz
Показать все...
Repost from AvtovlogUZ
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Шунчаки_дахшат АИ80 маркали бензин нархи ўсиши космик тезлигига чиқди баъзи жойларда литри 8400 сўм, бу туришда долларга етиб олмаса бўлди, асл нархи эса 3000 сўм🤦‍♂ 👇https://t.me/+EOun6dMpJMMxMzAy
Показать все...
Ҳайдовчиларимиз учун ҳукуматимиз томонидан қонунчилигимизга янги ўзгартиришлар киритилиши давом этмоқда Давлатимиз раҳбари аввал айтганидек, жойлардан тушган асосланган таклифлар ва ечимлар бўйича доимий тарзда халқимизнинг фойдасига хизмат қиладиган қарорлар қабул қилиб борилади. Бугун Президентимизнинг тегишли қарори билан автотранспорт воситаларини бошқаришда ва йўналишсиз такси фаолиятини амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратилди: 1. 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб автомобилларни бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон шаклда расмийлаштириш имконияти яратилади. Бунда: - автомобилни бошқариш ҳуқуқини берувчи электрон шаклдаги ишончнома расмийлаштирилганда, уни нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди; - электрон ишончнома расмийлаштирилганда давлат божи унинг амал қилиш муддатидан келиб чиққан ҳолда - 1 ойгача бўлган муддатга 90 минг сўм, 6 ойгача бўлган муддатга 450 минг сўм, 3 йилгача бўлган муддатга 900 минг сўм миқдорида ундирилади; - электрон ишончнома давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан фақатгина планшет орқали текширилади. 2. Юридик шахслар ҳайдовчиларининг икки йилда бир марта мажбурий малакасини ошириш талаби бекор қилинади. 3. Фуқаро томонидан ўзининг автомобилини йўловчи ташиш лицензиясига эга бўлган юридик шахсларга ижарага берилганда нотариал идоралар томонидан тасдиқлаш талаби бекор қилинмоқда. Ижара шартномаси солиқ органларида электрон ҳисобга қўйилади. 4. 2022 йил 1 сентябрдан 2024 йил охирига қадар йўловчиларни енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолияти ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилмоқда. Бунда: – лицензия варақасини беришда автомобилнинг 10 йиллик эксплуатация даврига қўйилган талаб бекор қилинади; – мажбурий тиббий ва техник кўрик муддати 1 йилда 1 марта қилиб белгиланади; – ўзини ўзи банд қилган ташувчилардан, шу жумладан юридик шахслардан лицензия варақаси берилганлиги учун давлат божи миқдори 300 минг сўм этиб белгиланади. @avtovloguz
Показать все...
Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov

Давлатимиз раҳбари аввал айтганидек, жойлардан тушган асосланган таклифлар ва ечимлар бўйича доимий тарзда халқимизнинг фойдасига хизмат қиладиган қарорлар қабул қилиб борилади. Бугун Президентимизнинг тегишли қарори билан автотранспорт воситаларини бошқаришда ва йўналишсиз такси фаолиятини амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратилди: 1. 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб автомобилларни бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон шаклда расмийлаштириш имконияти яратилади. Бунда: - автомобилни бошқариш ҳуқуқини берувчи электрон шаклдаги ишончнома расмийлаштирилганда, уни нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди; - электрон ишончнома расмийлаштирилганда давлат божи унинг амал қилиш муддатидан келиб чиққан ҳолда - 1 ойгача бўлган муддатга 90 минг сўм, 6 ойгача бўлган муддатга 450 минг сўм, 3 йилгача бўлган муддатга 900 минг сўм миқдорида ундирилади; - электрон ишончнома давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан фақатгина планшет орқали текширилади. 2. Юридик шахслар ҳайдовчиларининг икки йилда бир марта мажбурий малакасини ошириш талаби бекор қилинади. 3. Фуқаро томонидан ўзининг автомобилини йўловчи ташиш лицензиясига эга бўлган юридик шахсларга ижарага берилганда нотариал идоралар томонидан тасдиқлаш талаби бекор қилинмоқда. Ижара шартномаси солиқ органларида электрон ҳисобга қўйилади. 4. 2022 йил 1 сентябрдан 2024 йил охирига қадар йўловчиларни енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолияти ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилмоқда. Бунда: – лицензия варақасини беришда автомобилнинг 10 йиллик эксплуатация даврига қўйилган талаб бекор қилинади; – мажбурий тиббий ва техник кўрик муддати 1 йилда 1 марта қилиб белгиланади; – ўзини ўзи банд қилган ташувчилардан, шу жумладан юридик шахслардан лицензия варақаси берилганлиги учун давлат божи миқдори 300 минг сўм этиб белгиланади. Facebook|Instagram|Twitter

10 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган автомобиллар Дубайда чанг босиб ётибди Кўп ҳолларда бу автомобилларнинг эгалари мамлаткадан қочиб кетган ёки банкротликка учраган тадбиркорлардир. 👉 @avtovloguz 👈
Показать все...
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.