ru
Feedback
Dunyo Uz | Tezkor Xabarlar

Dunyo Uz | Tezkor Xabarlar

Открыть в Telegram

🌏Дунёни биз билан кузатиб боринг! Реклама хизмати учун👇 👨🏻‍💻 @otash_media_uz

Больше

📈 Аналитический обзор Telegram-канала Dunyo Uz | Tezkor Xabarlar

Канал Dunyo Uz | Tezkor Xabarlar (@yangiliklari24uz) языкового сегмента Узбекский является активным участником. Сейчас сообщество объединяет 124 751 подписчиков, занимая 1 729 место в категории Новости и СМИ и 357 место в регионе Узбекистан.

📊 Показатели аудитории и динамика

С момента создания невідомо проект демонстрирует стремительный рост, собрав аудиторию из 124 751 подписчиков.

Согласно последним данным от 05 сентября, 2026, канал показывает стабильную активность. За последние 30 дней изменение числа участников составило -47 565, а за последние 24 часа — -1 392, при этом общий охват остаётся высоким.

  • Статус верификации: Не верифицирован
  • Уровень вовлечённости (ER): Средний показатель вовлечённости аудитории составляет 10.51%. В первые 24 часа после публикации контент обычно набирает 16.51% реакций от общего числа подписчиков.
  • Охват публикаций: В среднем каждый пост получает 13 265 просмотров. В течение первых суток публикация набирает 20 832 просмотров.
  • Реакции и взаимодействия: Аудитория активно поддерживает контент: среднее количество реакций на один пост — 0.

📝 Описание и контентная политика

Автор описывает ресурс как площадку для выражения субъективного мнения:
🌏Дунёни биз билан кузатиб боринг! Реклама хизмати учун👇 👨🏻‍💻 @otash_media_uz

Благодаря высокой частоте обновлений (последние данные получены 07 сентября, 2026) канал поддерживает актуальность и высокий уровень охвата публикаций. Аналитика показывает, что аудитория активно взаимодействует с контентом, что делает его важной точкой влияния в категории Новости и СМИ.

124 751
Подписчики
-1 39224 часа
-5 8107 дней
-47 56530 дней
Архив постов
🇷🇺🇺🇦🇪🇺 Махсус ҳарбий операцияни Европада нацизм қолмайдиган тарзда якунлашимиз керакЛавров Вазирнинг таъкидлашича, махсус ҳарбий операцияни шундай якунлаш зарурки, натижада Европада нацизм кўринишларига мутлақо ўрин қолмаслиги кафолатлансин. Мазкур баёнот Россия раҳбариятининг Украинадаги вазият ва Ғарб давлатлари билан зиддиятлар фонидаги расмий позициясининг навбатдаги қисми ҳисобланади. ✔️ @Dunyo_uz - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар канали!

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сербия Республикаси Президенти Александр Вучичнинг таклифига биноан расмий
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сербия Республикаси Президенти Александр Вучичнинг таклифига биноан расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. ✔️ @Dunyo_uz - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар канали!

🇮🇷🇮🇱 Эроннинг охири яқин, бу Яқин Шарқни ўзгартиради Нетаняху “Эрондаги бу режимнинг охири яқин. У ожиз, ўз жонини сақлаб қолиш учун курашмоқда ва довдираб қолган. Биз бажаришимиз шарт бўлган вазифа ҳали олдинда турибди ва уни охирига етказишга қатъий қарор қилганмиз. Бу охир-оқибат Яқин Шарқ қиёфасини ва тарих йўналишини бутунлай ўзгартириб юборади”, дея таъкидлаган Исроил Бош вазири. ✔️ @Dunyo_uz - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар канали!

Аҳоли жон бошига ЙИМ ҳажми қарийб 28 млн сўмга етди Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2026-йилнин
Аҳоли жон бошига ЙИМ ҳажми қарийб 28 млн сўмга етди Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2026-йилнинг январ–июн ойларида Ўзбекистонда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ҳажми 27 950,1 минг сўмни ташкил этди. 📊 Бу кўрсаткич 2025-йилнинг мос даврига нисбатан реал ҳисобда 6,6 фоизга ўсган. Аҳоли жон бошига ЙИМ ҳажми йиллар кесимида қуйидагича (январ–июн): 2022-йил — 12 458,1 минг сўм; 2023-йил — 14 576,7 минг сўм; 2024-йил — 18 126,0 минг сўм; 2025-йил — 23 890,2 минг сўм; 2026-йил — 27 950,1 минг сўм. ✔️ @Dunyo_uz - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар канали!

🇩🇪🇮🇱 Гитлер томонидан асос солинган автомобил гиганти заводида Исроилнинг Темир гумбазлари учун техник қисмлар ишлаб чиқа
🇩🇪🇮🇱 Гитлер томонидан асос солинган автомобил гиганти заводида Исроилнинг Темир гумбазлари учун техник қисмлар ишлаб чиқарилади Германиянинг Volkswagen компанияси раҳбарияти Исроилнинг Rafael мудофаа компаниясига келгуси йилдан бошлаб ўзига тегишли заводда Темир гумбаз ҳаво мудофаа тизими учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришга рухсат берган. Мазкур келишув Volkswagen дуч келган инқирозни енгишга ёрдам бериши ҳамда кўплаб германиялик ишчиларнинг бандлигини таъминлаши кутилмоқда. ✔️ @Dunyo_uz - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар канали!

🇮🇱🇵🇸 Ғазода машинанинг ўққа тутилиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди Исроил кучларининг Ғазо шаҳри ғарбий қисмида автомашинани нишонга олиши натижасида тинч аҳоли вакиллари яна қурбон бўлган. Мазкур жиноят оқибатида 2 киши ҳалок бўлган, яна бир нечта фуқаро турли даражада тан жароҳатлари олган. Ҳужумдан сўнг воқеа жойига фавқулодда хизматлар жалб этилиб, жабрланганларга ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилган. ✔️ @Dunyo_uz - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар канали!

#Яхши_хабар Тошкентдан Паркентга энди поездда бориш мумкин 7 сентябрдан бошлаб "Тошкент-Паркент-Тошкент" йўналиши бўйича замо
+2
#Яхши_хабар Тошкентдан Паркентга энди поездда бориш мумкин 7 сентябрдан бошлаб "Тошкент-Паркент-Тошкент" йўналиши бўйича замонавий шаҳар атрофи электр поездлари қатнай бошлади. Саёҳат вақти тахминан 50 дақиқа. Энди сиз тоғлар ва узумзорларга машинасиз ва шаҳар тирбандлигисиз боришингиз мумкин. Чипта нархи: * катталарга-10 000 сўм * 10 ёшгача бўлган болаларга — 6 500 сўм ✔️ @Dunyo_uz - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар канали!

🇺🇦🇺🇸 Владимир Зеленский АҚШ вакиллари билан музокаралардан сўнг яна Киев Донбассдан қўшинларни олиб чиқмаслигини айтди, б
🇺🇦🇺🇸 Владимир Зеленский АҚШ вакиллари билан музокаралардан сўнг яна Киев Донбассдан қўшинларни олиб чиқмаслигини айтди, бу эса потенциал тинчлик келишувининг асосий бандидир. ✔️ @Dunyo_uz - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар канали!

🇷🇺 🇺🇦⚡️⚡️ Украина Қуролли Кучларининг дрони Пермдаги кўп қаватли уйга урилди. Перм ўлкаси ҳокими Дмитрий Махонин маълум қилишича, дронлар ҳужуми натижасида Пермда кўп қаватли уй шикастланган. Уйнинг зарарланган қисмидаги аҳоли эвакуация қилинган, улар билан психологлар ишламоқда. ✔️ @Dunyo_uz - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар канали!

#Тезкор ❗️Расман: Ғофуржон Мирзаев Бош вазир ўринбосари — Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимига тайинланди. ✔️ @Dun
#Тезкор ❗️Расман: Ғофуржон Мирзаев Бош вазир ўринбосари — Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимига тайинланди. ✔️ @Dunyo_uz - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар канали!

+1
💣🔥 Мексикада пиротехника портлаши оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди, яна 64 киши жароҳатланди. Ҳодиса шанба куни кечқурун Темаскальсинго шаҳридаги Nuestra Señora de la Luz черкови яқинида, ҳомий авлиё шарафига ўтказилаётган байрам тадбирлари вақтида содир бўлган. Шу пайтда юзлаб одамлар байрамона мушакбозликни томоша қилишга тайёрланаётган эди. Портлаш оқибатида девор қулаган. Жароҳатланганлар орасида икки нафар руҳоний ҳам бор. Ҳодиса сабаблари аниқланмоқда. Мехико штати Бош прокуратураси воқеа юзасидан тергов бошлади, деб хабар бермоқда Associated Press. ✔️ @Dunyo_uz - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар канали!

#Тезкор #Расман ❗️⚡️👮‍♂️Энди “участковой”лар маҳаллаларда автомобилларга жарима белгилай олади Энди Ўзбекистонда профилактик
#Тезкор #Расман ❗️⚡️👮‍♂️Энди “участковой”лар маҳаллаларда автомобилларга жарима белгилай олади Энди Ўзбекистонда профилактика инспекторларига йўл-патруль хизматининг ҳамда туман (шаҳар) ички ишлар органи бошлиғи ёки унинг ўринбосарларининг айрим ваколатлари ҳам берилади. Бу ҳақда Президентнинг “Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятига янгича ишлаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 314-сонли қарорида сўз боради. Қарорга кўра, ички ишлар органлари жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлинмаларининг фаолияти қуйидаги устувор ишлаш механизмлари асосида яхлит тизим сифатида ташкил этилади: хизмат йўналиши ва хизмат ўташ ҳудудидан қатъий назар фуқароларнинг мурожаатлари ва хабарларига тезкорлик билан муносабат билдириш; аҳоли билан бевосита яқиндан ва очиқ мулоқотга киришиш ҳамда уларнинг ҳуқуқбузарликка сабаб бўлиши мумкин бўлган муаммоларини ҳал этишда кўмаклашиш; бевосита жойларнинг ўзида ҳуқуқбузарликларни содир этиш сабаб ва омилларини барвақт аниқлаш ва бартараф қилиш, хавф гуруҳига кирувчи шахслар билан кунлик асосда манзилли профилактик ишларни йўлга қўйиш. Ҳужжатга кўра, шунингдек, профилактика инспекторининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланади. Бундан ташқари, профилактика инспекторларига қўшимча ваколатлар берилади. Хусусан, энди улар кўриб чиқиш ваколати доирасидаги биринчи маротаба содир этилаётган 17 турдаги кам аҳамиятли маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича маъмурий огоҳлантириш жазосини қўллаши мумкин бўлади.  Шунингдек, профилактика инспекторлари йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида маҳалла кўчалари ва йўлакларида йўл ҳаракати қоидалари бузилиши билан боғлиқ 4 турдаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича ҳам маъмурий жазо қўллай олади. Профилактика инспекторларига берилган қўшимча ваколатлар орасида туман (шаҳар) ички ишлар органи бошлиғи ёки унинг ўринбосарларининг ваколатидаги 9 турдаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо қўллаш имконияти ҳам мавжуд ✔️ @Dunyo_uz - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар канали!

🇹🇷 Туркиянинг барча 81 вилоятида аҳолини уруш, йирик табиий офатлар ва фавқулодда ҳолатлардан ҳимоя қилиш учун замонавий бошпаналар қурилмоқда. Лойиҳа Оммавий уй-жой қурилиши бошқармаси (TOKİ) раҳбарлигида амалга оширилмоқда. Биринчи иншоотлар якунланиш босқичида. Бошпаналар вентиляция тизими, ичимлик суви ва озиқ-овқат захиралари ҳамда шошилинч тиббий ёрдам жойлари билан жиҳозланади. ✔️ @Dunyo_uz - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар канали!

#Диққат ❗️Январда туғилганлар хақида сиз билмаган фактлар. Видеони тамоша қилинг ва батафсил малумотга эга бўлинг ✔️ @Dunyo_uz - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар канали!

#АНА_ХОЛОС ❗️Хитойга соқол билан кириш тақиқланибди. Видеони тамоша қилинг ва батафсил малумотга эга бўлинг ✔️ @Dunyo_uz - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар канали!

#Диққат ❗️Болани соғлиғини йемирадиган 6 та махсулотлар. Видеони тамоша қилинг ва батафсил малумотга эга бўлинг ✔️ @Dunyo_uz - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар канали!

#Диққат ❗️Онанинг хатти харакатлар фарзанд тарбиясига қанчалик тасир қилади. Видеони тамоша қилинг ва батафсил малумотга эга бўлинг ✔️ @Dunyo_uz - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар канали!

🌤 Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва барокатуҳ ❤️ДУШАНБА ТОНГИ ❤️МУБОРАК БЎЛСИН. ❤️ 🌸 Дастурхонингиздан қут барака аримасин, 🌧  Аллоҳим ризқингизни кенг қилсин! 📎Ғам-алам ҳамиша остонангиздан йироқ бўлсин! 💐Сизларга  БАХТ,  🌷 СОҒЛИК ВА 📎ОМАД йўлдош бўлсин! ☁️ Кун мобайнида яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин. Яқинларга Улашинг.. 🌸 ✔️ @Dunyo_uz - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар канали!

Бугун, 7-сентябрь — «Халқаро тоза хаво» куни экан! Табиатни ёқтирувчи дўстларимизга ушбу янгиликни етказиб қўямиз🙂 ✔️ @Dunyo
Бугун, 7-сентябрь — «Халқаро тоза хаво» куни экан! Табиатни ёқтирувчи дўстларимизга ушбу янгиликни етказиб қўямиз🙂 ✔️ @Dunyo_uz - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар канали!

🇷🇺🇺🇦Россия Украинанинг логистика тизимига зарба беришда давом этмоқда – Днепропетровскдаги омборлар ёнмоқда ✔️ @Dunyo_uz - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар канали!