😘DARDLARIM😘
Открыть в Telegram
🕋بِسْـــــــــــــــمِ اللّٰهِ الرَّ حْمَنِ الرَّ حِيم🕋 Assalomu Alaykum Va Rahmatullohi Va Barokatuh ☪️ ✍She'rlar hikoyalar 🗒Aforizimlar 📽️Videolar 🎙Monologlar 🎛️New mp3lar 📸Rasmlar Rahbar:👇 @ABDULLOH666
Больше2 301
Подписчики
-424 часа
-167 дней
-5730 дней
Архив постов
2 301
🎉🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹
Т а б р и к л а й м а н
Қадри баланд меҳрибон, ориятли, оқибатли ЎЗБЕКИСТОН мард ўғлонлари.
Мен сизларни барча барчангизни 14- январь ВАТАН ХИМОЯЧИЛАРИ куни билан самимий муборакбод этаман.
ТИЛАГИМ:
Хамиша қаддингиздан қадрингиз баланд бўлсин. Элни юртни жонажон ЎЗБЕКИСТОННИ хамиша ишончли фахри булиб юришларингизни Аллохдан сураб қоламан.
Доимо бахтимизга омон булинглар!!🤲
13 янв., 14:31
2 301
Бугун 14-январь ватан ҳимоячилари куни хақиқий Эркаклар байрами
-Эркаклар бўлмаса айтилмас азон,
-Эркаклар бўлмаса қайнамас қозон,
-Эркаклар бўлмаса чақалоқ қайда,
-Эркаклар бўлмаса шапалоқ қайда,
-Эркаклар бўлмаса мўйлов қайдадир,
-Эркаклар бўлмаса куёв қайдадир,
-Дунё тургунча турсин эркаклар,
-Доимо хурматда юрсин эркаклар!
13 янв., 14:04
2 301
Байрам билан
— Қисқаси, бир дастрўмол, бир пайпоққа рози бўлинг. Байрамингиз муборак бўлсин азиз ЭРКАКЛАР!
13 янв., 13:40
2 301
Эркак зотига ҳам кўп нарса керакмас...
Кўп нарса керакми эркак зотига?!
Манимча, бир чимдим ишонч бўлса бас.
Дастёр бўлиб унинг қанотларига,
Ўзганинг мақтови унга керакмас.
Тиллога тўлдирманг дастурхонини,
Ҳаловат бўлмаса — бойлик бир тийин.
Чоғ этиб ҳамиша дил-имонини,
Уйга интизорлик қилса энг қийин.
Севги изҳорлари хуш ёқар, бироқ,
Меҳрли нигоҳдан боши кўкдадир.
«Чарчаб келдингизми? Дам олинг кўпроқ,
Сиздек суянчиғим борлиги бахтдир!»
Майли, чўнтагида бўлмасин маблағ,
Майли, омадлари келмасин гоҳи.
Қаддини букмасин таъна деган доғ,
Кўздан тўкилмасин марднинг ёши, оҳи.
Ишонинг, кўп нарса керакмас унга,
У ҳам бир боладек меҳрга муштоқ.
Бир ширин сўзингиз, боққан кўзингиз,
Унга куч беради, сўндирди чарчоқ.
«Боримсиз!» денг, ғурури тоғдек юксалсин,
Асранг бегонанинг совуқ сўзидан.
Дуолар қилганда бахтларга тўлсин,
Нурлар ёғилсин-у, ҳар бир изидан!
Қасрлар қурмасин, майли, қўлида,
Керакмас ҳашамат, сохта олқишлар.
Фақат қоқилганда ҳаёт йўлида,
Дахлдор бўлмасин совуқ боқишлар.
Зафар қучганида «султоним» деса,
Мағлуб бўлганида — «мард паҳлавоним».
Эркак кимга кераклигини ҳис қилса,
Сиз учун фидодир тани-ю жони.
«Ўзингиз асранг» деган бир калом,
Мингта дуолардан афзалдир унга.
Ишдан қайтганида ширин бир салом,
Қуёшдек нур сочар қоронғу кунга.
Майли, оши камроқ, тузи кам бўлсин,
Фақат таъна билан заҳарламанг ошини.
Рўзғорнинг юкини кўтарсин, тўлсин,
Фақат аёл кўзидан тўкмасин ёшини.
Унутманг, эркакнинг иродаси тоғ,
Лекин қадрсизлик емириши рост.
Меҳр беринг унга, бўлинг жилокор,
Шунда у дунёда бўлади беқиёс!
Сарбадорлар сардори.
07.01.2026. 14:49
13 янв., 13:39
2 301
💜Бир - бирингизни эҳтиёт қилинг,
севинг, тушунинг!
Доимо кечиринг...
Ва бир-бирингизни ҳамиша қадрланг.
Ҳаёт ортга қайтмайди, ҳечқачон...
🔥
13 янв., 09:27
