cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Qarshi tuman 10-maktab

Рекламные посты
189
Подписчики
Нет данных24 часа
-27 дней
-830 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Repost from Конспект
Бир бўйдоқ сўради: Уйлансам хотиним билан шундай яшайки, жанжалга сабаб қолмасин. Шундай яшаш учун нима қилай? Мен дедим: - Уй ишларида ёрдам сўрамасдан олдин ўзинг ёрдам берасан - Уйдаги харажат тугади демасдан олдин ўзинг тўлдириб қўясан. Музлатгич доим тўла туради - Шахсий эҳтиёжига пул сўрамай туриб ўзинг берасан - Отасиникига боришга рухсат сўрамай туриб ўзинг эслатасан - Кечаси боланг йиғласа ўзинг билиб туриб қарайсан - Тез-тез уйда овқат қилиб турасан. Қурбинг етса ташқаридан олиб келасан - Тўшак масаласида зўравонлик, уни айбдор ҳис қилдириш ёки мажбурлигини эслатиш орқали эмас балки гўзал тарғиб ила бажарасан. Худди бегона аёлни ўрамоқчидек муомала қиласан. - Унинг лаззатланишини ўзингникидан устун қўясан - Йўқ деган сўзни камдан-кам ишлатасан - Илм олишига шароит қилиб берасан - Шуларнинг ҳаммасидан кейин ҳам ношукрлик кўрсатса сабр қиласан))) Фаизиддин Мўмин @konspektor
Показать все...
👍 2
Repost from Конспект
Ҳақиқий бахт формуласи: 10 йилдан бери оилавий бахтли ҳаёт кечираётган аёл бахт формуласи ҳақида айтиб берди. — Турмушга чиқишимдан аввал оиламдагилар бирма-бир менга ўз насиҳатларини айтишди. Уларнинг ҳар бир гапига қаттиқ амал қилиб ҳаётда ҳақиқий Бахтга эришдим. Онамнинг насиҳатлари: — Қизим, эрингнинг яқинларини бизни ҳурмат қилганингдан ҳам қаттиқроқ ҳурмат қил. Ҳеч қачон гап қайтарма. Кўзларига тик қарама. Ширинсўз бўл. Уйни доим тоза тут, овқатни хафсала билан, мазали тайёрла. Ҳамиша эрингни кўнглига қарагин! Акам: — Синглим, шунча йил юзимизни ерга қаратмадинг. Эрингга ҳиёнат қилмаслигингни биламан, лекин унга рашк қилиши учун ҳам сабаб берма. Гулдек оиланг кулга айланиши мумкин шубҳа туғилса. Энди эрингни ор-номуси сенинг қўлингда... Опам: — Эрингнинг кўнглини ол. Чарчаганингни баҳона қилма. Унутма эркакда икки нафс бор. Очликкаку чидар, бироқ бошқа нафси аёли томонидан эътиборсиз қолса чидаб турмайди. Ўзига ўйнаш топганида эса сен сочингни юлганингдан фойда бўлмайди! Отам: — Қизим, ҳеч қачон эрингнинг устидан менга шикоят қилма. Чунки сен эринг билан ярашиб аразингни унутиб юборасан. Мен эса унутмайман! @konspektor
Показать все...
👍 2
5-8-синф ўқувчилари ўртасида информатика бўйича фан олимпиадасини ташкил этилади Олимпиада тўрт босқичда қуйидаги муддатларда ўтказилади:
👉 Биринчи босқич – давлат ва нодавлат таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида мактаб босқичи март ойида; 👉 Иккинчи босқич – туман (шаҳар) миқёсида биринчи босқичда ғолиб бўлган ўқувчилар ўртасида март ойида; 👉 Учинчи босқич – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида иккинчи босқич ғолиблари ҳамда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тасарруфидаги мактаблар ўқувчилари ўртасида апрел ойида; 👉 Тўртинчи босқич – республика миқёсида учинчи босқичда ғолиб бўлган ўқувчилар ўртасида апрел ойида.
❗️Олимпиаданинг республика босқичи натижалари асосида енг салоҳиятли 100 нафар иқтидорли ўқувчи саралаб олинади. ✔️☄️Шунингдек, хорижий давлатлардан малакали тренерлар ва маҳаллий ўқитувчилар жалб қилиниб, белгиланган режа график асосида иқтидорли ўқувчилар халқаро информатика олимпиадаларига чуқур тайёрлаб борилади. ——— Рустамов_БЛОГ @Rasmiykanal_uz
Показать все...
👍 1
🟠🟢🟠🟢🟠🟢🟠🟢🟠🟢🟠🟢🟠🟢🟠 Ассалому алайкум. Бугун 30-35 йил ичида болаларга берилган тарбия қандай натижалар берганлигини кўриб турибмиз. Мен умуман ўқитувчини айбламайман. Нимага илгариги замонларда ўқитувчи шогирдини ёки устоз ўқувчисини дўппослаган ҳолати ҳақида маълумотлар тарихий асарларда учрамайди? Садриддин Айнийнинг “Эски мактаб” асари коммунист-большевикларнинг буюртмаси асосида тўқиб ёзилган уйдирма асар. Чунки, бундай бўлмаган. Битта синф ёки гуруҳда 5 тадан 15 тагача ўқувчи бўлган холос. Шунингдек, ҳамма болани мактабга қамаб, ўқийсан, деб мажбурланмаган. Иқтидори борларини ўқитилган, қолганлари ҳунар эгаллаган. Бугунчи, 30-35 тагача болани хонага қамаб, 40 минут ичида фан мавзусини боланинг “миясига қуясан”, деб ўқитувчини мажбурлаяпмиз. Янги институтлар очавермасдан, янги мактаблар очиш керак, улар сонини кўпайтириш керак. Битта синфда бола сонининг 15 тадан ортиб кетиши, бу оммавий саводсизлик, дегани. Илгари болалар ота-боболар тарбиясини олган бўлса, бугун “интернет тарбияси”ни оляпти. Аксар оталар Россия, Қозоғистон, Корея ва бошқа жойларда рўзғор ташвиши билан юрибди. Хорижда топган пули (инвестициясиси)ни боласининг таълими учун эмас, тўйлар, машиналар, участкалар учун сарфлаяпти. Ўзи 2-3 та боласини эплаб тарбиялай олмайди-ю, яна 30 та болани эплаб бошқармаяпти, деб ўқитувчидан шикоят қиладими? Ўқитувчи шу касб учун шартнома асосида давлатга пул тўлаб, 4-6 йил олийгоҳда ўқиди. Унинг ҳам оиласи бор. Бошқа ишга кета олмайди. Унақа маош берадиган ишнинг ўзи йўқ. Бизга мазкур видеода ўқитувчи болани дўппослаётганлигини кўрсатишди. Аммо, хонага киргунга қадар ўқувчи залда нима гапларни гапирган ва қандай ҳатти-ҳаракатларни амалга оширган эди, кўрсатилмади. Хулоса учун шошилмайлик. Яқинда бир мактабда институтни “Имтиёзли” дипломга битирган инглиз тили ўқитувчисини устидан синфдаги 5-6 та бола масҳара қилиб, дарс ўтишга қўйишмади. Ваҳоланки, у ўша мактабга 2 марта америкалик мутахассисларни олиб келиб, “мастер класс” ўтиб берган, тадбирлар ўтказган, ҳар бир дарс учун турли кўргазмали қуролларни сотиб оладиган иқтидорли ўқитувчи эди. Дарсда безори ўқувчилар оёғини туфлиси билан олдиндаги парта устига чиқариб олиб, писта чақиб ўтирган, нон еб, баклашкада минерал сувлар ичиб, қулоғига қулоқчинни ўрнатиб олиб, ҳоҳолаб кулишиб ўтираверган. Устига устак ўқитувчи хомиладор бўлгани учун, улар еяётган овқатларнинг ҳиди унга салбий таъсир қилиб, кўнглини айнита бошлаган. Шунда ўқитувчи болалардан тартибга риоя қилишни талаб қилган. Аммо улар баттар авжига чиқиб, ўчакишган. Шунда, бирини телефонини олиб қўймоқчи бўлганида, 8 синф ўқувчиси-ўғил бола, уни юзига мушт билан тушириб, кўзойнагини синдириб юборган. Яхшиям кўзойнак синиқлари ўқитувчининг кўзига кириб кетмаган. Шунда ўқитувчи: “Ҳе, ифлос”, деган. Эртасига ўқувчининг ота онаси чақиртирилган. Аммо, дадаси Кореяда 5-6 йилдан бери ишлаётгани, 1-2 йилда бир маротаба келиб, яна қайтиб кетаётганлиги сабабли, онаси келган. Онаси ўқитувчини “боламни ҳақорат қилди”, деб судга бераман, деб ғавғо кўтарган. Шу ўринда кимда ким мени гапимга эътироз билдирса, четдан туриб маҳмадоначилик қилмасин. Мард бўлса, ўша синфда, ўша мактабда, ўша муҳитда ўзи дарс бериш учун бориб ишга жойлашсин. 5-10 кунга эмас, балки, бир умрга ишлашга борсин. Болани урмасдан, сўкмасдан, одоб-ахлоқ номаларидан чиқмасдан, “маданиятли ва маълумотли” зиёлига хос бўлиб ўша безори болаларни тарбиялаб кўрсин. Агар шу муҳитда бир умрга ишлаб, болаларни урмасдан, сўкмасдан дарс бериш мумкинлигини исботлай олса, ана ўшанда мен унга тан бераман. Аммо ундай қила олмайди, гапирган одам аввал пичоқни ўзига уриб, ўша ўқитувчининг ўрнига ўзини қўйиб кўрсин. Ҳадиси шарифда “Қиёматга яқин болаларни тарбиялаш кўппакларни тарбиялашдан ҳам қийинлашиб кетади”, дейилган. Бу аксиома эканлигига иймон келтириб турибмиз холос. Туну-кун телевизор тагида сериал кўришдан бўшамайдиган, кўчама-кўча, бозорма-бозор юриб, бўш вақтини бошқалар қадамини ўлчаш билан ўтказадиган оналар тарбиялаган болаларни ўқитиш муаллим учун жазо холос. ушбу постни улашишда   кўмаклашинг ҳурматли ҳaмкacблар. 🟠🟢🟠🟢🟠🟢🟠🟢🟠🟢🟠🟢🟠🟢🟠
Показать все...
👍 1👏 1
Repost from Конспект
Агар эркак киши сизнинг кетиб қолишингиз, йиғингиз ёки йўқлигингиздан қийналади, дейишса ишонманг. Эркакларни уч ҳолатгина қийнайди: 1) Оналарининг вафоти. 2) Ишдан бўшашлари. 3) Машиналарининг чизилиши. @konspektor
Показать все...
👍 1
01:46
Видео недоступноПоказать в Telegram
Даданг келаяпти десалар онам... ⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇 https://t.me/mushtumjurnali
Показать все...
👍 1
Repost from QASHQADARYO AHLI
00:40
Видео недоступноПоказать в Telegram
Хитой мактабларидаги ўқувчиларга ҳаёт танловини кўндаланг қўйишнинг амалий кўриниши. Балки шунинг учун Хитой дунёдаги энг тез ривожланаётган давлатлар қаторида бўлса керак. Бизда шунақа қилса, ота-оналар ўқитувчини қарғаб, мактабга жанжал қилиб келса керак. Балки шунинг учун ҳам бугун биз бутун дунёга энг арзон ишчи кучини етказиб берадиган давлат бўлсак керак. Қуйидаги линкни босинг ва Қашқадарёликларга қўшилинг👇 https://telegram.me/joinchat/AAAAAEag43PSTC9kTJgRaQ
Показать все...
👍 1
Repost from Конспект
"Аёл киши илмсиз қолса, эрини қийнайди, фарзандларни бузади, умматни ҳалокатга элтади." Муҳаммад Башир Иброҳимий @konspektor
Показать все...
Repost from Конспект
Бир одамнинг уч орзуси боракан...У катта маошли иши, гўзал турмуш ўртоғи бўлишини ва оламга машхур бўлишни хохларкан. Кунларнинг бирида ўша одам таниқли фирмага ишга кириш учун отланибди. Йўлда кетаётганида унинг йўлида бир қария ёмон йиқилиб тушибди. Агар унга ёрдам бериб, ғамхўрлик қилсам қабулга кечга коламан, бу бир пиёниста бўлса керак деб хаёлидан ўтказиб, қарияга ёрдам бермабди. Аммо у барибир ишга қабул қилинмабди, сухбатдан ўта олмабди. Кунларнинг яна бирида кўчада сайр қилиб юрса кўча артистлари ажойиб томоша кўрсатаётган эканлар. У мазза қилиб томошани кўрибди. Атрофдаги одамлар артистларни олқишлашибди. У бўлса йўлида давом эта бошлабди. Шунда унинг ёнига кампир киёфасидаги актриса югуриб келиб томоша хақидаги фикрини сўрабди. Халиги одам кампирдан жирканиб жавоб бермасдан кетиб колибди. Яна бир ёмғирли кунда у одамнинг кўзи унинг уйи олдидаги ўриндиқда йиғлаб ўтирган бир юпун аёлга тушибди. Аёл ундан бир тунга бошпана сўрабди, лекин у одамнинг аёлга ёрдам бергиси келмабди ва шошилиб иссиққина уйига кириб кетибди. Йиллар ўтиб ўша одам бир умр рўшнолик кўрмай оламдан ўтибди ва у дунёга борганида фариштага хаётини нолиб сўзлаб берибди. "Эсингдами,- дебди фаришта, - йиқилиб тушган қария сендан таянч истаб қўлини чузганди, ўша қария сен ишга жойлашмоқчи бўлган фирма бошлиғининг отаси эди. Сени орқангда эса уни ўғли отаси томон шошиб келаётганди... Актриса кампирни эслайсанми--у аслида гўзал-ёш аёл эди, у сени ёқтириб қолганди, у сени бахтли қилиши мумкин эди, сен рад эттинг... ва нихоят эшигинг ёнида сендан бошпана сўраган аёл ёдингдами? Ўша аёл машҳур адиба эди, у ўша куни нихоятда далдага мухтож эди... сен унга ёрдам берганигда -- шубхасиз сен хакингда "энг яхши инсон" дея достон ёзарди... афсуски сен хеч кимга ёрдам бермадинг. Агар уларга ёрдам берганингда хамма орзуларинг амалга ошган бўлар эди ва бу яхшиликларингни ажр-савоби бу дунё жаннатига йўл очар эди... Афсус..." - дебди... Хулоса шуки, икки дунё саодатини қилган яхши амалларингдан топасан. @konspektor
Показать все...
👍 1
Repost from Конспект
Бир кун ҳаммаси яхши бўлади, деймиз.. Аслида бугунимиз ҳам энг яхшиси эканлигини билмаймиз. Бир кун ўша ёр ҳам келар, муаммолар кетар, қарз узилар, уй олинар, ватанга қайтилар, соғайиб кетилар... Аммо... Аммо, ўша вақтда бугунингиздаги каби ёшроқ бўлмайсиз. Ўша бир куни бугунги иштиёқингиз, шижоатингиз, кучингиз, қувватингиз бўлмаслиги мумкин. Ўша куни бугун хоҳлаётганингизни хоҳламай қолишингиз мумкин... Бугунингизни қадрланг! Аслида, энг яхши кун- бугундир! Ориф Таскин ("Ҳаёт менга шуни ўргатди" китобидан) @konspektor
Показать все...