Xo'ja jome masjidi
Тошкент вилояти Куйи-чирчик тумани "Хўжа" жомеъ масжиди.
Больше443
Подписчики
Нет данных24 часа
+17 дней
+530 дней
- Подписчики
- Просмотры постов
- ER - коэффициент вовлеченности
Загрузка данных...
Прирост подписчиков
Загрузка данных...
Фото недоступноПоказать в Telegram
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
НАМОЗДА ЖИМ ТУРИБ ҚОЛИШ
CАВОЛ: Шерикларим билан жамоат бўлиб, бомдод намозини ўқиётган эдик. Имом бўлган киши зам сурани ўқиётиб, суранинг давоми эсига келмай қолди ва бир оз жим туриб қолди. Кейин эсига келиб, давомини ўқиди. Бу ҳолатда намозимиз бузилмадими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай ҳолатда имом суранинг давомини ўқигунча қанча вақт ўтганига қаралади. Агар уч тасбиҳ миқдорича жим туриб қолган бўлса, саждаи саҳв вожиб бўлади. Яъни уч марта “Субҳаналлоҳ” дейиш муддатича. Ундан кам муддат бўлса, саждаи саҳв вожиб бўлмайди. Бу ҳақда фиқҳий китобларимизда шундай дейилади:
وَالْحَاصِلُ أَنَّهُ اُخْتُلِفَ فِي التَّفَكُّرِ الْمُوجِبِ لِلسَّهْوِ ، فَقِيلَ مَا لَزِمَ مِنْهُ تَأْخِيرُ الْوَاجِبِ أَوْ الرُّكْنِ عَنْ مَحَلِّهِ بِأَنْ قَطَعَ الِاشْتِغَالَ بِالرُّكْنِ أَوْ الْوَاجِبِ قَدْرَ أَدَاءِ رُكْنٍ وَهُوَ الْأَصَحُّ
Хулоса гап шуки, саждаи саҳвни вожиб қилувчи ўйланиб қолишнинг муддати борасида ихтилоф бор. Бирор рукн (фарз) ёки вожиб амални бир рукн адо бўлиш миқдорича ўз вақтидан кечиктириб юборилса, саждаи саҳв вожиб бўлади. Фуқаҳоларимиз энг тўғриси деб айтган гап мана шудир (“Раддул муҳтор” китоби).
Аллома Ибн Нужайм раҳимаҳуллоҳ “Баҳрур роиқ” китобида саждаи саҳвни вожиб қиладиган сукутнинг миқдори бир рукн адо бўлиш муддатичадир деб қуйидаги жумлани келтирганлар:
وَذَلِكَ مِقْدَارُ ثَلَاثِ تَسْبِيحَاتٍ
“Ва (қисқа рукн) уч тасбиҳ айтиш миқдоричадир”.
Аслида намоз ўқиётган киши зам сурасини ўқиётганда давоми эсига келмаса, қанча миқдорда ўқиганига қараш керак. Агар бир узун оят ёки қисқа уч оят миқдорича ўқиган бўлса, руку қилса бўлаверади. Акс ҳолда, давомидан бошқа оят ёки сурани ўқийди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Yunus Emro - ko’p qismli islomiy kino!
https://youtube.com/shorts/BPgnJg8QIK8?si=RdYoH3C87Wj4HHHM
Yunus Emro - ko’p qismli islomiy kino!
@minbaruzand Yunus Emre
Иброҳим ибн Адҳам айтади: “Уйимга мeҳмонлар кeлишди. Улар Аллоҳнинг дўстлари эканини билдим. Уларга: “Мeнга Аллоҳ таолодан қўрқишни насиҳат қилинглар, токи сизлар каби тақводор бўлайин”, дeдим.
Улар: “Сeнга етти нарсани насиҳат қиламиз дeди:
1) Кўп гапирма, кўп гапириш қалбни ўлдиради;
2) Кўп ема, чунки кўп ейиш ҳикматни кeтказади;
3) Инсонлар билан беҳуда мулоқот қилма, акс ҳолда ибодатларингда ҳаловат йўқолади;
4) Дунёга муҳаббат қўйма, чунки бойликнинг хотимаси яхши эмас;
5) Жоҳил бўлма, қалбинг қораяди;
6) Золим билан дўстлашма, динингда истиқомат йўқолади;
7) Ким бойлик илинжида инсонларни рози қилмоқчи бўлса, Аллоҳ таоло ундан рози бўмайди....
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Қурбонликка_оид_масалалар
10-МАСАЛА: Бир қўйни сотиб олаётганида, қурбонлик нияти бўлмаса, уни сотиб, ўрнига бошқа қўйни сотиб олиб қурбонлик қилиши жоиз. Қурбонлик нияти билан сотиб олинган қўйни сўяётган пайтида ният қилмаса ҳам, қурбонликдан ҳисобланаверади. Чунки сотиб олиш пайтидаги ниятнинг ўзи кифоя қилади (“Важиз лил-Кардарий”).
🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING ✅
Показать все...
Қуръони карим тиловати.mp325.76 MB
01:02
Видео недоступноПоказать в Telegram
📥 @Xsosbot orqali yuklab olindi — sevimli musiqangizni oson toping!
42865104_2067783756950787_8076093575398735671_n.mp411.30 MB
08:30
Видео недоступноПоказать в Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Макка шаҳрида бўлиб турган Мусулмонлар идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефон орқали мулоқот қилди
Президент_Шавкат_Мирзиёев_Макка_шаҳрида_бўлиб_турган_Мусулмонлар.MP444.76 MB