cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Обидхонов Аҳмадхон ✍

📝 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ АЗИЗЛАРИМ!!! 👤 Обидхонов Аҳмадхон шахсий каналига хуш келибсизлар!!! ✅ ШЕЪРИЯТ ОЛАМИ ✅ ХИКОЯ ✅ МАҚОЛА . . . 🤝 Хамкоримиз : @gallaorolliklartv канали . . . ☎️ Тел : +998943414652

Больше
Рекламные посты
750
Подписчики
-224 часа
-37 дней
+3230 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

00:10
Видео недоступноПоказать в Telegram
📝 ЎЗ ИЗМИГА ЮРИТАР ДУНЁ. Адоғи йўқ сеҳру жодунинг, Жилвалари қилар маҳлиё. Бўйсинмасдан иложинг қани, Ўз измига юритар дунё. Қариндошдан афзал оғайни, Нафи тегиб турса гар бойнинг. Ҳаёт номли ёввойи тойни, Ўз измига юритар дунё. Терс оқизиб шўх оққан сойни, Ибрат қилиб кўрсатар қўйни. Тобе қилмоқ, муддао айни, Ўз измига юритар дунё. Чўқимайди қавмининг кўзин, Қарғаларнинг тарихи узун. Устун қўйиб ҳаммадан ўзин, Ўз измига юритар дунё. Ўз измига юритар дунё. Кимлардир тўқ, ким биров хароб, Ажратади мансабга қараб. Пахта қўйиб, қоғозга ўраб, Ўз измига юритар дунё. Баъзан ғамгин, гоҳо кўнглинг чоғ, Тасодифлар тўла бир чорбоғ. Алмисоқдан қолган бу матоҳ, Ўз измига юритар дунё. 13.05.2024 йил.
Показать все...
👍 18🔥 1
#Мусиқа 🎵 Махмуд Номозов - Йиғлама қиз.mp3 ➖➖➖➖➖ 🎙 Ижро: Ўзбекистон ва Қорақолпоғистон халқ артисти Махмуд Номозов. 📝 Сўзи: Аҳмадхон Обидхон.
Показать все...
👍 8👏 1
...Ёзаман. 📝 : Аҳмадхон Обидхон. 🎙 : Мурод Эшқобилов. 🎼 : Фозилхон Обидхонов. 🌐 @axmadxonobidxon https://telegram.me/joinchat/dOJUBnMGmUhmOTEy
Показать все...
👍 11🥰 1
... АЛЛОҲДАН ҲАР ИШ. Дардларини берган ҳам Ўзи, Бандасига ярашмас нолиш. Ижобатдир ҳар битта сўзи, Не келса гар,Аллоҳдан ҳар иш. У хоҳласа бўлмасдан қолмас, Хоҳламаса ҳеч қачон бўлмас. Одамзотнинг қўлида эмас, Не келса гар, Аллоҳдан ҳар иш. Субҳи тонгнинг ҳар кун отгани, Уфқ томонга Офтоб ботгани. Ё бир зотнинг умри битгани, Не келса гар, Аллоҳдан ҳар иш. Зебу зийнат, қуруқ савлатга, Бино қўйма молу давлатга. Етаклайди бари ғафлатга, Не келса гар, Аллоҳдан ҳар иш. Жилвасига инонма зинҳор, Ахир дерлар дунёсини тор. Сенда эмас,инъом ихтиёр, Не келса гар, Аллоҳдан ҳар иш. Юрмас ҳеч кас,назардан қочиб, Қанот боғлаб,кетмас ҳам учиб. Муҳаббат қўй,ўзингдан кечиб, Не келса гар, Аллоҳдан ҳар иш. Ҳеч бир кимса яшамас абад, Ўткинчидир жилвагар ҳаёт. Ким бўлсанг ҳам,ожизсан Аҳмад, Не келса гар, Аллоҳдан ҳар иш. Ҳақ йўлини танласа ҳар ким, Юз ўгирмас ундан Аллоҳим. Бор борлиқни кузатади жим, Уста Худо - чевар ҳам наққош. 06.05.2024 йил. МАДИНАИ МУНАВВАРА. 🌐 @axmadxonobidxon https://telegram.me/joinchat/dOJUBnMGmUhmOTEy
Показать все...
👍 16🙏 1
📝 ОРЗУЛАРИ БИР ДУНЁ ДЎСТИМ. Сезяпсанми, тонгнинг отганин, Бундан ортиқ бахт борми,асли. Яхши ният, ярим давлатинг, Орзулари бир дунё дўстим. Бепарволик ётдир ҳамиша, Тинчлик бермас дунё ташвиши. Безовтасан ёзию қишин, Орзулари бир дунё дўстим. Болалигинг ўтди шўх,шодон, Олтин давринг ёдингда ҳамон. Ўзгарса ҳам неча бор замон, Орзулари бир дунё дўстим. Тунлар бедор, ёнингда ҳар дам, Елкадошинг, сирдошинг қалам. Ўша,ўша завқ берар олам, Орзулари бир дунё дўстим. Ўз аҳдидан қайтмаган инсон, Орзулари бир дунё дўстим. 07.05.2024 йил. МАДИНАИ МУНАВВАРА.
Показать все...
👍 12
📝 УХЛАСА ҲАМ "ДАДАМ" ДЕР ҚИЗЛАР. 📄Сўзи Аҳмадхон Обидхон. 🎙Ижро Мурод Эшқобил. 🌐 @axmadxonobidxon https://telegram.me/joinchat/dOJUBnMGmUhmOTEy
Показать все...
👍 6
00:10
Видео недоступноПоказать в Telegram
🌙 ЖУМА ТАБРИГИ. Ассалому алайкум,азизларим,ёру дўстларим, яқинларим, каналимнинг содиқ мухлислари. Яна бир мунаввар, жума тонгини ҳадя этаётган Яратган Эгамга ҳамду санолар бўлсин.    Хомсут эмган бандамиз,хатолик ўтади,билиб-билмай Сизга ёмонлик қилганларни кечиринг, ришталарни узган қариндошлар билан боғланинг, ёмон муомала қилганларга мулойимлик қилинг. "Аллоҳга энг ёмон кўринадиган киши - гина ва адоватни узоқ сақловчи одамдир".(Ҳадис). Гина бу юрагингизга ўрнашиб олган харсанг тош ёки танага кирган тикон,асорати оғир дард.   Инсон кечиримли бўлса,тош юракдан кўчади,тикон чиқиб кетади,дарддан фориғ бўлиб, енгиллашасиз,руҳингиз яйрайди. Кўнгил - бу каъба,кимнидир шод қилсангиз,энг ширин дам шу! Айём муборак. Сизлардан дуо истаб, дуогўйларингиз Аҳмадхон Обидхонов.
Показать все...
👍 11 1🙏 1
📝 АРМОН... БУ ДАМЛАР. (Ўтиб кетган дўстларни хотирлаб). Болалигин соғинмаган ким, Бор бўлса гар,айтинг одамлар. Мен ҳам ортга қарайманда жим, Армон энди шўх,шодон дамлар. Қарич ери,тенгсиз хотира, Қишлоғимда қир адир, дала. Кўкка сапчиб,тинмаган сира, Мен эмасми ўша ёш бола. Бирда кулиб,гоҳида ғамгин, Омад мендан ўгирмади юз. Ўз кўнглимга бераман таскин, Остонамни маҳв этса ҳам куз. Пешонамда ажинлар ғужум, Тақдирим бу - нолимасман ҳеч. Кексаликми,қилмоқда ҳужум, Танамдаги дардлар бир ҳовуч. Бахт нелигин қалбга туймаган, Қалин дўстдан қолдимку ажраб. Замон ўзи қачон айниган, Ечими йўқ,тополмам жавоб. Келмасмиди хазонрез фасли, Ғам ғуссадан юрганда йироқ. Кетмасмиди узлатга дўстим, Хаста дилим ўртайди фироқ. Бу оламда қолдимми яккаш, Теграм бўшлиқ, атроф зим зиё. Ҳар кимсада ўзича ташвиш, Улар учун йўқдайман гўё. Борлиқ қанча бўлмасин гўзал, Чархи дуннинг зуғмидан тўйдим. Даҳшат солиб келса ҳам ажал, Мен умримга ачинмай қўйдим. Армон энди шўх шодон дамлар.... Тошкент. 🗓 01.12.2022 йил. 🌐 @axmadxonobidxon https://telegram.me/joinchat/dOJUBnMGmUhmOTEy
Показать все...
👍 13 2
01:32
Видео недоступноПоказать в Telegram
🗓 9 май - Хотира ва қадрлаш куни муборак бўлсин! 🎗 Ўтганларнинг руҳлари шод, охиратлари обод бўлсин, илоҳим. Осуда ва тинч ҳаёт учун рахмат!!! https://telegram.dog/joinchat/XR5IQH2lDHo0MGRi
Показать все...
👍 6🔥 2
КАЪБАТУЛЛОҲ. Сўзи Аҳмадхон Обидхон. Ижро Мурод Эшқобил. 🌐 @axmadxonobidxon https://telegram.me/joinchat/dOJUBnMGmUhmOTEy
Показать все...
👍 6