cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

“MIRSHARIB OTA” JOME MASJIDI

TOSHKENT VILOYATI QIBRAY TUMANI CHINOBOD Q. BARDAVOM K. 20-UY 🕌“MIRSHARIB OTA” JOME MASJIDI 📞MUROJAAT UCHUN TEL: 🔹99 841 15 35

Больше
Рекламные посты
246
Подписчики
-124 часа
Нет данных7 дней
+830 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

04:00
Видео недоступноПоказать в Telegram
#огоҳлик ❗️Iqror manzili: Sodiq Samarqandiyning maqsadi pul, aslo din emas ©️O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasi 🔗 Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
Показать все...
Ҳажга кетишдан олдин бажариладиган амаллар Иброҳим алайҳиссалом ўғиллари Исмоил алайҳиссалом билан Аллоҳ таолонинг амрига мувофиқ Байтуллоҳни қуришди. Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломга одамларни ҳажга чақиришга буюрди. Натижада, бу ер нафслар ошиқадиган, қалблар эса у томон шошадиган муборак жойга айланди. Ҳижратнинг тўққизинчи санасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга йўлга қодир бўлган одамларга ҳаж фарзлиги ҳақидаги оят нозил бўлди. Ҳаж диндаги фарзлардан бир фарз, Ислом рукнининг бир рукни бўлди. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Йўлга қодир бўлган киши зиммасида Аллоҳ учун Байтни ҳаж қилиш (фарзи) бордир” (Оли Имрон сураси, 97-оят). Соғлиғи яхши, ҳажга бориб-келишга оиласидан орттирган маблағи бор, йўлда хавф-хатар йўқ, аёл киши бўлса, маҳрами бор кишиларга умрида бир марта ҳаж қилиш фарздир. Имкони бўла туриб, ҳаж қилмаслик катта гуноҳ саналади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким ҳажни ирода қилса, шошилсин. Чунки киши бемор бўлиши, улови йўқолиб қолиши ва узри чиқиб қолиши мумкин”, деганлар. Кимки бу улуғ фарз амални бажаришга киришар экан, аввало – чин тавба ва ниятини холис Аллоҳ учун қилмоғи, зиммасидаги ҳақларни адо этмоғи, қарзларни узмоғи, ваъдаларни бажармоғи лозим. Аҳли-аёлини Аллоҳга тақво қилишга чақириши, васиятларини ёзиб қўйиши керак. Топган ҳалол мол-мулкидан оиласига нафақа қолдириши ҳам талаб этилади. Солиҳ дўстлар билан ҳамроҳ бўлиши, ҳажнинг бажариш тартибларини ўрганиши ва бу борадаги китобларни ўзи билан олиб олиши лозим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Умра кейинги умрагача бўлган гуноҳларга каффаротдир. Ҳажжи мабрурнинг мукофоти фақат жаннатдир”, деганлар (Муттафақун алайҳи).
Показать все...
👍 1
Улар қаёқда-ю, биз қаёқда?! Қуръони карим бўйича дунё мусобақаларидан бирида собиқ совет иттифоқи таркибидаги давлатлардан биридан келган ўн икки яшар кичкина бола ғалаба қозонди. Унинг пухталиги ҳайратланарли даражада эди. Қуръони каримни қандай қилиб бу даражада пухта ёд олдингиз, буни қандай уддаладингиз, деб сўрашганда, у: “Буни менинг отам қилди”, деб жавоб берибди. - Отангизга ким ўргатган, унга ким Қуръон ёдлатган? - Бобом. Ҳамма бундан ажабланиб, боладан яна сўрашибди: – Намоз ўқиган одамни кўрса қатағон қилган Собиқ совет иттифоқи босими остида бўла туриб, бобонгиз қандай қилиб отангизга таълим берган? - Бобом отамни гўдаклик пайти эшакка мингаштириб олиб юрарканлар, қишлоқ ташқарисидаги узоқ жойларга ҳам бирга олиб кетарканлар. Кейин отамнинг кўзига боғич боғлаб, тоғдаги бир ғорга олиб борарканлар. Ғорга киргач боғични отамнинг кўзидан олиб, Қуръон суралари тушурилган варақларни оларканлар ва муяссар бўлганча отамга ёдлатарканлар. Сўнг яна кўзларини боғлаб, уйга қайтарканлар. Шу тариқа отам Қуръонни ёд олган эканлар. - Нима учун бобонгиз отангизнинг кўзини боғлар экан? - Коммунистик режим мободо унинг ўғлига келиб, қийноққа солса, оғриққа чидолмай махфий Қуръон ёдлатиш мадрасасини ошкор қилиб қўймасин, деб қўрқиб шундай қилган эканлар. Улар қаёқда-ю, биз қаёқда?! Бундай хабардан кейин шаҳри бўйлаб юздан ортиқ Қуръон ёдлатиш ҳалқалари бўла туриб битта ҳам сура ёдламаган, Робби олдига қандай боришни ўйламаган одамдан ажабланасан киши! Фарзандингизни Қуръон ўқишга одатлантиринг, Қуръон ёлғизлигида унинг ҳамроҳи бўлади. Унга шаҳват ва шубҳалар билан тўлиб-тошган ҳаётнинг кўчаларини ёритиб туради. Қуръон дунёда унга иштиёқманд бўлган соҳибини шафоат қилади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Қуръон қиёмат куни келиб айтади: “Ё Роббим, унга қўйиб бер, каромат тожини кийсин”. Кейин яна айтади: “Ё Роббим, уни зиёда қил, каромат либосини кийсин”. Кейин яна айтади: “Ё Роббим, ундан рози бўл”. Сўнг ўша бандага айтилади: Ўқи ва кўтарил, ҳар бир оят ўқиганингда битта савоб бўлажак”. Қуръон аҳли учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тарафларидан махсус башорат бор. У зот дедилар: “Одамлар ичида Аллоҳнинг аҳли бор”. Саҳобалар: “Ё Расулуллоҳ, улар ким?” дея сўрашди. У зот: “Қуръон аҳли Аллоҳнинг аҳли ва хос бандаларидир”, дедилар. Давлат миқёсида мусҳафлар тарқатадиган исломий давлатлар бор. Агар сиз шундай юртлардан бирида яшаётган бўлсангиз Аллоҳга берган шундай улуғ неъмати учун ҳамд айтдингизми? Мусҳаф изласангиз бемалол топа оласиз. Бу нақадар катта бахт! Лекин афсуски баъзи уйларда чанг босиб ётади, ҳеч ким очиб варақламайди ҳам… Доктор Ҳассон Шамси Пошонинг “Метин қоялар” китобидан
Показать все...
👍 1