cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси тасарруфидаги Бухоро вилояти Вобкент туманидаги «Хожа Махмуд Анжир Фагнавий» жомеъ масжидининг "anjirfagnaviy uz" расмий сайтининг телеграм мессенжер канали.

Больше
Рекламные посты
1 959
Подписчики
-224 часа
-187 дней
-1430 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

01:19
Видео недоступноПоказать в Telegram
#Видео #Маъруза ҲОЖИЛАРНИНГ ДУОЛАРИ ҚАБУЛ БЎЛАДИ Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/anjirfagnaviyuz
Показать все...
2 tg.mp43.42 MB
00:45
Видео недоступноПоказать в Telegram
СубханАллоҳ Ким бу саловатни ўқиса ИншаАллоҳ қулфланган эшиклар кенг қилиб очилади ҳар қандай моддий ва маънавий муаммолари хал бўлади Энг яқин инсонларингизга юбориб қўйинг! ┄┄┅┅✿🍃❀🌺❀🍃✿┅┅┄┄ https://t.me/anjirfagnaviyuz
Показать все...
1.84 MB
00:59
Видео недоступноПоказать в Telegram
Фарзанд кўп йиғласа уришадиган, йиғлама дейдиганлар мана шу маърузани эшитиб боаҳқа фарзандини йиғлагани учун уришмиди ИншаАллоҳ https://t.me/anjirfagnaviyuz
Показать все...
2.91 MB
ЛУҚАТА—ТОПИБ ОЛИНГАН НАРСАЛАР ҲАҚИДА 1. Луқата—топиб олинган нарса қимматбаҳо бўлса, узоқ туриш билан яроқсиз ҳолга келмайдиган бўлса, уни топиб олувчи тўлиқ бир йил эълон қилади .[1]↴ 2. Луқатанинг эгаси чиқса, унга у ҳақли бўлади, топиб олувчи эмас. 3. Топиб олинган нарсани топиб олувчи ишлатиб юборган (масалан таомни еб юборган, пулни сарфлаб юборган) бўлса, эгаси чиққач тўлаб беришни талаб қилса, тўлаб бериши вожиб бўлади. 4. Топиб олувчи луқатани садақа қилиб юборган бўлса, унинг эгаси тўлатиш ёки садақага рози бўлиб ажрга эга бўлиш орасида ихтиёрли бўлади. 5. Йўқотган нарсасини топганларга мукофот (суюнчи) шарт қилишлик жоиздир .[2]↴ 6. Шарт қилинган мукофотни олишга йўқолган нарсани топиб эгасига келтирганлар ҳақли бўлади. Изоҳлар: [1]↑ - Луқатани олиш ёки олмаслик масаласи ихтилофлидир: Имом Абу Ҳанифа (р.а.)дан бу масалада икки хил ривоят бор, бирида “олиш афзал”, дейилган. Яна бирида “ўз ҳолича қўйиш афзал”, дейилган. Имом Шофеъийдан ҳам икки хил ривоят бўлиб, бирида “олиш афзал”, дейилса, кейингисида “олиш вожиб”, дейилган. Шофеъйи мазҳабида асаҳҳ қавл: “олиб эгаси топилгач қайтаришига ишонган омонатдор инсон луқатани олиши мустаҳабдир”, деган қавлдир. Имом Аҳмад (р.а.)нинг қавлига кўра, луқатани олмаслик афзалдир. Топиб олинган нарсани бир йил эълон қилса-ю бироқ, эгаси чиқмаса, имом Молик ва Шофеъий (р.а.) икковларининг наздида уни умрбод сақлаши ҳам, ёки, садақа қилиб юбориши ҳам мумкин. Шунингдек, топиб олувчи бой ёки фақир бўлишидан қатъий назар уни ўзи истеъмол қилиши ҳам мумкин. Имом Абу Ҳанифа (р.а.) айтганлар: “топиб олувчи агар фақир бўлса, бир йил эълон қилгач, луқатани ўз эҳтиёжига сафрлаб юбориши жоиз. Агар бой бўлса, жоиз эмас”.[1]↑ [2]↑ - Шарт қилинган мукофотни олиш жоиз, аммо мукофот шарт қилинмаган бўлсачи? Бу масалада мужтаҳидларнинг нуқтаи назарлари ҳар-хил бўлган. Имом Молик (р.а.) айтганлар: “Агар луқатани топиб эгасига келтирган шахс одатда шундай иш билан шуғуланиб танилган бўлса (масалан қочоқ қулларни тутиш, йўқолган ҳайвонларни излаб топиш каби касб билан шуғулланса), унга мукофот шарт қилинмаган бўлса ҳам, қилган хизмати эвазига ҳақ берилади. бунда унинг қидириш жараёнида босиб ўтган масофси ҳам ҳисобга олинади. Агар у бундай ишлар билан одатда шуғулланмайди-ю бироқ фавқулодда бировнинг нарсасини топиб олгач эгасига элтиб берса, унга ҳеч қандай мукофот берилмайди. Бироқ, луқатага сарфлаган нарсаси эвазига бадал берилади”. Имом Абу Ҳанифа ва имом аҳмад (р.а.) икковлари айтганлар: “Топилмани эгасига элтиб берувчи ҳар қандай ҳолатда ҳам, хоҳ шарт қилинсин хоҳ шарт қилинмасин, йўқолган нарсаларни излаб топиш билан шуғулланадими ёки йўқ, булардан қатъий назар барибир мукофот олишга ҳақли бўлади”. Имом Шофеъий (р.а.) айтганлар: “Қачонки молини йўқотган одам топиб келтирганга суюнчи эълон қилса, топилмани келтирган суюнчига ҳақли бўлади. Аксинча бўлса йўқ”.[2]↑ манба: Ижмоъ ва Ижмоъий масалалар китоби https://t.me/anjirfagnaviyuz
Показать все...
Repost from FATVO.UZ
​​ЯРМИ СОЯДА, ЯРМИ ҚУЁШДА ЎТИРМАСЛИК ҲАҚИДАГИ ҲАДИС #ҳадис ❓1311-CАВОЛ: Бир маърузада “Ярмингиз сояда, ярмингиз қуёшда бўлган ҳолда ўтирманглар, деган мазмунда ҳадис эшитиб қолдим. Шундай ҳадис борми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, шундай маънода ҳадис бор. Улардан бирини Имом Абу Довуд раҳимаҳуллоҳ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ أَبُو الْقَاسِمِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إِذَا كَانَ أَحَدُكُمْ فِي الْفَيْءِ فَقَلَصَ عَنْهُ فَصَارَ بَعْضُهُ فِي الشَّمْسِ وَبَعْضُهُ فِي الظِّلِّ فَلْيَقُمْ. رَوَاهُمَا أَبُو دَاوُدَ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Абул Қосим соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирортангиз сояда ўтирган бўлса, соя қисқариб, унинг баъзиси офтобда, баъзиси сояда бўлиб қолса, ўрнидан турсин”, дедилар”. (Имом Абу Довуд ривояти). Бу ҳадисни Мулла Али Қори раҳимаҳуллоҳ “Мирқотул масобиҳ” китобида қуйидагича шарҳлаган: فليقم أي فليتحول منه إلى مكان آخر يكون كله ظلا أو شمسا لأن الإنسان إذا قعد ذلك المقعد فسد مزاجه لاختلاف حال البدن من المؤثرين المتضادين كذا قاله بعض الشراح “Ўрнидан турсин, яъни танасининг ҳамма жойи қуёшда ёки сояда бўладиган бошқа жойга ўтиб олсин. Чунки инсон соя ва қуёшли жойда ўтирса, бир бирига зид бўлган икки нарсанинг таъсиридан баданнинг аҳволи ўзгариб, мижози бузилади. Бу гапни кўплаб шориҳлар ҳам айтган”. Бу ҳадиси шариф мазкур ҳолатда ўтиришнинг тиббий жиҳатдан зарари борлиги учун қайтарилган. Яъни ярми соя ва қолган ярми қуёшда бўлган одам қаттиқ гуноҳкор бўлмасада, тиббий жиҳатдан мижози бузилиб, танасига зарар етади. “Мавсуъатул фиқҳия” китобида бундай ҳолда ўтириш юқорида каби ҳадисларда келган қайтариқ борлиги учун макруҳ бўлади дейилган: يكره الجلوس بين الضّحّ والظّلّ “Қуёш ва соя орасида ўтириш макруҳдир”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
Показать все...

ЎЛГАНЛАРГА ДУО ҚИЛИШ ВА УЛАРГА САВОБ АТАШ “Тирикларнинг дуо ва садақаларидан ўлганларга манфаат бордир”. Шарҳ: Аҳли сунна ва жамоа ўлганлар тирикларнинг қилган амалидан манфаат олишларига иттифоқ қилишган. Мусулмонларнинг унинг ҳаққига қилган дуолари, айтган истиғфорлари ва унинг номидан қилган садақалари ва ҳажлари бунга мисолдир. Баданий ибодатнинг савоби ўлганга етадими, йўқми, деган масалада ихтилоф бўлган. Баданий ибодат рўза, намоз, Қуръон қироати ва зикрга ўхшаган нарсалардан иборат. 1. Абу Ҳанифа, Аҳмад ибн Ҳанбал ва жумҳур (кўпчилик) “Баданий ибодат савоби ўлганга етади”, деганлар. 2. Шофеъий ва Молик “Етмайди”, дейдилар. Ўлганга ўзидан бошқанинг савоби етишига далил Қуръонда, Суннатда, Ижмоъда ва Қиёсда бордир: ҚУРЪОНДАН ДАЛИЛ: وَٱلَّذِينَ جَآءُو مِنۢ بَعۡدِهِمۡ يَقُولُونَ رَبَّنَا ٱغۡفِرۡ لَنَا وَلِإِخۡوَٰنِنَا ٱلَّذِينَ سَبَقُونَا بِٱلۡإِيمَٰنِ “Улардан кейин келганлар: “Роббимиз, бизни ва биздан аввал иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин”, дерлар”. (Ҳашр сураси, 10-оят). Аллоҳ тало ушбу оятда ўзларидан олдин ўтган мўминларга мағфират сўраганларни мадҳ этмоқда. Бу эса ўлганлар тирикларнинг истиғфоридан манфаат олишига далолат қилади. СУННАТДАН ДАЛИЛ: Имом Абу Довуднинг “Сунан” китобида Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан қуйидаги ҳадис ривоят қилинади: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўлик дафн қилиб бўлингандан кейин устида туриб“ Биродарингизга истиғфор айтинглар. Унга собитлик сўранглар. Чунки у ҳозир сўроқ қилинади”, дер эдилар”. Шунингдек, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан қабрларни зиёрат қилган вақтда ўлганларга дуо қилиш ҳақида ҳадислар келган. Имом Муслимнинг “Саҳиҳ” китобларида келган ҳадис бунга мисол: “Оиша онамиз розияллоҳу анҳо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Қабр аҳлларига истиғфор айтсангиз нима дейсиз?” деб сўрадилар.У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ассалому алайкум, эй, мўмин ва мусулмонлар диёри аҳли. Аллоҳ биздан ва сиздан олдин ўтганларни-ю, кейин қолганларни раҳим қилсин. Ва албатта, биз ҳам сизларга келиб қўшиламиз”. жавоб берганлар. ИЖМОЪДАН ДАЛИЛ: Ислом умматининг эътиборли асосий қисми жам бўлиб, ўлганга жаноза намозидаги дуони далил қилиб, ўлган тирикларнинг дуосидан манфаат олади, деганлар. Жаноза намозидаги дуолар маълум ва машҳурдир. Улар ўз аҳли биландир. Ўлган эркак, аёл ва гўдаклар учун алоҳида дуолар мавжудлигининг ўзи бу дуолардан ўзи бу дуолардан вафот этганларга манфаат борлигини кўрсатади. ҚИЁСДАН ДАЛИЛ: Баданий ибодат бўлмиш дуо ўлганга манфаат берганидан кейин рўза, намоз каби бошқа баданий ибодатлар ҳам манфаат бериши турган гап. Чунки орада фарқ йўқ. Бунинг устига, бошқа баданий ибодатлар ҳам манфаат бериши ҳақида ҳужжат ва далиллар бор. САДАҚАНИНГ САВОБИ ЕТИШИГА ДАЛИЛ: 1. Бир киши Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Эй, Аллоҳнинг Расули, онам тўсатдан вафот этди. Ўйлайманки, агар гапирса, садақа қилар эди. Унинг номидан садақа қилсам, унга ажри-савоб бўладими ?” — деб сўради. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳа”—деб жавоб бердилар”. Бухорий ва Муслим Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилганлар. 2. Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан: "Эй, Аллоҳнинг Расули, онам, менинг йўқлигимда вафот этди. У кишининг номидан садақа қилсам, у кишига манфаат берадими?” деб сўраганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳа”,— деб жавоб бердилар. Шунда Саъд розияллоҳу анҳу: “ Сизни гувоҳ қиламанки, ҳосилдор боғим у кишининг номидан садақа",—деди”. Бухорий Ибн Аббосдан ривоят қилган. РЎЗАНИНГ САВОБИ ЕТИШИГА ДАЛИЛ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким вафот этса-ю, зиммасида рўза тутиш бўлса, унинг номидан валийси рўза тутади”, деганлар. Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. "Сунний Ақидалар" китобидан. https://t.me/anjirfagnaviyuz
Показать все...
02:26
Видео недоступноПоказать в Telegram
Ulugʼlar ibrati: Jannatga eltuvchi ikki eshik Каналга уланиш ⤵️ https://t.me/anjirfagnaviyuz
Показать все...
Ўзбекистон_мусулмонлари_идораси_muslimuz_портали_Ulugʼlar_ibrati.mp46.14 MB
Фото недоступноПоказать в Telegram
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ҒУСЛ ҚИЛИШДА ҚИБЛАГА ЮЗЛАНИШ CАВОЛ: Ғусл қилишда қиблага қараб ювиниш мумкинми? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар авратини тўсиб турадиган бирор мато кийиб ювинаётган бўлса, қиблага қараш ёки орқа қилишнинг зарари йўқ. Лекин яланғоч ҳолда ювинаётган бўлса, қиблага юзланмайди. Уламолар ғусл қилишнинг одобларини санаганларида мана шу масалани ҳам айтиб ўтганлар. Жумладан, “Ҳошиятут Таҳтовий” китобида бундай дейилган: وَآدَابُ الْاِغْتِسَالِ هِيَ مِثْلُ "آدَابِ الْوُضُوءِ" وَقَدْ بَيَّنَّاهَا "إِلَّا أَنَّهُ لَايَسْتَقْبِلُ الْقِبْلَةَ" حَالَ اغْتِسَالِهِ؛ "لِأَنَّهُ يَكُونُ غَالِبًا مَعَ كَشْفِ الْعَوْرَةِ" فَإِنْ كَانَ مَسْتُورًا فَلَا بَأْسَ بِهِ." “Ғуслнинг одоблари таҳоратдаги одоблар кабидир. Фақат ғусл қилиш асносида қиблага юзланмайди (таҳоратда эса қиблага юзланилади). Чунки аксар ҳолатда ғусл қилувчиларнинг авратлари очиқ бўлади. Агар бирор кийим билан ғусл қилаётган бўлса, қиблага юзланишнинг зарари йўқ”. “Раддул муҳтор” китобида бундай дейилган: فَلَوْ كَانَ مُتَّزِرًا فَلَا بَأْسَ بِهِ، “Агар изор (лунги) кийиб ғусл қилаётган бўлса, қиблага қараб ювинишнинг зарари йўқ”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстдарингизга ҳам улашинг https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Показать все...
01:26
Видео недоступноПоказать в Telegram
#muftiy_minbari 🌙 АСҲОБЛАРНИНГ ҲАЙРАТИ 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🌐 https://t.me/anjirfagnaviyuz
Показать все...
ASHOBLAR HAYRATI+.mp413.18 MB
00:30
Видео недоступноПоказать в Telegram
​🤲 АБИТУРИЕНТЛАР УЧУН ДУОЛАР ТЎПЛАМИ 📅 Саноқли кунлардан кейин олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтади. Аксарият абитуриентлар бу имтиҳонга қаттиқ киришиб, куну тун талаба бўлиш ниятида ҳаракат қилмоқдалар. 🟢 Дарҳақиқат, абитуриент Аллоҳга таваккул қилиши ҳамда ота-она, устоз ва яқинларининг дуоси олиши ҳам лозим. Муҳими, қалбда – илм эгаллаш ҳамда бу илми ила Ватани, халқи, оиласи хизматида бўлиш нияти бўлсин. Имтиҳон олди ўқиладиган дуолар🤲 📌«Робби яссир ва ла туъассир. Робби таммим бил-хойри» Роббим! Осон қилгин, қийин қилма. Роббим, (ишимни) яхшилик билан тугатгин. 📌«Робби зидни илман ва фаҳман». Роббим! Илмимни ва зеҳнимни орттир. Илм олиш ниятида бўлган барча абитуриентлар имтиҳонларни муваффақиятли топширишларини Аллоҳ таолодан сўраб қоламиз.🤲 ....🍃🌿🌸🌺🌸🌿🍃..... https://t.me/anjirfagnaviyuz
Показать все...
1.83 MB
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.