ru
Feedback
ХАМД жоме масжиди

ХАМД жоме масжиди

Открыть в Telegram

Мурожаат учун: @HamdMasjidi_murojaatuchunbot Инстаграм саҳифамиз: https://www.instagram.com/hamd_masjidi/ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти Тошкент тумани "ҲАМД" жоме масжидининг телеграм канали @hamd_masjidi

Больше
2 466
Подписчики
-424 часа
-167 дней
-2230 дней
Архив постов
#муфтий_минбари 📹 Жаннат эшигидан кириб олинг! 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари @diniysavollar

• «Баъзи фасллар мева учун эмас, илдиз учун бўлади». • Ҳаётдаги айрим даврлар ҳам дарҳол натижа ёки ҳосил бериш учун эмас. • Улар инсоннинг қалбини мустаҳкамлаш, сабрни тарбиялаш, тажриба орттириш ва камолотга етишиши учун берилади. • Дарахтнинг илдизи қанчалик чуқур ва мустаҳкам бўлса, • Меваси ҳам шунчалик серҳосил ва ширин бўлади. • Инсон ҳам шундай: • Ичидан кучайган сари, ташқи муваффақияти ҳам барқарор бўлади. • Мева кечикса ҳам, илдиз ўсишдан тўхтамасин. • Чунки мустаҳкам илдиз — баракали ҳосилнинг кафолатидир.
• «Сабр — ҳосилнинг кечикиши эмас, • Муваффақиятга муносиб бўлиб бориш жараёнидир».

#kun_oyati وَأَحۡسِنُوٓاْۚ إِنَّ ٱللَّهَ يُحِبُّ ٱلۡمُحۡسِنِينَ “Яхшилик қилинг! Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади”. (Бақара
#kun_oyati
وَأَحۡسِنُوٓاْۚ إِنَّ ٱللَّهَ يُحِبُّ ٱلۡمُحۡسِنِينَ
“Яхшилик қилинг! Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади”. (Бақара сураси, 195 оят). 🚀@muminauz 🌺 📱 muminauzportali

#муфтий_минбари 📹 Силаи раҳм барака омилидир 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари @diniysavollar

Ўлим бор! Бирон бир Қалбни хафа қилма, ранжитма. Хафа қилинган бўлсанг, (бировга) билдирма. Майли, сен хафа (қилинган) бўл. Дунё фоний, шундай экан ҳеч кимни хафа қила кўрма! Бас ажал келган вақт орқангда кўнгли вайрон бўлган ҳеч ким қолмасин. Диққат эт, Ўлим бор! Майли хафа бўл, аммо яна ҳеч кимни хафа қила кўрма! Сабр қил ва кут. Ўлим бор... Ҳазрати Шамс Табрезий @Jaloliddinrumiyy🍃

#muftiy_minbari Токчадан қалбга кўчган Калом 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣 •••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄••••• https://t.me/Beshkappa_uzz

☀️ Aссалому алайкум. Мунаввар тонг муборак бўлсин. ✨Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир... ✨Шукр ва зикрга бой кун бўлсин! кунингиз мазмунли ўтсин! https://t.me/hamd_masjidi

Тошкент туман Ҳамд жоме масжид имом хатиби Абдусамад домла Жўрақулов хуфтон намозидан сўнг “ Фарзанд тарбясига этиборли бўлин
Тошкент туман Ҳамд жоме масжид имом хатиби Абдусамад домла Жўрақулов хуфтон намозидан сўнг “ Фарзанд тарбясига этиборли бўлинг” мавзусида суҳбат қилди 26 09 2026 й

☀️РАСУЛУЛЛОҲ ﷺ ДЕДИЛАР: Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Жаҳаннамдан битта челак олиб чиқиб, ернинг ўртасига қўйилса, унинг бадбўй ҳиди ва иссиғи машриқу мағриб ўртасидагиларга (яъни бутун ер юзига) озор беради. Жаҳаннамдан бир учқунни машриққа қўйилса, унинг иссиғи мағрибда ҳам сезилиб туради». Имом Табароний ривояти. 🤲 Аллоҳ таоло барчамизни дунё ва охират жазирамасидан Ўз паноҳида асрасин. •••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄••••• https://t.me/Beshkappa_uzz

#Видео #никоҳ 📹 Акамга эмикдош тоғамнинг қизига уйлансам бўладими? 🎙 Абдуғофур домла Ниёзқулов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси
👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш ✅ Улашинг: @diniysavollar

Имом Молик ибн Динор бир куни хуфтон намозидан кейин масжиддан чиқди. Йўлда бир маст кишини кўрди: қўлида шароб шишаси, мастликдан ерга йиқилиб тушар, ҳар йиқилганда эса: «Аллоҳ, эй Раббим!» деб айтар эди. Шунда имом Молик ибн Динор деди: «Бу оғиз шароб билан тўлган ҳолда, ундан Аллоҳнинг номи чиқиши муносиб эмас». Сўнг у масжидга қайтиб кирди, бир идиш сув олиб чиқди ва ўша кишининг бошига ҳамда оғзига сув қуйиб, уни шаробдан поклади. Кейин қўлларини кўтариб дуо қилди: «Эй Аллоҳ, уни ҳидоят қилгин, эй Аллоҳ, уни шаробдан қутқаргин». Сўнг имом Молик уйига қайтиб кетди. Тушида бир нидо эшитди: «Эй Молик ибн Динор!» У қараса, ўша кечаги маст киши ҳам бор. Осмондан нидо қилувчи деди: «Эй Молик ибн Динор! Сен унинг оғзини Биз учун покладинг, Биз эса сен учун унинг қалбини покладик». Имом Молик уйғониб, бу тушдан ҳайратда қолди. Саҳарга яқин масжидга келди. Қараса, қибла томонда бир киши намоз ўқиб, йиғлаб Аллоҳдан кечирим сўраяпти. Имом: «Субҳаналлоҳ! Аллоҳга яқин банда экан, унинг дуосини оламан» деб кутди. Намоз тугагач, у киши ортига ўгирилди. Имом Молик уни кўриб, ҳайратдан қотиб қолди. Бу кеча кўрган маст киши эди! Имом Молик унга яқинлашиб деди: «Ассалому алайкум, аҳволинг қалай?» У киши жавоб берди: «Аҳволимни сўрайсанми, эй Молик ибн Динор? Кимга дуо қилган бўлсанг, У мени ҳидоят қилди». Шундай қилиб, Аллоҳ таоло истаса, шўр денгизни ҳам ширин қилади, фожирни эса Ўз фазли билан солиҳ бандага айлантиради. https://t.me/hamd_masjidi

photo content

Кўринмайдиган, аммо ҳамма ҳидлаб баҳра оладиган атирдек бўлинг Абдуллоҳ ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ ҳеч ким билмаслиги учун тунда кўчага чиқиб фақир одамларнинг уйларига озуқа тарқатиб чиқар эдилар. Эрталаб тонгда эшикларини очган фақирлар уйлари олдига қўйилган озуқаларни кўриб ҳайрон бўлишар ва буни ким келтирганини билолмай ғойибидан етказгани учун Аллоҳга шукрона қилиб оилалари билан баҳам кўришар эди. Қачонки, Ибн Муборак вафот этганларида хонадонларига озуқалар келмай қолган фақирлар одамларга кўринмайдиган, аммо ҳамма баҳраманд бўлаётган атир Абдуллоҳ ибн Муборак эканликларини билдилар. Зикр қилишларича, Абдуллоҳ ибн Муборак Тарсусга қўп қатнар эдилар. У ерга борганларида бир хонақоҳга қўниб, ўша ерда қолар эдилар. У ерда бир йигит бўлиб, у Ибн Муборакнинг хизматларини қилиб турар, у кишидан озми-кўпми илм олиб турар эди. Тарсусга сафарларининг бирида хонақоҳда хизматчи йигит кўринмай қолди. Суриштириб билсалар қарздорлиги учун қамалиб қолган экан. Неча пул қарзи бор экан?-деб сўрадилар. Ўн минг дирҳам қарзи бор экан, дейишди. Шундан кейин суриштириб ҳақдор кишини топдилар ва йигитнинг ўн минг динор қарзини тўлаб бердилар ва йигитни қамоқдан чиқариб юборишини сўрадилар. Аммо, қарзини тўлаб берганликлари ҳақида ҳеч қачон ҳеч кимга айтмаслиги учун қасам ичтириб олдилар. Эртаси куни йигит қамоқдан чиқди. Унга Абдуллоҳ ибн Муборак келганлиги ва унинг ҳақида сўраганликларини айтишди. Йигит Абдуллоҳ ибн Муборакнинг ҳузурларига борди. Ибн Муборак: ҳа йигит, кўринмай қолдинг, қаерларда юрибсан?-деб сўрадилар. Йигит: Бировдан қарзим бор эди, шунинг учун қамалиб қолган эдим, деди. Қамоқдан қандай қилиб чиқдинг?-деб сўрадилар. Йигит: айтишларича бир киши келиб қарзимни тўлаб берибди, аммо кимлигини айтишмади. Шунинг учун қамоқдан қўйиб юборишди, деди. Ибн Муборак: Аллоҳга ҳамд айт, қарзингни адо этадиган кишини юборибди, дедилар. То вафот этгунларича ўша киши қасамига содиқ қолиб бу воқеани ҳеч кимга айтмаган экан. “Аҳли сунна валжамоа уламоларидан Абдуллоҳ ибн Муборак” китобидан – Муҳаммад ибн Матор Аз-Заҳроний https://t.me/hamd_masjidi

photo content

Кўринмайдиган, аммо ҳамма ҳидлаб баҳра оладиган атирдек бўлинг Абдуллоҳ ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ ҳеч ким билмаслиги учун тунда кўчага чиқиб фақир одамларнинг уйларига озуқа тарқатиб чиқар эдилар. Эрталаб тонгда эшикларини очган фақирлар уйлари олдига қўйилган озуқаларни кўриб ҳайрон бўлишар ва буни ким келтирганини билолмай ғойибидан етказгани учун Аллоҳга шукрона қилиб оилалари билан баҳам кўришар эди. Қачонки, Ибн Муборак вафот этганларида хонадонларига озуқалар келмай қолган фақирлар одамларга кўринмайдиган, аммо ҳамма баҳраманд бўлаётган атир Абдуллоҳ ибн Муборак эканликларини билдилар. Зикр қилишларича, Абдуллоҳ ибн Муборак Тарсусга қўп қатнар эдилар. У ерга борганларида бир хонақоҳга қўниб, ўша ерда қолар эдилар. У ерда бир йигит бўлиб, у Ибн Муборакнинг хизматларини қилиб турар, у кишидан озми-кўпми илм олиб турар эди. Тарсусга сафарларининг бирида хонақоҳда хизматчи йигит кўринмай қолди. Суриштириб билсалар қарздорлиги учун қамалиб қолган экан. Неча пул қарзи бор экан?-деб сўрадилар. Ўн минг дирҳам қарзи бор экан, дейишди. Шундан кейин суриштириб ҳақдор кишини топдилар ва йигитнинг ўн минг динор қарзини тўлаб бердилар ва йигитни қамоқдан чиқариб юборишини сўрадилар. Аммо, қарзини тўлаб берганликлари ҳақида ҳеч қачон ҳеч кимга айтмаслиги учун қасам ичтириб олдилар. Эртаси куни йигит қамоқдан чиқди. Унга Абдуллоҳ ибн Муборак келганлиги ва унинг ҳақида сўраганликларини айтишди. Йигит Абдуллоҳ ибн Муборакнинг ҳузурларига борди. Ибн Муборак: ҳа йигит, кўринмай қолдинг, қаерларда юрибсан?-деб сўрадилар. Йигит: Бировдан қарзим бор эди, шунинг учун қамалиб қолган эдим, деди. Қамоқдан қандай қилиб чиқдинг?-деб сўрадилар. Йигит: айтишларича бир киши келиб қарзимни тўлаб берибди, аммо кимлигини айтишмади. Шунинг учун қамоқдан қўйиб юборишди, деди. Ибн Муборак: Аллоҳга ҳамд айт, қарзингни адо этадиган кишини юборибди, дедилар. То вафот этгунларича ўша киши қасамига содиқ қолиб бу воқеани ҳеч кимга айтмаган экан. “Аҳли сунна валжамоа уламоларидан Абдуллоҳ ибн Муборак” китобидан – Муҳаммад ибн Матор Аз-Заҳроний УЛАНИНГ ! АФСУСЛАНМАЙСИЗ ! 👇👇👇👇👇👇👇👇 https://t.me/hasanboy_ota_masjidi

#Видео #маҳрам ❔ Янги келин-куёв чилла сақлаши шартми? 🎙 Ҳомиджон домла Ишматбеков
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари
✅ Улашинг: @diniysavollar

#Дуо🤲 Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломнинг ушбу дуоларини Қуръонда зикр қилади: رَبِّ اجْعَلْنِي مُقِيمَ الصَّلَاةِ وَمِنْ ذُرِّيَّتِي رَبَّنَا وَتَقَبَّلْ دُعَاءِ Роббижъалнии муқимас солати ва мин зурриййатии. Роббанаа ва тақоббал дуаа'. «Эй Роббим! Мени ҳам, зурриётимдан бўлганларни ҳам намозни тўкис адо этувчи қилгин. Эй Роббимиз! Дуоимни қабул этгин» (Иброҳим сураси, 40-оят). Улашинг: •••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄••••• https://t.me/Beshkappa_uzz

🌹Aссалому алайкум. Шанба тонги муборак бўлсин. 🤲Соғ-саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин! Аллоҳим тонгингизни нурафшон, Кўнглингизни хотиржам, Чеҳрангизни нурли қилсин. Танангизни саломатлик, Юзингизни табассум безаб турсин! 🌷 Бахт, омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!! ⛑@APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал!

#muftiy_minbari Банданинг энг шарафли мулоқоти 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣

#МашаАллоҳ Юрак уриб турибди яхшилик қилинг, эхсон қилиб қолинг! Охиратга захира бўлади. Юрак қачон тўхташини хечким билмайди.... 👇 •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! @hamd_masjidi