cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Ziyo.uz

Zangiota tuman "Botir" jome masjidi Imom xatibininig shaxsiy kanali...

Больше
Рекламные посты
482
Подписчики
Нет данных24 часа
+47 дней
+530 дней
Время активного постинга

Загрузка данных...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Анализ публикаций
ПостыПросмотры
Поделились
Динамика просмотров
01
Арафа куни муборак, азизлар! @fitratuz
222Loading...
02
🌙 АРАФА КУНИ ТУТИЛГАН РЎЗА 2 ЙИЛЛИК ГУНОҲЛАРГА КАФФОРАТ ✅ 15 июнь шанба куни зулҳижжа ойининг 9-куни – арафа кунидир. 🌙 Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, дедилар (Имом Муслим ривояти). 🌙 Бошқа ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффоратдир: ундан олдинги ва ундан кейинги йилга”, деганлар (Имом Байҳақий ривояти). 📎Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан): ⏰ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:04 ⏰ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:00 Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим. 🔺Ғафлатда қолманг! Арафа куни рўзасини тутишни ўтказиб юборманг! Буни бошқаларга ҳам эслатинг. Эҳтимол Сиз сабабли бошқалар ҳам рўза тутар. 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
243Loading...
03
Ассалому алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ ! • Уйқудан уйғонганда ўқиладиган дуо: 👇👇👇 «Алхамдулиллаа ҳиллаазий ахйаана баъда маа амаатана ва илайҳин нушур. 🗓 15- ИЮН , 2024 йил. ШАНБА. 🗓 09- ЗУЛҲИЖЖА, 1445. Хижрий йил. 🕌 НАМОЗ КИРИШИ ) 🕰 Тонг --- 03:04(Оғиз ёпиш вақти) 🕰 Қуёш — 04-49 🕰 Пешин— 12:28 🕰 Аср — 17:39 🕰 Шом — 20:00(Оғиз очиш вақти) 🕰 Хуфтон - 21:41 🕌 МАСЖИДИМИЗДА НАМОЗ ЎҚИЛИШ ВАҚТЛАРИ. 🕰 Бомдод. - 04:00 🕰 Пешин. - 13:00 🕰 Аср. - 17:45 🕰 Шом. - 20:05 🕰 Ҳуфтон. - 21:45 «... албатта, намоз, мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят) Бугун саловат айтдингизми? 👇👇👇 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик аълаа саййидина Муҳаммад !!! БУГУНГИ... Кунингиз ажру-мукофотга, савобли амалларга, тўла ва барокатли бўлсин! https://t.me/Botir_jome_savol
212Loading...
04
#haj2024 #nocomment 🤲 МИНОДА ЗИЁРАТЧИЛАРИМИЗ УЛАМОЛАР СУҲБАТИНИ ТИНГЛАБ, ТОАТ-ИБОДАТЛАР БИЛАН МАШҒУЛ БЎЛМОҚДА 📢 Бугун, Зулҳижжанинг 8-куни меҳмонхонадан ташкилий гуруҳ бошчилигида автобусларда талбия айтиб, Минога етиб келган бўлғуси ҳожиларимиз: “Ё Аллоҳ, бу Минодир. Бас, дўстларинг ва аҳли тоатингга ато этган эҳсонларингдан менга ҳам инъом эт!”, дея дуолар ўқишди. 📍 Пайғамбар алайҳиссалом суннатларига мувофиқ, бугун Минода тарвия (ёлғон арафа) куни пешин, аср, шом, хуфтон намозлари ўқилади. Айни пайтда ўзбекистонлик зиёратчилар Мино водийсида эрта тонгдан то кун ботгунга қадар уламоларнинг суҳбатларидан баҳраманд бўлиб, тоату ибодат ва дуою илтижолар билан ўтказишмоқда. 🗣 Мино майдонида Ўзбекистон ҳожилари учун алоҳида жой ажратилган. Бу ерда ҳожиларимиз бемолол ибодат қилишлари учун шароит ҳозирланган. Шунингдек, тамадди қилишлари учун турли хил таомлар, чой, сув каби ичимликлар чодирларга олиб келиб улашилмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #hajning_mukofoti_jannat MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
331Loading...
05
🌙 ТАКБИРИ ТАШРИҚ АЙТИШНИ УНУТМАНГ اللهُ أكبر اللهُ أكبر لا إلهَ إلَّا الله واللهُ أكبر اللهُ أكبر ولله الحَمْد Ўқилиши: Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд. Маъноси: Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир. 🗣 Такбири ташриқ 15 июнь бомдод намозидан бошлаб ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 19 июнь аср намозига қадар айтилади: • 15 июнь — 5 маҳал • 16 июнь — 5 маҳал • 17 июнь — 5 маҳал • 18 июнь — 5 маҳал • 19 июнь — 3 маҳал 🟢Жами 23 маҳал намозда такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади. 💬 Ушбу такбир хоҳ жамоат билан, хоҳ ёлғиз ўқилган ҳар бир фарз намоздан кейин айтилади. 💬 Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар. 🕌 Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ ўқиб бўлганидан кейин такбири ташриқни айтади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #takbiri_tashriq 🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING ✅
332Loading...
06
Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Юн Сок Ёль кенгайтирилган таркибда музокара ўтказдилар Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
290Loading...
07
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль музокараларни икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида давом эттирдилар. — Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев и Президент Республики Корея Юн Сок Ёль продолжили переговоры с участием официальных делегаций двух стран. #Mirziyoyev #tashrif #JanubiyKoreya #muzokara Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
280Loading...
08
Ўзбекистон ва Корея Президентлари тор доирада учрашув ўтказдилар Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
240Loading...
09
Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёлнинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди. — В резиденции «Куксарой» состоялась встреча Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева и Президента Республики Корея Юн Сок Ёля в узком формате. #Mirziyoyev #tashrif #JanubiyKoreya #muzokara Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
160Loading...
10
Мамлакатимизга давлат ташрифини амалга ошираётган Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль Кўксаройда тантанали кутиб олинди Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
140Loading...
11
​​АРАФА КУНИ ШАНБА КУНИГА ТЎҒРИ КЕЛСА, ШУ КУНИ РЎЗА ТУТИШ МУМКИНМИ? #ҳайит ❓1289-CАВОЛ: Бу йил Арафа шанба кунига тўғри келмоқда. Ушбу кунда рўза тутсак бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Арафа куни шанбага тўғри келса ҳам у куни рўза тутишда ҳеч қандай кароҳият йўқ. Жума куни рўзасини ҳам қўшса, янада яхши. Ёлғиз шанба куни рўза тутишдан қайтирилган ҳадислар бор. Шу мазмунда келган ҳадисларни ўрганган уламоларимиз ёлғиз шанба куни рўза тутиш танзиҳий макруҳ, дейишган. Макруҳлиги шу кунни хослаб рўза тутганида бўлади. Аммо арафа куни шанба кунига тўғри келиб қолса, инсон арафа куни бўлгани учун рўза тутади. Бу ҳолатда макруҳлик йўқолади. “Эълоус сунан” китобида бундай дейилган: والمذهب عندنا صوم السبت إذا تعمده وكذا يوم الأحد إذا تعمده “Бизнинг наздимизда тутилган йўл шуки, шанба куни рўза тутишнинг макруҳлиги айнан шу кунни қасд қилса. Якшанба куни ҳам шундай”. “Раддул муҳтор” китобида бундай дейилган: إلَّا إذَا وَافَقَ يَوْمًا كَانَ يَصُومُهُ قَبْلُ؛ كَمَا لَوْ كَانَ يَصُومُ يَوْمًا وَيُفْطِرُ يَوْمًا أَوْ كَانَ يَصُومُ أَوَّلَ الشَّهْرِ مَثَلًا فَوَافَقَ يَوْمًا مِنْ هَذِهِ الْأَيَّامِ وَأَفَادَ قَوْلُهُ وَحْدَهُ أَنَّهُ لَوْ صَامَ مَعَهُ يَوْمًا آخَرَ فَلَا كَرَاهَةَ؛ لِأَنَّ الْكَرَاهَةَ فِي تَخْصِيصِهِ بِالصَّوْمِ لِلتَّشَبُّهِ “Лекин авваллари тутаётган кунига тўғри келиб қолса, рўза тутиш макруҳ бўлмайди. Масалан, кун ора рўза тутаётган бўлса ёки ҳар ойнинг биринчи куни рўза тутиб юрган бўлса ва бу кунлардан бири шанба кунига тўғри келиб қолса, макруҳ бўлмайди. Агар бу кунларга бир кун қўшиб рўза тутса, мутлақо кароҳият бўлмайди. Чунки макруҳлик яҳудийларга ўхшаб, фақат шанба рўза учун хослашдадир”. Демак, Арафа куни шанбага тўғри келса, имкон қадар жума ва шанба кунлари тутса, жуда яхши. Имкони йўқ бўлса, фақат шанба куни тутиши жоиз бўлади. Чунки Арафа рўзасини тутаётган киши айнан шанба кунини улуғлаб эмас, балки Арафа куни шу кунга тўғри келгани учун тутади. Бу ҳолатда фақат шанба куни рўза тутишга ҳеч қандай монелик қолмайди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
220Loading...
12
Жума кунининг фазилати Аллоҳ таоло айтади: «Эй иймон келтирганлар!Қачон жума куни намозга нидо қилинса, Аллоҳнинг зикрига шошилинглар ва савдони тарк қилинглар. Агар билсангиз, анашундоқ қилмоғингиз сиз учун яхшидир», (Жума сураси, 9-оят). Ушбу ояти карима жума намозининг фарзлигини баён қилувчи оятдир. Бунга Ислом умматидан ҳеч ким хилоф қилмайди. Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қуёш чиққан кунннинг энг яхшиси жума кунидир, чунки у кунда Одам алайҳиссалом яратилган, у кунда жаннатга киритилган ва у кунда жаннатдан чиқарилган ва қиёмат ҳам жума кунибўлади”, дедилар. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бундай ривоят қиладилар: “Агар кимки жума куни ғусл қилиб, жума намозига борса, ўша ғусл баданини поклаганидек жума намози гуноҳларини ювади ва ҳар бир қадамига Аллоҳ таоло йигирма йиллик ибодат савобини, жума намозини ўқиб бўлгач, икки юз эллик тоат-ибодатнинг савобини у банданинг номаи амолига ёзади”. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ таоло фаришталарга жума куни ерга тушишни амр этади. Ҳар бирининг қўлида олтин қалам ва нуқрадан қўғоз бўлиб, ер юзида масжидлар олдига бориб туришади. Фаришталар жума куни масжид эшигидан кириб келганларнинг исмини ёзиб оладилар. “Илоҳо, сенинг фармонинга биноан жума масжидига кирганларнинг исмини ёзиб келдик”, дейдилар. Шунда Аллоҳ таоло: “Улар қанчалик гуноҳкор бўлишмасин, ҳамма гуноҳларини мағфират этдим”,дейди. Саид ибн Мусайяб айтадилар: “Жума намозига боришим менга нафл ҳажни қилишдан севимлироқдир”. Каъбул Ахбор: “Бир қадаҳ олов ичмоғим мен учун бир қадаҳ ароқ ичмоғимдан яхшироқ. Бир қадаҳ ароқ ичмоғим намози жумага бормай қолишимдан яхшироқ. Намози жумага бормай қолишим одамларнинг сафлари устидан хатлаб ўтишимдан яхшироқ”, деб айтганлар. https://t.me/Ziyo_u
222Loading...
13
ЖУМА НАМОЗИ ВА ЖУМА КУНИГА ТААЛЛУҚЛИ ОДОБЛАР Бу одоблар ўн бешта: 1. Жума намозига пайшанба куни ва жума кечасидан тозаланиш, кийимларни ювиш ва керакли нарсаларни тайёрлаш билан ҳозирлик кўриш. 2. Жума куни ғусл қилиш - ювиниш. Имом Бухорий ва Муслимнинг "Саҳиҳ" китобларида ривоят қилинган ҳадислар ва бошқа асарларда келган хабарларга мувофиқ ювинишнинг энг афзал вақти - жума намозига боришдан бир оз олдин ғусл қилиш. 3. Баданини поклаб зийнат бериш, тирноқларини олиш, мисвоқ ишлатиб тишларни тозалаш, юқорида зикр этилганидек кир-ифлосликларни бадандан кетказиш каби тозалик амалларини бажариш, хушбўйликлар суртиш ва энг яхши кийимларни кийиш. 4. Жума намозига эрта, пиёда бориш (бунинг иложи бўлса, албатта - тарж.). Жоме масжидига ташқарига чиққунча қадар унда эътиқофда бўлишни ният қилиш. 5. Одамларнинг елкаси оша ўтмаслик, намозхонлар ўртасида бўш жой бўлса, шу ердан ўтиш. 6. Намоз ўқиётганлар олдидан асло кесиб ўтмаслик. 7. Биринчи сафда туришга интилиш. Агар имкон бўлмаса ва эътироз эшитса, олдинги қаторига ўтмайди. Кечикса, узрли бўлади. 8. Имом ҳужрасидан чиқиб, минбарга йўналса, нафл намоз ўқишни ва турли зикрларни тўхтатиш ҳамда муаззинга жавоб билан машғул бўлиш, сўнгра хутбани эшитиш. 9. Жума намозидан кейин икки ё тўрт, ёки олти ракат суннат намози ўқиш. 10. Аср намози адо этилгунга қадар масжидда туриш. Агар шом намозига қадар турса, янада афзал. 11. Жума кунидаги дуолар қабул бўладиган муборак соатни қалб ҳозирлиги ва доимий зикрлар билан ўтказишга уриниш. 12. Пайғамбаримиз алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтириш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: "Ким жума кунида менга саксон марта салавот айтса, Аллоҳ таоло унинг саксон йиллик гуноҳларини (сағираларини) афв этур" (заиф ҳадис бўлиб, уни Дайламий "Муснад"ида келтирган). Бунга истиғфор айтишни ҳам қўшиш мумкин, зеро бу кунда истиғфор айтиш мустаҳабдир. 13. Каҳф сурасини ўқиш. 14. Имкон борича жума куни хайр-эҳсон ва садақалар бериш. Садақа-эҳсонни масжид ташқарисида тарқатиш керак. Жума куни"Тасбеҳ" намозини адо этиш мустаҳаб, (Ҳофиз Абул Ҳасан Мақдисий ва бошқалар бу ҳақдаги ҳадисни саҳиҳга ҳукм этишган). 15. Жума кунида охират амаллари билан машғул бўлиб дунё ишларидан холи бўлиш мустаҳаб. "Минҳожул қосидин" китобидан Улашинг ⤵️ https://t.me/Ziyo_u https://t.me/Botir_jome_savol
182Loading...
14
https://t.me/Ziyo_u https://t.me/Botir_jome_savol
182Loading...
15
​Жума куни салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг жаннатда менга энг яқин бўладиганларингиз, менга салавотни кўпроқ айтадиганларингиздир. Бас, ёруғ кеча ва нурли кунда менга салавот айтишни кўпайтиринглар», дедилар». Шофеъий ва Байҳақий ривоят қилишган. Аллоҳ билувчи. Шарҳ: Ҳадиси шарифдаги «ёруғ кеча»дан мурод жума кечаси, «нурли кун»дан мурод жума кунидир. Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар: 1. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш ила жаннатда у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин бўла олиш мумкинлиги. 2. Жума куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўпроқ салавот айтиш кераклиги. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш масаласи ўз ўрнида алоҳида ва батафсил ўрганилади. «Ҳадис ва ҳаёт» китобидан https://t.me/Ziyo_u
102Loading...
16
Каҳф сураси Абдулбосит қори Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉 @AbdulbositQori https://t.me/Botir_jome_savol
122Loading...
17
“Каҳф” сурасини фазилати Жума куни нега, айнан, ушбу сура тиловат қилинишининг фазилати ҳақидаги қуйидаги ҳадисларни келтириб ўтамиз: Ҳофиз Абу Бакр ибн Мурдавайҳ Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким «Каҳф» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади», деганлар. Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Аҳмад ривоят қилган ҳадисда Абу Исҳоқ қуйидагиларни айтади: «Ал Баррознинг қуйидагиларни айтаётганини эшитдим. Бир киши «Каҳф» сурасини ўқий бошлади. Ҳовлида бир ҳайвон бор эди. Шунда, ҳайвон безовта бўла бошлади. Ҳалиги киши қараса, уни булут ўраб турибди. Бўлган ҳодисани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтиб берган эдик, У зот алайҳиссалом: «Эй фалончи, ўқийвер, у Қуръон тиловати учун тушган сакийнадир»,дедилар». Имом Муслим, Имом Насаий ва Имом Аҳмад Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким «Каҳф» сурасининг охирги ўн оятини ўқиса, Дажжол фитнасидан сақланади», деганлар. Яна бошқа бир ривоятда: «Ким «Каҳф» сураси аввалидан ўн оят ёд олса, Дажжол фитнасидан сақланади», дейилган. Юқоридаги ҳадиси шарифлардан жума куни ушбу сурани тиловат қилишнинг фазилатини кўплигини билиб олдик. https://t.me/Ziyo_u
102Loading...
18
#haj2024 #nocomment 🕋 ЗИЁРАТЧИЛАР ТОАТ-ИБОДАТЛАРНИ БОШЛАДИЛАР Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #hajning_mukofoti_jannat MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
332Loading...
19
Media files
130Loading...
20
#Haj2024 🌙 ОППОҚ ЭҲРОМЛАРДА МИНО ВОДИЙСИГА ЙЎЛ ОЛИНДИ 📢 Бугун, 13 июнь куни Макка шаҳридаги ўзбекистонлик зиёратчилар ўзлари турган меҳмонхоналарда ғусл қилиб, эҳром боғлаб, ҳаж нияти ила имону ихлос билан лаббайкани айтиб Мино водийсига йўл олдилар. 🗣Маълумот учун, зyлҳижжa oйининг caккизинчи кyни (бy кyн биздa "ёлғoн apaфa", apaбчaдa эca "тapвия кyни" дeйилади) Mинoдa ҳожилар тоату ибодатда бўладилар. Минода тарвия кунининг бомдод, пешин, аср, шом, хуфтон намозлари ўқилади. Асосан дуо, ибодат билан машғул бўлинади. Ислом тарихида Пайғамбар алайҳиссалом шундай қилганлар. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #hajning_mukofoti_jannat MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
292Loading...
21
#haj2024 🕋 HAJ AMALLARINI BAJARISH TARTIBI (INFOGRAFIKA) Ўзбекистон мусулмонлари идораси" Матбуот хизмати #hajning_mukofoti_jannat #haj2024 MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
351Loading...
22
🌙 МИНО ВА АРАФОТ ЗИЁРАТЧИЛАРНИ КУТИБ ОЛИШГА ТАЙЁР, ҒАНИМАТ ВАҚТЛАР БОШЛАНМОҚДА! 📍Шу кунларда 15 мингдан зиёд ўзбекистонлик зиёратчилар Маккаи мукаррамадаги меҳмонхоналардан ҳаж ибодатининг асосий амалларини бажариш учун Мино водийсига йўл оладилар. 🗣Таъкидлаб жоизки, бугунги кунгача Ўзбекистон ишчи гуруҳи вакиллари томонидан зиёратчиларимиз улуғ ибодатни бекаму кўст адо этишлари учун Мино, Арофат ва Муздалифа водийларида барча шарт-шароитлар тўлиқ тайёр ҳолатга келтирилган. 😄Айни мақсадда ишчи гуруҳи ва шифокорларнинг маълум аъзолари мазкур муборак водийларда бир муддат олдин бориб, зиёратчиларимизни кутиб олишга шай бўлиб турибдилар. Хусусан, ҳожиларимиз учун Мино ва Арафот водийсида иссиқ ўтказмайдиган чодирларда “Sofa bed” (ёстиқ ва юмшоқ тўшак), “Martaba” (тўшак), кондиционер сингари қулайликлар қилинган. Шунингдек, барча шароитларга эга тиббиёт марказлари, 3 маҳал иссиқ овқат ва 24 соат давомида чой ва салқин ичимликлар билан таъминлаш йўлга қўйилади. Муздалифада эса ҳожиларга махсус тўшак ва соябонлар тарқатиш режалаштирилган. ☪️ Айни пайтгача соҳа раҳбарлари томонидан ишчи гуруҳи аъзолари, элликбошилар ва шифокорлар жамоасига ҳаж жараёнларини намунали бошқариш, белгиланган тартибларга риоя этиш ва шаръий масалалар ҳақида батафсил тушунтирилди. 🕋 Эслатиб ўтамиз, бўлғуси ҳожиларимиз 14 июнь жума куни Мино водийсида, 15 июнь шанба куни эса Арафот ва Муздалифа водийларида ҳаж амалининг асосий кунларини адо этадилар. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #hajning_mukofoti_jannat #haj2024 MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
310Loading...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Арафа куни муборак, азизлар! @fitratuz
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
🌙 АРАФА КУНИ ТУТИЛГАН РЎЗА 2 ЙИЛЛИК ГУНОҲЛАРГА КАФФОРАТ 15 июнь шанба куни зулҳижжа ойининг 9-куни – арафа кунидир. 🌙 Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, дедилар (Имом Муслим ривояти). 🌙 Бошқа ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффоратдир: ундан олдинги ва ундан кейинги йилга”, деганлар (Имом Байҳақий ривояти). 📎Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан): ⏰ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:04 ⏰ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:00 Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим. 🔺Ғафлатда қолманг! Арафа куни рўзасини тутишни ўтказиб юборманг! Буни бошқаларга ҳам эслатинг. Эҳтимол Сиз сабабли бошқалар ҳам рўза тутар. 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Показать все...
Ассалому алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ ! • Уйқудан уйғонганда ўқиладиган дуо: 👇👇👇 «Алхамдулиллаа ҳиллаазий ахйаана баъда маа амаатана ва илайҳин нушур. 🗓 15- ИЮН , 2024 йил. ШАНБА. 🗓 09- ЗУЛҲИЖЖА, 1445. Хижрий йил. 🕌 НАМОЗ КИРИШИ ) 🕰 Тонг --- 03:04(Оғиз ёпиш вақти) 🕰 Қуёш — 04-49 🕰 Пешин— 12:28 🕰 Аср — 17:39 🕰 Шом — 20:00(Оғиз очиш вақти) 🕰 Хуфтон - 21:41 🕌 МАСЖИДИМИЗДА НАМОЗ ЎҚИЛИШ ВАҚТЛАРИ. 🕰 Бомдод. - 04:00 🕰 Пешин. - 13:00 🕰 Аср. - 17:45 🕰 Шом. - 20:05 🕰 Ҳуфтон. - 21:45 «... албатта, намоз, мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят) Бугун саловат айтдингизми? 👇👇👇 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик аълаа саййидина Муҳаммад !!! БУГУНГИ... Кунингиз ажру-мукофотга, савобли амалларга, тўла ва барокатли бўлсин! https://t.me/Botir_jome_savol
Показать все...
01:41
Видео недоступноПоказать в Telegram
#haj2024 #nocomment 🤲 МИНОДА ЗИЁРАТЧИЛАРИМИЗ УЛАМОЛАР СУҲБАТИНИ ТИНГЛАБ, ТОАТ-ИБОДАТЛАР БИЛАН МАШҒУЛ БЎЛМОҚДА
📢 Бугун, Зулҳижжанинг 8-куни меҳмонхонадан ташкилий гуруҳ бошчилигида автобусларда талбия айтиб, Минога етиб келган бўлғуси ҳожиларимиз: “Ё Аллоҳ, бу Минодир. Бас, дўстларинг ва аҳли тоатингга ато этган эҳсонларингдан менга ҳам инъом эт!”, дея дуолар ўқишди.
📍 Пайғамбар алайҳиссалом суннатларига мувофиқ, бугун Минода тарвия (ёлғон арафа) куни пешин, аср, шом, хуфтон намозлари ўқилади. Айни пайтда ўзбекистонлик зиёратчилар Мино водийсида эрта тонгдан то кун ботгунга қадар уламоларнинг суҳбатларидан баҳраманд бўлиб, тоату ибодат ва дуою илтижолар билан ўтказишмоқда. 🗣 Мино майдонида Ўзбекистон ҳожилари учун алоҳида жой ажратилган. Бу ерда ҳожиларимиз бемолол ибодат қилишлари учун шароит ҳозирланган. Шунингдек, тамадди қилишлари учун турли хил таомлар, чой, сув каби ичимликлар чодирларга олиб келиб улашилмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #hajning_mukofoti_jannat MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Показать все...
Peshin tg.mp411.18 MB
Фото недоступноПоказать в Telegram
🌙 ТАКБИРИ ТАШРИҚ АЙТИШНИ УНУТМАНГ
اللهُ أكبر اللهُ أكبر لا إلهَ إلَّا الله واللهُ أكبر اللهُ أكبر ولله الحَمْد Ўқилиши: Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд. Маъноси: Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир.
🗣 Такбири ташриқ 15 июнь бомдод намозидан бошлаб ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 19 июнь аср намозига қадар айтилади: • 15 июнь — 5 маҳал • 16 июнь — 5 маҳал • 17 июнь — 5 маҳал • 18 июнь — 5 маҳал • 19 июнь — 3 маҳал 🟢Жами 23 маҳал намозда такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади. 💬 Ушбу такбир хоҳ жамоат билан, хоҳ ёлғиз ўқилган ҳар бир фарз намоздан кейин айтилади. 💬 Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар. 🕌 Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ ўқиб бўлганидан кейин такбири ташриқни айтади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #takbiri_tashriq 🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING
Показать все...
00:33
Видео недоступноПоказать в Telegram
Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Юн Сок Ёль кенгайтирилган таркибда музокара ўтказдилар Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Показать все...
IMG_4012.MP410.82 MB
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль музокараларни икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида давом эттирдилар. — Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев и Президент Республики Корея Юн Сок Ёль продолжили переговоры с участием официальных делегаций двух стран. #Mirziyoyev #tashrif #JanubiyKoreya #muzokara Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Показать все...
00:19
Видео недоступноПоказать в Telegram
Ўзбекистон ва Корея Президентлари тор доирада учрашув ўтказдилар Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Показать все...
IMG_4006.MP45.95 MB
Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёлнинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди. — В резиденции «Куксарой» состоялась встреча Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева и Президента Республики Корея Юн Сок Ёля в узком формате. #Mirziyoyev #tashrif #JanubiyKoreya #muzokara Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Показать все...
00:43
Видео недоступноПоказать в Telegram
Мамлакатимизга давлат ташрифини амалга ошираётган Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль Кўксаройда тантанали кутиб олинди Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Показать все...
IMG_3980.MP415.46 MB