cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Imom Ahmad.uz

Узбекистон мусулмонлари идораси Сирдарё вилояти Сирдарё шаҳар туман марказий Янги ҳаёт жоме масжиди расмий канали Масжид имом хатиби Аминжон Исмоилов Мурожаат учун: Мутавалли Содиқжон Уралов +998915038602

Больше
Рекламные посты
1 082
Подписчики
+524 часа
+77 дней
-3330 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Repost from Muslim.uz
🗣 ЗИЁРАТЧИЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ ҚИЛИНИБ, ШАРОИТЛАР КЎЗДАН КЕЧИРИЛДИ 🇺🇿🇸🇦Саудия Арабистонидаги хизмат сафари чоғида Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, Саудия Арабистонидаги элчи Нодиржон Турғунов, “Ҳаж” ва “Умра” ишлари бўйича атташе Шуҳрат Амоний каби мутасаддилар томонидан Макка шаҳрида зиёратчилар истиқомат қилаётган “Al-Ayyam Elite”, “Abraj al-Dana”, “Dali Hotel”, “Open Hotel”, “Shueae Hotel”, “Najm Al Saad” ва “Aed Al Saha” меҳмонхоналаридаги шарт-шароитлар батафсил ўрганилди. ✅Танишиш давомида зиёратчиларга кўрсатилаётган хизматлар даражаси, хоналар шинам ва озодалиги, жойлашган ўринлар, ошхоналарнинг сиғими, санитария-гигиена талабларига жавоб бериши, озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати, транспорт хизматларининг узлуксизлигига алоҳида эътибор қаратилди. 🟢Соҳа раҳбарлари ҳар бир меҳмонхонада ташкил этилган тиббиёт марказларида бўлиб, зиёратчиларнинг ҳажни адо этишга жисмонан тайёрлик жараёнлари, тиббий кўриклар ва дори-дармонларни кўздан кечириб, уларнинг соғлигига алоҳида эътибор қаратиш бўйича топшириқлар берди.
💬Ўрганишлар чоғида ҳамюртларимиз билан суҳбат қилиб, ибодатларни бекаму кўст адо этишлари учун ҳозирланган қулайликлар борасидаги фикр-мулоҳазаларини тинглади. Мулоқотларда бўлғуси ҳожиларимиз Давлатимиз раҳбарининг шахсан эътиборидан бениҳоя шод эканлари, мавсумга ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўрилгани, барча имкониятлар муҳайё қилинганини эътироф этдилар. Юртдошларимиз ҳаж ибодатларини адо этиш чоғида ҳар қадамда ҳукуматимизнинг кўмагини дилдан ҳис этаётганларини изҳор этишди. Айниқса, Юртбошимизнинг телефон орқали ҳожилар ҳолидан хабар олганлари уларни чексиз қувонтирганини таъкидлаш баробарида улар табаррук манзилларда эл-юрт ҳаққига хайрли дуолар қилишларини билдиришди.
✅ Учрашувларда ҳажга оид масалаларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатвоси ва тавсияларига яқдил амал қилиниши таъкидланди. 📋 Якунда соҳа раҳбарлари томонидан ишчи гуруҳи, элликбошилар ва шифокорлар жамоасига жиддий топшириқ ва муҳим тавсиялар берилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси" Матбуот хизмати #hajning_mukofoti_jannat #haj2024 MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Показать все...
Repost from FATVO.UZ
Фото недоступноПоказать в Telegram
🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ
🕌 Юртимиздаги жоме масжидларда 2024 йил 16 июнь якшанба куни Қурбон ҳайити намози ўқилади. Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда эрталаб соат 05:10 да Қурбон ҳайити намози ўқилади.
🕓 Республикамизнинг бошқа ҳудудларида эса Қурбон ҳайити намози жоме масжидларда қуйидаги вақтларда адо этилади: 🟢Андижон 05:00 🟠Наманган 05:00 🟢Фарғона 05:00 🟠Тошкент ш. 05:10 🟢Тошкент в. 05:15 🟠Сирдарё 05:15 🟢Жиззах 05:15 🟠Самарқанд 05:20 🟢Сурхондарё 05:20 🟠Қашқадарё 05:25 🟢Навоий 05:25 🟠Бухоро 05:30 🟢Хоразм 05:45 🟠Қорақалпоғистон Рес. 05:50 🤔 Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 15-20 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #qurbon #hayit 🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING
Показать все...
Repost from FATVO.UZ
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Қурбонликка_оид_масалалар ҚАЙСИ ҲАЙВОННИ ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШ АФЗАЛ? 21-МАСАЛА: Бир киши битта қўйнинг нархи молнинг еттидан биридан қимматроқ бўлса, битта қўй сўйгани афзалдир. Агар уларнинг қиймати тенг бўлса ҳам, битта қўй сўйгани яхшироқдир. Аммо молнинг еттидан бири битта қўйнинг қийматидан кўпроқ бўлса, у ҳолда молга шерик бўлгани афзалдир. 🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING
Показать все...
Repost from FATVO.UZ
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Қурбонликка_оид_масалалар ҚУРБОНЛИК ҲАЙВОНИДАГИ НУҚСОНЛАР 18-МАСАЛА: Тиши йўқ ҳайвон агар тили билан ем-ҳашакни ейдиган бўлса, уни қурбонлик қилиш жоиз. Акс ҳолда, жоиз бўлмайди. (“Бадоеъ”). Қўй ёки молнинг икки қулоғидаги ёриқ ва кесилган жойлари жамланмайди. Яъни ҳар-бири алоҳида ҳисоблаб кўрилади. Агар ҳар бир қулоғининг кесилган жойи учдан биридан кам бўлса, қурбонлик қилиш жоиздир (“Татархонийя”). 🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING
Показать все...
Repost from FATVO.UZ
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Қурбонликка_оид_масалалар 11-МАСАЛА: Қурбонликни биттадан зиёда қилиш мумкин. Чунки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар йили иккита қўчқорни қурбонлик қилар эдилар. Ҳудайбия сулҳида юзта туяни қурбонлик қилганлар. Икки қўйни қурбонлик қилса, ҳар иккиси ҳам қурбонликдан саналади (“Муҳийти Сарахсий”). Қурбонликка қиммат бўлсада, семиз ва зоҳирий айбу-нуқсонлардан холи бўлган қўйни сўйилиши лозим (“Ал-Фатово ал-Кубро”). 🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING
Показать все...
Repost from FATVO.UZ
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Қурбонликка_оид_масалалар 7-МАСАЛА: Нонвойнинг олдида закот нисоби (85 грам тилла ёки унинг) қийматича буғдой ёки ун ёки тузи бўлса, унга қурбонлик қилиш вожибдир. Ижара эвазига одамларни кирларини ювиб берувчи киши (қассор)нинг ҳузурида закот нисоби миқдорича совун ёки ишқор мавжуд бўлса, унга ҳам қурбонлик вожиб бўлади (“Муҳийтул Бурҳоний” китоби). 🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING
Показать все...
Repost from FATVO.UZ
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Қурбонликка_оид_масалалар 15-МАСАЛА: Қўй олти ойга тўлган ва семиз бўлса, яъни бир ёшли қўйларни ичида кичиклиги билинмайдиган даражада катта бўлса, қурбонлик қилиш жоиздир. Эчки ўн икки ойга тўлган бўлса, бир ёшга кирган бўлади ва уни қурбонлик қилиш жоиз. Аммо ундан кичиги қурбонликка ярамайди. Қора мол икки ёшга тўлган бўлса, яъни йигирма тўрт ойга тўлган бўлсагина қурбонлик қилишга яроқли бўлади. Ундан кичигини семиз бўлса ҳам, қурбонлик қилиш жоиз бўлмайди. Туя беш ёшга тўлган бўлсагина, қурбонлик қилиш мумкин. Ундан кичигини бўталоқ дейилади ва уни қурбонлик қилиб бўлмайди. 🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING
Показать все...
Repost from FATVO.UZ
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Қурбонликка_оид_масалалар 8-МАСАЛА: Бой одамнинг балоғатга етган фарзандлари закот беришга қодир бўлмасалар, уларга қурбонлик вожиб бўлмайди. Балоғатга етмаган ёш боланинг бойлиги закот нисобига етса, унинг молидан отаси қурбонлик қилиши вожиб бўлади (“Ҳидоя” китоби). 🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING
Показать все...
Repost from FATVO.UZ
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Қурбонликка_оид_масалалар ҚУРБОНЛИК ҲАЙВОНИГА НУҚСОН ЕТСА 19-МАСАЛА: Бой киши тарафидан қурбонлик учун сотиб олинган ҳайвоннинг кўзи кўрмай қолса, ёки қўл ё оёғи синса, ёки қулоғи кесилса, ёки думи ё думбасининг учдан биридан кўпи узилса, ушбу ҳайвонни ҳам қурбонлик қила олмайди. Балки ўрнига бошқа соғломини сотиб олиб, ўшанисини қурбонлик қилиши вожиб бўлади. Шу каби қурбонлик учун сотиб олинган ҳайвон ўлиб қолса ёки ўғирланса ҳам, ўрнига бошқасини сотиб олиб, қурбонлик қилиниши лозим. 🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING
Показать все...
Repost from FATVO.UZ
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Қурбонликка_оид_масалалар 9-МАСАЛА: Етим боланинг моли нисобга етса, унинг молидан васийси* қурбонлик қилади. Аммо ёш боланинг молидан қурбонлик қилинганида, унинг гўштини садақа қилинмайди. Балки захира қилиб олиб қўйилади ва мазкур боланинг ўзига едирилади. Агар захира қилиб олиб қўйишнинг имкони бўлмаса, у ҳолда сотиб, пулига айни ўзидан фойдаланса бўладиган қозон каби идишларга алмаштириб, уларни сақлаб қўйилади.
* васий – етимнинг молу мулкини сақлаб, вояга етганда ўзига топширишга масъул бўлган шахс. Васий етимнинг онаси, бобоси, амакиси ёки бирор диёнатли киши бўлиши мумкин.
🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING
Показать все...