ЖАМОАТ НАЗОРАТИ 🇺🇿
Открыть в Telegram
Саҳифадаги ҳолатлардан маълумот олиш учун ёки мурожаатингизни шахсийимга юбориш учун қуйидаги Nickname орқали юзланинг! @Alain_Christophe Мурожаат учун: @Murojaatchilargabot
Больше9 607
Подписчики
-1924 часа
-667 дней
-21030 день
Архив постов
9 610
+1
Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги D 086 йўлида(Аква парк-Ўқчи ) ўрнатилган "Радар" орқалик аниқланган жарима тўғрисидаги Қарор апелация тартибда судда бекор бўлди.
Шу ўринда савол туғилади: Йўлларда ҳайдовчилар учун йўл ҳақида ахборот, тақиқловчи, буюрувчи, В, Х, К йўл белгиларини ўрнатиш керак бўлсада, фақатгина "5.43 Радар" белги етарликми?
Масъул ходимларни йўллардаги камчиликларни бартараф этмаслиги сабаб, ҳайдовчилар судма-суд айбсизлигини исботлаш учун моддий ва маънавий зарар етказилганлиги учун ким жавоб беради?
Пс/ Хурматлик ҳайдовчилар, СИЗ ҳам Юқорида кўрсатилган манзилдаги Радар орқалик ўша даврда жаримага тортилган бўлсангиз. Жарима қарори юзасидан ,Фарғона Вилоят судига шикоят қилишингиз мумкин!
Ишни одилона кўриб чиққан Фарғона вилояти маъмурий судясига Миннатдорчилик билдирамиз.
Https://t.me/JAMOAT_NAZORATI
9 610
YPX xodimi harakatlanmasdan turgan avtobus haydovchisiga nisbatan xavfsizlik kamariga jarima yozib ketgani aytilmoqda.
Https://t.me/JAMOAT_NAZORATI
9 610
Ассалому алайкум хурматли Жамоат назорати канали админлари.
Сизларга шуни ёзиб маълум қиламизки! Андижон вилояти Избоскан тумани Пойтуғ шахри Шифокорлар кўчасидаги катта йўлда Мошиналар орқага қайрилиб оладигон жойга (Развородга) Пешохотнинг зебра чизиғи чизиб қўйилган.
Биз мана шу жойда зебра чизиғи бўлишига тиш тирноғимиз билан қаршимиз. Сабаби мошиналар орқага қайрилиб оладигон жойда Пешохотнинг зебра чизиғи бўлиши мошиналарнинг орқага қайрилиб олишига ноқулайликларни келтириб чиқаради.
Сизлардан илтимос! Ушбу зебра чизиғ Развороддан озгина узоқроққа жойлаштирилишида амалий ёрдам беринглар.
2026 - йил. 10 - июл.
Https://t.me/JAMOAT_NAZORATI
9 610
Фарғона вилоятида "Радар" орқалик аниқланган жарима апелляция суд томонидан бекор бўлди.
Яшасин одил судларимиз.!
Https://t.me/JAMOAT_NAZORATI
9 610
«Имтиҳон қайта ўтказилишини сўраймиз». Қашқадарёдаги ихтисослаштирилган мактабга кириш тест саволлари тарқалиб кетди
Қаршидаги ихтисослаштирилган мактабга кириш имтиҳони 1-сменасида фойдаланилган тестлар тарқалиб кетди. Ота-оналар улар 2 ва 3-сменалардаги билан бир хиллигини айтиб, имтиҳон қайта ўтишини сўрамоқда. Агентлик эса ишга оид ҳужжатлар судга юборилганини билдирди.
Https://t.me/JAMOAT_NAZORATI
9 610
Муносабат
Мурожаат юзасидан мутахасист томонидан манзилга келиб, муамио бартараф этилди.
Эътибор учун Рахмат
Жамоат назорати
9 610
Raqamini yashirgan Matiz haydovchisi jarimaga tortildi
Ijtimoiy tarmoqda tarqalgan Matiz avtomobili haydovchisi va YPX xodimi o‘rtasidagi tortishuv aks etgan holat yuzasidan Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati rasmiy munosabat bildirdi.
Https://t.me/JAMOAT_NAZORATI
9 610
БЕКОБОДДА "РАЗБОРЩИК"ЛАР УШЛАНДИ
‼️ Республика миқёсида ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор профилактик тадбирлари доирасида, ДХХ Тошкент вилояти Бошқармаси ҳамда вилоят ИИББ ходимлари томонидан “кўча муҳокамаси”га алоқадор шахсларнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди. Хусусан,
Тожикистон Республикаси Душанбе шахрида яшовчи 1984 й.т., Т.М.Х. 1990 й.т., укаси билан бирга Бекобод туман “Ойбек” божхона пости дарвозаси олдида навбатда турган вақтларида, мазкур ҳудудда ташмачилик фаолияти билан шуғулланувчи бекободлик фуқаролар 24 ёшли Т.М.Н. ҳамда 25 ёшли А.Р.С.лар гўёки уларни видеотасвирга олганликларини иддао қилиб, уларни турли хил сўзлар билан хақорат қилган ва ўзаро жанжаллашиб кетишган. Натижада, Тожикистон фуқароси Т.М. автомашинасида бўлган, ошхона пичоғини олиб, иккала шахсга ҳам турли даражада тан жароҳати етказган. Мазкур ҳолат юзасидан Бекобод туман ИИБ томонидан Т.Н.га нисбатан ЖКнинг 105-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган ва қамоқ эхтиёт чораси қўлланилган. Шунингдек, жанжални келтириб чиқарган Т.М. ва А.Р.лар жорий йилнинг 2-июль куни ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушланган. Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.Https://t.me/JAMOAT_NAZORATI
9 610
+1
Фарғона вилояти"ХЭТК" масъулларига Мурожаат.
Электр энергияси ичганлиги боис 1154 рақамига қўнғироқ қилдик натижа йўқ. Худудий навбатчига 73 253 95-75 қўнғироқ қилдик натижа йўқ.
Қарзимиз бўлмаса ҳам электр энергиясидан фойдаланаолмаймизми?
Электр энергиясини хонадонимизда ёқиб берилиши юзасидан Фарғона вилояти"ХЭТК" масъулларидан амалий ёрдам беришларини сўраб қоламиз.
Жамоат назорати
9 610
Нодирбек Бахтиёрович Сайфуллаев Маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди;
Жаҳонгир Одилхўжаевич Ахмедов Маданият вазирининг биринчи ўринбосари – Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги директори лавозимига тайинланди;
Одилжон Абдуғаниевич Абдуқаҳоров Маданият вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди;
Санжар Бахтиёрович Бобожонов Маданият вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президентнинг маданият бўйича вакили бўлинмасининг бош инспектори лавозимидан озод этилди;
бошқа ишга ўтиши муносабати билан Баходир Мажитович Ахмедов, Авазхон Бахадирович Тажиханов Маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан, Муроджон Абдуллаевич Мажидов, Юсуфжон Камолдинович Усмонов Маданият вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Https://t.me/JAMOAT_NAZORATI
9 610
+1
Saida Mirziyoyeva Dilnoza Kattaxаnovani yangi lavozim bilan tabrikladi
Bugun, 10-iyul kuni Dilnoza Kattaxаnova Bosh vazirning xotin-qizlar masalalari bo‘yicha o‘rinbosari etib tayinlangan edi.
“Og‘ir hayotiy vaziyatga tushib qolgan ayollar: jazo muddatini o‘tayotgan, uyi va farzandlaridan uzoqda mehnat qilayotgan xotin-qizlarga alohida e’tibor qaratilishi lozim. Ular yolg‘izlanib qolmaganlarini, davlat ularning qismatiga befarq emasligini his qilishlari kerak. Dilnozaxon, Sizga bu yo‘lda oqilalik, qat’iyat, ishingizga omad va yurtimizdagi har bir ayolning hayotida aks etadigan ulkan natijalar tilayman”, dedi O‘zbekiston Prezidenti Administratsiyasi rahbari.
Https://t.me/JAMOAT_NAZORATI
9 610
#Тезкор
⚡️⚡️Айтишларича, Маданият вазирлиги раҳбариятида ҳам ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда
Манбаларга кўра, вазир Озодбек Назарбеков лавозимида қолган. Ўзгаришлар унинг ўринбосарлари билан боғлиқ.
Https://t.me/JAMOAT_NAZORATI
9 610
Фарғонада ЭНГ чиройлик "Кортеж" номзодига давогарлар-ми?
Йўлларда назорат борми?
Https://t.me/JAMOAT_NAZORATI
9 610
Қашқадарё вилоятида сувдан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича тўпланган ҳужжатларни судга чиқармасликни ваъда қилган мутахассис ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда "Қашқадарё сув таъминоти" АЖ ичимлик сув тизими назорат бўлими мутахассиси С.М. хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқаро Х.Б.дан унинг ўғли Н.Б.га нисбатан ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича расмийлаштирилган далолатномани судга чиқармаслик ва қайта ҳисоб-китоб қилиб зарарни йўқ қилиб бериш эвазига 1,2 млн сўм пулларни банк пластик картасига ўтказиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланиб, ушбу 1,2 млн сўм пулларнинг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Https://t.me/JAMOAT_NAZORATI
9 610
Ўзбекистонда давлат томонидан нарх белгиланиши бекор қилингач, кўмир баҳоси икки баравар қимматлади. 1 июндан нархлар бозор тамойиллари асосида шакллантирилмоқда ва улар 2,1 баробарга ошди. Расмийларнинг изоҳлашича, аввалги чекловлар ишлаб чиқарувчилар фаолиятини бўғиб, инвестициялар ва модернизацияга тўсқинлик қилган.
Айни пайтда, қазиб олиш ҳажми беш ой ичида 36% кескин камайган. Бироқ Геология вазирлигининг маълум қилишича, бу инқироз эмас, балки товарларнинг ортиқча тўпланиб қолиши оқибатидир: «Ўзбеккўмир» омборларида ҳеч ким харид қилмаган 2,3 миллион тонна кўмир ётган эди. Ҳозирга келиб захира қолдиқлари 1,2 миллион тоннагача камайди ва ярим йиллик қазиб олиш режаси 100% бажарилди.
Нархларнинг эркинлаштирилиши қазиб олишни рағбатлантириши ва хусусий тадбиркорларни жалб қилиши керак — улар жорий йилда етказиб бериш ҳажмини 80% оширишни режалаштирмоқда. Аммо уйларини кўмир билан иситадиган аҳоли учун бу газ ва электр энергияси тарифлари оширилгандан кейинги қўшалоқ зарба бўлди. Бундай қарорларнинг ижтимоий оқибатларини манзилли ёрдам орқали юмшатиш зарур, акс ҳолда бу ислоҳот яхши турмушдан эмас, мажбурликдан кўмир ёқаётганларнинг норозилигига сабаб бўлади.
Https://t.me/JAMOAT_NAZORATI
9 610
Тошкентда 2,8 млрд сўмлик криптовалюталарни айрибошлаган тожикистонлик фуқаро қўлга олинди.
Https://t.me/JAMOAT_NAZORATI
