cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

JIZZAX VSSB

Жиззах вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг расмий канали Адинстратор: @Azizadmin_bot

Больше
Рекламные посты
468
Подписчики
Нет данных24 часа
+37 дней
+1830 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

❗️Ўткир диарея: Организмнинг сувсизланиши болаларда сурункали буйрак етишмовчилигига сабаб бўлиши мумкин (Давоми) Шаҳло Исамуҳаммедова, Тошкент шаҳар 4-сон юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори: 👫 — Ўткир диарея, яъни ич кетиши кичик ёшдаги болаларда кўп учрайди ва улар саломатлиги учун хавфли бўлиши мумкин. Aйниқса, камқонлик, рахит, йод танқислиги бўлган ўғил-қизларда хасталикка мойиллик кўпроқ кузатилади. 🔬 Касаллик бемор ҳолати ва организмга тушган микроб ёки вирус хусусиятига қараб енгил, ўртача ёки оғир, баъзан типик бўлмаган шаклда ўтиши мумкин. 🤒 Болаларда оғир кечиши сувсизланиш билан боғлиқ бўлиб, агар бола қусаётган, ичи 5-8 маротабадан кўп келаётган ва тана ҳарорати 38 дан юқори 39 гача кўтарилаётган бўлса, бу ҳолат унда жуда тез сувсизланишга олиб келади. Ўз вақтида унинг ўрни қопланмаса, фалажлик, инфекцион-токсик шок, нейротоксикоз, ичаклар буралиб қолиши, ўткир буйрак етишмовчилиги, ўпка ва мия шиши, ҳатто, ўлим ҳолатига сабаб бўлиши мумкин. 🫙Бу касаллик, айниқса, гўдаклар ва 3 ёшгача бўлган болалар учун жуда хавфли. Аммо уни даволаш ва олдини олиш мумкин. Шу боис болаларда ўткир диарея кузатилса, тезроқ шифокор қатъий назорати остида танада йўқотилган сув ўрни ўз вақтида қопланса, организм яна нормал ҳолатига қайтади. 🌐 ЖССТ болаларда диареянинг хавфлилик даражасини билиш учун тўрт нарсага эътибор қаратиш зарур дея тавсия беради. Яъни, боланинг ҳолсизланиб қолиши, кўз атрофи ва қовоқларнинг осилиши ҳамда кўкариши, қорин соҳасида тери чимчиланса, тезда асл ҳолига қайтмаслиги, сув ичишни кескин рад этиши. Ана шундай ҳолатлар диареянинг оғир даражасидан далолат. Бундай вазиятда зудлик билан “Тез ёрдам” чақириб, болани шифохонага етказиш лозим. ‼️ Ёдда тутинг! Ичбуруғни даволашда ўзбошимчалик билан антибиотикларни қўллаш асло мумкин эмас. Чунки бу ҳолат вазиятни янада оғирлаштириши ва ўткир диареяга дисбактериоз хасталиги ҳам қўшилиши мумкин. 👨‍👨‍👧‍👦 Шундай экан, ота-оналар ёз мавсумида болаларининг овқатланиш рациони, улар истеъмол қилаётган маҳсулотлар сифати, яроқлилиги, хавфли бактерия ва вируслардан холилигига ҳамда фарзандлари озодалилигига ниҳоятда эътиборли бўлишлари керак. 🍲 Бунинг учун қўлларни тез-тез совунлаб ювиш, қайнатилган сув ичиш, сабзавот ва мевалар, резаворларни ишлатишдан олдин қайнатилган сувда яхшилаб чайиш, иссиқ овқат тайёрлашда гигиена қоидаларига риоя қилиш, озиқ-овқат маҳсулотлари, айниқса, тез бузиладиган егуликларнинг яроқлилик муддати ва сақлаш шартлари, хомашё ҳамда пиширилган таомларни алоҳида сақлаш лозим. 🥩🥚Шунингдек, гўшт, тухум ва денгиз маҳсулотларини яхшилаб қовуриш ёки қайнатиш, тез бузиладиган егуликлар ва тайёр таомларни музлатгичда сақлаш, янги пиширилган овқатни олдинги кун қолдиқлари билан аралаштирмаслик зарур. Агар пиширилган таом яна бир кун қолса, уни истеъмол қилишдан аввал иссиқлик билан ишлов бериш (қайнатиш ёки қовуриш) керак. 🪳Бундан ташқари, чивин ва суваракларнинг пайдо бўлишига йўл қўймаслик, уйда доимо тозаликни сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш, пишириш учун фақат янги маҳсулотлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Показать все...

❗️Ёз бошланди: Ўткир диареядан эҳтиёт бўлинг! 📌 Тўрт фасл тўкис бўлган юртимизда ёз мавсуми бошланмоқда. Табиийки, бу даврда турли витамин ва минералларга бой сархил мевалар пишиб етилади. Қолаверса, ушбу фаслда аҳоли, айниқса, болалар ўртасида авж оладиган мавсумий касалликлар бор. Улардан бири — ўткир диареядир. 🚽 — Ўткир диарея – халқ орасида ичбуруғ, ич оғриғи, ич кетиши номлари билан аталадиган хасталик бўлиб, ичак йўлларининг функционал бузилиши ҳисобланади, — дейди Тошкент шаҳар 4-сон юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори Шахло Исамухаммедова. — У ичакларни бўшатиш ва ичнинг суюқ ҳолатда келиши билан кечади. Ичнинг кунига 3-4 мартадан кўп келиши ўткир диарея дейилади. 🖇 Касалликнинг 2 та тури бор. Булар инфекцион ва ноинфекцион турлари ҳисобланади. Хасталик келиб чиқишига кўпинча гигиена қоидаларига риоя қилмаслик сабаб бўлади. Қолаверса, ичбуруғ ёзнинг иссиқ кунларида очиқ ҳавода қолган таом ва егуликлар, жумладан, сут ва сут маҳсулотларини истеъмол қилиш туфайли юзага келиши мумкин. 🧼 Шунингдек, болалар кўчадан уйга киргач ва таомланишдан аввал қўлларини совунлаб ювишни унутади. Шу билан бирга, ҳўл мева-сабзавотларни истеъмол қилишдан аввал уларни яхшилаб чайиш ҳам кичкинтойларнинг доимо ҳаёлига келавермайди. Оқибатда оғиз орқали организмга тушган бактерия ва вируслар ичбуруғ, дизентерия, сальмонеллёз каби ўткир юқумли ичак касалликларини қўзғатади. ⏰ Яъни организмдаги бактерия ва вируслар ичак шиллиқ қаватини яллиғлайди ва улардан ажралган токсинлар қонга сўрилиб, бутун танани заҳарлайди. Оқибатда 2 соатдан 2 кунгача бўлган инкубацион даврда диареянинг илк белгилари намоён бўлади. 🔬Қолаверса, ичбуруғ овқатдан заҳарланиш, шунингдек хатарли патологиялар, хусусан, сурункали гепатит, панкреатит ва бошқа инфекцион-яллиғланиш касалликларининг аломати бўлиши мумкин. 🍯 Бундан ташқари, айрим дори воситалари ҳамда сут ва сут маҳсулотларида бўладиган лактоза, табиий мева, асалдаги ва айрим ичимликларга қўшиладиган фруктоза углеводларини истеъмол қилиш ҳам ич кетишига сабаб бўлади. ‼️ Бўш, сувли ич келиши, унда қон бўлиши, қорин талвасалари, яъни ғуриллаши, оғриғи, дам бўлиши, юқори тана ҳарорати, ҳолсизлик, кўнгил айниши, қусиш кабилар касалликнинг асосий белгилари ҳисобланади. (Давоми бор) Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Показать все...

Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг Жиззах вилояти бўйича бош мутахассиси Илҳом Норбоев томонидан Зомин туман тиббиёт бирлашмасининг КТМП, ОП, ОШПларда давлат тиббий суғурта механизмларини жорий қилишга тайёргарлик ишлари, кафолатланган пакетга киритилган тиббий хизматлар кўрсатиш, кафолатланган пакет доирасида дори воситалари билан таъминлаш, бепул рецепт асосида дори-дармонлар тарқатиш, оилавий шифокорлар томонидан мутахассисга ва шифохоналарга йўлланмалар бериш ишлари қай даражада ташкил этилганлиги ўрганилди. Ўрганиш ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш ишлари давомида аниқланган бир қатор камчиликларни тез фурсатда бартараф этиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди. Шунингдек, кўп тармоқли марказий поликлиникада оилавий шифокорлар ва тор соҳа мутахассислари, марказий шифохона врачларига давлат тиббий суғуртаси тизими тўғрисида батафсил маълумотлар берилди. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати
Показать все...
🗓1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни ❗️ФАРЗАНДЛАРИ СОҒЛОМ ОИЛА БАХТЛИ БЎЛАДИ ✅ Ҳар бир ота-она фарзандини соғлом ва бахтли кўришни орзу қилади. Тиббиёт соҳасида олиб борилаётган амалий ишлар эса буни тўлиқ таъминлашга қаратилган. Фарзандлар соғлом бўлиб улғайса, халқимизнинг эртанги куни ҳам фаровон бўлади. Тиббиёт ходимлари бу эзгу мақсад сари дадил бормоқдалар. 🖇 ССВ Матбуот хизмати юртимизда она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида батафсил материални эътиборингизга ҳавола қилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Показать все...
ФАРЗАНДЛАРИ СОҒЛОМ ОИЛА БАХТЛИ БЎЛАДИ

Ўзбек халқи — болажон халқ, бизда азалдан оила ва фарзанд қадри жуда баланд. Буни соғлиқни сақлаш соҳасидаги она ва бола саломатлигини асраш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, кенг кўламли ва натижага йўналтирилган тадбирлар мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Бугун юртимизнинг барча шаҳарларида ҳам, чекка гўшаларида ҳам замонавий даволаш-диагностика ускуналари билан жиҳозланган туғруқ мажмуалари, болалар шифохоналари тармоғи яратилган. Бирламчи бўғинда педиатрия Айтиш лозимки, оналар ва болалар ўртасида…

03:26
Видео недоступноПоказать в Telegram
📌 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни 👨‍👩‍👦‍👦 Ўзбек халқи — болажон халқ, бизда азалдан оила ва фарзанд қадри жуда баланд. Буни соғлиқни сақлаш соҳасидаги она ва бола саломатлигини асраш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар мисолида ҳам кўришимиз мумкин. 🏥 Бугун юртимизнинг барча шаҳарларида ҳам, чекка гўшаларида ҳам замонавий даволаш-диагностика ускуналари билан жиҳозланган туғруқ мажмуалари, болалар шифохоналари тармоғи яратилган. 📹 Бу ҳақда батафсил ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳада. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Показать все...
❗️ССВ: Беморларни оилавий шифокорлар орқали тиббиёт муассасаларига йўллаш тизими ташкил қилинади 🏥 Бундан уч йил аввал давлатимиз раҳбарининг алоҳида қарорлари билан тажриба-синов тариқасида Сирдарё вилоятида давлат тиббий суғурта тизимига босқичма-босқич ўтиш ишлари бошланган эди. 💊 Жорий йил 21 май куни Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида соғлиқни сақлаш соҳасига бағишланган йиғилишда бугун тиббиёт муассасалари етарлича рақамлаштирилмагани сабабли суғурта тизими тўлиқ ишламаётгани, шифокорларнинг аксарият вақти ҳисобот тўлдиришга кетаётгани таъкидланди.
💻 Шу боис эндиликда Тошкент шаҳрида соҳани рақамлаштириш бўйича намунавий тизим яратилади. Бунинг учун барча муассасалар янги компьютер ва техника воситалари билан жиҳозланиб, йил якунигача “Электрон поликлиника” ва “Электрон шифохона” тизимлари ишга туширилади.
🔬Шунга асосланиб, 2024 йил пойтахтимизда давлат тиббий суғурта механизмлари жорий этилади. Эътиборлиси, бу аҳоли томонидан тўланаётган умумий солиқлар ҳисобидан бўлиб, одамлардан қўшимча бадаллар ундирилмайди. 📌 Тиббий суғурта доирасида: ✅ давлат томонидан аҳолига бепул кўрсатиладиган тиббий хизматлар ва дори воситаларининг кафолатланган пакети жорий этилади; ✅ беморларни ўзлари бириктирилган оилавий шифокорлар орқали тор соҳа мутахассисларига ёки шифохоналарга йўллаш тизими ташкил қилинади. Бунда ушбу тартибга риоя қилинган ҳолдагина бепул тиббий хизматлар кўрсатилади; ✅ аҳолига кафолатланган пакет доирасида энг кўп учрайдиган касалликлар бўйича дори воситалари электрон рецепт асосида дорихоналар орқали бепул берилади; ✅ молиялаштиришнинг натижага асосланган усуллари (жон бошига ва даволанган ҳолатлар бўйича) жорий этилади; ✅ туман, вилоят ва республика даражасида даволанадиган касалликлар рўйхати белгиланади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Показать все...

👍 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан вилоят руҳий-асаб касалликлари диспансерининг болалар бўлимида даволанаётган хаста болаларга байрам совғалари улашилди.
Показать все...
1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан вилоят руҳий-асаб касалликлари диспансерининг болалар бўлимида даволанаётган хаста болаларга байрам совғалари улашилди.
Показать все...
02:50
Видео недоступноПоказать в Telegram
1 июнь “ Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" муносабати билан Вилоят қон қуйиш станциясида “Бор меҳримиз сенга, болажон” шиори остида донорлик акцияси ўтказилди.
Показать все...
Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Фаррух Шарипов, Жиззах вилоятида аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш билан боғлиқ амалга оширилган ишлар, яратилган шароитлар, хусусан вилоятда давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этилганлиги ҳолатини ўрганди. Жумладан, кеча Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Фаррух Шарипов вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси биринчи ўринбосари Хуршид Саидов ва Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг Жиззах вилоят бош мутахассиси Илҳом Норбоев ҳамроҳлигида Пахтакор ва Шароф Рашидов туманларидаги олавий поликлиника, оилавий шифокорлик пунтларида давлат тиббий суғурта механизмларини жорий қилишга тайёргарлик ишлари, электрон поликлиника, тиббий бригадалар, шифокор олди кўрув хоналарининг фаолиятини мониторинг қилинди. Ўрганиш якуни бўйича, аниқланган камчиликларни зудлик билан бартараф этиш бўйича мутасаддиларга зарурий кўрсатма ва тавсиялар берилди. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати
Показать все...