cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Maktabim.uz

Siz ushbu kanalda ta'limga oid yangiliklar bilan tanishasiz. shuningdek, o‘qituvchilar uchun zarur bo‘lgan fayllarni yuklab olishingiz mumkin... Bog‘lanish uchun: @ToshniyozovOybek

Больше
Страна не указанаЯзык не указанКатегория не указана
Рекламные посты
189
Подписчики
Нет данных24 часа
Нет данных7 дней
Нет данных30 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Фото недоступноПоказать в Telegram
Янги ўқув йилига тайёргарлик жараёнларини ўрганиш ишлари давом этмоқда Чироқчи тумани ҳокими Нодир Эркаев туман халқ таълими бўлими мудири Фарҳод Жуманов ҳамрохлигида тумандаги бир қатор мактабларда бўлиб, янги ўқув йилига тайёргарлик бўйича амалга оширилаётган ишлар ва Мустақиллик байрамига тайёргарлик кўриш мақсадида олиб борилаётган ишларини кўздан кечирди. Янги ўқув йилига саноқли кунлар қолган бир вақтда ҳали ҳам мактабларда янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари етарли даражада ташкил этилмаганлиги ва белгиланган вақт ичида мактаб ўқув йилига тайёр ҳолатга келтирилиши хусусида мактаб директорларига кўрсатмалар берди. Давлатимиз томонидан яратиб берилаётган қулай шароит ва имкониятлардан фойдаланган ҳолда янги ўқув йилини намунадагидек ташкил этишга сидқидилдан ёндашиш ҳар биримизнинг бурчимиздир, дейди туман раҳбари ўқитувчилар билан бўлган суҳбатида. ▶️ BIZNING MANZIL:👇 👉Maktabim.uz👈
Показать все...
05:39
Видео недоступноПоказать в Telegram
“Кўрсаткичи нол, ишининг тайини йўқ, аммо креслони бермайди”. Тошкент вилоят ХТБ бошлиғи мактаб директорларни танқид қилгани ҳақида аудио тарқалди. ▶️ BIZNING MANZIL:👇 👉Maktabim.uz👈
Показать все...
Фабрика форматовtest markazi.mp417.59 MB
ИШГА УМУМАН КЕЛМАЙ, ЛЕКИН ВЕДИМОСГА ЁЗИЛИБ ОЙЛИК ОЛИБ ЮРГАН ХОДИМЛАРГА ҚАНДАЙ ЧОРА КЎРИШ МУМКИН? @Yurist_Xizmati 3560-савол: Salom. Maktabda shunday òqituvchi bor ishga,dars òtgani kelmaydi, uni xech kim tanimaydi, yana umuman ishga kelmaydiga texnik xodim bor, vedimosda ism familyasi yozilib olik ish xaqqi olinsa , bunday qonun buzarlikka qanday jazo bor ( bunda direktorni xam qòli bòlsa) ЮРИСТ ЖАВОБИ: 1⃣ Биринчидан, Меҳнат кодексининг 154-моддасига кўра иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ ушбу Кодекснинг 161-моддасида кўрсатилган муддатларда яъни ҳар ярим ойда камида бир марта тўлаши шарт. ☝️Ушбу модданинг мазмунига кўра ходим ўзининг бажарган иши учун иш берувчининг молиявий ҳолатидан қатъий назар ҳақ олиши лозим. Бунда қонун чиқарувчи  “бажарган иши” тушунчаси қўллаш орқали ходимнинг меҳнат шартномасида ёки лавозим йўриқномасида белгиланган ишни назарда тутган деб ҳисоблашимиз мумкин. ❌ Демак, бундай ходимларга иш ҳақи тўланмаслиги шарт. Агар тўланмаган бўлса, унда қайтариб олинади. 2⃣ Иккинчидан, Бундай вазиятларда иш берувчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 49-моддаси билан (яъни мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. ❗️Хулоса қиладиган бўлсак, бу вазиятда сизга Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳузуридаги давлат меҳнат ҳуқуқи инспектори ёки туман Адлия бўлимига ариза билан мурожаат қилишни тавсия қиламиз. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                👇👇 👉 @Yurist_Xizmati
Показать все...
❗️0.5 ставкада фаолият юритаётган директор ўринбосарларига 10 соатдан ортиқ миқдорда дарс беришга тақиқ қўйилди Маълумки, мактабда директор ўринбосари лавозимида ишлаётган ходим бир вақтнинг ўзида мутахасислиги бўйича дарс ўтиши ҳам мумкин. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг 14-бандида халқ таълими муассасасининг раҳбар ходими томонидан асосий лавозимнинг бир ҳафтада 10 соатгача ҳажмда ўқитувчи лавозими билан қўшиб олиб борилишига йўл қўйилади дейилган. Фақат низомнинг мазкур бандида 0.5 ставкада ишлайдиган раҳбар ходимлар назарда тутилмаганди. Шу сабабли 0.5 ставкада ишлаётган раҳбар ходимларнинг асосий иши ўқитувчилик бўлиб, раҳбарлик қилиш уларга қўшимча вазифа сифатида юклатилган тақдирда улар 20 соатгача дарс олиши мумкин эди. Амалиётда ҳам мана шу қоида қўлланилаётганди. Аммо Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сонли қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг 275-сон қарори 3-иловасининг 14-бандига ўзгартириш киритилиб ушбу тартиб бекор қилинди. Амалдаги янги тартибга кўра халқ таълими муассасасининг раҳбар ходими томонидан унинг эгаллаб турган штат бирлигидан қатъи назар, асосий лавозимнинг бир ҳафтада фақат 10 соатгача ҳажмда ўқитувчи лавозими билан қўшиб олиб борилиши мумкинлиги белгиланди. Яъни 1 ставкадаги раҳбар ходим ҳам, 0.5 ставкада ишловчи раҳбар ходим ҳам энди фақатгина 10 соат дарс ўтиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, педагог ходимларга (раҳбар ходимларга ҳам) дарс соатлари “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низомида белгиланган тартибда тақсимланади. 👉https://t.me/dokument_zamdirektor
Показать все...
Xalq ta‘limi Info | Ulug‘bek Po‘latov

Ушбу каналда таълимга оид янгиликлар, тизимдаги муаммолар ҳамда муаммоли саволларга жавоб бериб борилади. Шахсий: @u_pulatoff 📝 Савол юбориш вақтинча чекланган. Реклама жойлаш: @UNIHUB_Agentligi

00:52
Видео недоступноПоказать в Telegram
Шавкат Мирзиёев ва Ўзбекистон делегацияси дуо ва саловатлар айтиб, Сафо ва Марва тепаликларида саъй амалини бажаришмоқда. 👉Maktabim.uz👈
Показать все...
IMG_0130.MOV15.91 MB
❗️Директор жамғармаси ҳисобидан педагогларни моддий рағбатлантиришга чеклов ўрнатилди «Ўқитувчилар энди календарь йили давомида эмас фақатгина «1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан мукофот пули олади» деб номланган постни кўпчилик нотўғри талқин қиляпти. Айримлар «1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан ўқитувчиларга қўшимча мукофот пули берилади деб ўйлаяпти. Лекин ундай эмас. Юқоридаги постда директор жамғармаси ҳисобидан бериладиган мукофот пуллари назарда тутилган. Алоҳида мукофот пули бериш ҳақида гап кетмаган. Ҳозир буни батафсил тушунтириб беришга ҳаракат қиламан. Аввалги амалиёт бўйича ўқитувчилар бир йилда бир марта мукофот пули оларди. Ҳозир ана шу амалиёт бекор қилинди. Яъни директор жамғармаси ҳисобидан бериладиган мукофотлар миқдорига чеклов ўрнатилди. Мисол учун илгари мактаб директорлари (ишчи гуруҳ) йил давомида (таҳминан ҳар ойда 5-6 нафар) яхши натижа кўрсатган педагог ходимларга навбати билан мукофот пули ёзиб берган. Бунда бир йил давомида таълим муассасасидаги ходимларининг 70-80 фоизини рағбатлантиришга эришилган. Янги тартибга кўра педагог ходимларга йил давомида, (ҳар ойда) мукофот пули ёзиб беришнинг имкони бўлмайди. Яъни мактаб директорлари (ишчи гуруҳ билан бирга) исталган вақтда ўқитувчиларни рағбатлантиролмайди. Энди педагог ходимлар фақат «1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан мукофот пули олишга тавсия қилиниши мумкин. Бунда катта эҳтимол билан ХТБ иқтисодчилари бир йилда энг кўпи билан 10 нафар ходимларни рағбатлантиришга рухсат беради. Бу дегани директор жамғармаси ҳисобидан мукофот оладиган педагог ходимлар сони кескин камаяди. 1 октябрь муносабати билан мукофот олишга тавсия этилган педагоглар ҳам кўпи билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 фоизигача (ҳозирги вақтда 460 минг сўм) миқдорида мукофот пули олиши мумкин. Юқори натижаларга эришган, кўпроқ миқдорда мукофот пули олиш истагида бўлган педагог ходимлар эса янги ташкил этилган "Халқ таълими вазири жамғармаси" ҳисобидан бериладиган устама ёки мукофотга ҳаракат қилиши керак бўлади. Бунинг учун улар бир қанча мезонлардан ўтишига тўғри келади. P.S: "Халқ таълими вазири жамғармаси" ҳисобидан устама ёки мукофот пули қай тартибда олиниши бўйича кейинги постларимизда маълумот берамиз. 👉https://t.me/dokument_zamdirektor
Показать все...
Xalq ta‘limi Info | Ulug‘bek Po‘latov

❗️Ўқитувчилар энди календарь йили давомида эмас фақатгина «1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан мукофот пули олади Маълумки, педагог ходимлар умумтаълим муассасасини ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссаси ва ўз фаолиятида юқори кўрсаткичларга эришганлиги учун ҳамда республикамизда нишонланадиган байрам саналари муносабати билан уларга календарь йили давомида жами икки лавозим маошигача миқдорда мукофот пули тўлаш йўли билан моддий рағбатлантирилиши, бу йилига бир неча маротаба амалга оширилиши мумкин эди. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сонли қарори билан ушбу тартибга чеклов ўрнатилди. Янги тартибга кўра умумтаълим муассасалари ходимлари, шу жумладан раҳбар ходимлари фақатгина «1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 фоизигача (ҳозирги вақтда 460 минг сўм) миқдорида мукофотланиши мумкин. Эски амалиёт бўйича таълим муассасаларидаги ўқитувчилар кўрсатган натижаларига қараб календарь йили давомида навбатма…

Фото недоступноПоказать в Telegram
#Биласизми 📚 Умумтаълим мактабларида: ➖1-синфлар учун Алифбе дарслиги ҳамда 1–4-синфлар учун ўқувчиларнинг машқ дафтарлари – ҳар йили; ➖1-синфларнинг қолган дарсликлари – икки йилда бир марта; ➖2–4-синфлар учун дарсликлар – уч йилда бир марта; ➖5–11-синфлар учун дарсликлар – беш йилда бир марта янгиланади. ▶️ BIZNING MANZIL:👇 👉Maktabim.uz👈
Показать все...
"ТАРБИЯ ФАНИНИ ДУЧ КЕЛГАН ЎҚИТУВЧИ ЎТМОҚДА" – Алишер Қодиров Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, “Миллий тикланиш" ДП МК раиси Алишер Қодиров "тарбия" фанини тўғри келган ўқитувчи ўтаётганини танқид остига олиб, Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидовга бу масалада жуда "қаттиқ туриши" кераклиги ҳақида айтди. “Тарбия фани жуда катта мақсадлар билан жорий қилинганди. Лекин бу нарсага салгина эътиборсизлик қиляпмиз. Яъни "тарбия" фанини тўғри келган ўқитувчи ўтиши керак эмас. Тарбия учун махсус педагогларни тайёрлаш керак. Педагогика институтларида тарбия фани учун махсус педаоглар тайёрланиши керак. Уни адабиёт фани ўқитувчиси ёки бошқалар ўтолмайди. Мендаги маълумотларга қараганда педагогик институтларда шунақа педагогларни тайёрлаш йўлга қўйилмаган ва уни тасодифий ўқитувчилар ўтяпти. Математикани адабиёт фани ўқитувчиси ўтса, уни эффекти қандай бўлса, "тарбия"да ҳам натижа ана шундай бўлади. "Тарбия" фанининг тақдири "одобнома"никига ўхшаб қолишини хоҳламайман. Бу жуда катта мақсадлар билан қилинди ва биз янги авлодни айнан шу "тарбия" фани орқали тарбиялашни мақсад қилган эдик. Бунга (Бахтиёр Саидов) жуда қаттиқ туришингиз керак.” – деб таъкидлаб ўтди Алишер Қодиров ▶️ BIZNING MANZIL:👇 👉Maktabim.uz👈
Показать все...
Alisher Qodirov

Taʼlim vaziri B.Saidovni yangi oʻquv yiliga tayyorgarlik masalasida axborotini eshitdik. Bogʻcha va maktabga yangi avlod pedagoglari kelmas ekan tarbiya va taʼlimda kutilgan burilishni amalga oshirish juda qiyin. Raqobatbardosh avlod tarbiya qilish Oʻzbekiston uchun hayot-mamot masalasidir. Hukumat tomonidan bu zarurat eʼtirof etilgan va koʻp ishlar qilinmoqda. Pedagogika institutlarida bu yildan boshlab, tarbiyachi mutaxassislarni tayyorlashni boshlangani juda jiddiy muvaffaqiyat. @alisherQodir

⚡️МАКТАБ ЁШИ ЯНА 6 ЁШ ЭТИБ БЕЛГИЛАНИШИ МУМКИН... Маълумки, эски таҳрирдаги “Таълим тўғрисидаги Қонун”га кўра биринчи синфга болалар олти-етти ёшидан қабул қилиниши мумкин эди. “Таълим тўғрисида”ги қонун янги таҳририда қабул қилингач, умумий ўрта таълим ташкилотларининг биринчи синфига болалар улар етти ёшга тўладиган йилда қабул қилиниши белгиланди. Аммо Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, “Миллий тикланиш" ДП МК раиси Алишер Қодиров мактаб ёшини 7 ёш этиб белгилаб депутатлар ва Халқ таълими вазирлиги катта хатога йўл қўйганлигини айтди. “Бу тартиб одамларни жуда қаттиқ қийнаяпти. Боғчаларда жараён тугайди, лекин мактабга қабул қилишга ҳали жараён бошланмаган бўлади. Ўртада 6 ой, 1 йил, 9 ойгача жуда кўп болалар мактабга киролмаяпти... Тўғри боғчада мажбуран қоляпти... Лекин мактаб ёшига вақт ўтгандан кейин, 6 ой кечикиб киряпти. Биз бу хатони бирга қилганмиз. Лекин энди одамлар қийналяпти. Бу хатони тузатиш керак. Мен таклиф қилган бўлардим, қонун ташаббускорлиги Халқ таълими вазирлигида кўпроқ, агар шу таклиф киритилса бизлар бу масалани қўллаб-қувватлаймиз.” – деб таъкидлаб ўтди Алишер Қодиров. 👉Xalq ta'limi Info
Показать все...
Alisher Qodirov

Taʼlim vaziri B.Saidovni yangi oʻquv yiliga tayyorgarlik masalasida axborotini eshitdik. Bogʻcha va maktabga yangi avlod pedagoglari kelmas ekan tarbiya va taʼlimda kutilgan burilishni amalga oshirish juda qiyin. Raqobatbardosh avlod tarbiya qilish Oʻzbekiston uchun hayot-mamot masalasidir. Hukumat tomonidan bu zarurat eʼtirof etilgan va koʻp ishlar qilinmoqda. Pedagogika institutlarida bu yildan boshlab, tarbiyachi mutaxassislarni tayyorlashni boshlangani juda jiddiy muvaffaqiyat. @alisherQodir

Фото недоступноПоказать в Telegram
Дарс жараёнлари 5 сентябрдан бошланади ✅ Мустақиллик байрами муносабати билан ўзбекистонликлар 4 кун дам олади: ➖1 сентябрь — пайшанба (ишланмайдиган байрам куни); ➖2 сентябрь — жума (иш ҳафтаси туридан қатъий назар қўшимча дам олиш куни); 3 сентябрь — шанба (олти кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун қўшимча дам олиш куни); ➖4 сентябрь — якшанба (дам олиш куни). Демак, 5 сентябрь, душанба куни барча таълим муассасалари учун 2022-2023 ўқув йилининг илк ўқиш куни бўлади. ▶️ BIZNING MANZIL:👇 👉Maktabim.uz👈
Показать все...
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.