cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Muvahida

Больше
Страна не указанаЯзык не указанКатегория не указана
Рекламные посты
224
Подписчики
Нет данных24 часа
Нет данных7 дней
Нет данных30 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Фаолият тўхтатилди
Показать все...
Тавҳид дарсларини эшитиб борябсизми?!Anonymous voting
  • Йўқ ҳали...
  • Энди ИншаАллоҳ.
  • Эшитиб борябман.
0 votes
sticker.webp0.05 KB
Мадинада қарор топгач закот, рўза, ҳаж, жиҳод, азон, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш ва булардан бошқа Ислом ибодатларига буюрилдилар. Шундай қилиб ўн йил ҳам ўтди. Сўнг эса соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этдилар. Динлари боқий бўлиб, ана шу у кишининг динларидир. Бирор бир яхшиликни қўймай, умматни унга далолат қилдилар ва бирор бир ёмонликни қўймай, умматни ундан огоҳ этдилар. У киши далолат қилган яхшилик тавҳид ва жамийки Аллоҳ таоло яхши кўриб, рози бўладиган нарсалар. У киши огоҳ этган ёмонлик ширк ва жамийки Аллоҳ таоло кариҳ кўриб, хоҳламайдиган нарсалардир. Аллоҳ таоло у кишини бутун инсониятга жўнатди. Аллоҳ таоло жамийки инсон ва жин тоифасига у кишига итоат этишни фарз қилди. Далил, Аллоҳ таолонинг ушбу қовлидир: «Айтинг (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Эй одамлар, албатта мен сизларнинг барчангизга Аллоҳ (юборган) элчиман» (Аъроф: 158). Аллоҳ таоло у киши сабаб динни комил қилди. Далил, Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: «Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун (фақат) Исломни дин қилиб танладим» (Моида: 3). У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вафот этганига далил, Аллоҳ таолонинг ушбу қовлидир: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), ҳеч шак-шубҳасиз, сиз ҳам ўлгувчидирсиз, улар ҳам ўлгувчидирлар. Сўнгра албатта, сизлар қиёмат Кунида Парвардигорларингиз ҳузурида (бир-бирларингиз билан) талашиб-тортишурсизлар (ва сиз ўз зиммангиздаги пайғамбарликни тўла-тўкис етказганингизга ҳужжат келтирурсиз, улар эса сизни ёлғончи қилиб, куфру залолатда ўтганларига турли баҳоналарни рўкач қилурлар, аммо Аллоҳнинг адолатли ҳукмидан қочиб қутула олмаслар)!» (Зумар: 30-31). Алҳамдулиллаҳ, учинчи асосни ҳам тугатдик. 1 - Саҳиҳ ҳадис. Имом Аҳмад, Абу Довуд, Даромий, Байҳақий «ас-Сунан»да Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар. «Ирва» (1208)га қаранг.
Показать все...
Учинчи асос: Пайғамбарингиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни танимоқлик У киши Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Абдулмуттолиб ибн Ҳошимдирлар. Ҳошим Қурайшдан, Қурайш эса араблардан, араблар Исмоил ибн Иброҳим ал-Холил (Аллоҳнинг севиклиги) зурриётидандир. У киши ва Пайғамбаримизга салавоту саломларнинг афзали бўлсин. Олтмиш уч йил умр кечирдилар. Қирқ йил пайғамбарликдан олдин, йигирма уч йил эса пайғамбар ва элчилик билан ўтди. «Иқроъ» («Ўқи» ояти) ила (Набий) пайғамбар бўлдилар. «Муддассир» (оятлари) ила Росул бўлдилар. Шаҳарлари Макка бўлиб, Мадинага ҳижрат қилдилар. Аллоҳ таоло у кишини ширкдан огоҳлантириш ва тавҳидга даъват қилиш билан юборди. Далил, Аллоҳ таолонинг ушбу қовлидир: «Эй (либосларига) бурканиб олган зот, туринг-да, огоҳлантиринг! Ёлғиз Роббингизни улуғланг! Либосларингизни пок тутинг! Бутлардан йироқ бўлинг! (Бераётган нарсангизни) кўп санаган ҳолингизда эҳсон қилманг! Ёлғиз Роббингиз (Юзи) учун (кофирлар томонидан етадиган озорларга) сабр қилинг!» (Муддассир: 1-7). «Туринг-да огоҳлантиринг!» деганининг маъноси: Ширкнинг оқибати ёмонлигидан огоҳлантиради ва ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишга даъват қилади. «Ёлғиз Роббингизни улуғланг!» яъни, Унинг Ўзигагина ибодат қилишлик билан. «Либосларингизни пок тутинг!» яъни, амалларингизни ширкдан покланг. «Бутлардан йироқ бўлинг!» яъни, бутлардан ва бутларга сиғинадиганлардан йироқ бўлинг деганидир. Ўн йил давомида тавҳидга даъват қилдилар. Ўн йил ўтгач осмонга кўтарилдилар ва у кишига беш вақт намоз фарз қилинди. Маккада уч йил намоз ўқидилар. Сўнгра Мадинага ҳижрат қилишга буюрилдилар. Ҳижрат ширк диёридан Ислом диёрига кўчиб ўтишликдир. Ширк диёридан Ислом диёрига ҳижрат қилишлик ушбу уммат гарданидаги фарздир. Ва у қиёмат қоим бўлгунга қадар боқий қолади. Далил, Аллоҳ таолонинг ушбу қовлидир: «Албатта мусулмонлар билан бирга ҳижрат қилмасдан кофирлар қўл остида яшашга рози бўлиш билан ўз жонларига жабр қилган кимсаларнинг жонларини олиш чоғида фаришталар уларга: «Қандай ҳолда яшадингиз?» — деганларида: «Биз бу ерда чорасиз бечоралар эдик», дедилар. (Шунда фаришталар): «Ҳижрат қилсанглар Аллоҳнинг ери кенг эди-ку?! (Нега дину иймонларингиз йўлида бу юртдан ҳижрат қилмадинглар?)» — дейишди. Бундайларнинг жойлари жаҳаннамдир. Қандай ёмон жойдир у! Фақат бирон чора топишга қодир бўлмай, ҳижрат йўлини истаб топа олмай чорасиз қолган кишилар, аёллар ва болалар борки, бундайларни шояд Аллоҳ авф этса. Зотан, Аллоҳ афв этгувчи, мағфират қилгувчи бўлган зотдир. Ким Аллоҳ йўлида ҳижрат қилса, ер юзида кўп паноҳ бўлгудек жойларни ва кенгчиликни топгай. Ким уйидан Аллоҳ ва Унинг пайғамбари сари муҳожир бўлиб чиқиб, сўнг (шу йўлда) унга ўлим етса, муҳаққақки унинг ажри — мукофоти Аллоҳнинг зиммасига тушар. Аллоҳ мағфиратли, меҳрибон бўлган зотдир» (Нисо: 97-100). Ва Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: «Эй иймон келтирган бандаларим, шак-шубҳа йўқки, Менинг ерим кенг, каттадир. Бас сизлар Менгагина ибодат қилингиз!» (Анкабут: 56). Бағавий раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: «Ушбу оят Маккадан ҳижрат қилмаган мусулмонлар ҳақида нозил бўлган. Аллоҳ таоло уларга иймон исми ила нидо қилди». Ҳижратга суннатдан далил, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу сўзларидир: «Тавба узилмагунча ҳижрат ҳам узилмайди. Тавба эса қуёш ўзининг ботадиган томонидан чиққунига қадар узилмайди»¹.
Показать все...
"Уч Асос" китоби шарҳи 8-дарс: - Учинчи асос: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни танимоқлик #уч_асос Матн қуйида 👇🏿
Показать все...
8-dars usulus salasa.mp323.80 MB
Иккинчи даража – Иймон У (Иймон) етмиш нечадир қисмдан иборат. Энг олийси «Ла илаҳа иллаллоҳ», деб айтишдир. Қуйи қисми эса йўлдан озорни олиб ташлаш. Ҳаё иймон қисмларидандир. Рукнлари олтита: Аллоҳга, малоикаларга, Китобларга, элчиларга ва охират кунига иймон келтирмоғинг, ҳамда тақдирнинг яхши ва ёмонига иймон келтирмоғинг. Ушбу олти рукннинг далили Аллоҳ таолонинг мана бу қовлидир: «Юзларингизни Машриқ ва Мағриб томонларига бураверишингиз яхшилик эмас, балки Аллоҳга, охират кунига, фаришталарга, китобларга, пайғамбарларга иймон келтирганлар… яхши кишилардир» (Бақара: 177). Тақдирнинг далили Аллоҳ таолонинг ушбу қовлидир: «Албатта Биз ҳар бир нарсани (аниқ) ўлчов билан яратдик» (Қамар: 49). Учинчи даража – Эҳсон У бир рукндир. У – Аллоҳга, сен Уни кўриб турганингдек ибодат қилишинг. Агар уни кўрмасанг-да, албатта, У сени кўриб туради(деган эътиқодда ибодат қилишинг). Далил, Аллоҳ таолонинг ушбу қовлидир: «Зотан, Аллоҳ тақводор бўлган ва чиройли амаллар қилгувчи зотлар билан биргадир» (Наҳл: 128). Ва мана бу қовли: «Ғолиб ва меҳрибон (Аллоҳ)га таваккул қилинг! У сизни ўзингиз (намоз учун) тураётган вақтингизда ҳам, сажда қилгувчилар (намоз ўқувчилар) орасида (имом бўлган ҳолингизда намоз рукнларининг биридан иккинчисига) кўчаётган (вақтингизда ҳам) кўриб турар. Шак-шубҳасиз У эшитгувчи, билгувчи зотдир» (Шуъаро: 217-220). Ва яна мана бу қовли: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), сиз қандай иш (билан) машғул бўлманг ва у (иш) ҳақида Қуръондан бирон оят ўқиманг, (эй инсонлар), сизлар қандай амални қилманглар, ўша ишларга киришган пайтингизда, албатта Биз Сизларнинг устингизда гувоҳ бўлурмиз. Еру осмондаги бир зарра мисоличалик, ундан ҳам кичикроқ (ёки) каттароқ бирон нарса Парвардигорингиздан махфий бўлмас — албатта очиқ Китобда (яъни, Аллоҳнинг азалий ёзмишида) мавжуд бўлур» (Юнус: 61). Суннатдан далил Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган Жаброилнинг машҳур ҳадисидир. (Умар розияллоҳу анҳу) шундай дедилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида ўтирган вақтимизда, тўсатдан кийимлари оппоқ, сочи қоп-қора, сафар асорати йўқ бўлган ва биздан бирор киши уни танимайдиган бир одам кириб келди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларигача бориб, ўтириб, икки тиззасини у киши (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг икки тиззаларига суяди, ҳамда икки кафтини икки сонлари устига қўйиб: «Эй Муҳаммад, менга Ислом ҳақида хабар беринг», деди. У киши (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир, деб гувоҳлик беришинг, намозни тўкис адо этишинг, закотни ўташинг, Рамазон рўзасини тутишинг ва йўлга қодир бўлсанг Байтуллоҳни ҳаж қилишинг», дедилар. У: «Рост сўзладингиз», деди. Биз ундан таажжубландик. Ўзи савол бериб, яна ўзи тасдиқлаб ҳам қўярди. (Бегона киши): «Менга Иймон ҳақида хабар беринг», деди. (Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Аллоҳга, Унинг малоикаларига, китобларига, пайғамбарларига ва охират кунига иймон келтирмоғинг, ҳамда тақдирнинг яхшиси ва ёмонига иймон келтирмоғинг», дедилар. (Бегона киши): «Рост сўзладингиз», деди. (Бегона киши): «Менга Эҳсон ҳақида хабар беринг», деди. (Расул соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Аллоҳга, сен Уни кўриб турганингдек ибодат қилишинг. Агар уни кўрмасанг-да, албатта, У сени кўриб туради», дедилар. (Бегона киши): «Менга Қиёмат ҳақида хабар беринг», деди. (Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам): «У (Қиёмат) ҳақида сўралгувчи савол берувчидан билувчироқ эмас», дедилар. (Бегона киши): «Менга унинг аломатлари ҳақида хабар беринг», деди. У киши (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Чўри ўз бекасини туғиши ва яланг оёқ, яланғоч, камбағал қўйчивонларни кимўзарга уй қуришаётганини кўришинг», дедилар». (Умар розияллоҳу анҳу): «(Бегона киши) кетди. Биз эса бир муддат ўтириб қолдик», дедилар. Шунда (Расул соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Эй Умар, савол берувчи кимлигини билдингми?», дедилар. Мен: «Аллоҳ ва Расули билувчироқ», дедим. У киши (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Бу Жаброил бўлиб, динингиз ишларини таълим бергани келди», дедилар»¹. Алҳамдулиллаҳ, иккинчи асосни ҳам тугатдик. ¹Саҳиҳи Муслим, 8
Показать все...
"Уч Асос" китоби шарҳи 7-дарс: - Иккинчи асос: Ислом дини * Иймоннинг рукнлари * Эҳсоннинг рукни #уч_асос Матн қуйида 👇🏿
Показать все...
7-dars usulus salasa.mp325.68 MB
Иккинчи асос: Ислом динини далиллари билан билмоқлик Ислом динини далиллар билан билмоқ. У (Ислом) – У (Аллоҳ)га тавҳид ила тўла таслим бўлиш, Унга тоат ила бўйинсуниш, ҳамда ширк ва унинг аҳлидан пок-безор бўлиш. Ва у (дин) уч даражадан иборатдир: Ислом, Иймон ва Эҳсон. Ҳар бир даражанинг (ўз) рукнлари бор. Биринчи даража – Ислом Ислом рукнлари бешта: Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси деб гувоҳлик бериш, намозни барпо қилиш, закотни ўташ, Рамазон рўзасини тутиш ва Аллоҳнинг уйини ҳаж қилиш. Шаҳодат-гувоҳлик беришнинг далили: «Аллоҳ, фаришталар ва илм аҳллари – Ёлғиз Аллоҳдан ўзга ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи борлигига гувоҳлик бердилар. У адолат билан тургувчи – Ҳукм қилгувчидир. Ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи бор. У Азиз ва Ҳаким бўлган Зотдир» (Оли Имрон: 18). У (шаҳодат)нинг маъноси – Аллоҳдан ўзга ҳақ маъбуд йўқдир. «Ла илаҳа»: Аллоҳдан ўзга ибодат қилинадиган жамийки нарсани инкор қилмоқ. «Иллаллоҳ»: Ибодатни ёлғиз Ўзига исбот қилмоқ. Унинг мулкида шериги бўлмаганидек, ибодатида ҳам шериги йўқдир. Ушбу маънога аниқлик киритадиган изоҳ Аллоҳ таолонинг мана бу қовлидир: «Эсланг, Иброҳим отасига ва қавмига деган эди: «Албатта мен сизлар ибодат қилаётган бутлардан покдирман. Магар мени яратган Зотгагина (ибодат қилурман). Бас, албатта У мени (ҳақ динга) ҳидоят қилажак». У (Иброҳим) ўшани (яъни, ўзининг ёлғиз Аллоҳга ибодат қилиши ҳақидаги сўзни ўзидан кейин келадиган зурриёт-авлодлари ҳам унга) қайтишлари учун ўз ортида қолгувчи сўз қилди» (Зухруф: 26-28). Ва яна ушбу қовли: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), айтинг: «Эй аҳли Китоб (яъни, яҳудий ва насронийлар), бизга ҳам, сизга ҳам баб-баробар бўлган бир сўзга келингиз – ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилайлик, Унга ҳеч нарсани шерик қилмайлик ва Аллоҳни қўйиб, бир-бировларимизни худо қилиб олмайлик». Агар улар (яъни, аҳли Китоблар ушбу даъватдан) юз ўгирсалар, у ҳолда сизлар (эй мўминлар): «Гувоҳ бўлинглар, биз мусулмонлар – ягона Аллоҳга итоат қилгувчилармиз», деб айтингиз!» (Оли Имрон: 64). «Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси» (Муҳаммадан Расулуллоҳ), деб гувоҳлик беришликнинг далили Аллоҳ таолонинг ушбу қовлидир: «(Эй инсонлар), ахир сизларга ўзларингиздан бўлган, сизларнинг кулфат-машаққат чекишингиздан қийналувчи, сизларнинг (тўғри йўл-ҳақ динга келишингизга) ҳарис-ташна бўлган ва барча мўминларга марҳаматли, меҳрибон бўлган бир пайғамбар келди-ку!» (Тавба: 128). «Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси» (Муҳаммадан Расулуллоҳ), деб гувоҳлик беришликнинг маъноси – у кишига буюрган буйруқларида итоат қилиш, (ғайб ҳақида) айтган хабарларини тасдиқлаш, қайтариб, ман қилган нарсаларидан четлашиш ва Аллоҳга у киши жорий қилган шариат билангина ибодат қилиш. Намоз ва закотнинг далили, ҳамда тавҳиднинг изоҳи Аллоҳ таолонинг ушбу қовлидир: «Ҳолбуки, улар фақат ягона Аллоҳга, У Зот учун динни холис қилган, тўғри йўлдан оғмаган ҳолларида ибодат қилишга ва намозни тўкис адо этишга, ҳамда закотни (ҳақдорларга) ато этишга буюрилган эдилар. Мана шу тўғри (йўлдаги миллатнинг) динидир» (Баййина: 5). Рўзанинг далили: «Эй мўминлар, тақволи кишилар бўлишингиз учун сизлардан илгари ўтганларга фарз қилингани каби сизларга ҳам саноқли кунларда рўза тутиш фарз қилинди» (Бақара: 183). Ҳажнинг далили: «Ва йўлга қодир бўлган инсонлар зиммасида Аллоҳ учун мана шу уйни ҳаж-зиёрат қилиш бурчи бордир. Кимда-ким кофир бўлса (яъни, Каъбани зиёрат қилиш фарз эканини инкор қилса), бас, албатта Аллоҳ бутун оламлардан Беҳожат бўлган Зотдир» (Оли Имрон: 97).
Показать все...
Иккинчи асос: Ислом динини далиллари билан билмоқлик Ислом динини далиллар билан билмоқ. У (Ислом) – У (Аллоҳ)га тавҳид ила тўла таслим бўлиш, Унга тоат ила бўйинсуниш, ҳамда ширк ва унинг аҳлидан пок-безор бўлиш. Ва у (дин) уч даражадан иборатдир: Ислом, Иймон ва Эҳсон. Ҳар бир даражанинг (ўз) рукнлари бор. Биринчи даража – Ислом Ислом рукнлари бешта: Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси деб гувоҳлик бериш, намозни барпо қилиш, закотни ўташ, Рамазон рўзасини тутиш ва Аллоҳнинг уйини ҳаж қилиш. Шаҳодат-гувоҳлик беришнинг далили: «Аллоҳ, фаришталар ва илм аҳллари – Ёлғиз Аллоҳдан ўзга ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи борлигига гувоҳлик бердилар. У адолат билан тургувчи – Ҳукм қилгувчидир. Ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи бор. У Азиз ва Ҳаким бўлган Зотдир» (Оли Имрон: 18). У (шаҳодат)нинг маъноси – Аллоҳдан ўзга ҳақ маъбуд йўқдир. «Ла илаҳа»: Аллоҳдан ўзга ибодат қилинадиган жамийки нарсани инкор қилмоқ. «Иллаллоҳ»: Ибодатни ёлғиз Ўзига исбот қилмоқ. Унинг мулкида шериги бўлмаганидек, ибодатида ҳам шериги йўқдир. Ушбу маънога аниқлик киритадиган изоҳ Аллоҳ таолонинг мана бу қовлидир: «Эсланг, Иброҳим отасига ва қавмига деган эди: «Албатта мен сизлар ибодат қилаётган бутлардан покдирман. Магар мени яратган Зотгагина (ибодат қилурман). Бас, албатта У мени (ҳақ динга) ҳидоят қилажак». У (Иброҳим) ўшани (яъни, ўзининг ёлғиз Аллоҳга ибодат қилиши ҳақидаги сўзни ўзидан кейин келадиган зурриёт-авлодлари ҳам унга) қайтишлари учун ўз ортида қолгувчи сўз қилди» (Зухруф: 26-28). Ва яна ушбу қовли: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), айтинг: «Эй аҳли Китоб (яъни, яҳудий ва насронийлар), бизга ҳам, сизга ҳам баб-баробар бўлган бир сўзга келингиз – ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилайлик, Унга ҳеч нарсани шерик қилмайлик ва Аллоҳни қўйиб, бир-бировларимизни худо қилиб олмайлик». Агар улар (яъни, аҳли Китоблар ушбу даъватдан) юз ўгирсалар, у ҳолда сизлар (эй мўминлар): «Гувоҳ бўлинглар, биз мусулмонлар – ягона Аллоҳга итоат қилгувчилармиз», деб айтингиз!» (Оли Имрон: 64). «Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси» (Муҳаммадан Расулуллоҳ), деб гувоҳлик беришликнинг далили Аллоҳ таолонинг ушбу қовлидир: «(Эй инсонлар), ахир сизларга ўзларингиздан бўлган, сизларнинг кулфат-машаққат чекишингиздан қийналувчи, сизларнинг (тўғри йўл-ҳақ динга келишингизга) ҳарис-ташна бўлган ва барча мўминларга марҳаматли, меҳрибон бўлган бир пайғамбар келди-ку!» (Тавба: 128). «Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси» (Муҳаммадан Расулуллоҳ), деб гувоҳлик беришликнинг маъноси – у кишига буюрган буйруқларида итоат қилиш, (ғайб ҳақида) айтган хабарларини тасдиқлаш, қайтариб, ман қилган нарсаларидан четлашиш ва Аллоҳга у киши жорий қилган шариат билангина ибодат қилиш. Намоз ва закотнинг далили, ҳамда тавҳиднинг изоҳи Аллоҳ таолонинг ушбу қовлидир: «Ҳолбуки, улар фақат ягона Аллоҳга, У Зот учун динни холис қилган, тўғри йўлдан оғмаган ҳолларида ибодат қилишга ва намозни тўкис адо этишга, ҳамда закотни (ҳақдорларга) ато этишга буюрилган эдилар. Мана шу тўғри (йўлдаги миллатнинг) динидир» (Баййина: 5). Рўзанинг далили: «Эй мўминлар, тақволи кишилар бўлишингиз учун сизлардан илгари ўтганларга фарз қилингани каби сизларга ҳам саноқли кунларда рўза тутиш фарз қилинди» (Бақара: 183). Ҳажнинг далили: «Ва йўлга қодир бўлган инсонлар зиммасида Аллоҳ учун мана шу уйни ҳаж-зиёрат қилиш бурчи бордир. Кимда-ким кофир бўлса (яъни, Каъбани зиёрат қилиш фарз эканини инкор қилса), бас, албатта Аллоҳ бутун оламлардан Беҳожат бўлган Зотдир» (Оли Имрон: 97). t.me/tavhidrisolasi #уч_асос
Показать все...