cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Негатив канали

Больше
Рекламные посты
2 177
Подписчики
+9824 часа
+917 дней
+15130 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Эътиборимизга энергетика ва транспортда “ечим” ҳавола қилинади деган гумондамиз, — дея ёзди ўзининг Х тармоғида иқтисодий таҳлилчи Абдулла Абдуқодиров. Хулоса қилганда, Россия Ўзбекистонни ўзини глобал Жануб билан боғловчи марказ сифатида кўрмоқда. Аммо “бу ерда Ўзбекистоннинг манфаатлари қаерда бўлади” ва “Москва ва Пекиннинг бу лойиҳага қўшилиши Ўзбекистон учун қай даражада манфаатли”, деган савол очиқ қолмоқда.
Показать все...
ФБдан: Путин Ўзбекистонга келмоқда. Ташрифдан кўзланган асосий мақсад нима? Геосиёсий рақобат Марказий Осиёнинг геополитик манзарасида Ўзбекистон алоҳида ўрин тутади, бу минтақада сиёсий барқарорлик ва иқтисодий тараққиётнинг асосий манбаси сифатида эътироф этилган. Сўнгги вақтларда расмий Тошкентга хорижий мамлакатларнинг муҳим лавозимдаги инсонлари, масалан, Буюк Британия ташқи ишлар вазири ва Малайзия бош вазирининг ташрифи Ўзбекистоннинг ташқи ўйинчилар, хусусан, Россия олдидаги аҳамиятини оширишга хизмат қилди. Сиёсий манфаатлар Ўзбекистон учун Россия муҳим савдо-иқтисодий ҳамкор ҳисобланади. Ўзбекистоннинг денгизга чиқиш имкониятларининг чеклангани сабабли транспорт-логистика масаласида Ўзбекистон, асосан, Россия портларидан фойдаланиб келган. Бу эса, ўз навбатида, расмий Тошкентни Москвага маълум маънода боғловчи омил бўлган. Лекин 2022 йилда Украина урушининг бошланиши, Россия ва Европа мамлакатлари муносабатларининг совуқлашиши, Марказий Осиё мамлакатлари учун “Шимол” йўлагининг аҳамиятини тушириб юборди. Шундан сўнг минтақа мамлакатлари транспорт-логистика масаласида альтернатив йўлларни излашни бошлади. Россиядан ўтувчи транспорт йўлаклариФото: happy-laser.ru Аслида, Ўзбекистон олдида “Шимол” йўналишига муқобил ҳисобланган трансафғон темирйўл лойиҳаси мавжуд бўлиб келган. Лекин Афғонистондаги ички беқарорлик бу лойиҳани амалга оширишга асосий тўсиқ эди. Шунингдек, бу лойиҳанинг истиқболда ишга тушиши Марказий Осиё мамлакатларини, хусусан, Ўзбекистонни ҳам транспорт-логистика масаласида Россияга бўлган боғлиқлигини пасайтиришга хизмат қилади. Шу сабабли Россия трансафғон темирйўлининг ишга тушишидан манфаатдор бўлмаган. Аммо бугунги кунда расмий Москванинг бу борадаги позицияси 180 градусга ўзгарган. Россиянинг глобал Жануб томон юзланиши Афғонистонда “Толибон”нинг иқтидорга келиши билан қисман мамлакат ичида барқарорлик қайта тикланди. Ҳозиргача “Толибон” ҳукуматини ҳеч қайси давлат тан олмаган бўлса-да, Хитой, Россия ва Марказий Осиё мамлакатлари “Толибон” билан алоқаларни мустаҳкамлашга интилмоқда. Масалан, Россия “Толибон”ни террорчилик ташкилоти рўйхатидан чиқариш масаласини кўриб чиқмоқд Шу ўринда “Россия нега Жануб томонга интилмоқда”, деган табиий савол туғилади. Маълумки, Украина уруши фонида Россия ўзининг энг катта даромад келтирувчи хом ашёси ҳисобланган газ ва нефть маҳсулотларини Европа бозорларига сотишни тақиқлади. Икки ярим йилдан бери давом этаётган Украина уруши Кремль хазинасининг тубини кўрсатиб қўйганини ҳисобга оладиган бўлсак, Россия ўзининг углеводород маҳсулотлари учун янги бозорларни излаб топишга фаол тарзда киришиб кетди. Бу борада Россия учун энг мақбул бозор бу — Жанубий Осиё. “Унутмаслик керакки, трансафғон маршрути бўйлаб нафақат темирйўл қуриш, балки газ қувурлари ва электр узатиш тармоқларини тортиш ҳам кўзда тутилган. Бу инфраструктура Россия хом ашё экспортини Жанубий Осиёга буриш учун жуда қулай ҳисобланади”, — дея фикр билдирган эди сиёсий таҳлилчи Наргиза Умарова “Дарё” билан суҳбатда. Россиянинг Ўзбекистон газ омборларига қизиқиши “Бу ерда фақат углеводород ресурсларини эмас, балки электр энергиясини сотиш ҳам жуда катта аҳамиятга эга. Чунки 70 йилларда Европа комиссияси томонидан CASА-1000 лойиҳаси ишлаб чиқилган. Шу лойиҳа трансафғон темирйўли лойиҳаси юзага келишига сабаб бўлган. Бу лойиҳада Ўрта Осиё мамлакатларидаги ортиқча электр энергиясини Афғонистонга ва Покистон орқали Ҳиндистонга экспорт қилиш кўзланган эди. Айнан шунинг учун Россия бугунги кунда ўз газини кўпроқ Ўзбекистонга сотиш ва Ўзбекистондаги газ омборларини сотиб олишга қизиқмоқда. Улар Ўзбекистонни ўзига хос бир хаб қилмоқчи. Бу ерда газ орқали электр энергияси ишлаб чиқариб, ишлаб чиқарилган электр энергиясини Покистон, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатларга сотиш мумкин. Уларнинг қизиқиши ҳам шунда”, — деган Абдулла Абдуқодиров “Дарё” билан суҳбатда. Бироқ трансафғон темирйўл лойиҳасига Россия инвестор бўлиб кириши даргумон. Лекин айрим мутахассислар Москва бунга ўзининг яқин дўсти ҳисобланган Пекинни жалб қилмоқчи эканлигини таъкидламоқда. Хитой билан масала ҳал бўлди.
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Фото недоступноПоказать в Telegram
Фото недоступноПоказать в Telegram
04 декабрь куни Багдод тумани прокурори ёрдамчиси Асрорбек ва Фаргона вилояти прокуратураси булим бошлиги билан телефон оркали булиб уикан сухбатни такрор жойлаяпман, чунки уша хужжатлар Багдод тумани прокуратурасида изсиз йуколган, хеч кандай конуний чора курилмаган, текширилмаган, жавоб хати хам берилмаган. Мана 6 ой буляпти хеч кандай натижа йук факат олди кочди гаплар, жавоб хатлари. Мен исбот, далиллари билан аризаларни почта алокаси оркали юборганман, аризаларимни изини йукотаолмайди, хаммасини почта алокасидан юборганлигим тугрисидаги паттаси, нусхалари мавжуд.Хозир хибисхонадан камокдан озод булганимга 11 ой буляпти ишлашга куймаяпти, ишдан бушатишди, МФЙ даги сайлов буйича 3 маротаба суд булиб хал килув карори ва ажримлари чикишига карамасдан кастдан утказилмасдан келиняпти, тадбиркорлик фаолиятимни кастдан, суний равишда банкрот килишди, туйхонани олишган энди бахолаб ким очди савдосига чикариш керак у хам чузиляпти, омборхонамдан товарларни мусодара килиб олиб кетишганига 1 йил буляпти сотувга чикаргани йук, четга чикиб кетаман десам уже жазодан озод килиш керак муддати келган, чеклов куйишган чикиб хам кетаолмайман, тинч яшашга хам куймаяпти, сохта хужжатлар билан булмаган жиноят буйича уже кастдан иккинчи маротаба камамокчи, энди айтингчи Сиз мени урнимда булганингизда кандай харакат килган булардингиз?
Показать все...
Постим остидаги изоҳ: Барака йўқ... Қурилиш қилиб, бозорга бордим. Тахта бозор. Усталар "5*3 река керак", деди. Бозордан река қарадим. Нархи 5500 сўм экан. Бир сотувчи айтди "ака, сизга 5*3 керакми? Булар 5*3 дегани билан шунча чиқмайди. Мана...", деб ўлчаб берди. Хақиқатда 4*2 экан. 5*3 олиш учун 6*4 деганидан олиш керак экан. Рози бўлиб, 6*4 олдим. Усталар бўйини 6 метрлик бўлсин деган эди. 6 метрлик сўрадим. "Мана", деб дарров юклашни бошлади. Бирдан каллага фикр келиб қолди. "ука, метрни олинг", дедимда ўлчадим. 6 метр деб сотилган река 5*70 экан. Хам энидан, хам бўйидан.... Усталар билан ғишт уришга шартнома қилдим. Ғиштни урганидан эмас, машинада келганидан санар экан. Зилда келган ғиштни эринмай доналаб санадим. 5000 та дейилган ғиштдан инсофлиги 300 та, стандарти беш юзта кам келар экан. Уста шуни билгани учун урганидан эмас, келганида хисоб олар экан. Хам машинада келганидан, хам устадан олиб ейсиз. Усталар хаммаси "дом строй"га (қурилиш материаллари сотадиган катта дўкон) етаклайди. Усталар у ердан карта очиб олган. Пластикка ўхшаган. Уйни эгаси бориб савдо қилади. Устага ўн фоиз картасига пул келиб тушади. Бир ака антифриз чиқардилар. Антифриз қоғозда ёзилгани каби -20 градус ва -40 градуслик чиқди. Бозордаги хамма махаллий антифриздан қиммат. Сабабини тушунмай, хамма антифризларни олиб келиб, -5 градус холодильникка қўйилган. Уч соатда ҳамма антифриз тахта бўлиб қолган. Ишлаб чиқарувчиларга холат видеога олиб юборилган. Хожи акалар парвойига хам олмаган. Ўртоғим бензин заправкада ишлайди. Энг инсофлик заправка ўнига бир литр, қолганлари икки литр урар экан. "Мени билганим урмайдигани йўқ", дейди. Хамма билар экан шундайлигини. Бошқа бир танишимнинг иши порасиз, откатсиз битмас эмиш. Пора бермаса, давлат ташкилотлари олмас эмиш. Уйфурушларга уйингизни сотмоқчи эканлигингизни айтасиз. Бўлди, нақдга ўзимиз оламиз, деб бахолайди. Табиийки, сиз қимматроқ нарх хохлайсиз. Уёғига тузоғига тушганингиз шу. Каналида эълон беради уйингиз сотилиши хақида. Сиз мижоз кутасиз. Уйингизни олмоқчи бўлган харидор уйфурушга телефон қилади. Уйфуруш у уй сотилганини, истаса, бошқа уй борлигини айтади. Сизга эса хамтовоғини жўнатади. Хамтовоқ уйингизни кўриб, дастлабки уйфуриш айтган нархдан анча паст бахо айтади. Шу тариқа учинчиси, тўртинчиси келиб арзон нарх айтаверади. Тоқатингиз тоқ бўлиб, биринчи айтган нархингизга ўзингиз олиб қўя қолинг, дейсиз. Хўп, дейди деб ўйлайсизми? Содда бўлманг. Энди уйингизни биров олмаётганини. Бошида берганда, майли, деб олишини, хозир эса яна беш юз ёки минг арзонга олиб қолишини айтади. Пул зарурлигидан рози бўлиб юборасиз. Бу приёмни хаммага хам қилмайди. Пул зарур, "пожар" деган одамлар "жирний" мижоз. Ха, айтганча, Жума куни маклер акаларимиз ишлашмайди. Дам олиш куни. Бозорда кабелчилар бор. Давлат муассасаларига, қурилиш объектларига сим сотишади. Улгуржи. Заводдан кабелни олиб, чўзишади. Хато эшитмадингиз. Эшилади. 2*2.5 кабель, 2*2 ёки ундан хам камроққа, метри кўпроққа айланади. Заводнинг қадоғини қайтадан қилиб, сизга беришади. Бутун бошли катта заводлар қуриб, кабель сотиб ётишибди. Цехда қилинган, бирортаси айтилган талабга жавоб бермайдиган кабеллар. Лекин тонналаб, навбатга қўйиб сотишади. Откат бор экан, кабель сотилаверади. Лекин Аввалгидай савдо йўқ. Барака йўқ экан. Бу каби ишларнинг саноғи йўқ. Оддий сода бор. Совет давридан бери 500 гмлик қадоқда бўлар эди. Грами камайиб, камайиб, 250 гмга тушган. Билмаган "хақиқийси фалончида қиммат экан, мана бу арзон сотади", деб олаверади. Ичи тўла бўладиган гугурт ярим бўлиб қолган. Сантиметрлаб, миллиграмлаб урилаверади. Камаяверади. Цементга қум қўшаётганлар, сутга сув қўшаётганлар хеч кимга сир бўлмай қолган...
Показать все...