cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Vodiy24 - LIVE

Vodiy24.uz интернет-сайти расмий ОАВ, гувоҳнома № 1261 Telegram: t.me/vodiy24official Facebook: fb.com/vodiy24.uz Instagram: instagram.com/vodiy24_uz YouTube: https://youtube.com/channel/UCZ9i-dh_ZVETQWVt6q7F0Fw Мурожаат учун: @muqtadir_70

Больше
Рекламные посты
209
Подписчики
Нет данных24 часа
+17 дней
-230 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Мамлакатимиздаги 10 000 тадан ортиқ умумтаълим мактабининг 1 865 тасида таълим 7 тилда, яъни қорақалпоқ, рус, тожик, туркман, қирғиз ва қозоқ тилларида олиб борилмоқда Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Ғайратулла Шукуров маълум қилди.
Показать все...
Log in or sign up to view

See posts, photos and more on Facebook.

Чилонзор туманида “BYD” автомашина ҳайдовчиси ЙПХ инспекторини уриб юборганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 219 (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) ва 266-(“Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш”) моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Показать все...
Хитойнинг Нанчуан вилоятида булутли шаршара кузатилди Булутлар баландликдан пастроқ ҳудудларга ўтганда шаршарага ўхшаш манзара ҳосил қилган.
Показать все...
👍 1
Қoзоғистонда бокс бўйича У18 ёш тоифасидаги осиё чепионати бўлиб ўтди. Чемпионатда Ўзбекистон терма жамоаси жами 22 та медални қўлга киритди. Хусусан, 7 та олтин, 3 та кумуш ва 12 та бронза медални забт этган ҳамюртларимиз умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллашди.
Показать все...
👍 1
Фарғона вилояти Қўштепа тумани прокурорининг катта ёрдамчиси 2000 АҚШ долларини пора сифатида олаётганда қўлга олингани айтилмоқда.
Показать все...
👎 3👍 1
01:19
Видео недоступноПоказать в Telegram
Тошкентда ўғлини калтаклаган отага 5 сутка қамоқ жазоси тайинланди Тошкент шаҳрида ўғлини онасидан мажбуран ажратиб олиб кетмоқчи бўлган отага 5 сутка қамоқ жазоси тайинланди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар бермоқда. Аниқланишича,  23 март куни ота (М.Х.) Чилонзор туманидаги дўконга бориб, у ердан вояга етмаган фарзандини олиб кетмоқчи бўлган, бироқ  ўғил у билан кетишни истамаган. Шунда ота унга зўрлик ишлатиб олиб кетмоқчи бўлган. Мазкур ҳолат юзасидан қадар текширув ўтказилганда бу оилада эр ва хотин ўртасида  келишмовчилик ҳолатлари мунтазам кузатилгани,  2 феврал куни Ўрта Чирчиқ тумани ИИБ томонидан М.Х.нинг ҳаракатларини чеклаш мақсадида онага ҳимоя ордери ҳам берилгани аниқланган. Шундан сўнг маъмурий иш қўзғатилиб,  материаллар судга юборилган. 27 апрел куни М.Х. суд томонидан МЖТКнинг 183-(майда безорилик) ва 185- (2) (совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш)  моддалари бўйича  айбдор деб топилиб, 5 сутка қамоқ жазоси тайинланди.
Показать все...
😢 2👍 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Президентликка номзоди кўрсатилган Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида одамларни “қамоққа олиб тергов қилиш” амалиётини камайтириш, бунинг ўрнига гаров эҳтиёт чорасидан кенг фойдаланиш имкониятини яратиш лозимлиги кўрсатилган эди. Кимдир “қамоққа олиб тергов қилиш” амалиёти камайганини сездими? Мен шахсан буни сезмадим. Аксинча, бу амалиёт авжигандан авжиб кетаяпти. Бу режалар эълон қилинганига яқинда бир йил бўлишини инобатга олган ҳолда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари ўз ишларини бир сарҳисоб қилиб олишса бўларди.
Показать все...
01:15
Видео недоступноПоказать в Telegram
Ўзбекистон халқига қозоқ бовуримиз миннатдорчилик изҳор қилибди ❗️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ Қозоғистон Республикасида юз берган сув тошқинлари оқибатида зарар кўрган аҳолига инсонпарварлик ёрдами юборилди. 15 та катта юк ҳажмли автоуловлардаги инсонпарварлик ёрдамида озиқ-овқат маҳсулотлари, аёллар, болалар ва эркаклар уст-бош кийим-кечаклари, кўрпача, ёпинғич, ёстиқлар, гигиеник воситалар, махсус қурилмали чодирлар, резина қайиқ тўпламлари ва бошқа зарур маҳсулотлар ўрин олган.
Показать все...
Наманганга ҳам сел келди Айни вақтларда Наманганнинг тоғли худудларида кучли ёмғир ёғиб, кўчаларга сувга тўлган
Показать все...
Бир гуруҳ аёллар ''Миллий либослар ташвиқоти''ни ўтқазишибди. Ҳар баҳорда, бутун Республика бўйлаб ўтказишар экан. Миллий либосларимизни кўриб, кўзларим қамашди, сизга ҳам илиндим.😍😍😍
Показать все...
👍 1