cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

Рекламные посты
352
Подписчики
+124 часа
-37 дней
-830 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Фото недоступно
Қуръонда бешта фаришта номи билан зикри келган оятлар ушбудир: 1. Жаброил (Бақара сурасида, 97-оят). 2. Микоил (Бақара сурасида, 98-оят). 3. Ҳорут (Бақара сурасида, 102-оят). 4. Морут (Бақара сурасида, 102-оят). 5. Малик (Зухруф сурасида, 77-оят). Бундан ташқари, Қуръони каримда ўлим фариштаси (Сажда сураси, 11-оят), гуноҳкорларнинг жонини қийнаб олувчи - нозиъот ва солиҳ кишилар жонини юмшоқлик билан олувчи - ношитот (Нозиъот сураси, 1-2 оятлар), гуноҳкорларни жазоловчи - забоний (Алақ сураси, 18-оят), инсонларни яхши ва ёмон амалларини ёзиб борувчи - Кироман котибин (Инфитор сураси, 11-оят) каби бошқа кўплаб фаришталар гуруҳлари зикр этилган. Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Показать все...
00:08
Видео недоступно
Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Показать все...
10000000_1554933151741090_8050262205156169945_n.mp48.50 MB
Фото недоступно
Ассаламу ъалайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! - Бу кунга етказди шукр қилайлик, - Шукр-ла Аллоҳни зикр қилайлик. - Дунё омонатдур фикр қилайлик, - Мўъмин-мусулмонларга ЖУМА МУБОРАК! •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• 📿 Икки олам сарвари, оламларга раҳмат, биз умматларга шафоатчи, Аллоҳнинг ҳабиби, набиййи ва расули, охирги нафасларигача «умматим» деб қайғурган пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо ﷺга ва покиза оилаларига, саҳобаи киромларга солават айтишни унутманг! • صَلَّى اللهُ وَسَلَّمَ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَأَصْحَابِهِ أَجْمَعِينَ ⠀ Ўқилиши: "Соллаллоҳу ва саллама ъалаа набиййинаа Муҳаммад, ва ъалаа аалиҳий ва асҳаабиҳий ажмаъийн". Маъноси: "Пайғамбаримизга, у зот оила аъзоларига, барча саҳобаларига Аллоҳнинг солават ва саломлари бўлсин!" •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Показать все...
00:19
Видео недоступно
💥БУГУН 7- ИЮНЬ. ЁЗ ФАСЛИНИНГ БИРИНЧИ ЖУМА АЁМИ МУБОРАК БЎЛСИН 🌙 💐 Аллоҳим дуоларимизни ижобат айлаб, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака, хонадонимизга тинчлик, рухимизга хотиржамлик берсин! Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик берсин! Жума айёми муборак!
Показать все...
8.62 MB
ДУО ИЖОБАТ БЎЛАДИ! Эй Одам фарзанди! Жаннатга фақат Менинг буюклигимга тавозеъ қилганлар, кунини зикр билан ўтказганлар, фақат Мен учун нафсини шаҳватлардан тийганлар киради. Албатта Мен ғарибларни паноҳим, қашшоқларни ҳимоям остига оламан. Ота ўз фарзандига (қанча) раҳмдил, бева аёлга эр (қанча) меҳр-шафқатли бўлганидек, Мен етимни (шунчалик) ҳурматлайман. Ким мана шу сифат билан васфланса, унга жавоб берувчи бўламан. Қачон дуо қилса, ижобат этаман. Қачон сўраса, сўраганини бераман». “Қирқ ҳадиси қудсий”дан. ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Показать все...
Қоронғу жойдаман.... На нур, на чироқ. Йўқ бирор суҳбатдош, дўст ёки ўртоқ. Лек бирдан ҳамма ёқ ёришар, эй вох! Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса. Ўзимга қарайман олиб бир оз тин. Эгнимда оқ, енгсиз, ёқасиз кийим. Сўроқ фариштаси тинглаб турар жим. Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса. Оғир тупроқлар ҳам парга бўлар тенг. Амал дафтаримни ўнгдан бергин денг. Тор манзил маконим бўлиб кетар кенг. Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса. Савол жавоблардан ўтиб тез, осон. Гуноҳларим бир-бир кечирилган он. Йўл оламан тўғри жаннатга томон. Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса. Кавсар сувларидан бахраманд бўлай. Хуру-ғилмонларнинг сафида турай. Бошимга нурдан бир ажиб тож кияй. Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса. Бунда керак эмас шон шухрат, эъзоз... Керак эмас таом, зеб-зийнат, пардоз. Етти осмон узра этаман парвоз. Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса. Энг яқин инсонларингизга юбориб қўйинг!
Показать все...
Фото недоступно
Тарк этсанг юрагинг, кўзинг ва хотираларинг билан тарк эт! Ортга ўгирилма! Ўгирилиш аламни янгилайди. Лек ҳеч фойда бермайди, йўқотганингни қайтармайди. Айман Ёғий 🍃
Показать все...
Фото недоступно
ХАЙРЛИ ТОНГ Тириклигимиз, саломатлигимиз, тинчлигимиз булар бизга берилган имконият ва неъматдир! Ҳаёт қисқа. Уни адоват, нафрат, хафагарчилик билан ўтказиш ярамайди. Табассум қилинг, севинг, ёмонлик қилганга ҳам мурувват кўрсатинг, ҳаётдан завқланиб, бахра олиб яшай билинг. Токи биздан фақат яхшилик қолсин. Ассалому алайкум!
Показать все...
Фото недоступно
Одамларга нисбатан узр майдонини кенгайтиринг – Ўқитувчи эдим. Мудиримни танқид қила бошладим. Кейинчалик ўзим ҳам мудир бўлгач унга қийин бўлганини ҳис этдим. – Талаба эдим. Устозимни танқид қила бошладим. Кейинчалик ўзим ҳам устоз бўлгач унга осон бўлмаганини ҳис қилдим. – Кичкина эдим, отамнинг синчковлигидан жаҳлим чиқар эди. Кейинчалик билсам, отамни ҳақиқий маънода қадрламаган эканман. – Оилалик бўлдим. Хотинимни уйидагиларининг сўзларидан жаҳлим чиқар эди. Ўзим ҳам қиз узатгандан кейин куёвимни сўзларимдан таъсирланиб жаҳли чиқишини кўрдим. Оқибатда дунё чархпалак эканини билдим. Замон ғилдираклари айланишидан олдин узр қидиринг, шунда фақат сиз эмас, бошқалар ҳам ҳақ эканини биласиз. Шунинг учун узр майдонини кенг қилинг. Қадрланг, эҳтиром кўрсатинг, ҳурмат қилинг, афв этинг, ўзингизни билмаганга солинг, буларнинг савобни Аллоҳдан кутинг. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг!
Показать все...
Фото недоступно
АЧЧИҚ ҲАҚИҚАТЛАР • Негадир доим кўнглимизни оғритгандан эмас - кўнглимизга қарайдиган инсонлардан аламимизни оламиз... • Бизни севганларга озор берамизу - севмаган инсонларга пояндоз бўламиз... • Тўғри йўл кўрсатганни ёмон кўрамизу - эгри йўлга бошлаганни ортидан доим қолмаймиз... • Яхши кўрган яқинларимизга, касал биродарларимизга вақтимиз йўғу, етти ёт бегонаникига ошга боришга ҳар доим вақт топамиз... • Оиласи ночорроқ синглимизга ҳар хил бахоналар билан ёрдам бермаймизу лекин - халқни кўзига қозон - қозон ош қилиб зиёфат берамиз... • Ота - онамизни ҳафтада бир бора кўриб келишга фурсат йўқ - аммо улфатлар билан ўтиришга ҳар доим ҳам тайёрмиз... • Аёлимизга бир неча калима ширин сўзимизни аяймизу - лекин кўчадаги аёлларга гўзал калималар орасидан гўзалларини аямаймиз. • Озгина пулимизни йўкотиб қўйсак қанча асабимиз бузилиб хафа бўламизу - аммо хеч қандай бойликка сотиб олиб бўлмайдиган вақтимизни арзимаган нарсаларга сарфлаётганимизга ачинмаймиз...
Показать все...