cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

Рекламные посты
358
Подписчики
Нет данных24 часа
-27 дней
-730 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Бир ҳаким шундай дейди: - Дўстинг берган маслаҳат туфайли иш тутсангу, бироқ натижа ёмон бўлиб чиқса, сен дўстингни маломат қилма, унга: “Сен айтгандек қиламан деб, ишим чаппасидан кетди, нега ҳам сенга маслаҳат солдим-а!”, - демагин. Чунки яна иш юзасидан ночор унга маслаҳат солсанг маслаҳати тўғри бўлса-да, оқибати ёмон бўлишидан қўрқиб сенга айтмайди. Фавокиҳ ул-жуласо. Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Показать все...
Фото недоступно
🌱🌺 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БУЛСИН. 🕌 Яхшиликка тўлсин кўнглингиз, Савоб амаллар бўлсин йўлингиз, Тонг сахардан сизга тилаб эзгу тилак, Жума айёмингиз бўлсин муборак. 🕌 Рoсулуллоҳга саловат айтиб, Гуноҳлардан батамом қайтиб, Эзгу ният билан дуолар қилиб, Жума айёмингиз бўлсин муборак. 🕌 Аллоҳим каломин ҳамроҳ билганлар, Қалбларга илохий нурни солганлар, Яхшилик ичра яшаб қолганлар, Жума айёмингиз бўлсин муборак. 🕌 Саждада қилинган дуолар сабаб, Жума айёмида масжидлар тўлиб, Тангридан тинчлигу яхшилик тилаб Жума айёмингизлар бўлсин муборак. 🕌 Ихлосдан бошланур асли иймон хам, Қалбларга жойланган нури Ислом, Савоблар тилаган хар битта инсон, Жума айёмингиз бўлсин муборак. ⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜
Показать все...
03:59
Видео недоступно
📹 Валийлар сухбати.Payg'ambarlar qanday yashagan?✨✨✨✨ ┄┄┅┅✿🍃❀🌺 🌺❀🍃✿┅┅┄┄
Показать все...
Фото недоступно
ТАСАВВУФ БИЛИШ ЭМАС, БИЛМАСЛИК САНЪАТИДИР. БИЛИМЛАРИ БИЛАН ЎЗИНИ КЎРСАТИШЛИК ЭМАС, БИЛЪАКС ЎЗИНИ ҲЕЧ НАРСА БИЛМАЙДИГАН ҚИЛИБ КЎРСАТИШ САНЪАТИДИР. МЕНЛИК ЭМАС, ҲЕЧЛИК САНЪАТИДИР. УЛУҒЛИК ЭМАС, КАМТАРЛИК САНЪАТИДИР. БОШҚАЛАРДАН ЎЗИНИ УСТУН ҚЎЙИШ ЭМАС, ЎЗИНИ УНУТИШ САНЪАТИДИР. ҲАР КИМГА ҚЎЛ ЎПТИРИШ ЭМАС, ҲАР КИМНИНГ ҚАЛБИНИ ЎПИШ САНЪАТИДИР!!! МAВЛОНО ЖАЛОЛИДДИН РУМИЙ ҚУДДИСА СИРРУҲУ ┄┄┅┅✿🍃❀🌺 🌺❀🍃✿┅┅┄┄ 🕊🕊
Показать все...
Фото недоступно
Азизларим... хайрли Тонг. Юзингизни уфуриб шаббодалар силасин, Кўзингизни қуёшни жилғалари пойласин. Юрагингиз қувончдан тонгда ҳушрўй яйрасин, Азиз дўстларим АЛЛОХ сизни ҳар тонг шундай сийласин. Гўзал ҳаёт навосидан бу қалблар ором олсин, Булбуллар чертган куйга диллар ошуфта бўлсин. Не бўлса ортга ташланг, ғамлар андуҳда қолсин, Азиз дўстларим АЛЛОХ сизни ҳар тонг шундай сийласин... Яҳшиликлар, эзгуликлар сизга бўлсин ҳамроҳлар, Йўлдош бўлсин сизга бари солиҳ амаллар. Дунё гўзал яна отмоқда  тонглар Азиз дўстларим АЛЛОХ сизни ҳар тонг шундай сийласин...
Показать все...
ИНСОННИНГ 5 НУҚСОНИ Агар бир инсон машина ишлаб чиқарса, уловнинг сифатини, имкониятларини ва нуқсонларини жуда яхши билади. Худди шундай, Аллоҳ таоло инсонни яратди ва У Зот инсоннинг имкониятларини жуда яхши билади. Қуръони каримнинг қай ўрнида инсоннинг яхши жиҳатлари саналган бўлса, ўша жойда унинг беш нуқсонини ҳам санаб ўтилган. Инсон золимдир Инсоннинг энг катта нуқсонларидан бири у золимдир. إِنَّهُ كَانَ ظَلوُمًا «Дарҳақиқат, у (инсон) ўта золимдир», (Аҳзоб сураси, 72-оят). Албатта, инсон золим бўлиши билан бирга, унда бу нуқсонини тўғрилаш имконияти бор. Яъни, инсон золимдан Аллоҳ таолога мақбул бўлган одил сифати билан сифатлана олиши мумкин. Инсон жоҳилдир Иккинчи нуқсони шуки, инсон ўта жоҳилдир. كَانَ ظَلُومًا جَهُولًاإِنَّهُ «Дарҳақиқат, у (инсон) ўта золим ва ўта жоҳилдир», (Аҳзоб сураси, 72-оят). Албатта, инсонда бу сифатнинг тескариси бўлган илм ҳосил қилиш истеъдоди бор. Гуё Аллоҳ таоло бу икки лафз (жоҳил ва золим) билан шунга ишора қиляптики, агар инсон ҳаракат қилса, ўзининг жоҳиллигини олимликка, золимлигини эса одилликка ўзгартириши мумкин. Инсон заифдир وَ خُلِقَ الْإِنْسَنُ ضَعِيفًا «Ва инсон заиф яратилгандир», (Нисо сурси, 28-оят). Инсон шу даражада заифки, унинг онгида, инглизлар таъбири билан айтганда, “FEAR OF UNKNOWN” “нотаниш нарсадан хавфсираш” доим бўлади. Инсон шу даражада заифки, уни заррадек келадиган вирус бемор қилиб қўя олади. Шу даражада инсон иложсиз қоладики, шифокор бу давосиз касаллик, дейди. Ваҳоланки, у вирус шу даражада кичикки, уни ҳатто оддий кўз билан кўриб бўлмайди. Лекин шу зарра миқдоридаги вирус инсонларни ҳалокат ёқасига олиб боради. Инсон шошқалоқдир Тўртинчи нуқсон бу шошқалоқликдир. وَ كَانَ الْإِنْسَانُ عَجُولًا «Ва инсон шошқалоқ бўлгандир», (Исро сураси, 11-оят). Инсон табиатан шошқалоқдир. Агар тўрт кун нафл намозларини ўқиса, бешинчи куни Шайх Шиблий раҳматуллоҳи алайҳдек ёки Жунайд Бағдодий раҳматуллоҳи алайҳдек кароматлар кўрсатишни орзу қилади, дуолари ўша заҳоти қабул бўладиган зот бўлишни хоҳлаб қолади. Бир, икки марта дуо қилиб, менинг дуоларим ижобат булиши керак, деб даъво қила бошлайди. Инсон беҳафсала ва тор юраклидир Аллоҳ таоло бешинчи нуқсонни бундай баён қилиб марҳамат қилади:, إِنَّ الْإِنْسَانَ خُلِقَ هَلُوْعًا «Албатта инсон ўта беҳафсала қилиб яратилингандир», (Маъориж сураси, 33-оят). Бу ояти каримани “тор юраклидир” деб тафсир қилганлар ҳам бор. Яъни, инсон шу даражада беҳафсалаки, унга Аллоҳ таоло томонидан яхшилик етса, фаромуш қилади, озгина мусибат етса, сабот билан сабр қилмайди. Агар бирон муваффақиятга эришса, фақат ўзининг кучи билан унга эришганини даъво қилади. Аллоҳ таолонинг берган тавфиқини унутади. Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий
Показать все...
Эй фарзанд, амалда беамал бўлма. бесамар бўлма! Аниқ билгилки, беамал иш ҳеч қачон фойда бермайди. Масалким, бир киши саҳрода ёлғиз қолди. Ўнта ҳиндий қиличу яна қуроллари бор, ўзи ҳам моҳир, бақувват. Шу асно, дейлик, бир шер унга ҳамла қилди. Айт-чи, қуролларнинг ўзигина ҳалиги офатдан сақлай олурми? Йўқ, албатта. Ул одам қуролларни ишга солсагина, шер ҳамласини қайтариши мумкин. Бинобарин, бир киши юз минг масалани ўқиб-ўрганиб, бошқаларга ўргатса-ю, ўзи амал қилмаса, бундан не наф? Айтайлик, бир одамнинг ҳарорати ошиб, сафро дардига йўлиқса, унинг давоси доридир. Бемор то шу дорини топиб амалда қўлламаса, аҳволи дуруст бўлмас. Байт: Гар май ду ҳазор ратл ҳамепаймойи, Tо май нахўри, набошадад шайдойи. Мазмуни: Икки минг қадоқ майни тарозида тортсанг-у, ундан татиб кўрмасанг, масту шайдо бўлмайсан, нималигини билмайсан. Башарти юз йил илм ўрганиб, мингта китобни жамулжам этсанг-у, амал қилмасанг, Аллоҳнинг раҳматидан умидвор бўлишга ҳаққинг йўқ. Инчунун, Аллоҳ таоло Қуръони каримда айтади: «Инсон фақат қилган амаллари орқасидан фойда кўради. Кимки, Аллоҳ таолонинг жамолидан умидвор бўлса, солиҳ амаллар қилсин. Зеро, яхши амаллари эвазига мукофот, ёмон амаллари эвазига жазо олгусидир. Шундай кишиларким, иймон келтириб, солиҳ амалларни адо этур, ул зотларга фирдавс жаннати мақом бўлгуси». "Охиратнома"дан. Дўстларингизга ҳам улашинг
Показать все...
Фото недоступно
❄️Ассалому алайкум хайрли тонг❄️ Сизга албатта бахт, омад келади.🥰 🍃🌹🍃 Сабабини ўзингиз билмайсиз!🍃🌹🍃 🍃🌹🍃 Лекин, ишонинг, бунинг учун кимдир ҳаққингизга чин қалбдан дуо қилгани, ёки 🍃🌹🍃 🍃🌹🍃 Аллоҳ ризоси учун қилган ва эсингиздан чиқарган бирор яхши амалингиз сабаб бўлган бўлади. 🍃🌹🍃 🍃🌹🍃Шунинг учун, кичик бўлса ҳам, арзимас санамай яхшиликларда давомли бўлинг!🍃🌹🍃 🍃🌹🍃Бугунги кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 🌹🌹🌼🌼🌹🌹
Показать все...
Фото недоступно
Дуо қилинса ижобати тезроқ бўладиган вақтлар: 1. Азон айтилган вақтда. 2. Қуръон ўқилган вақтда. 3. Каъабани кўрган вақтда. 4. Ёмғир ёғаётганда. 5. Душманга йўлиққанда. 6.Зулм кўрганда. 7.Дуони бардавом ва ихлос ила қилинганда. 8. Фарз намозини тугатганда. 9. Дуо вақтида Аллоҳнинг номларини қўшишликда. 10. Пайшанбадан Жумага ўтар кечаси ва Жума кунида. 11. Ражаб ойининг биринчи кечаси. 12.Шаъбон ойининг 15 - кечаси. 13.Арафа кунида. 14. Рамазоннинг кеча ва кундузида. 15. Ифтор вақтида
Показать все...
05:25
Видео недоступно
📹 Валийлар сухбати. Шайх хазратлари ✨✨✨✨ ┄┄┅┅✿🍃❀🌺 🌺❀🍃✿┅┅┄┄ 🕊🕊
Показать все...