cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Video Ibrat

Бу Каналда Ибратли Видеоларни Кузатиб Боришингиз Мумкун! Мурожат : @VideoIbratAdmin Hamkor: ClickME

Больше
Рекламные посты
1 390
Подписчики
-324 часа
-57 дней
+830 дней
Время активного постинга

Загрузка данных...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Анализ публикаций
ПостыПросмотры
Поделились
Динамика просмотров
01
​​Умр йўли... • 2 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, махсус тагликдан чиқиб тоза юришини бошлаганингиздир. • 3 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, қошиқни қандай ушлаш кераклигини ўрганиб, оқизмай - томизмай овқат ея олишингиздир. • 4 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, кийимларингизни ҳўл қилиб қўймаслигингиздир. • 5 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, уйингиз манзилини тўғри топиб кела олишингиздир. • 12 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, дўст - ошнали бўлишингиздир. • 18 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, мошина бошқаришга рухсатнома олишингиздир. • 23 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, олийгоҳни тамомлашингиздир. • 25 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, бирор бир ишнинг бошини ушлашингиздир. • 30 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, оила қурган бўлишингиздир. • 45 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, ёшлик кўринишингизни сақлаб қола олишингиздир. • 50 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, фарзандларингизга берган тарбиянгиз ўз самарасини беришидир. • 55 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, оилавий муносабатдаги вазифаларингизга қодир бўлишда давом этаётганингиздир. • 60 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, улов ҳайдашга қийналмай, ёрдамсиз ўзингиз бошқаришингиздир. • 65 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, касал бўлмай яшашингиздир. • 70 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, фарзандларга қарам бўлиш нима эканлигини сезмаслигингиздир... • 75 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, улфатингиз, ҳамсуҳбат, ошнали бўлишингиздир. • 80 ёш.. Бу ёшдаги ютуғингиз, адашмасдан уйингизни топиб келишингиздир... • 85 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, ётган жойингиз, кийимларингизни ҳўллаб қўймаслигингиздир... • 90 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, тагликсиз покиза ўтиришингиз, қошиқни тўғри ушлаб оқизмай -томизмай овқатлана олишингиздир! 📖 «Аввал қандай яратган бўлсак, шундай ҳолга қайтарамиз». (Анбиё: 104 оят). 📖 «Кимнинг умрини узоқ қилсак, уни хилқатида ночор қилиб қўюрмиз» (Ёсин: 68 оят) ❗️Биз севган дунё шу қадар ҳақир! Шунинг учун ҳам охират ҳаётимиз гўзал бўлишига интилмоғимиз лозим. Зеро, ҳақиқий ютуқ охиратдагисидир. 👉
313Loading...
02
Гуноҳлардан покланишни ҳам эслайлик... 👤 Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉
1180Loading...
03
Зулҳижжа ойининг рўзаси... 🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зулҳижжа ойининг дастлабки 9 кунида рўза тутардилар. 📅 3 зулҳижжа - 9 июнь - якшанба 🌙 Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан): ⏰ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:00 ⏰ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:00 📅 4 зулҳижжа - 10 июнь - душанба 🌙 Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан): ⏰ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:00 ⏰ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:00 📅 5 зулҳижжа - 11 июнь - сешанба 🌙 Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан): ⏰ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:00 ⏰ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:02 📅 6 зулҳижжа - 12 июнь - чоршанба 🌙 Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан): ⏰ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:00 ⏰ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:02 Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим. 👉https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
2173Loading...
04
Канал админи тарафидан текширилган!!! Мани фарзандимга мекрасефалия Яни бош миййа йетишмаслиги ташхиси к,уйилган. Чет давлатига олиб борип зудлик Билан апиратсия килиш керелигини айтишти. Лекин бизда апиратсияга йитарли маблаг йук. Сизлардан илтимос к,улларингдан кеганча Аллох учун йордам берилар Жажжигина жони азобланяпти. Узкарт..8600490419692355 Мавжудахон тошболтаева Хумо...9860160124513401 Мавжуда тошболтаева Мурожат учун....905648246 Аллох хеч Бир онани фарзанди Билан синамасин екан🥺😭 Жаннатни хохлап к,илган ехсонларин Аллохим даргохида к,абул к,илсин!!!...
1690Loading...
05
🎈Ўқитувчи мактабга рангли шарларни олиб келиб, болаларга уларни пуфлаб, сўнг ўз исмларини ёзиб қўйишни буюрибди. Улар айтилган ишни бажариб бўлишгач, пуфланган шарларни мактаб йўлагига олиб чиқишибди. Ўқитувчи шарларни аралаштириб ташлаб, ўқувчиларга 3 дақиқа ичида ҳамма ўз исми туширилган шарни топиши лозимлигини айтибди. Болалар чопиб бориб, ўзига тегишли бўлган шарни излашга тушишган экан, лекин вақт тугагунига қадар уни топа олишмабди... 🍃 Шу пайт ўқитувчи болаларга: "Ҳаммангиз ўзингизга яқин турган шарни олинг-да, унда кимнинг исми ёзилган бўлса, ўшани қўлига беринг", дебди. Орадан 2 дақиқа ўтар-ўтмас барчанинг қўлида исми ёзилган рангли шар бор эди. 🎈 Шунда ўқитувчи шундай деган экан: "Бу шарлар худди бахт кабидир — кимки уни фақат ўзи учун қидирса, топа олмайди, бироқ, ҳамма ўзгалар ҳақида қайғуриб, бир-бирига ёрдам берса, уни анча тезроқ топиш мумкин бўлади". 👉
1721Loading...
06
Намозда Аттаҳийят ўқилаётган пайтда бармоқни кўтариб қўйиш тўғрими? Muhammad Ayyub domla HOMIDOV 👉
2282Loading...
07
🔔 Ғафлатда қолманг! Солиҳ амалларни кўпайтиринг! 📆 15 июнь 2024 йил,  шанба Зулҳижжа ойининг 9-куни — Арафа куни. 📅 16 июнь 2024 йил,  якшанба — Қурбон ҳайити кунига тўғри келади. 🤲 Аллоҳ таоло зулҳижжа ойининг аввалги 10 кунини ғанимат билиб, бу кунлардан унумли фойдаланиб, дуо, зикр ва ибодатда ўтказишни  барчамизга муваффақ қилсин! 👉https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
2942Loading...
08
#БИЛАСИЗМИ? ФАРЗАНДЛАРИМИЗДАГИ ҚОБИЛИЯТ ЙЎҚОЛИШИНИНГ БАЗИ САБАБЛАРИ: 1. Юзга уриш миядаги 300-400 ҳужайрани ўлдиради. Бошни силаш эса мияда янги ҳужайралар пайдо қилади. 2. Электрон ўйинлар ижтимоий ақлни, луғавий зийракликни барбод қилади. 3. Боланинг фикрлари устидан кулиш, у тақдим қилган ишларни тақдирламаслик натижасида ундаги мотивация пасайиб кетади. 5. Боланинг ёшлигидан у билан суҳбат қуриш эшигининг ёпиқлиги. 6. Таълим бериш давомида сув ичишни камайтириши (Миянинг 85% и сувдан иборат. Ҳар 45 дақиқада 1 стакан сув ичиш зарур.) 7. Ўқувчининг қобилияти ва қизиқишларини ҳисобга олмай ўқитиш самарали натижага олиб келмайди. 👉
2131Loading...
09
❗️ҚУРБОНЛИК ШАРТЛАРИ ВА ОДОБЛАРИ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати ❗️Қурбон ҳайитига ҳам оз вақт қолди. Бу маълумотларни барча билиши зарур. Группаларга юбориб қўйинглар. Канал👉 https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
9485Loading...
10
#САВОЛ Бош кийимсиз ӯқилган намоз макруҳми ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉
3883Loading...
11
🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЖУМА МУБОРАК! 📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман”, деганлар (Имом Ибн Можа ривояти). ✅ Салавот айтсангиз... 🌷Ғам-ташвишлар кетади... 🌹Гуноҳлар мағфират қилинади... 🌷Қалблар юмшайди... 🌹Қалбда роҳат-ором пайдо бўлади... 🌷Дуолар ижобат бўлади... 🌹Касалликларга шифо бўлади... 🌷Шафоатга муяссар бўлинади... 🌹Фақирлик кетади... 🌷Руҳ покланади... 🌹Жон беришда енгиллик бўлади... 🌷Қабрда роҳат ва нур бўлади... 🌹Сиротдан осон ўтилади... 🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Саййидина ва Ҳабийбина Муҳаммад ва ъала аали Муҳаммад! ♻️ Улашинг 👉https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
57117Loading...
12
🌙 ЗУЛҲИЖЖА ОЙИ КИРИБ КЕЛДИ. БУ ОЙДА ҚАНДАЙ АМАЛЛАР БАЖАРИЛАДИ? 🔸Зулҳижжа сўзи қандай маънони англатади? “Ҳаж эгаси” деган маънони билдиради. 🔸Зулҳижжа ойи қандай ой? Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири, ҳижрий-қамарий тақвимнинг охирги ойидир. 🔸Зулҳижжа ойи қандай фазилатларга эга? Ҳаж ибодати адо этиладиган, қурбонлик қилинадиган, Арафа ва Қурбон ҳайити нишонланадиган ой. Бу ойда, айниқса унинг дастлабки ўн кунида қилинган ибодатлар Аллоҳ таоло учун энг севимли амаллардан саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зулҳижжа ойининг ўн кунидаги амалдан кўра афзалроқ амал йўқдир”, деганлар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти). 🌙 Бу ойда тутилган рўза икки йиллик гуноҳларга каффорот бўлади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, деганлар (Имом Муслим ривояти). 🔸Зулҳижжа ойини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зулҳижжа ойининг дастлабки тўққиз кунида, Ашуро кунида ва ҳар ойдан уч кунда – ойнинг аввалги душанбаси билан икки пайшанбасида – рўза тутардилар (Имом Аҳмад ривояти). 🌙 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам янада кўпроқ зикр қилардилар ва: “...Бу кунларда таҳлил (Лаа илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Расулуллоҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва таҳмид (Алҳамдулиллаҳ) айтишни кўпайтиринглар!” дердилар (Имом Аҳмад, Имом Байҳақий ривояти). 📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони кўп айтардилар: "Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаху лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайьин қодийр" (Имом Термизий ривояти). 🌙 Эслатиб ўтамиз, 07 июнь жума куни Зулҳижжа ойининг 1-кунидир, иншаАллоҳ ✍️ Даврон НУРМУҲАММАД ♻️ Улашинг https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
2242Loading...
13
​📌ЭСЛАТИБ ӮТАМИЗ🍃🍃🍃 ИНШААЛЛОҲ, ЭРТА ЖУМАДАН БОШЛАБ, 9 КУНЛИК НАФЛ РЎЗАЛАРНИ ТУТИШИМИЗ МУМКИН. 👉 Зулҳижжанинг биринчи тўққиз кунида нафл рўза тутиш мустаҳабдир ва бу жумҳур (кӯпчилик) уламоларнинг фикридир. Ҳунайда ибн Холид ўз аёлидан, унинг аёли эса пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжаларидан ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг баъзи аёллари шундай дейишган экан: «Расулуллоҳ Зулҳижжанинг 9-кунида, Ашуро кунида, ҳар ойда 3 кун ва душанба пайшанба кунлари рўза тутар эдилар».  (Абу Довуд ривояти). Ушбу Зулҳижжа ойининг аввалги 10 кунининг фазилати ҳақида қуйидаги ҳадисни сизларга эслатиб ӯтамиз. Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Бирор бир кун йӯқки, солиҳ амал ушбу ўн кунидагидан ҳам кўра Аллоҳга маҳбуброқ бўлса...». (Бухорий ривояти). Изоҳ: Модомики, “бирор-бир кун йўқки, ундаги солиҳ амал” дейилган экан, албатта, рўза солиҳ амаллар жумласидандир. Шу каби рўза солиҳ амалларнинг афзали эканига иттифоқ қилинган. Ҳофиз ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Бу ҳадис Зулҳижжа ойининг аввалги ӯн кунлигида рӯза тутиш фазилатига далил қилинади. Чунки рӯза ҳам ҳадисда зикр қилинган солиҳ амаллар жумласидандир”. Нававий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Бу тӯққиз кунда рӯза тутиш макруҳ эмас. Аксинча, бу кунларда ва 👉 айниқса Зулҳижжанинг 9 чи куни бӯлмиш Арафа куни рӯза тутиш ӯта эътиборли амаллардандир”. 👉 Кимдир бу кунларнинг барчасида нафл рӯза тутишга қодир бӯлмаса, ҳеч қиси йӯқ, улар савоб умидида баъзи кунларида ҳам тутсалар бӯлаверади. Тавфиқ Аллоҳдандир Дониёр Файз 👉 Бу эслатмани холис Аллоҳ йӯлида бошқа яқинларимизга ҳам улашиб қӯяйлик. 👉https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
2161Loading...
14
​​БУЛАРНИ ҲАЁТ ЎРГАТДИ! ❗️Бошқаларни менсимай, изтироб берадиган, кўнглини оғритадиган кимсалар аслида кучсиз ва ожиз эканини, муҳаббатни, севишни фақат кучли инсонлар билишини ўргандим. ✅Одамлардан хафа бўлмайман. Чунки ҳаётида хатолари, муаммолари, бахтсизликлари бўлган кишилар атрофидагиларни ҳам ўзидай бўлишини ўргандим. ❓«Мен қандай килиб бу хатоликка йўл қўйдим?» дейиш ўрнига, энг мукаммал ўйлайдиган кишилар ҳам хато қилишини, муҳими хатолардан сабоқ олиш ва улардан камроқ зарар кўришни ўргандим... ✔️Ҳаётдаги энг аҳамиятли ечим англаш ва бошқасини орқага ташлаш эканини ўргандим. 🔴 Мени танқид қиладиган, мени таҳлил қиладиган, ақл ўргатишга уринадиганларга жавоб бермасликни ўргандим. Чунки бу тортишув ҳеч қачон тугамайди. ☝️Факат сабоқ олиш учун орқамга қарашни, ёрдам истаб эмас, ечим учун, фақат баланд товушда ўйлай олиш учун муаммоимни кимгадир айтишни ўргандим. ✔️ Имконсиз нарсанинг ўзи йўқлигини, қатъий истак чорасиз туюлган ҳар бир эшикка чора дейилган калит бўлишини, ҳақиқий кураш – ғалаба қозониш учун кичик муваффақиятларни йўқотмасликни ўргандим. ⌛️Вақт ва сўзни эътибор билан сарфлашни ўргандим. Чунки уларни қайтариб ололмайман. ❗️Қанчалик ҳаракат қилмай, айримлар ўзини бахтсиз ҳис қилиш учун сабаб топа олишини ўргандим. Энди бахтли қилишга уринмайман. ✔️Одамларнинг мен ҳақимдаги фикри эмас, ўзим ҳақимда қандай ўйлашим аҳамиятли эканини ўргандим. Бошқаларнинг фикри билан ўзимни айбдор ҳис қилмайман. «Иймон ва ҳузун» китобидан. 👉
2311Loading...
15
Нега дуойимиз ижобат бўлмаяпти? ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉
2271Loading...
16
​​ОЛТИНДАН ҚИММАТ СЎЗЛАР Ҳаётимда улкан муваффақиятларга эришган одамнинг ишларини кузатсам, албатта, у ота-онасига яхшилик қилган бўлиб чиқади. Ота-онага яхшилик қилиш муваффақият калитидир. Ғам-андуҳсиз одам йўқ. Лекин «Бу шунчаки дунё» деб табассум қиладиган одам топилади. Сиқилган пайтингизда йиғламанг, балки саждага йиқилинг. Энг яхши дўст дунё сенга кулиб боққанда ҳасад қилмайди, дунё сендан юз ўгирса, сени ташлаб кетмайди. Виқор ва ҳайбатли бўлишнинг сабаби камгапликдир. Солиҳлардан бири айтади: «Фарзандингга Қуръонни ўргат. Қуръон унга барча нарсани ўргатади». Ким онасига яхшилик қилишдан маҳрум бўлса, барча яхшиликлардан мосуво бўлибди! 👉
4307Loading...
17
Намоз ичида Қуръонга қараб қироат қилса бўладими? Муҳаммад Айюб домла ҲОМИДОВ ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉
2950Loading...
18
​​Ғам етиши биланоқ истиғфор айт. Чунки ғам Яратгувчининг амри ила таъсир қилади. Аллоҳ хоҳласа ғам-ташвиш сенга роҳат-фароғат бўлиши ҳам мумкин. Жалолиддин Румий Истиғфор айтиш билан ризқ йўлини гуноҳлар уюмидан тозалаб тур: «Астағфируллоҳ!»ни кўп айт. Икрима: «Аллоҳ банданинг амали учун бермаган нарсаларини нияти учун беради, чунки ниятда риё бўлмайди», деган эканлар. Ташвишингда Аллоҳга яхши гумон қил! Хотиржамлигингда Аллоҳни зикр қил! Қайғуга ботганингда Аллоҳнинг раҳматига ишон! Ҳар қандай ҳолатда Аллоҳга истиғфор айт! У Зот Кузатувчи, Ижобат қилувчидир! Ҳар кеча тижоратингни тафтиш қилиб олгин. ▪️Сармоянг- фарз ибодатлардир. ▪️Фойданг - нафл ибодатларингдир. ▪️Зиёнинг- гуноҳларингдир. -- Тасбеҳ айтиш орқали (жаннатдаги мақоминг учун) қаср қуриб, хурмо дарахти экдингми? – Истиғфор айтишинг орқали гуноҳларинг тўкилдими? – Сен ғафлатдамисан ёки уйғоқмисан? –Аллоҳни зикр қилмай ўтказган вақтинг учун ғамгин бўлдингми? 📿 Истиғфорли, хайрли оқшом тилаймиз….🌙 👉
4225Loading...
19
Зулм қилаётганлар қачон жавоб беришади? Абдукарим Мирзаев ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉
3092Loading...
20
#ХИЖРИЙ_ОЙЛАР Хижрий йил ҳисоби бўйича 12 ой мавжуддир. Бу ойларни ҳар биримиз билишимиз ва фарзандларимизга ўргатишимиз лозимдир. Чунки, Рамазон ойи, ҳаж ойи, мавлид ойи ва бошқа ибодат ойлари ушбу хижрий ойларига боғлиқдир: 1. Муҳаррам. 2. Сафар. 3. Робийъул-аввал. 4. Робийъус-соний. 5. Жумадул-увла. 6. Жумадул-охир. 7. Ражаб. 8. Шаъбон. 9. Рамазон. 10. Шаввол. 11. Зул-қаъда. 12. Зул-ҳижжа. 👉
3198Loading...
21
“Амаллар фақат ниятга боғлиқдир. Ҳар кимга ният қилгани бўлади”. 📚Имом Бухорий ва Муслим ривояти. 👉
3640Loading...
22
​​🌷Бир оила бор. Исломга Аллоҳ қодир қилганча амал қилар эди. Болалар ота онасига итоатли. Эр хотин ҳам аҳил. Нимадир бўлдию оилада тушунмовчиликлар бошланди. Эр хотин бир бирини тушунмаслик. Болаларда итоатсизлик, уйда жанжаллар. Аёл нима қилишини билмай бир аҳли илмнинг олдига бориб маслаҳат сўради. Аҳли илм инсон у аёлга уйда "Бақара сураси"ни ўқишни ва доим телефонда ёки тасмада бақара сурасини қўйиб қўйишни маслаҳат берди. Аёл ҳам маслаҳатга амал қилиб уйда бақара сурасини ўқишни ва телефонда ҳам доимо қўйиб қўйишининг бошлади. Бир хафталар ўтар ўтмас аёл туш кўрди. Тушида бир қоп қора махлуқ (кичкина фарзандчалари ҳам бор) аёлнинг уйини хафа бўлган ҳолда тарк қилар эди. Ўша кундан бошлаб аёлнинг уйидаги вазият эски ҳолига қайта бошлади. Бу вазиятда катта эҳтимол билан у уйга жинлар кириб олган. Уйда Бақара сураси ўқилган ва доимо тасма қўйилгандан сўнг жинлар у уйни тарк қилишган. Набий Сололоҳу алайҳи васаллам: Албатта, Бақара сураси ўқиладиган уйга шайтон кирмайди, дедилар. Термизий ривояти. 50 марта тавоф қилса катта ажрга эга бўлиш ҳақида ҳадисларда келган экан. Шунда 50 та тавоф қандай адо этилади? Етти айлана етти тавоф ҳисобланадими ёки битта тавоф ҳисобланадими? Ҳар 7 тадан кейин 2 ракат намоз ўқиладими ёки охирида ўқиса бўладими? 👉
3775Loading...
23
Садака билан мол камаймас ! Аллохнинг ваъдаси бор , тингланг ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉
54311Loading...
24
🍋ЛИМОН🍋 АҚШнинг соғликни сақлаш ДБ институти хабар қилишича, тиббиётда ракка қарши энг фаол таъсир қилувчи янги топилма ~ бу ЛИМОН меваси экан. У саратон бактерияларини ўлдириб, кимёвий муолажадан 10.000 маротаба кучли экан. Кимёвий дориларни ишлаб чиқарувчи компаниялар лимоннинг фойдали хусусиятларини яшириб келганлар. Лимонни хоҳлаган суратда ейишингиз мумкин (шарбатини ичинг, ўзини енг, асалга қўшиб истеъмол қилинг). У рак бактериялари микробларига қарши энг кучли восита деб тан олинди. 70-йиллар ўрганилган ва ўтказилган тажрибаларда лимон 12 хил саратон касалликларини йўқ қилгани, Adriamycin, Chemotherapeutic дориларидан 10.000 маротаба афзаллиги исботланди. Яна шунга ўхшаш фойдали неъматлардан АНОР, САРИМСОҚ, ПИЁЗ, КЎК ЧОЙ, ШАЛФЕЙ, БРОКОЛЛИ саратон билан яхши курашади. 👉
4637Loading...
25
Уйингда барака йўқми? 👉
47611Loading...
26
​​Диний илмлардан хабардор бир аёл университетда аёлларга дарс берар эди. Бир куни у ўзи таълим бераётган аёлларга шундай деди: - Тақводор аёл Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашган ҳолда ўз эрига кўпхотинлик суннатини тирилтиришида ёрдам бериши ва эрининг истагини рад қилмаслиги керак. Кейин у кўпхотинликнинг зарурати ҳақида сабаблар келтира бошлади. Дарс тугаганидан сўнг унинг олдига Фатҳия исмли бир аёл келди ва: - Аллоҳ сизга ёрдам берсин. Олдин қандай қилиб ушбу масала бўйича ёнингизга келишни билмай юрардим. Аммо, алҳамдулиллаҳ, сиз буни жуда яхши тушунаркансиз. Мен тўрт йилдан бери сизнинг эрингиз билан яшаяпман ва буни сизга қандай айтишни билмаётгандим. 🌷 Ўқитувчи шок ҳолатида ҳушсиз ерга йиқилди ва уни касалхонага олиб кетишди. Фатҳия ҳам улар билан кетди. Аёл ҳушига келганда, Фатҳия: - Аллоҳга қасамки, мен сизнинг эрингизни танимайман ва кўрмаганман. Келинг, кейинги сафар ибодат, рўза, ота-онага яхшилик ҳақида гапиринг, ўзингиз кўтара олмайдиган нарсаларни эмас... 👉
93716Loading...
27
Ким бир мўминнинг айбини очса... Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий. ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉
54411Loading...
28
🌙💐🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🌙☘🕋 💐🍃Авф этилмаган БАНДА; 💐🍃Қабул бўлмаган ДУО; 💐🍃Даф бўлмаган БАЛО; 💐🍃Шифо топмаган ХАСТА; 💐🍃Ҳузур топмаган ҚАЛБ; 💐🍃"АЛЛОҲ"ни зикр қилмаган "ТИЛ" қолмасин! 🍃💐 Дард кимда, қайғу кимда, 🍃💐 Бахт кимда, туйғу кимда, 🍃💐 Шодлик қалби муслимда 🍃💐 Жума айём муборак! 💐🍃 Динимиз доим омон, 💐🍃 Дилларда ишқу имон. 💐🍃 Эй муҳтарам мусулмон, 💐🍃 Жума айём муборак! 🌹🍃🌹ЖУМА МУБОРАК АЗИЗ ДИНДОШИМ.🌹🍃🌹 ➡️«НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ» КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!👈👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
1 54526Loading...
29
ДУНЁДА ТЕКИН ДАВОЛОВЧИ 1️⃣2️⃣ ТАБИБ 1️⃣ 🕋Қуръони каримни тиловат қилиш; 2️⃣ 🕌Беш вақт намоз ўқиш; 3️⃣ 🤲Бир йилда бир ой, ойда уч кун, ҳафтада икки кун рўза тутиш; 4️⃣ 🫙Етарли сув ичиш; 5️⃣ 🌌Кечаси тўйиб ухлаш; 6️⃣ 🏞Тоза, очиқ ҳавода сайр қилиш; 7️⃣ 🚶🏻‍♂️Ҳар куни ярим соат пиёда юриш; 8️⃣ 🥗Витаминларга бой таомлар ейиш; 9️⃣ 🌞Қуёш нурида (айниқса, чошгоҳгача) туриш; 1️⃣0️⃣ 🍯Асал ялаш; 1️⃣1️⃣ 🌺Седана чайнаб ютиш; 1️⃣2️⃣ 📿Ихлос, зикр, қаноатли бўлиш. 👉
1 01911Loading...
30
Азиз биродарим ушбу савол жавобни сизларга йетказдим ёдлаб олинг деган мақсатда сиз ҳам яқинларингизга улашинг ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉
56113Loading...
31
​​Ҳазрати Сулаймон (алайҳиссалом) узуги ҳақида эшитганмисиз? Ривоятларда айтилишича, Ҳазрат Сулаймоннинг: «Бу дунёдаги ҳамма нарса ўткинчи», — деган сўзлар ўйиб ёзилган узуги бўлган. Сулаймон ҳаётининг қайғули онларида узукдаги ана шу ҳикматли битикни ўқиб, таскин топган. Бир куни унинг бошига шундай бахтсизлик тушадики, узукдаги сўзлар дардига малҳам бўлолмайди. Сулаймон ғазаб билан узукни ечиб, отиб юборади ва думалаб бораётган узукнинг ички томонида ҳам аллақандай битик борлигига ногаҳон кўзи тушади. Ўрнидан туриб, узукни қўлига олади-да, битикни ўқийди. Узукнинг ички томонида: «Бу ҳам ўтиб кетади», — деган ёзувлар бор эди. Сулаймон аччиқ кулимсираб, узукни бармоғига тақади ва умрининг охиригача уни ечмайди. Ўгитлар. Авлодлар келиб-кетаверадилар, Ер эса абадий қолаверади. Донолик ортганда қайғу ортади, билимнинг кўпайиши эса ғамгинликни кўпайтиради. Баъзан, кулганда ҳам юраклар зирқирайди, қувонч эса қайғу билан якун топади. Мен, довюракликдан кўра донишмандлик афзал, деган ўйда эдим. Аммо, камбағалнинг донолигидан нафратланишар ва унинг сўзларини тингламас эканлар. Эртанги кун билан мақтанма, чунки, у нималарни тақдим этишини билмайсан. Ақлли одам кулфатни олдиндан кўради ва ўзини панага олади. Тажрибасизлар эса олға юриб жазоланадилар. Шундай йўллар борки, улар инсонга тўғри кўринади. Аммо, бундай йўлларнинг ниҳояси — ўлим. 👉
7094Loading...
32
ИБРОҲИМ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ЎЗИ БИР УММАТ ЭДИ. Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉
5773Loading...
33
БОЙЎҒЛИНИНГ ИККИ САВОЛИ Сулаймон алайҳиссаломнинг хотини товус патидан кўшку айвон қуриб беришни сўрабди. Маликанинг илтимосини рад қила олмаган пайғамбар барча қушларнинг бошлиқларини бир ерга тўплаб, маслаҳат қилибди. Бойўғли мажлисга кечикиб келибди. Сабабини сўраганида у шундай жавоб қилибди: - Икки масаланинг ечимини топиш билан банд эдим, шунга кечикдим. - Қандай масалалар экан улар? - Биринчиси: бу замонда ўлик кўпми ёки тирик? - Сенингча қайси бири кўп экан? - Ўлик кўп, чунки тонгда ибодатга турмай ғафлат уйқусида ётганлар ҳам ўликлар қаторига киради. - Хўш, иккинчи масала нима экан? - Дунёда хотин кўпми ёки эркак? - Қайси бири кўп экан? - Хотин кўп, чунки хотинининг етовида юрадиганлар ҳам шу ҳисобга киради, - деб бойўғли. Бу гапни эшитган пайғамбар ҳеч нарса демай, мажлисни тарқатиб юборибди. "Кўҳна дунё ва ривоятлари" китобидан. 👉
79813Loading...
34
Намоз билан муомила Қосим қори ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉
64811Loading...
35
​#маълумот Уйқунинг қанча тури бор, биласизми? 1. Суннат уйқу. Офтоб кўтарилиб, то пешин намозигача бўладиган оралиқдаги бу уйқу "қайлула" дейилади. У ақлни кўпайтиради. 2. Бидъат уйқу. Пешин намози вақтидаги уйқу. 3. Телбаликка сабаб бўладиган уйқу. Аср намозидан кейинги уйқу девоналик, паришонхотирлик ва телбаликка сабаб бўлади. 4. Уқубатга сабаб бўладиган уйқу. Киши хуфтон намозини ўқимасдан ухласа, бу дунёда ҳам, охиратда ҳам азоб-уқубатга қолади. 5. Одатий уйқу. Хуфтон намозидан кейинги одатий уйқу. 6. Надоматга сабаб бўладиган уйқу. Тонготар вақтида ухлаш. Шунингдек, илмий мажлис бўлаётган вақтида ухлаш ҳам надоматга сабаб бўлади. 7. Ғафлат уйқу. Тонг отаётганида ухлаб ётиш. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизлари Фотимага родияллоҳу анҳо: "Тонгда ухлаб ётмагин, чунки бу вақтда уч нарса: яхшилик, одоб ва барака тақсимланади", дедилар. Ким тонг отаётганида ухлаб ётса, шу уч нарсадан қуруқ қолади. 8. Фақирликка сабаб бўладиган уйқу. Бомдоддан кейин кун чиққунча ухлаб ётиш камбағалликка, девоналикка, қарздорликка сабаб бўлади. 9. Ғаромат (зиён) уйқу. Кишининг ибодатдан сўнг дуода, санода, салавотда, қироатда кўзи кетиб қолса, ғаромат уйқу саналади. 10. Роҳат уйқу. Касал ва гўдакларнинг уйқуси. Улар қанча кўп ухласа, фойда ва роҳат олишади. 11. Ибодат уйқу. Олимлар, обидлар ва рўзадорларнинг уйқуси. Киши хуфтон намозидан сўнг таҳоратли ухласа, фаришталар ҳимоясида бўлади. 12. Каромат уйқу. Тунда намоз ўқиб туриб, чарчаб саждада ухлаб қолиш". Масъуд ибн Маҳмуд ибн Юсуф ас-Самарқандий, "Салоти Масъудий" 👉
87016Loading...
36
Таҳажжуд намозининг фазилати Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид 👉
5214Loading...
37
​​#Мулоҳаза Ҳозирги даврда нималар бўлмоқда? • Уйлар катталашди, аммо оилалар кичрайди. • Тиббиёт ривожланди, бироқ касалликларнинг тури кўпайди. • Одам Ойга етиб борди, аммо ён қўшнисининг ҳолидан бехабар. • Пуллар кўпайди, аммо хотиржамлик йўқолди. • Донолик юксалиб боряпти, лекин ҳис-туйғулар камайиб кетяпти. • Билим-маърифат ошди, аммо ҳикмат озайди. • Йўл-йўлакай қўшилиб оладиган дўстлар кўп, бироқ ҳақиқийлари жуда кам. • Соатлар турли дизайнда ишлаб чиқарилмоқда, аммо кўп нарсага вақт топа олмаймиз. • Одамлар йилдан-йилга кўпайиб бормоқда, бироқ одамийлик йўқолиб бормоқда. 👉
8348Loading...
38
Аллоҳ бизни гуноҳларимизни кечиб юбораркан, қачонки... Рустамжон домла ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉
5397Loading...
39
​​​​Шифо оятлар Шайх Абул Косим ал-Қушайрий шундай ҳикоя қиладилар: - “Менинг ўғлим қаттиқ касал бўлди, ҳатто унинг тузалиб кетишига менда умид қолмади. Мен қаттиқ изтиробга тушдим. Шу кеча жаноб Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ни тушимда кўрдим ва у зотга уғлимнинг оғир бетоблигидан шикоят қилдим. Менга Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: - “Шифо оятларини билмайсанми?”. Мен дарҳол уйғониб, шифо оятларини фикр қилдим ва Қуръони каримнинг 6 жойида эканлигини топдим. 1. Ваяшфи судуро қовмим мўъминин. (Тавба, 14) Тарж. – “Қуръон мўъминларнинг қалбларига шифо беради”. 2. Ва шифаун лима фис-судури. (Юнус, 57) Тарж. – “Диллардаги барча дардларга шифодир” . 3. Яхружу мин бутуниха шаробун мухталифун алвануҳу фийхи шифаун линнааси. (Нахл, 69) Тарж. – “Асаларининг қорнидан турлирангли суюқлик чиқади. Бу суюқликни одамларга шифо қилдиқ”. 4. Вануназзилу минал Қуръани ма хува шифваув ва рохматун лилмуъминин. (Ал-Исро, 82) Тарж – “Қуръондан баьзи оятларни шифо ва муъминларга рахмат қилиб нозил қиламиз”. 5. Ва иза маризту фахува яшфин. (Шуаро, 80) Тарж – “Агар касал булсам, Аллоҳ менга шифо беради”. 6. Қул хува лиллазийна худав ва шифа. (Фуссилат, 44) Тарж – “Айтинг, эй Мухаммад, Қуръон муъмин кишилар учун хидоят ва шифодир”. Мазкур 6 шифо оятини бир сахифага ёздим, уни сув билан ювиб, идишга туширдим ва ўғлимга ичирдим. Шифо оятларининг ҳосияти билан ўғлим дарддан бутунлай фориғ бўлди”. 👉
5015Loading...
40
ЖАННАТИЙЛАРНИНГ ИФТИХОРИ Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉
4923Loading...
​​Умр йўли... • 2 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, махсус тагликдан чиқиб тоза юришини бошлаганингиздир. • 3 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, қошиқни қандай ушлаш кераклигини ўрганиб, оқизмай - томизмай овқат ея олишингиздир. • 4 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, кийимларингизни ҳўл қилиб қўймаслигингиздир. • 5 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, уйингиз манзилини тўғри топиб кела олишингиздир. • 12 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, дўст - ошнали бўлишингиздир. • 18 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, мошина бошқаришга рухсатнома олишингиздир. • 23 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, олийгоҳни тамомлашингиздир. • 25 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, бирор бир ишнинг бошини ушлашингиздир. • 30 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, оила қурган бўлишингиздир. • 45 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, ёшлик кўринишингизни сақлаб қола олишингиздир. • 50 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, фарзандларингизга берган тарбиянгиз ўз самарасини беришидир. • 55 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, оилавий муносабатдаги вазифаларингизга қодир бўлишда давом этаётганингиздир. • 60 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, улов ҳайдашга қийналмай, ёрдамсиз ўзингиз бошқаришингиздир. • 65 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, касал бўлмай яшашингиздир. • 70 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, фарзандларга қарам бўлиш нима эканлигини сезмаслигингиздир... • 75 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, улфатингиз, ҳамсуҳбат, ошнали бўлишингиздир. • 80 ёш.. Бу ёшдаги ютуғингиз, адашмасдан уйингизни топиб келишингиздир... • 85 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, ётган жойингиз, кийимларингизни ҳўллаб қўймаслигингиздир... • 90 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, тагликсиз покиза ўтиришингиз, қошиқни тўғри ушлаб оқизмай -томизмай овқатлана олишингиздир! 📖 «Аввал қандай яратган бўлсак, шундай ҳолга қайтарамиз». (Анбиё: 104 оят). 📖 «Кимнинг умрини узоқ қилсак, уни хилқатида ночор қилиб қўюрмиз» (Ёсин: 68 оят) ❗️Биз севган дунё шу қадар ҳақир! Шунинг учун ҳам охират ҳаётимиз гўзал бўлишига интилмоғимиз лозим. Зеро, ҳақиқий ютуқ охиратдагисидир. 👉
Показать все...

01:00
Видео недоступноПоказать в Telegram
Гуноҳлардан покланишни ҳам эслайлик... 👤 Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉
Показать все...
271497443_278847730904773_8347374872126429852_n.mp47.87 MB
Фото недоступноПоказать в Telegram
Зулҳижжа ойининг рўзаси... 🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зулҳижжа ойининг дастлабки 9 кунида рўза тутардилар. 📅 3 зулҳижжа - 9 июнь - якшанба 🌙 Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан): Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:00 Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:00 📅 4 зулҳижжа - 10 июнь - душанба 🌙 Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан): ⏰ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:00 ⏰ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:00 📅 5 зулҳижжа - 11 июнь - сешанба 🌙 Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан): ⏰ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:00 ⏰ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:02 📅 6 зулҳижжа - 12 июнь - чоршанба 🌙 Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан): ⏰ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:00 ⏰ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:02 Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим. 👉https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
Показать все...
00:21
Видео недоступноПоказать в Telegram
Канал админи тарафидан текширилган!!! Мани фарзандимга мекрасефалия Яни бош миййа йетишмаслиги ташхиси к,уйилган. Чет давлатига олиб борип зудлик Билан апиратсия килиш керелигини айтишти. Лекин бизда апиратсияга йитарли маблаг йук. Сизлардан илтимос к,улларингдан кеганча Аллох учун йордам берилар Жажжигина жони азобланяпти. Узкарт..8600490419692355 Мавжудахон тошболтаева Хумо...9860160124513401 Мавжуда тошболтаева Мурожат учун....905648246 Аллох хеч Бир онани фарзанди Билан синамасин екан🥺😭 Жаннатни хохлап к,илган ехсонларин Аллохим даргохида к,абул к,илсин!!!...
Показать все...
1.04 MB
Фото недоступноПоказать в Telegram
🎈Ўқитувчи мактабга рангли шарларни олиб келиб, болаларга уларни пуфлаб, сўнг ўз исмларини ёзиб қўйишни буюрибди. Улар айтилган ишни бажариб бўлишгач, пуфланган шарларни мактаб йўлагига олиб чиқишибди. Ўқитувчи шарларни аралаштириб ташлаб, ўқувчиларга 3 дақиқа ичида ҳамма ўз исми туширилган шарни топиши лозимлигини айтибди. Болалар чопиб бориб, ўзига тегишли бўлган шарни излашга тушишган экан, лекин вақт тугагунига қадар уни топа олишмабди... 🍃 Шу пайт ўқитувчи болаларга: "Ҳаммангиз ўзингизга яқин турган шарни олинг-да, унда кимнинг исми ёзилган бўлса, ўшани қўлига беринг", дебди. Орадан 2 дақиқа ўтар-ўтмас барчанинг қўлида исми ёзилган рангли шар бор эди. 🎈 Шунда ўқитувчи шундай деган экан: "Бу шарлар худди бахт кабидир — кимки уни фақат ўзи учун қидирса, топа олмайди, бироқ, ҳамма ўзгалар ҳақида қайғуриб, бир-бирига ёрдам берса, уни анча тезроқ топиш мумкин бўлади". 👉
Показать все...
02:36
Видео недоступноПоказать в Telegram
Намозда Аттаҳийят ўқилаётган пайтда бармоқни кўтариб қўйиш тўғрими? Muhammad Ayyub domla HOMIDOV 👉
Показать все...
Ishorai sabboba tg.mp44.48 MB
Фото недоступноПоказать в Telegram
🔔 Ғафлатда қолманг! Солиҳ амалларни кўпайтиринг! 📆 15 июнь 2024 йил,  шанба Зулҳижжа ойининг 9-куни — Арафа куни. 📅 16 июнь 2024 йил,  якшанба — Қурбон ҳайити кунига тўғри келади. 🤲 Аллоҳ таоло зулҳижжа ойининг аввалги 10 кунини ғанимат билиб, бу кунлардан унумли фойдаланиб, дуо, зикр ва ибодатда ўтказишни  барчамизга муваффақ қилсин! 👉https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
#БИЛАСИЗМИ? ФАРЗАНДЛАРИМИЗДАГИ ҚОБИЛИЯТ ЙЎҚОЛИШИНИНГ БАЗИ САБАБЛАРИ: 1. Юзга уриш миядаги 300-400 ҳужайрани ўлдиради. Бошни силаш эса мияда янги ҳужайралар пайдо қилади. 2. Электрон ўйинлар ижтимоий ақлни, луғавий зийракликни барбод қилади. 3. Боланинг фикрлари устидан кулиш, у тақдим қилган ишларни тақдирламаслик натижасида ундаги мотивация пасайиб кетади. 5. Боланинг ёшлигидан у билан суҳбат қуриш эшигининг ёпиқлиги. 6. Таълим бериш давомида сув ичишни камайтириши (Миянинг 85% и сувдан иборат. Ҳар 45 дақиқада 1 стакан сув ичиш зарур.) 7. Ўқувчининг қобилияти ва қизиқишларини ҳисобга олмай ўқитиш самарали натижага олиб келмайди. 👉
Показать все...
02:25
Видео недоступноПоказать в Telegram
❗️ҚУРБОНЛИК ШАРТЛАРИ ВА ОДОБЛАРИ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати ❗️Қурбон ҳайитига ҳам оз вақт қолди. Бу маълумотларни барча билиши зарур. Группаларга юбориб қўйинглар. Канал👉 https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
Показать все...
ч1.mp41.39 MB
03:18
Видео недоступноПоказать в Telegram
#САВОЛ Бош кийимсиз ӯқилган намоз макруҳми ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉
Показать все...
2.90 MB