cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Farg'ona shahar hokimligi | Фарғона шаҳар ҳокимлиги

Рекламные посты
11 420
Подписчики
-3924 часа
-1417 дней
-80930 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

01:53
Видео недоступноПоказать в Telegram
Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги доирасидаги тарғибот тадбирлари давом этмоқда Фарғона шаҳар ҳокимлигида шаҳар ИИО ФМБ раҳбарияти, Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази масъул ходимлари, мутасаддилардан таркиб топган ишчи-гуруҳи томонидан “маҳалла еттиликлари”, корхона-ташкилотларнинг ишчи-хизматчилари ва фуқаролар билан профилактик тарғибот тадбири бўлиб ўтди Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:👇 Fargona.uz|Telegram|Facebook|Instagram|YouTube|
Показать все...
KIBER___YEGILISH__SHAHAR HOKIMYAT__1__02072024.mp422.44 MB
👍 3
Бугун Фарғона шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги (Cyber-month - Ferghana) доирасида комплекс тарғибот-ташвиқот тадбирлари юзасидан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Мазкур тадбирда Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Мансур Сатторов, ИИВ ТҚКД Киберхавфсизлик маркази масъул ходими Алишер Маматқулов, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи подполковник А.Мирзаев жамоатчилик вакиллари, шаҳардаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва профилактика инспекторлари иштирок этди. Ушбу ойликни ўтказишдан асосий мақсад фуқароларни кибержиноятлар қурбонига айланишларини олдини олиш, кибержиноятга қарши кибергигиенани юксалтириш, бунинг учун бир қатор соҳаларда кенг кўламли чора-тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилган.
Бугунги кунда, вилоятимиз ҳудудида содир этилаётган жами жиноятлар орасида интернет ва компьютер технологиялари билан боғлиқ жиноятлар кескин ошиб бормоқда.
Ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, бугунги кунда вилоятимизда кибержиноятчиликни ўсиш тенденцияси кузатилаётганлигидан далолат беради. Ҳозирги кунда энг оммалашган кибержиноятлар эса қуйидагича: фирибгарлар пластик карта фойдаланувчиларига келган SMS-хабарномадаги кодларни тўловни амалга ошириш, ютуқни бериш каби баҳоналар орқали эгаллаб, ундаги маблағларни ўзлаштириш; шахсий маълумотларни эгаллаш ва уларни ошкор қилиш билан қўрқитиб товламачилик қилиш (кибертовламачилик); ижтимоий тармоқда зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш, ҳақорат, суицид ҳолатлари (кибербуллинг) ва бошқалар. Ушбу ҳолатларни олдини олиш ва аҳолининг огоҳлигини ошириш мақсадида Ички ишлар бошқармаси масъуллиги остида корхона ва идоралар ҳамда ҳокимлик билан ҳамкорликда бир қанча комплекс тарғибот тадбирлари ўтказиб келинмоқда. Шунингдек, бу борада Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг “Вилоятда Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги комплекс тарғибот тадбирларини ўтказиш тўғрисида”ги фармойиши тасдиқланиб, 1-31 июль кунлари вилоятимизда кибержиноятларни олдини олиш ва аҳолини огоҳликка чақириш бўйича корхона ҳамда ташкилотлар билан ҳамкорликда комплекс профилактик тарбирлар ўтказилиши белгиланди. Таҳлилларга кўра, бир кунда қайд этилаётган ушбу турдаги жиноятларнинг 10 тадан 9 таси ноаниқ шароитларда содир этилмоқда. Вилоят ҳудудида кибержиноятчиликка қарши курашиш, уни олдини олиш ва фуқароларга ушбу турдаги жиноят қурбонига айланиб қолмасликлари учун уларнинг кибер билимларини ошириш, ушбу турдаги жиноятларга қарши ҳар бир фуқарода иммунитет шакллантиришни таъминлаш, мазкур турдаги жиноятларни “иссиқ изи”дан фош этиш, банк пластик карталаридаги пулларни талон-торож қилиш билан боғлиқ бўлган жиноятларни олдини олишда оммавий ахборот воситаларининг роли катта. Бунда ОАВ ходимлари ва ижтимоий тармоқ фаолларининг бу борадаги тарғибот ва ташвиқот ишлари фуқароларни огоҳликка чорлаб, кибержиноятларнинг олдини олишда муҳим рол ўйнайди.
Шу сабабдан, юқоридаги кибержиноятлар қурбони бўлмаслик учун қуйидаги тавсияларга амал қилиш лозим. Ҳусусан: 1. Ижтимоий тармоқлар, электрон почталар орқали турли банк, тўлов тизимлари номидан келган сохта ҳаволаларга кирмаслик, ушбу ҳаволаларда келтирилган сохта дастурларга шахсий идентификацион маълумотларни киритмаслик лозим. 2. “Инстаграмм дастури версиясини янгиланг” каби СМС хабарлардан эҳтиёт бўлиш, яхшиси ушбу дастурларни унинг расмий веб-сайти орқали янгилаш лозим. 3. “Тасодифий ютуқлар”га ишонмаслик, ушбу ютуқларни олиш учун талаб этилаётган тўлов карта маълумотларни ёки бошқа шахсий маълумотларни ошкор этмаслик даркор. Бундан ташқари, шубҳали ҳавола ёки веб-саҳифаларга ташриф буюришдан олдин ҳар бир фойдаланувчи ўз хавфсизлиги учун ўзи масъул эканлигини англаши лозим!
Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:👇 Fargona.uz|Telegram|Facebook|Instagram|YouTube|
Показать все...
4👍 3 1💯 1
01:01
Видео недоступноПоказать в Telegram
ЗИЁРАТЧИЛАРИМИЗ ФАРҒОНА ХАЛҚАРО АЭРОПОРТИДА ТАНТАНАЛИ КУТИБ ОЛИНДИ Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:👇 Fargona.uz|Telegram|Facebook|Instagram|YouTube|
Показать все...
XOJILAR.mp430.30 MB
👍 7 2👏 2
ЗИЁРАТЧИЛАРИМИЗ ФАРҒОНА ХАЛҚАРО АЕРОПОРТИДА ТАНТАНАЛИ КУТИБ ОЛИНДИ. Саудия Арабистонига муборак Ҳаж ибодатлари адо этиш учун борган зиёратчиларимиз Фарғона халқаро аеропортида Мадина-Фарғона йўналиши бўйича юртимизга етиб келдилар. Тантанали тадбир сифатида ўтказилган кутиб олиш маросимида зиёратчиларимиз юртимиз тинчлиги, осойишталиги қолаверса ибодат вақтида яратилган шароитлар учун Давлатимиз раҳбари ҳақларига дуолар қилишди. Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:👇 Fargona.uz|Telegram|Facebook|Instagram|YouTube|
Показать все...
👍 3 2👏 2 1🥰 1
01:42
Видео недоступноПоказать в Telegram
ФАРҒОНАДА "2 ИЮЛ - ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ГЕРБИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН КУН" Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:👇 Fargona.uz|Telegram|Facebook|Instagram|YouTube|
Показать все...
33.92 MB
👏 2
Мурожаатга муносабат. Ижтимоий тармоқларда билдирилган мурожаатга асосан, Фарғона шаҳар С.Темур кўчаси "Азия" меҳмонхона рўпарасидаги носозлик ўз вақтида бартараф этилди. Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:👇 Fargona.uz|Telegram|Facebook|Instagram|YouTube|
Показать все...
👍 6 1👏 1💯 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
🔍 Расман: Тест синовлари 14 июлдан бошланади, мандат 22 августга қадар эълон қилинади 🌎 2024/2025-ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари 2024 йил 14 июлдан 28 июл кунига қадар ўтказилиши режалаштирилган. ⏺Имтиҳонлар 28 июлда якунланади ҳамда 30 июлдан бошлаб 15 кун йўналиш танлаш имконияти яратилади. ⏺13-августда (шу куни ҳам танлаш мумкин бўлади) ушбу муддат якунланади. ⏺7 кунлик муддатдан сўнг мандат ҳисобланади ҳамда 21-22 августда мандат эълон қилинади. Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:👇 Fargona.uz|Telegram|Facebook|Instagram|YouTube|
Показать все...
👍 3
01:08
Видео недоступноПоказать в Telegram
Дунё қарашимиздаги муаммо! Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:👇 Fargona.uz|Telegram|Facebook|Instagram|YouTube|
Показать все...
4.22 MB
👍 3
Мурожаатга муносабат. Ижтимоий тармоқларда мурожаат билдирилганлиги юзасидан ўрганиш олиб борилди. Ўрганиш жараёнида Фарғона шаҳар "Истиқбол" МФЙ Шифокорлар кўчаси ҳудудидаги ичимлик суви қувури носозлиги бартараф этилганлиги маълум қилинади. Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:👇 Fargona.uz|Telegram|Facebook|Instagram|YouTube|
Показать все...
2👍 2👏 1💯 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
🗓 2 июль — Ўзбекистон Республикаси давлат Герби қабул қилинган кун 🅰🅰🅰 Бугун Ўзбекистон Республикаси Давлат Герби қабул қилинганлигига 32 йил тўлди. Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:👇 Fargona.uz|Telegram|Facebook|Instagram|YouTube|
Показать все...
👍 5🥰 2 1👏 1👌 1
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.