Iffatli ayol
Открыть в Telegram
ИФФАТЛИ АЁЛ КАНАЛИ СИЗ ЛОБАР АЁЛЛАР УЧУН @azizim1953 @Iffatli_ayol
Больше1 849
Подписчики
-524 часа
-177 дней
-6330 день
Архив постов
1 850
, босса оёғи озор топадиган нарсаларни йўлларидан олиб ташланг.
Ҳар қандай курашни аввало ўзингиздан бошланг, ўзини енгмаган, ўзига қулоқ солмаган инсон бошқаларнинг ҳузурига ошиқмасин, акс ҳолда ё мағлуб бўлади, ё жабр беради.
Зулм ва бепарволикка қарши курашинг, гарчи сизга қилинмаётган бўлса ҳам.
Одамларга юк бўлманг, юкини олинг.
Амалларингиз ва ахлоқингизни нуқсонга кўниктириб қўядиган "умид" – кечирим сўрашни одатга айлантирманг, зеро тил кечирдим деса ҳам, зада кўнгил ҳаққи зиммангизда қолади.
Мўминнинг тозариши қалбидан бошланади, ислоҳни дастлаб қалбингиздан, ўзингиздан бошланг. Ундан таралган яхшиликларингизни эса аввало аҳлингиздан бошланг ва бегоналар билан давом эттиринг.
Қалбингиз нурга, ҳузурга тўлганини кўрасиз. Ана шун кун байрамдир. Шундай бўлсангиз ўзингизга ҳам, яқинларингизга ҳам нафақат ҳар кун, ҳар он байрамдир.
Қурбон Ҳайитингиз муборак бўлсин, дўсти азизларим.
Нур Эрмирзаев
1 850
Ҳайит — мусулмонларнинг байрами.
Йилда икки бор нишонланадиган улуғ айёмлар.
Аммо ҳақиқий мўмин бу байрамни йилда 365 кун нишонлайди, ҳайитлик каби совғаси йилда бир эмас, ҳар куни, ҳар дақиқада (қўлида, кўнглида, сўзида, хуш юзида, хулқида) бўлади. Унинг ҳадясидан яқинларини-ку қўяверинг, ҳамма баҳраманд бўлади.
Сиз ҳам шундай бўлишни истайсизми? Огоҳлантириб қўяй, у фақат ниятнинг амаллари билан бўлади, қуруқ сўзлар билан эмас!
Одамларга яхшилик қилинг, ёмонлик қилишдан тийилиш ҳам яхшиликдир.
Одамларга яхши сўз айтинг, ёмон сўз айтишдан тийилиш ҳам яхши сўздир.
Одамларни хурсанд қилинг, хафа қилишдан тийилиш ҳам хурсанд қилишдир.
Мўминнинг яхшиси одамлар унинг қўлидан ҳам, тилидан ҳам озор топмаганидир, дейилади муборак ҳадисларимизда. Озор берувчилардан бўлманг, ягона гувоҳи Яратагн бўлган кўнгилларнинг хотираси бордир.
Кўнгилларга йўл топишга одатланинг, бир илиқ сўз ё табассум билан бўлса ҳам.
Ҳузурингизга борадиганларни хушхулқ, хушсўз ва ҳадялар билан кутиб олинг, улар кўрса дили,
1 850
Аллоҳим, юртимизни ҳамиша тинч, осмонимизни мусаффо қилгин. Юртимиз тупроғига, хонадонларимизга файз ва чексиз баракангни ёғдиргин. Халқимизни турли бало-қазолардан, кўзга кўринмас хавф-хатарлардан ва тинчлигимизга кўз олайтирадиган ёмон назарлардан ўзинг асра. Бир-биримизга бўлган меҳр-оқибат, аҳиллик ва бағрикенгликни орамизда бардавом қилгин.Юртимиздан олиму уламолар, дунёни ҳайратга соладиган буюк инсонлар етишиб чиқишини насиб айла. Бизга мана шундай тинч ва фаровон юртда яшаш неъматини берганинг учун Сенга беҳисоб шукрлар бўлсин. Тинчлигимизни абадий қилгин. Амийн.
🤲🤲🤲🌺🌺🌺🌺🌺🌺
1 850
Ибратли
🍃 БИРГИНА дарахт қалин ўрмонзорни бошлаб бериши мумкин..!!! 🍃
🌸БИРГИНА кечирим --- ришталарни қайта боғлаши мумкин...!!!
🍃БИРГИНА ширин сўз ---- синиқ кўнгилларни шод қилиши мумкин...!!!
🌸 БИРГИНА табассум --- нохушликларни бартараф этиши мумкин...!!!
🍃 БИРГИНА узр --- аламзада қалбларни юмшатиши мумкин..!!!
🍃 БИРГИНА салом --- ўзаро мухаббат уйғотиши мумкин...!!!
🌸БИРГИНА умид --- юксак муваффақиятларга етаклаши мумкин..!!!
🍃 БИРГИНА сукут --- минглаб кўнгилсизликнинг олдини олиши мумкин..!!!
🌸 БИРГИНА яхшилик --- Жанннатга олиб кириши мумкин
Роббим барчамизга солиҳ амаллар қилишга тавфиқ берсин..🤲
🌹🌹🌹
1 850
Тушунинг…
агар бирор нарса режангиздек кетмаётган бўлса,
демак, Аллоҳ сиз учун бошқача режа тайёрлаган.
🍃
Инсон бир нарсани хоҳлайди, аммо баъзан унга етолмайди. Чунки Роббимиз бизнинг билмаганимизни билади. Баъзи кечикишлар — ҳимоя, баъзи йўқотишлар — яхшироқ нарсага олиб борувчи йўлдир.
🍃
Ҳар доим ҳам хоҳишингиз амалга ошмаслиги — ёмонлик эмас. Балки бу сизнинг фойдангизга бўлган илоҳий ҳикматдир.
🍃
Режаларингиз бузилганда тушкунликка тушманг. Чунки бандангизнинг режаси бир тараф, Аллоҳнинг режаси эса энг гўзалидир.
🍃
Аллоҳ таоло айтади:
«Сизлар бир нарсани ёқтирмаслигингиз мумкин, ҳолбуки у сиз учун яхшидир…»
«Бақара» сураси, 216-оят
🍃
Баъзан ёпилган эшик — адашмаслигингиз учун берилган раҳматдир.
1 850
ТАКБИРИ ТАШРИҚ АЙТИШНИ УНУТМАНГ!
اللهُ أكبر اللهُ أكبر لا إلهَ إلَّا الله واللهُ أكبر اللهُ أكبر ولله الحَمْد
Ўқилиши: Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд.
Маъноси: Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ учундир.
Такбири ташриқ 26 май бомдод намозидан бошлаб ҳайитнинг тўртинчи куни - 30 май аср намозига қадар (аср намозида ҳам) айтилади:
• 26 май — 5 маҳал
• 27 май — 5 маҳал
• 28 май — 5 маҳал
• 29 май — 5 маҳал
• 30 май — 3 маҳал
Жами 23 маҳал намозда такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади.
Ушбу такбир хоҳ жамоат билан, хоҳ ёлғиз ўқилган ҳар бир фарз намоздан кейин айтилади.
Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар.
Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ ўқиб бўлганидан кейин такбири ташриқни айтади.
┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄
🌼🍃🌼 Яқинларингизга хам улашинг
1 850
▫️ Аллоҳим, бизни дунёда итоаткор мўмин ҳолида яшат ва мусулмон, тавба қилувчи ҳолимизда вафот эттир. Аллоҳим, ҳузурингдаги тазарруимизга раҳм қил, агар йўлдан озсак бизни тўғирла, агар адашсак бизни ҳидоят қил, биз билан бўл, бизга қарши бўлма.
▫️ Аллоҳим, дуоларимиз учун ижобат эшикларини оч, эй сўралса берувчи ва дуо қилинса ижобат қилувчи, эй бир нарсага "бўл" деса, у бўладиган Зот.
▫️ Аллоҳим, бизни ноумид қайтарма, бизга солиҳ бандаларингга берадиган энг яхши нарсаларни бер ва бизни Ўз саховатинг денгизидан зиён кўрган ҳолда узоқлаштирма. Аллоҳим, Омин.
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга, у зотнинг оилаларига ва барча саҳобаларига Аллоҳнинг салавот ва саломлари бўлсин.🤲🤲🤲🤲🤲
1 850
Сузнини бошланг айтиб "БИСМИЛЛОҲ"
Нима бўлса ҳам денг
"АЛҲАМДУЛИЛЛОҲ".
Тилингиз кун бўйи десин
"ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ",
Барчамизга чин дўст ягона "АЛЛОҲ"!!
А с с а л о м у а л а й к у м!
1 850
#xabar #qurbon_hayiti #namoz #vaqt
🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ
🕌 Юртимиздаги жоме масжидларда 2026 йил 27 май чоршанба куни Қурбон ҳайити намози ўқилади. Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда эрталаб соат 05:10 да Қурбон ҳайити намози ўқилади.🕓 Республикамиз ҳудудларида Қурбон ҳайити намози жоме масжидларда қуйидаги вақтларда адо этилади: 🟢Андижон 05:05 🟠Наманган 05:05 🟢Фарғона 05:05 🟠Тошкент ш. 05:10 🟢Тошкент в. 05:10 🟠Сирдарё 05:20 🟢Жиззах 05:20 🟠Самарқанд 05:30 🟢Сурхондарё 05:30 🟠Қашқадарё 05:35 🟢Навоий 05:35 🟠Бухоро 05:35 🟢Хоразм 05:50 🟠Қорақалпоғистон Рес. 05:55 🕒 Юқорида кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 15-20 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди.
1 850
📝 so'z mualiff Otabek Muhammadzohid
🎙🎶💖🎙 Otabek Muhammadzohid
💫✨ ( tungi tarona ) ✨💫
⭐️🌹✨⭐️🌹✨⭐️🌹✨⭐️
https://t.me/KOZGU_UZ
1 850
🌙✨ Азизларим инсонлар уртасида йук булиб
кетиш арафасида турган икки нарса бор...
Бири Самимийлик иккинчиси
Мехр - Окибат...!
🌙✨Ахир дунёни ушлаб турган Мехр - Окибат эмасми...?
Азизларим бир - биримиздан
Мехримизни аямайлик...Окибатли булайлик...!
Икки юзламачиликдан Аллох асрасин...ичи бошка...таши бошка булмай...Самимий булайлик...!
Тунингиз осуда ва сокинликда утсин...яхши дам олинг...тонгда яна гойибона учрашгунча хайр умри Азизларим...!
ХАЙРЛИ ТУН...!!!🌙✨
Холидахон...✍
https://t.me/iffatli_ayol
