Iffatli ayol
Открыть в Telegram
ИФФАТЛИ АЁЛ КАНАЛИ СИЗ ЛОБАР АЁЛЛАР УЧУН @azizim1953 @Iffatli_ayol
Больше1 896
Подписчики
-924 часа
-237 дней
-5130 день
Архив постов
1 896
ИРСИЯТ
Ҳали мактабга қатнамасдим. Орамизда «Елим» лақабли бола бўларди. Текканга тегиб, тегмаганга кесак отар, ҳатто ёши катта болалар ҳам ундан узоқроқ юришга ҳаракат қиларди. «Елим» лақабини олишига сабаб — у, отаси урушга кетганидан кейин икки йил ўтиб туғилган, онасининг айтишига қараганда «қорнига ёпишиб қолган» экан.
Бир куни «Елим» ёмон иш қилди. Қаердандир ориқлаб кетган қора мушукни топиб келди. «Ҳозир сенларга томоша кўрсатаман», деди-да, мушукнинг думига чизимча боғлаб, биғиллатиб, дарахт шохига илиб қўйди. Анҳор бўйидаги тошлардан кўйлагининг этагига тўлдириб келди. Кейин, беш-олти қадам орқага чекиниб, мушукка тош ота бошлади. Болалардан бири «унақа қилма», деса, «бўпти, ўзингни тошбўрон қиламан», деб хезланди. «Елим» тошларни шошилмай, узоқ мўлжалга олиб отар, мушук ҳар гал тош текканда аянчли миёвлар, типирчилаб, ўзини уёқдан-бу ёққа ташлар, аммо қутулиб кетолмас эди. Охири бечоранинг оғзидан қон кела бошлади. Биз — болалар даҳшатдан қотиб, қилт этмай турар, нима қилишни билмасдик. Бир маҳал мушукнинг кўзидан яшил олов сачраб кетгандек бўлди-да, сўнгги бор миёвлаб, тинчиб қолди...
Ўша куни рўй берган воқеани ичимга сиғдиролмай, онамга айтиб бердим. Онам отамга айтган шекилли, кечқурун отам бизни ёнига чақириб, танбеҳ берди:
— Ўша бола билан ўйнасаларинг таъзирингни бераман! — Сўнг, бир зум ўйлаб турди-да, қўшиб қўйди. — Балки болада гуноҳ йўқдир. Палаги нопок!
Отамнинг гапини яхши тушунмаган бўлсам-да, «Елим»дан нарироқ юрадиган бўлдим... У еттинчи синфни битириб, бошқа ўқимади... Университетда ўқиб юрган кезларим «Елим» одам ўлдириб, ўн йилга кесилиб кетганини эшитдим...
... Орадан анча вақт ўтди. Билмадим, ўттиз йилми-ўттиз беш йилми... Куз кечаларидан бирида дарвоза тақиллаб қолди. Чиқсам, телпак кийган нотаниш одам турибди.
— Танимадинг-а? — деди эски қадрдонлардек елкамга қўл ташлаб. — Мен ... фалончиман.
Ростини айтсам, бунақа исмли одамни эслай олмадим. Отини қайта сўраган эдим, илжайди.
— «Елимман»!»
Шундагина «эски қадрдоним» ёдимга тушди.
— Сенга бир масалада келдим,— деди мақсадга кўчиб. — ўғлим арзимган нарса билан қамоққа тушиб қолди. Терговчи билан гаплашсам, жаа-а «заряжат» қилиб юборяпти. Шунга бир ёрдам бериб юборсанг...
— Мен терговчини танимайман, — дедим ростини айтиб.
— Сен уларни танимасанг, улар сени танийди-ку!
Очиғи, ўғлининг «арзимаган нарса билан» қамалганига ишонмадим. Бунақа ишларга арашламаслигимни айтдим. «Елим» хафа бўлмади.
— Бўпти, сен бўлмасанг, бошқаси топилиб қолар, — деди-да, кетаверди...
Ўғлининг қисмати нима бўлганини билмайман-ку, орадан тағин беш-олти йил ўтиб, нохуш хабар эшитдим. «Елим» хотин, бола-чақаси билан ажрашиб, қўшни маҳалланинг чеккароқ жойидан ҳовли сотиб олган экан. Қиш кунларидан бирида уйига ўт кетибди. «Пажарний»лар ўтни ўчириб, ичкари кирса, «Елим»нинг куйиб кетган жасади ётганмиш. Негадир оёқ-қўли сим билан чандилаб боғлаб ташланган эмиш...
Бечорага ачиндим. Отамнинг гапи ёдимга тушди. «Палаги нопок»...
Ўткир Ҳошимов
https://t.me/iffatli_ayol
1 896
«ТЎЙЧИБОЙ»
Тўйчибой тўй қиладиган бўлди: суннат тўй...
«Сабзи тўғрар»га келган маҳалла оқсоқоллари «юз кило гуруч дамлаш шартми, ўзингизни қийнамай қўя қолинг», деган эди, астойдил хафа бўлди:
— Нима, мен одаммасманми? ўзимга яраша орзу-ҳавасим бор, улфатларим бор... Мен ҳам юртнинг ошини еганман...
...Шундай бўлди... Юз кило эмас, юз йигирма кило ош дамланди...
Тонг отмасдан ҳофизлар ҳониш қилди... Гурас-гурас одамлар келди...
Тўйчибой «юз йигирма кило ошнинг тагида бир капгир қолмаганини» гапириб юрди...
...Икки ҳафталардан кейин уйида қий-чув бўлиб қолди. Ўзи бақирган, хотини додлаган...
Ҳарқалай, қўшни... Чиқдим.
Қарасам, Тўйчибой ток сўри тагида турибди. Кўзлари бежо.
Нуқул бир гапни такрорлайди: «Ўзимни ўлдирсам қутиламанми? Ўлиб кетсам қутиламанми, санлардан?!»
Янга нарироқда шумшайиб турибди.
— Тўй қиламан деб бўғзимгача қарзга ботдим! — деди қўшним чинқириб. — Мени хонавайрон қилмоқчимисан?!.. Ўзимни ўлдириб қўя қолай!..
Янга мени кўриб бир қадар таскин топди, шекилли эрини юпатди:
— Қўйинг, дадаси, ўзингизни босинг... — Кейин айвон томонга қараб мушт дўлайтирди. — Сан, қиз ўлгурга қачон ақл киради-а?! Ман буни нонга чиқарсам, китоб обкебди!.. Ҳаҳ, ўша санга китоб ўқишни буюрган ўқитувчингнинг уйига ўт тушсин! Саккиз юз сўмгаям китоб оладими, жувонмарг?! Китоб санга ош билан нон бўлармиди, ер ютгур!
...Қўшнимнинг еттинчими, саккизинчими синфда ўқийдиган қизига энди кўзим тушди.
Қизалоқ айвон устунига суяниб турар, кафти билан юзини тўсганча, унсиз, ўкиниб-ўкиниб йиғлар эди...
Индамай, чиқиб кетдим.
...Ростини айтсам, умримда биринчи марта... ўзбек бўлганимга уялдим...
Ўткир Ҳошимов
https://t.me/iffatli_ayol
1 896
ПОДИШОҲ ВА ДОНО ҚИЗ
Бир куни подшоҳ вазири билан сайрга чиқибди. Йўлда кетаётиб, бир қишлоққа дуч келишибди. Шнамгина уй олдида ўтириб, тўқиш билан машғул бўлган ёш бир қизни кўриб қолишибди. Подшоҳ қизнинг ёнига яқинлашиб, сўрабди:
– Салом, қизим. Отанг уйдами?
Қиз жавоб берибди:
– Отам уйда йўқлар! Озни кўп қилгани кетганлар.
Подшоҳ яна сўрабди:
– Ойинг уйдами?
Қиз дебди:
– Ойим ҳам уйда йўқлар! У киши бирини икки қилгани кетганлар.
Подшоҳ дебди:
– Қизим, уйинг жуда чиройли-ю, аммо мўриси эгри экан.
Қиз бўш келмай жавоб қайтарибди:
– Мўриси эгри бўлса ҳам, тутуни тўғри чиқади.
Подшоҳ кулимсираб:
– Сенга бир ғоз юборсам, юла оласанми? – деб сўрабди.
Қиз:
– Ижозат берсангиз, энг майда патларигача юлиб оламан! – дебди.
Подшоҳ қизга “Омон бўл!” деб, вазири билан яна йўлида давом этибди. Саройга қайтгач, подшоҳ вазиридан сўрабди:
– Қиз билан нима ҳақида гаплашганимизни тушундингми?
Вазир:
– Тўғрисини айтсам, тушунмадим, шоҳим, – деб жавоб берибди.
Подшоҳ:
– Тез бориб билиб кел! Акс ҳолда сени вазирликдан бўшатаман! – деб буюрибди.
Вазир саросимага тушиб, саройдан отилиб чиқибди. “Буни қандай билиш мумкин?” деб ўйлаб, энг яхшиси қизнинг ўзидан сўрашга қарор қилибди ва қиз яшайдиган қишлоққа етиб борибди.
Вазир:
– Эй яхши қиз, оқила қиз!.. Бугун ёнимда бир киши билан келган эдим. Ўша одам сен билан суҳбатлашганди. Ўшанда нималарни назарда тутган эдинглар? Шуларни менга тушунтириб бер. Нима тиласанг, муҳайё қиламан, – дебди.
Қиз:
– Суҳбатимизни изоҳлаб бераман, лекин ҳар бир жавобим учун ўнта олтин берасан, – дебди. Вазир рози бўлибди. Қиз тушунтира бошлабди:
– Ўша амаки отамни сўраганда “Озни кўп қилгани кетганлар” деганим – отам деҳқон, далага уруғ эккани кетганларини англатарди. Вазир ўнта олтинни берибди, қиз давом этибди:
– У киши онамни сўраганида “Бирини икки қилгани кетганлар” деганим – онам доя, туғруққа кетганларини билдирарди. Қиз вазирдан яна ўнта олтин олиб, давом этибди:
– Амаки “Уйингиз чиройли-ю, мўриси эгри” деганда, менинг гўзаллигимни, аммо кўзларим ғилай эканини назарда тутганди. Мен эса “Мўриси эгри бўлса ҳам, тутуни тўғри чиқади” деб, ғилай бўлсам-да, кўзларим жуда ўткир эканини айтгандим.
Вазир қизга яна ўнта олтин узатиб, интиқлик билан сўрабди:
– Хўш, “Сенга бир ғоз юборсам, юла оласанми?” дегани нимаси?
Қиз табассум билан жавоб берибди:
– Ўша ғоз – сизсиз! Буларни билиш учун менга ўнлаб олтинларингизни қўшқўллаб топширдингиз-ку!..
КУН ҲИКМАТИ:
ЭШИТИШ – ҚОБИЛИЯТ, ТИНГЛАШ ЭСА – САНЪАТДИР.
Шавкат Ўймовутли тайёрлади
https://t.me/iffatli_ayol
Уже доступно! Исследование Telegram 2025 — ключевые инсайты года 
